Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Жисмоний тарбия ва спорт /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.11.2006 й. ПҚ-504-сон "Ўзбекистон Республикаси спортчиларининг 2006 йил Доҳа шаҳридаги (Қатар) XV ёзги Осиё ўйинларига тайёргарлик кўриши ва қатнашиши тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

06.11.2006 й.

N ПҚ-504



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СПОРТЧИЛАРИНИНГ 2006 ЙИЛ ДОҲА

ШАҲРИДАГИ  (ҚАТАР)  XV  ЁЗГИ  ОСИЁ

ЎЙИНЛАРИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШИ

ВА ҚАТНАШИШИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон спортчиларини 2006 йил Доҳа шаҳридаги (Қатар) XV ёзги Осиё ўйинларига сифатли тайёрлаш ва муваффақиятли иштирок этишини таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Миллий олимпия қўмитаси билан биргаликда:

спортчиларнинг нуфузли халқаро мусобақаларда эришган шахсий натижалари ҳамда уларнинг маънавий-иродали сифатларидан келиб чиқиб, мамлакат терма жамоаларининг Осиё ўйинларида иштирок этиши учун спорт турлари бўйича жамланишини;

ўқув-машғулот йиғинларининг якунловчи босқичида мамлакат терма жамоаларининг сифатли тайёргарлигини таъминласин.


2. Ўзбекистон спорт делегациясининг 340 кишидан иборат таркиби 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлигига мамлакатимиз спорт делегациясининг Доҳа шаҳридаги (Қатар) XV ёзги Осиё ўйинларида қатнашиши билан боғлиқ сарф-харажатларни 2-иловага* мувофиқ қоплаш учун молиявий маблағларнинг ўз вақтида ажратилишини таъминласин.

Ўзбекистон спортчиларининг 150 кишилик делегацияси қатнашиши билан боғлиқ сарф-харажатлар Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерациялари ва ҳомийлар ҳисобидан 2-иловага мувофиқ қопланиши маълумот учун қабул қилинсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур ўйинларда Ўзбекистон спорт делегацияси қатнашиши билан боғлиқ бўлган харажатларни қоплаш учун Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Миллий олимпия қўмитаси маблағларини ўз вақтида эркин муомаладаги валютага белгиланган тартибда алмаштирилишини таъминласин.


5. 2006 йил Доҳа шаҳридаги (Қатар) XV ёзги Осиё ўйинларига Ўзбекистон спорт делегациясини тайёрлаш ва унда қатнашиш учун расмий-парад формаси, спорт экипировкаси, махсус спорт формаси, инвентарь ҳамда ускуналарни республикага олиб киришда божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилсин.


6. Белгилансинки, юридик шахсларнинг солиққа тортиладиган даромади даромад (фойда) солиғи тўлашда 2006 йил Доҳа шаҳридаги (Қатар) XV ёзги Осиё ўйинларида Ўзбекистон спорт делегациясининг тайёргарлик кўриши ва қатнашишига йўналтирилган маблағларга тенг сумма камайтирилади.


7. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши мамлакатнинг терма жамоалари таркибига киритилган ҳарбий хизматчилар, талабалар ҳамда ўқувчиларнинг 2006 йилги XV Осиё ўйинларига тайёргарлик кўриши ва қатнашиши учун зарур шарт-шароитлар яратсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат спорт делегацияси аъзолари - XV Осиё ўйинлари иштирокчиларининг чиқиш ҳужжатлари ўз вақтида расмийлаштирилишини таъминласин.


9. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси:

Ўзбекистон терма жамоаларининг Тошкент-Шаржа-Тошкент йўналишида имтиёзли шартлар бўйича учишини;

Ўзбекистон спорт делегациялари иштирокчиларининг Тошкент аэропортидаги СИП залидан хизмат учун тўлов ундирилмаган ҳолда ўтишини таъминласин.


10. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Миллий ахборот агентлиги 2006 йил Доҳа шаҳридаги (Қатар) XV Осиё ўйинларига Ўзбекистон спортчиларининг тайёргарлик жараёни ва унда қатнашиш натижаларини оммавий ахборот воситаларида белгиланган тартибда кенг ёритилишини таъминласин.


11. "Совпластитал" ҚК, "Оникс" ИЧБ, "Фонон" АЖ Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон МОҚ эскизлари бўйича XV Осиё ўйинларига жўнаб кетадиган Ўзбекистон спорт делегацияси учун совға маҳсулотлари ва зарур атрибутларни имтиёзли шартлар асосида тайёрлаб берсин.


12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

Ўзбекистон спорт делегациясининг XV Осиё ўйинларига тайёргарлик кўриши ва қатнашиши билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда фаол иштирок этсин;

мамлакат терма жамоаларига идоравий мансублигидан қатъи назар, республиканинг барча спорт базаларида ижара тўловлари ундирилмаган ҳолда ўқув-машғулотларини ўтказишлари учун кенг имкониятлар яратиб берсин.


13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  И. Каримов



*) 1 ва 2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.



“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг

Ахборотномаси”, 2006 й., 11-сон, 628-модда































Время: 0.2062
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск