язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Фан/ Илмий унвонлар бериш тўғрисида Низом (АВ томонидан 10.07.1996 й. 262-сон билан рўйхатга олинган ВМ ОАКР 25.01.1996 й. 34/2-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.07.1996 й.

N 262




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ

РАЁСАТИНИНГ ҚАРОРИ БИЛАН

ТАСДИҚЛАНГАН

25.01.1996 й.

N 34/2



Илмий унвонлар бериш тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом профессор, доцент ва катта илмий ходим илмий унвонлари бериш тартибини белгилайди.

Илмий унвонлар фаннинг муайян соҳасида чуқур ихтисосий билимга ҳамда илмий ва педагогик соҳада маълум ютуқларга эришган олий маълумотга (бакалаврдан ташқари) ёки илмий даражага эга бўлган шахсларга берилади.

2. Профессор, доцент, катта илмий ходим илмий унвонларини қайси идорага бўйсунишидан қатъий назар, республика олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот муассасалари илмий (илмий-техника) кенгашларининг (бундан буён - кенгаш) илтимосномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (ОАК) беради. Илтимоснома илмий унвон талабгорининг асосий иш жойидан тақдим этилади.

3. Ёпиқ мавзуларда иш олиб бораётган шахсларга илмий унвонлар беришнинг ўзига хос тартибини ОАК ушбу Низом талабларини ҳисобга олиб, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан уларнинг ваколатлари доирасида келишган ҳолда белгилайди.


4. ОАК Раёсатининг илмий унвон бериш ҳақидаги қарори қабул қилинган кундан бошлаб кучга киради.

4-1. Профессор, доцент ва катта илмий ходим илмий унвонларига эга бўлганларга белгиланган намунадаги аттестат берилади. Ушбу аттестат илмий унвонлар бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб, бир ой муддат давомида ОАК Раёсати қарори асосида расмийлаштирилади.


II. ИЛМИЙ УНВОНЛАР БЕРИШ


5. Профессор илмий унвони:

танлов бўйича сайланган ёки шартнома асосида кафедра мудири, профессор лавозимида ишлаётган ёҳуд олий ўқув юртининг ректори (ўқув ёки илмий ишлар бўйича проректори), малака ошириш институтининг ёки унга тенглаштирилган ўқув юртининг директори (директор муовини) лавозимларида бир ўқув йили давомида муваффақиятли ишлаган фан докторларига берилади. Улар педагогик амалиётда фойдаланилаётган, шу жумладан диссертация ҳимоясидан сўнг матбуотда эълон қилинган илмий ва ўқув-методик ишларга, олий ўқув юртлари ёки малака ошириш институтларида юксак методик ва илмий савияда маърузалар курсини ўқиган, камида беш йиллик педагоглик иш стажига ҳамда доцент ёки катта илмий ходим илмий унвонига эга бўлишлари ҳамда илмий даража олган юқори малакали мутахассис тайёрлаган бўлишлари шарт;

олий ўқув юртининг илмий-тадқиқот бўлими (бўлинмаси, сектори, лабораторияси)нинг мудири (бошлиғи), бош илмий ходими, етакчи илмий ходими лавозимига танлов бўйича сайланган ёки аттестация тартибида Тайинланган фан докторларига берилади. Улар камида беш йиллик илмий стажга ҳамда доцент ёки катта илмий ходим илмий унвонига эга ва мазкур лавозимларда камида бир йил муваффақиятли ишлаган бўлишлари, педагогика амалиётида фойдаланилаётган, шу жумладан диссертация ҳимоясидан кейин матбуотда эълон қилинган илмий ишларга зга ва илмий даража олган камида тўртта юқори малакали мутахассис тайёрлаган бўлишлари шарт;

педагоглик ишига жалб қилинган ва танлов бўйича сайланган ёки шартнома асосида ишлаётган, олий ўқув юртининг кафедра мудири, профессори бўлган ёки ректори (ўқув ва илмий ишлар бўйича проректори), малака ошириш институтининг ва унга тенглаштирилган ўқув юртининг директори (директор ўринбосари) лавозимида бир йил давомида муваффақиятли ишлаб турган, илмий даража олган юқори малакали мутахассис тайёрлаган ва доцент ёки катта илмий ходим илмий унвонига эга халқ хўжалигининг йирик мутахассислари бўлган фан докторларига берилади.

Илмий кенгаш профессор илмий унвонига талабгорнинг аттестация ишини, унга фан доктори илмий даражаси берилгандан бир йил муддат ўтганидан кейингина муҳокамага қабул қилиши ва ОАКга юбориши мумкин.

Профессор илмий унвони шунингдек:

олий ўқув юртининг ёки унга тенглаштирилган ўқув юртининг кафедра мудири ёки профессори лавозимига танлов бўйича сайланиб, тегишли олий маълумотга, доцент ёки катта илмий ходим илмий унвонига эга бўлган ҳамда якка муаллифликда олий ўқув юрти учун дарслик ёки ўқув-методик қўлланма яратган, нашр этилган ўқув-методик, илмий ва ижодий ишлари бўлган, маърузалар ва махсус туркум дарсларни юқори малакада олиб бораётган, камида беш йил педагоглик иш стажига эга ва шу лавозимларда тўлиқ ставкада икки ўқув йили давомида муваффақиятли ишлаган Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси халқ артистлари, ҳофизлари, халқ рассомлари, халқ меъморлари, халқ ўқитувчилари, ёзувчилари, шоирлари, Ўзбекистон Республикаси фан арбоблари, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоблари, хизмат кўрсатган артистлари, рассомлари, меъморлари, тренерлари ва маданият ходимларига берилиши мумкин;

танлов бўйича кафедра профессори лавозимига сайланган ва бу лавозимда икки йил давомида муваффақиятли ишлаган, олий ўқув юртлари учун якка муаллиф сифатида дарслик ёки ўқув қўлланмаси яратган, нашр этилган илмий ва ижодий ишлари бўлган, маърузалар ва махсус туркум дарсларни юқори малакада олиб бораётган, ижрочилик ва педагоглик ишида фаоллик кўрсатган, халқаро ва республика танловлари совриндорларини тайёрлаган маданият, меъморчилик, санъатшунослик институтлари ихтисослашган кафедраларининг тегишли олий маълумотли, доцент ёки катта илмий ходим илмий унвонига ва камида ўн йиллик педагоглик иш стажига эга бўлган юқори малакали мутахассисларига берилиши мумкин;

доцент ёки катта илмий ходим илмий унвонига эга бўлиб, маданият, меъморчилик, санъат, жисмоний тарбия, спорт ва муҳандислик графикаси (чизма геометрия) соҳасидаги ихтисослашган кафедра мудири ёки профессори лавозимида ишлаб турган, олий ўқув юртларида камида ўн йиллик педагоглик иш стажига эга, диссертация ҳимоясидан сўнг якка муаллифликда олий ўқув юрти учун дарслик ёки ўқув методик қўлланма яратган ҳамда нашр этилган ўқув-методик, илмий ва ижодий ишлари бўлган, маърузалар ва махсус туркум дарсларни юқори малакада олиб бораётган, шу лавозимда камида бир йил муваффақиятли ишлаган кафедра соҳаси бўйича фан номзодларига берилиши мумкин.

6. Профессор илмий унвони Республика илмий-тадқиқот муассасаларида илмий тадқиқот булими (бўлинмаси, сектори, лабораторияси) мудири (бошлиғи), бош илмий ходим, етакчи илмий ходим лавозимига танлов бўйича сайланган ёки аттестация тартибида тайинланган, директор, директор ўринбосари, илмий котиб, илмий раҳбар ёхуд маслаҳатчи лавозимларини эгаллаб турган, камида беш йиллик илмий стажга эга ва шу лавозимларда камида бир йил муваффақиятли ишлаган, босма илмий асарларга, шу жумладан диссертация ҳимоясидан кейин эълон қилинган асарларга эга ҳамда раҳбарлиги остида диссертация тайёрлаган ва илмий даража олган камида тўрт нафар юқори малакали мутахассис тайёрлаган доцент ёки катта илмий ходим илмий унвонига эга бўлган фан докторларига берилади.

7. Доцент илмий унвони кафедра мудири ёки профессор ё доцент лавозимларига танлов бўйича сайланган ёки шу лавозимларда шартнома асосида ишлаётган ёхуд олий ўқув юртининг ректори (ўқув ва илмий ишлар бўйича проректори), малака ошириш институти ва унга тенглаштирилган ўқув юртининг директори (директор ўринбосари) лавозимларини эгаллаб турган, уларда ўқув йили давомида муваффақиятли ишлаган, олий ўқув юртлари ёки малака ошириш институтларида камида уч йил педагог бўлиб ишлаган ҳамда педагогика амалиётида фойдаланилаётган, шу жумладан диссертация ҳимоясидан кейин матбуотда эълон қилинган илмий ва ўқув-методик ишларга эга бўлган фан докторларига ва номзодларига берилади.

Доцент илмий унвони шунингдек:

олий ўқув юртида камида беш йиллик педагоглик иш стажига эга, олий ўқув юртлари, коллежлар, лицейлар ва гимназиялар, ўрта махсус ўқув юртлари учун дарсликлар ёки ўқув қўлланмаларининг, умумий таълим мактаблари ва ўрта ҳунар мактаблари учун дарсликларнинг якка муаллифлари бўлиб, танлов бўйича ёки шартнома асосида, кафедра мудири, профессор, доцент лавозимига тайинланган ва мазкур лавозимларда ўқув йили давомида муваффақиятли ишлаган илмий даражасиз тегишли олий маълумотга эга юқори малакали мутахассисларга берилипш мумкин;

маданият ва санъат олий ўқув юрти ҳузурида икки йиллик ассистентура стажировкани муваффақият билан тугатган ҳамда уни тамомлагандан кейин уч йил давомида ижрочилик ишида ва олий ўқув юртида, малака ошириш институти ва уларга тенглаштирилган ўқув юртларида педагоглик ишида ўзини ижобий кўрсатган, доцент лавозимига танлов бўйича сайланган ёки унда шартнома асосида ишлаётгай тегишли олий маълумотли шахсларга педагогик ёки ижодий амалиётда фойдаланилаётган босма илмий-методик асарларга, илмий-тадқиқот ва ижодий ишларга эга ва мазкур лавозимда ўқув йили давомида муваффақиятли ишлаганларга берилиши мумкин:

олий ўқув юрти, малака ошириш институти ва уларга тенглаштирилган ўқув юртларида тўлиқ ставкада ишловчи,тегишли олий маълумотли шахсларга педагоглик ёки ижодий амалиётда фойдаланилаетган босма илмий-методик асарлар, илмий-тадқиқот ва ижодий ишларга эга ҳамда олий ўқув юртида камида уч йиллик педагоглик иш стажига эга бўлиб, танлов йўли билан сайланган ёки шартнома асосида кафедра мудири ё профессор ёҳуд доцент лавозимида ишлаётган ва бу лавозимда бир ўқув йили давомида муваффақиятли ишлаган Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артистларига ва хизмат кўрсатган артистларига, хизмат кўрсатган фан ва санъат арбобларига, халқ ҳофизлари, ёзувчилари, шоирлари, рассомлари, меъморлари, хизмат кўрсатган маданият ходимлари ва тренерларга, муҳандислик графикаси (чизма геометрия) соҳасида ишловчи мутахассисларга берилиши мумкин:

танлов асосида кафедра мудири ёки профессор ё доцент лавозимига тайинланиб, шу лавозимда камида икки йил давомида муваффақиятли ишлаган, босма ўқув-методик, илмий-тадқиқот ва ижодий ишлари бўлган, ижрочилик ва педагоглик ишида ўзини муваффақиятли кўрсатган маданият ва санъат олий ўқув юртларидаги ихтисослашган кафедраларнинг тегишли олий маълумотга ва олий ўқув юртларида беш йиллик педагоглик иш стажига эга бўлган юқори малакали мутахассисларига берилиши мумкин;

талаба ва спортчилар орасидан илмий методик жиҳатдан асосланган усглублар ва машқлар натижасида Олимпия ва Осиё ўйинлари чемпиони ва совриндорларини, командалараро халқаро мусобақалар совриндорларини, Республика мусобақаларида совриндор бўлган спортчиларни тайёрлаган, соғломлаштириш жисмоний тарбия, юқори малакали спортчилар тайёрлаш, ўқув-машқ жисмоний тарбия соҳаларига оид умумлаштирилган замонавий тавсияномалар, қўлланмалар ёзиб, нашр эттирган ҳамда уни жисмоний тарбия ва спорт муассасаларида татбиқ қилишга эришган, миллий спорт ўйин турларини ўрганиш, уларни ривожлантиришга кўмаклашган, ўйин қоидалари ва тарбиявий имкониятларини асослаб, ҳозирги даврга мослаб ривожлантирган, замонавийлаштириб, омма орасида унинг тарқалишига ҳисса қўшган олий ўқув юрти, малака ошириш институти ва уларга тенглаштирилган ўқув юртларида танлов бўйича сайланган ёки шартнома асосида доцент лавозимида ишловчи, олий ўқув юртида камида беш йиллик педагоглик иш стажига эга тегишли олий маълумотли мутахассисларга берилиши мумкин.


8. Катта Илмий ходим унвони:

танлов бўйича ёхуд аттестация тартиби асосида илмий-тадқиқот бўлими (бўлинмаси, сектори, лабораторияси) мудири, бош илмий ходим, етакчи илмий ходим, катта илмий ходим лавозимига тайинланган ёхуд илмий котиб лавозимига тайинланган, камида уч йиллик илмий иш стажига, ихтироларга ёки босма илмий асарларга, шу жумладан диссертация ҳимоясидан кейин эълон қилинган илмий асарларга эга ва ана шу лавозимларда камида бир йил давомида муваффақиятли ишлаган фан докторларига ва номзодларига берилади;


9. Илмий унвонлар ушбу Низомнинг 58-бандларида санаб ўтилган тегишли лавозимларга ўриндошлик асосида тайинланган ёки соатбайлик асосида ишлаётган, ихтиролар ҳамда босма илмий асарларга эга бўлган халқ хўжалигининг (олий ўқув юртлари, илмий-тадқиқот муассасалари ходимларидан ташқари) юқори малакали мутахассисларига мазкур бандларда белгиланган талабларга риоя қилинган ҳолда берилади.


10. Фан номзоди илмий даражаси бужасада, доцент илмий унвони берилган шахсларга ушбу илмий даражасиз профессор илмий унвони берилиши мумкин эмас, аммо санъат, маданият, спорт ходимлари бундан мустасно.


11. Кенгашнинг илмий унвон олишга тақдим этиш ҳақидаги қарори яширин овоз билан қабул қилинади.

Кенгаш мажлиси, агар унинг ишида аъзоларнинг камида учдан икки қисми қатнашган бўлса, ваколатли ҳисобланади. Кенгашнинг илмий унвон бериш масаласи юзасидан қарори, агар мажлисда қатнашган кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми ёқлаб овоз берса, ижобий ҳисобланади.

Илмий унвон талабгорининг аттестацияга оид ҳужжатлари кенгаш мажлиси ўтган кундан бошлаб бир ой муддат ичида ОАКга юборилиши керак.


12. Илмий унвонлар беришга оид аттестация ҳужжатларини расмийлаштириш тартибини ОАК белгилайди.


13. Илмий унвон талабгорининг ҳужжатларини ОАНда кўриб чиқиш муддатлари профёссор илмий унвонини бериш бўйича олти ойдан, доцент ва катта илмий ходим илмий унвонларини бериш бўйича тўрт ойдан ошмаслиги керак.

17. Профессор, доцент ёки катта илмий ходим аттестатини йўқотган шахсга янги тартиб рақами қўйилган дубликат илгари берилган аттестатга батамом мувофиқ тарзда берилади.

Фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарган бўлса, аттестатлар янгисига алмаштирилмайди.


18. Аттестатларни, шунингдек уларнинг дубликатларини расмийлаштириш ва бериш тартибини ОАК белгилайди.


19. Илмий унвон хато берилган шахсларни ОАК ана шу унвондан маҳрум этиши мумкин. Бунга илмий унвон берилишини сўраган кенгашнинг илтимосномаси асос бўлади. Агар мазкур кенгашнинг фаолияти тўхтатилган бўлса, илмий унвондан маҳрум этиш ҳақидаги масалани ОАК топширигига биноан бошқа кенгаш кўриб чиқади.

Кенгаш мажлиси унинг аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади. Кенгашнинг илмий унвондан маҳрум этиш қақидаги илтимосномаси, агар яширин овоэ бериш натижасида мажлисда қатнашган кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қнсми ёқлаб овоз берса, қабул қилинган деб топилади.

Илмий унвон бериш ҳақидаги қарор ўн йилдан кўпроқ вақт олдин қабул қилинган бўлса, унинг қанчалик асосланганлиги хусусидаги масалани аттестация органлари кўриб чиқмайди.


20. Кенгашда илмий унвондан мақрум этиш ҳақидаги масалани кўриб чиқиш тартибини, шунингдек кенгаш ОАКга топширадиган қужжатлар рўйхатини.ОАК белгилайди.


21. Илмий унвон бериш (ундан маҳрум этиш) масаласига оид қарор юзасидан шикоят аризаси қарор чиқарилган кундан эътиборан нкки ойлик муддат мобайнида берилиши мумкин ва шунча муддатдан кечиктирмай ОАКда кўриб чиқилиши лозим.

ОАК қарори ювасидан тушган шикоят аризасини ОАК Раёсати ОАК илмий кенгашининг бир гуруҳ аъзолари ёки секциянннг хулосасини ҳисобга олган ҳолда кўриб чиқади. Шикоят аризаси юзасидан ОАК Раёсатининг қарори лойиҳаси ОАК Раҳбарияти томонидан тайёрланади ва ОАК Раёсатига тавсия этилади. Шикоят аризаси юзасидан ОАК Раёсатннинг қарори узилкесил ҳисобланади.

Илмий унвон бериш ҳақидаги янги илтимоснома илмий унвон бермаслик тўғрисидаги қарор чиқарилгандан кейин орада камида бир йил ўтгач, топширилиши мумкин. Такроран илтимоснома бериш учун босилиб чиққан янги ўқув-методик ёки илмий ишлар бўлиши шарт.


22. Кенгашда ва ОАКда шикоят аризаларини кўриб чиқиш тартибини ОАК белгилайди.


22. Илмий ва илмий-педагог ходимларни аттестациядан ўтказишда ошкораликнн кучайтириш мақсадида аттестация органлари фаолиятига оид масалалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг Ахборотида ёритиб борилади.


24. Ушбу Низом бўйича барча тушунтиришлар ОАК Раёсати томонидан белгиланган тартибда берилади.




5.1-шакл


Илмий унвон бериш бўйича ОАКга

юбориладиган аттестация иши ҳужжатларининг

РЎЙХАТИ


1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган йўлланма хат (1 нусха).


2. Илмий-тадқиқот институти ва унга тенглаштирилган илмий муассасадан тавсия қилинган даъвогарлар учун 5.2а- ёхуд 5.2б-шакл бўйича маълумотнома (2 нусха).

Олий ўқув юрти, малака ошириш институти ва уларга тенглаштирилган ўқув юртларидан тавсия қилинган профессор ва доцент илмий унвонларини олишга даъвогарлар учун 1.10.1-шакл бўйича маълумотнома (2 нусха).

Олий ўқув юрти, малака ошириш институти ва уларга тенглаштирилган ўқув юртларида маданият, санъат ва спорт соҳасида мутахассислар тайёрлашда педагоглик қилувчи илмий-педагог ходимлар учун 1.10.3-шакл бўйича маълумотнома (2 нусха).


3. Фотосурат ёпиштирилган ва иш жойидан тасдиқланган ходимлар ҳисоби бўйича шахсий варақа (1 нусха).

Фамилияси, исми-шарифининг ўзбекча (паспорт бўйича) ва инглизча ёзилган шакллари, уни илмий унвон даъвогари имзолаган, илмий котиб тасдиқлаган бўлиши керак (1 нусха).


4. Илмий ва педагоглик лавозимларида ишлаганлиги ҳақида меҳнат дафтарчасининг иш жойидан тасдиқланган кўчирмаси (1 нусха).


5. Даъвогарнинг асосий иш жойидан унинг илмий-педагоглик, ишлаб чиқаришдаги фаолияти ҳақида ташкилот раҳбари имзолаган, берилган санаси кўрсатиб, гербли муҳрланган тавсифнома.

Башарти даъвогар илмий унвонга асосий иш жойидан тақдим этилмаётган бўлса, асосий иш жойидан олинган тавсифномадан ташқари, уни илмий унвонга тақдим этаётган ташкилот томонидан берилган даъвогарнинг илмий-педагоглик фаолияти тўғрисидаги қисқача тавсифномаси илова қилинади.


6. Тегишли илмий даражаси борлиги ҳақидаги дипломнинг тасдиқланган нусхаси.


7. Илмий ишларнинг даъвогар томонидан имзоланиб, иш жойидан тасдиқланган рўйхати (1 нусха).

Рўйхат уч бўлимдан иборат бўлиши керак:

ҳимоягача чоп этилган илмий ишлар;

ҳимоядан кейин чоп этилган илмий ишлар;

ўқув-усулият ишлари.


8. 4.9-шакл бўйича қайдлов-ҳисоб варақаси (1 нусха).


9. 4.11-шакл бўйича ишдаги ҳужжатлар рўйхати (1 нусха).


10. Даъвогарнинг диссертация автореферати, ҳимоядан кейинги илмий ва ўқув-усулият ишларининг нусхалари. Профессор илмий унвонига даъвогарнинг фан номзоди илмий даражасини олган шогирдларининг авторефератлари.


11. Профессор илмий унвонига даъвогарларнинг шогирдлари ҳақида маълумот (5.3-шакл).

Илмий унвонлар бериш бўйича барча ҳужжатлар ОАКга тезтиккичда юборилади.

Тезтиккичнинг ички томонига хатжилд ёпиштирилиб, унга маркали тўртта алоқа варақаси солиб қўйилади. Икки варақада даъвогарнинг, бошқа икки варақада эса кенгашнинг манзилгоҳи кўрсатилади. Варақанинг орқа томонида кенгаш манзилгоҳи билан биргаликда даъвогарнинг фамилияси, исми-шарифи, шунингдек у талабгор бўлаётган илмий унвон номи кўрсатилади.





5.2а-шакл


МАЪЛУМОТНОМА


_____________________________________________________________ га

фамилияси, исми, отасининг исми


____________________________________________ ихтисослиги бўйича

ихтисослик шифри ва номи


профессор илмий унвонини бериш ҳақида.


Иш N_____


______________________________________________ кенгаш томонидан

ташкилот, шаҳар номи


___________________ белгиланган тартибда танлов асосида сайланди

ёки шартнома бўйича қабул қилинди (аттестация қилинди) ва

___________________________________________ бўйича буйрўқ билан

ташкилот, шаҳар номи


__________ дан эътиборан _______________ лавозимига ишга олинди.

сана


Профессор илмий унвони берилишига ___________ тақдим этилганда

таркиби ______ кишидан иборат кенгашнинг _____ аъзоси қуйидагича

                      сони                                                                      сони


овоз беришди: ___________ киши тарафдор, ___________ киши қарши,

яроқсиз бюллетенлар ___________________

___________________________________________ 19___ йилда туғилган,

фамилияси исми, отасининг исми


______________ 19___ йилдан _____ фанлари доктори, диссертацияни

миллати


____________________________ да ёқлади, илмий стажи _________ йил;

ташкилот, шаҳар номи


_____________ та илмий иши чоп этилган, шулардан ___________ таси

диссертация ҳимоясидан кейин. Эълон қилинган илмий ишлар борасида энг диққатга сазоворлари: (энг муҳим 3-4 та иш кўрсатилади).

(Шундан кейин даъвогарнинг илмий ишига, шогирдларининг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилиб, юқори малакали илмий, ходимлар мураббийси сифатида унинг фаолиятига батафсил тавсифнома берилади ва профессор илмий унвонига тақдим этилганлиги асосланади).

Кенгеш раиси ___________________________________________________

фамилияси, исми, отасининг исми


Кенгаш илмий котиби ___________________________________________

фамилияси, исми, отасининг исми


Гербли муҳр


Сана



Изоҳ:

1. Шогирдлар жумласига даъвогар илмий маслаҳатчиси бўлган фан докторлари ҳамда даъвогарнинг илмий раҳбарлигида ёки маслаҳатчилигида муваффақият билан диссертация ёқлаган фан номзодлари киритилиши лозим.

2. Ишнинг тартиб рақами ОАКида қўйилади.

3. Маълумотномада сатрлар оралиғи 2 интервал қилиб машинкада босилиши, айни чоқда чизиқлар ва сатр ости изоҳлари босилмаслиги лозим.

4. Ушбу шакл бўйича маълумотнома илмий муассасалардан тавсия қилинган даъвогарлар учун тўлдирилади.





5.2б-шакл


МАЪЛУМОТНОМА


______________________________________________________________ га

Фамилияси, исми, отасининг исми


_____________________________________________ ихтисослиги бўйича

ихтисослик шифри ва номи


катта илмий ходим илмий унвонини бериш ҳақида.


Иш N_____


_____________________________________________ кенгаши томонидан

ташкилот, шаҳар номи


__________________ да белгиланган тартибда танлов асосида сайланди

ёки шартнома бўйича қабул қилинди (аттестация қилинди) ва

____________________________________________ бўйича буйруқ билан

ташкилот, шаҳар номи


____________ дан эътиборан ______________ лавозимига ишга олинди.

         сана                                                 лазозим номи

Катта илмий ходим илмий унвони берилишига __________________ да

                                                                                      сана


тақдим этилганда таркиби ___ кишидан иборат кенгашнинг ___ нафар

                                                          сони                                                                сони


аъзоси қуйидагича овоз беришди:___киши тарафдор, ____киши қарши,

яроқсиз бюллетенлар______________

_____________________________________________ 19__ йилда тутилган,

Фамилияси, исми, отасининг исми


_______________ 19__ йилдан ___________ фанлари номзоди (доктори)

миллати                                                     фан соҳаси


_____________________ да диссертация ёқлади, илмий стажи _____ йил;

ташкилот, шаҳар номи                                                                                            сони





1.10.1-шакл1


Шифр _____________________

_______________________________________________________________

олий ўқув юрти, МОИ2 номи


МАЪЛУМОТНОМА


______________________________________________________________ га

паспортга биноан фамилияси, исми, отасининг исми


___________________________________ кафедра ёки ихтисослик бўйича

номи3


___________________________________ илмий унвонини бериш ҳақида

Рўйхатдаги тартиб рақами4 ______________________________________



б) Илмий даражага талабгор шогирдлари ҳақида

№ №

Исми-шарифи

Диссертация мавзуи шифри ва илмий кенгашда тасдиқланганлиги ҳақидаги буйруқ N, санаси

Илмий иш қайси босқичда, нашр этилган илмий ишлар сони

Шогирдлик мақоми

Иш жойи, лавозими, манзилгоҳи, телефони

РЕКТ0Р ИМЗОСИ


(Гербли муҳр)





I. ТАҚДИМНОМА


_______________________________________ (факультет, филиал ва ҳ.к.)

илмий кенгаш томонидан конкурс асосида танлаб олинди ёки шартнома бўйича қабул қилинди ҳамда ________ дан эътиборан ______ даги

_________-сонли буйруқ5 _________________________________________

кафедра мудири (кафедра профессори)

_________________________________________ лавозимида тасдиқланди

кафедра доценти; кафедра номи

Тақдимнома ____________ да кўриб чиқилганда ўқув юрти (МОИ)нинг

_______ кишидан иборат илмий кенгашининг ____ нафар аъзоларидан:

____ киши "ёқлаб", ___ киши "қарши" овоз беришди, яроқсиз топилган

бюллетенлар сони ____________ (мажлисининг _________________ даги

_________________________-сонли баённомаси).



----------------------------------

1 - Ушбу шакл бўйича маълумотнома олий ўқув юрти, малака ошириш институти (МОИ) ва уларга тенглаштирилган ўқув юртларидан тавсия, қилинган профессор ва доцент илмий унвонларини олишга даъвогарлар учун тўлдирилади.


2 - Қавс ичида олий ўқув юрти, МОИ номи остида, зарур ҳолларда аттестация қилинувчи ишлаётган ҳудудий бўлинма (филиал, бўлим ва ҳ.к.) кўрсатилади.


3 - Қавс ичида кафедра номи остида, зарур ҳолларда, аттестация қилинувчи олиб бораётган асосий курс (курслар) ёки унинг ихтисоси (масалан, ихтисос спорт ўйинлари /гимнастика/ бокс...) аниқланади. Ихтисосига оид кафедра хулосаси асосида тақдим этилганда унинг номи кўрсатилади ва мана бундай саҳифа изоҳи берилади: ихтисосига оид кафедранинг (ўқув юртининг, муассасанинг номи) хулосаси.


4 - ОАКда тўлдириш учун бўш қолдирилади.


5 - Шу ернинг ўзида аттестация қилинувчи лавозимга сайлангандан кейин унинг илмий унвонга тавсия қилишдан олдинги даврдаги лавозимларининг ўзгариши кўрсатилади (масалан, навбатдаги муддатга кафедрадаги лавозимга сайланди; шу кафедрадаги педагоглик ихтисоси ўзгартирилмасдан бошқа лавозимга сайланди; бу ҳам унга тегишли илмий унвон олиши учун аттестацияланишига имкон беради; структуравий ўзгаришлар туфайли муддатидан олдин сайланмасдан тегишли лавозимда янги кафедра штатига ўтказилди; олиб бораётган курси сақланган ҳолда хизмат зарурати туфайли ўтказилган бошқа кафедрада муддатидан олдин тегишли лавозимга сайланди ва ҳоказо). Ҳар бир ҳолда олий ўқув юрти, МОИ чиқарган буйруқлар далил қилиб келтирилади.

Штатдаги ўриндошлар тақдим қилинганда: ўриндошлик асосида лавозимга (ставка (қисм)га) сайланди ва тайинланди ёки шартнома бўйича қабул қилинди, деб кўрсатилади.



II. ТАҚДИМ ЭТИЛАЁТГАН ШАХС ҲАҚИДА АСОСИЙ

МАЪЛУМОТЛАР1


1. (Фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, миллати).


2. (Олий ўқув юртини битирган йили, унинг тўлиқ номи, дипломи, бўйича ихтисоси).


3. (Илмий даража ва илмий унвонлари уларнинг берилиши навбати билан фан соҳаси (аттестация ўтказилган ихтисос бўйича; диссертация ҳимоя қилинган жой ва вақти) аттестация ўтказилган йили кўрсатилади; масалан: ______________ йилдан буён _________________ фанлари номзоди.

фан соҳаси

______________________________ ҳузуридаги ихтисослашган кенгашда

муассаса, ташкилот


"_______________________________________________________________

диссертация мавзуи

_______________________________________________________________"


мавзуида _________________________ ихтисослиги бўйича бажарилган

                                   шифр ва номи

диссертациясини ___________________________________ ҳимоя қилган.

сана

________________ йилдан буён ___________________ фанлари доктори.

фан соҳаси


Илмий даража __________________________________________________

муассаса, ташкилот


ҳузуридаги ихтисослашган кенгашда ___________________________ да

сана

"______________________________________________________________"

диссертация мавзуи

________________________________________________________________

шифр ва номи


ихтисослиги бўйича бажарилган диссертациясини ҳимоя қилиш натижаси асосида берилган.

_____________ йилда __________________________ ихтисослиги бўйича

катта илмий ходим илмий унвони берилди.

_____________ йилда ___________________ кафедраси ёки ихтисослиги

бўйича доцент илмий унвони берилди)2.


4. (Олий ўқув юртидаги, МОИдаги, шу жумладан мазкур ўқув юртидаги педагоглик иш стажи. Умумий педагоглик илмий педагоглик иш стажи тўлиқ йиллар).

(Меҳнат ва педагоглик фаолиятининг асосий босқичлари: иш жойи ва лавозими, /штатдаги ўриндошлар - учун асосий иш жойи ва лавозими, меҳнат фаолиятининг жами стажи/ олий ўқув юрти, МОИга педагоглик ишига ўтган кишилар учун олдинги ишлаган жойи ва лавозими, меҳнат фаолиятининг умумий стажи.


5. (Олиб бораётган асосий курслари (аниқланиши керак): умумий, махсус курслар ва ўқув режаси бўйича номи, академик соатларда ҳажми кўрсатилиши керак/ профессор илмий унвонига даъвогарлар учун:

_______________________ асосий маъруза курсларини ўқийди.

__________________ соат)3)

(Ўтказилиши ҳақидаги шартномаларга биноан илмий тадқиқотлар мавзуларига мувофиқ кафедрадаги илмий-ташкилий ишдаги, ўқув жараёнини усулият жиҳатидан таъминлашдаги иштироки).

(Жамоада ўтказилган анкета тузиш ва социологик сўровлар маълумотларига биноан иш савиясига баҳо бериш).


6. (Илмий ходимлар тайёрлашдаги иштироки ҳимоя қилувчиларга, аспирантларга раҳбарлик, докторантларга консультация бериш; тайёрлаган шогирдлари фан номзодлари ва докторлари сони ва уларнинг рўйхати. Ихтисослашган ва эксперт кенгашларида, давлат аттестация органлари топшириғига биноан ташқи экспертиза ўтказишдаги иштироки).


7. (Йирик халқ хўжалик ишланмаларида, фан-техника дастурларида қатнашиши. Илмий, педагоглик ва ихтисосий жамиятлардаги, аттестациялардаги, илмий, илмий-усулият ва илмий-техникавий кенгашлардаги фаолияти).

(Фахрий унвонлар, ҳукумат мукофотлари ва белгилари, мукофотлар: халқаро, давлат, тармоқ, фан-техника жамиятлари ва ташкилотларининг мукофотлари).


8. (Илмий унвонга тақдим этишда жамоат ташкилотлари берган тавсиялар. Уларнинг фаолиятида, шунингдек сайлаб қўйиладиган органларда иштирок этиши).



III. АСОСИЙ ИЛМИЙ ВА УСУЛИЯТ ИШЛАРИ


__________ та иш эълон қилган, шулардан ___________ та монография,

__________ та дарслик, _________ та илмий ва _______ та ўқув-усулият

ишларидир (_____ та кашфиёт, ихтиро4, ишланмалар муаллифи бўлиб,

уларга лицензиялар расмийлаштирилган). Асосий ишлари:

1. ________________ (Маълумотномага илова қилинган илмий ишлари

2. __________________ рўйхатига кирган камида 3 та босма иши, тўлиқ

3. _____________ библиографик маълумот, ҳажми (босма табақ ҳажми

ва муаллифлик иштироки аниқ қилиб кўрсатилади).

Диссертация ҳимоя қилингандан кейин _______ та илмий ва _______ та

ўқув-усулият иши эълон қилган, улардан педагоглик амалиётидафойдаланилмоқда, шу жумладан:

1. __________________ (худди юқорида келтирилганидек кўрсатилади).

2. __________________

3. __________________


Эгаллаб турган лавозимида ишлаган даврида ______________ та босма

иш нашр эттирди.



IV. КАСБЙЙ ФАОЛИЯТНИ

БАҲОЛАШ МАЪЛУМОТЛАРИ


(Аттестация қилинувчини илмий унвонга тақдим этиш масаласи кўриб чиқилаётган вақтда унинг касбий савиясини аниқлаш иши қисқача тавсифланади: у ўтказган очиқ маърузалар ва ўқув машғулотларининг бошқа турлари, стажировкадан ўтиш, малака ошириш, қачон, қаерда ва қанча вақт давом этганлиги аниқ кўрсатилиб, тақдим этиш масаласи кўриб чиқилаётган даврда ахборот ва маърузалар билан қатнашган илмий ва усулият конференциялари; анжуманларда чиқиш, жамоадаги илмий-педагоглик фаолиятининг натижалари ҳақида ҳисобот, тажриба алмашув мақсадида бошқа ўқув юртларига, муассасалар ва ҳоказоларга бориш).

Илмий кенгаш раиси _________________________ (тўлиқ исми-шарифи)

Илмий кенгаш котиби ________________________

Ходимлар бўлими бошлиғи ___________________

(Гербли муҳр)


(сана)



-----------------------------------

1 - Тартиб рақами сақланган ҳолда қуйида келтирилган позициялар қатъий изчилликда кўрсатилади.


2 - Шу ернинг ўзида аттестация қоидаларини татбиқ этиш хусусияти белгиланган ҳолларда аттестация қилинувчининг аспирантурада бўлиши (аниқ қилиб: ўқиган вақти, жойи ва унинг натижалари, малака унвони берилганлиги), шунингдек докторантурага юборилганлиги (ижодий таътил берилгани, диссертацияни тугатиш учун илмий ходим лавозимига ўтказилгани), халқ ўқитувчиси унвони (қачон берилган) кўрсатилади.


3 - Шу ернинг ўзида педагоглик фаолиятининг бошқа турлари: курс ва диплом ишларига, амалиёт, семинар ва лаборатория машғулотларига раҳбарлик ва бошқалар санаб ўтилади.


4 - Гувоҳномалар, патентлар олинган ихтиролар ҳисобга киради.





1.10.3-шакл1


Шифр: _________________________________________________________

________________________________________________________________

________________________________________________________________

олий ўқув юрти, МОИ номи2


МАЪЛУМОТНОМА


______________________________________________________________ га

паспортга биноан фамилияси, исми, отасининг исми


__________________________________ кафедра ёки ихтисослик бўйича3

___________________________________ илмий унвонини бериш ҳақида.


Рўйхатдаги тартиб рақами4 _______________________________________





I. ТАҚДИМНОМА


(худди 1.10.1 шаклдагидек)


II . ТАҚДИМ ЭТИЛАЁТГАН ШАХС ҲАҚИДА

АСОСИЙ МАЪЛУМОТЛАР5


1. (Фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, миллати).


2. (Олий ўқув юртини битирган йили, унинг тўлиқ номи, диплом бўйича ихтисоси).


3. (Илмий даража ва илмий унвонлари берилган вақти изчил кўрсатилади: худди 1.10.1 дагидек).

(Аттестация шарт-шароитларига мувофиқ илмий даражасиз тақдим этиш имконини берадиган ўз ижодий соҳасидаги фахрий унвонлари)6.


4. Академик унвонлари, қачон сайланганлиги кўрсатилган ҳолда.

(Олий ўқув юрти, МОИдаги, шу жумладан мазкур ўқув юрти, муассасадаги педагоглик иш стажи. Жами ижодий стажи тўлиқ ______ йил).

(Педагоглик ва ижодий фаолиятининг асосий босқичлари: иш жойи ва лавозими/штатдаги ўриндошлар учун асосий иш жойи ва лавозими, олий ўқув юрти, МОИда ставканинг қанча қисми эгалланганлиги кўрсатилади).


5. (Олиб бораётган ўқув курслари, уларнинг ҳажми академик соатларда кўрсатилади; ижодий синфлар, гуруҳлар, устахоналарга раҳбарлик уларда қандай ихтисосликлар бўйича мутахассислар тайёрланиши аниқланади, курс ва диплом ишларига (лойиҳалар, саҳналаштиришга), ижодий бирлашмалар ва талабалар тўгаракларига раҳбарлик).

(Мутахассисларни ўқитиш ва ихтисосий, ижодий тайёрлаш усулиятини такомиллаштиришдаги, ўқув жараёнини усулият жиҳатдан таъминлашдаги иштироки, кафедрадаги илмий-ташкилий иши).

(Жамоада ўтказилган анкета тузиш ва социологик сўровлар маълумотларига биноан иш савиясига баҳо бериш).


6. (Тайёрлаган шогирдлари сони - жами ва ижодий ихтисослар, мутахассислар, синфлар, гуруҳларга, жумладан кейинги 5 йил ичидагиси, ажратиб кўрсатилади: улар орасида фахрий унвон ва ижодий нишонларга сазовор бўлган ижодий ходимлар, танлов ва кўрик совриндорлари ва дипломантлари, шунингдек ўз ижодий соҳасида етакчи мавқени эгаллаган кишилар, бош рассомлар, лойиҳалаштирувчи ва бошқаларнинг кейинги даврдаги шогирдларининг рўйхати илова қилинади.7


(Илмий ходимлар бадиий ижод тадқиқотчилари ва назариётчилари тайёрлашдаги иштироки).


7. (Ўз касби соҳасидаги ижодий ютуқлари: Танловлар, кўриклар, фестиваллар, кўргазмалардаги иштироки: қандай йирик бадиий лойиҳалар ва буюртмаларни бажарган, маданий дастурларда ва уларни ташкил этишдаги иштироки: ижодий нишонлари ва мукофотлари).

(Ижодий уюшмалар, бирлашмалар ва ташкилотларга аъзолиги: илмий, илмий-усулият, ихтисослашган ва эксперт кенгашларидаги иши, давлат аттестация органининг топшириғига биноан ташқи экспертиза ўтказишдаги иштироки).


8. (Илмий унвонга тақдим этишда жамоат ташкилотларининг тавсиялари. Уларнинг фаолиятидаги, шунингдек сайлаб қўйиладиган органлардаги иштироки).



III. АСОСИЙ ИЖОДИЙ ВА УСУЛИЯТ ИШЛАРИ


(Асосий ижодий ишлари асарлари, якка чиқишлари ва концерт дастурлари, роллари, ижро этадиган номерлари, саҳналаштиришлари, гастроллари, лойиҳалари ва ҳоказолар кўрсатилади ижодий ишлар, ижод ҳақида эълон қилинган ишлар ва энг муҳим расмли материаллар: альбомлар, репродукциялар, асарларнинг муаллифлик нусхалари, намуналар, монографиялар ва ижод тўғрисидаги тақризлар, слайдлар ва бошқаларнинг рўйхати илова қилинади)8.



IV. ПЕДАГОГИК ФАОЛИЯТИНИ БАҲОЛАШ МАЪЛУМОТЛАРИ


Аттестация қилинувчини илмий унвонга тақдим этиш масаласи кқриб чиқилаётганда унинг педагоглик малакасини аниқлаш борасидаги иш қисқача таърифлаб берилади. Шу муносабат билан мазкур соҳанинг кўзга кўринган намояндалари ҳамда мутахассисларининг камида учта фикр-мулоҳаза ва тавсияномалардан маълумотлар келтирилади.9


Илмий кенгаш раиси _______________________ (исми-шарифи ёзилади)

Илмий кенгаш котиби ______________________

Ходимлар бўлими бошлиғи __________________

(Гербли муҳр)


(сана)



-----------------------------------------------

1 - Ушбу шакл бўйича маълумотнома олий ўқув юрти, малака ошириш институти (МОИ) ва уларга тенглаштирилган ўқув юртларида маданият, санъат ва спорт соҳасида мутахассислар тайёрлашда педагоглик қилувчи илмий-педагог ходимлар учун тўлдирилади.


2 - 1.10.1 шаклга тегишли 2-изоҳга қаранг.


3 - Қавс ичида кафедра номи тагида, зарур бўлса, асосий курс (курслар), синф, ижодий ихтисос аниқланади (масалан, сольфеджио, режиссёрлик, саҳна ҳаракати ва рақс курси; фортепиано синфи, мусиқали театр актёрларини тайёрлаш синфи, ихтисослар: жонли, тасвир, безак пластикаси, бадиий моделлаштириш, дизайн).

Ихтисосий кафедра хулосаси асосида тақдим этилганда унинг номи қатъий изчиллик асосида кўрсатилади.


4 - ОАКда тўлдириш учун бўш қолдирилади.


5 - Тартиб рақамлари сақланган ҳолда қуйида келтирилган позициялар қатъий изчилликда кўрсатилади.


6 - Аттестаций қилинувчининг ассистентура стажировкани тугатиши (қачон, қаерда ва қандай натижа билан) ёки докторантурага юборилганлиги (ижодий таътил берилганлиги, диссертацияни бажариш учун илмий ходим лавозимига ўтказилганлиги) кўрсатилади.


7 - Рўйхатда қуйидагилар аниқланади: шогирд, мазкур ўқитувчи қўлида тўла ёки жузъий махсус умумий тайёргарликдан ўтганлиги, ўқишни битиргандан кейин ишлаган жойи, ижодий ютуқлари ва нишонлари. Рўйхат кафедра раҳбари (олий ўқув юрти, МОИ декани, раҳбари), илмий кенгаш котиби томонидан тасдиқланади ва гербли муҳр босилади.


8 - Ижодий ишлар рўйхати кафедра раҳбари (факультет декани, олий ўҳув юрти, МОИ раҳбари), илмий кенгаш котиби томонидан тасдиқланади ҳамда мазкур ўқув юрти, муассасанинг гербли муҳри босилади.

Расмли материалларни аттестация қилинувчининг ўзи танлайди.

Аттестация қилинувчининг методик ва илмий ишлари худди 1.10.1-шаклдагидек рўйхат бўйича илова этилган ҳолда кўрсатилади).


9 - Фикр-мулоҳаза ва тавсияномалар маълумотномага илова этилади. Уларнинг ўрнини босувчи хулоса сифатида республика ижодий бирлашмаси (ташкилоти) тегишли усулият кенгашинннг илтимосномаси берилиши мумкин.