ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари / 1996-2000 й. /

Ўзбекистон Республикасининг 29.08.1998 й. 681-I-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

29.08.1998 й.

N 681-I



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ  ҚОНУН  ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


II. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 14 июнда қабул қилинган "Кооперация тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, N 8, 193-модда; 1994 йил, N 2, 52-модда):


1) бешинчи моддаси 1-бандининг биринчи қисмидан "ва жамоа хўжалигида" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


2) 13 ва 14-моддалари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13-модда. Қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари)

Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкати) ишлаб чиқариш кооперативининг бир шакли сифатида ушбу Қонунда, бошқа қонун ҳужжатларида ва ўз уставида назарда тутилган барча ҳуқуқлардан фойдаланади.

14-модда. Қишлоқ хўжалиги кооперативларининг (ширкатларининг) ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлиги

Қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари) ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун белгиланган тартибда жавобгар бўладилар".

VI. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майда қабул қилинган "Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 5, 221-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 4-5, 126-модда):


1) 1-моддаси "ташкилотлар" деган сўздан кейин "фермер ва" деган сўз билан тўлдирилсин;


2) 9-моддасининг биринчи қисми "ташкилотлар" деган сўздан кейин "фермер ва" деган сўз билан тўлдирилсин;


3) 18-моддаси "ташкилотлар" деган сўздан кейин "фермер ва" деган сўз билан тўлдирилсин;


4) 36-моддаси:

биринчи қисмининг:

биринчи хатбошисидаги "Корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, деҳқон хўжаликлари" деган сўзлар "Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, фермер, деҳқон хўжаликлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"корхона, муассаса, ташкилот, фермер хўжалиги тугатилганда, деҳқон хўжалиги тугатилганда ёки унинг фаолияти тўхтатилганда";

иккинчи қисмидаги "корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, деҳқон хўжаликлари" деган сўзлар "корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, фермер, деҳқон хўжаликлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмидаги "корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, деҳқон хўжаликлари" деган сўзлар "корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, фермер, деҳқон хўжаликлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 39-моддасидаги "Корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, деҳқон хўжаликлари" деган сўзлар "Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, фермер ва деҳқон хўжаликлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6) 47-моддасининг биринчи қисмидаги "жамоа хўжаликлари, бошқа қишлоқ хўжалик корхоналари, ташкилотлари, муассасалари ҳамда деҳқон хўжаликларининг" деган сўзлар "қишлоқ хўжалиги кооперативларининг (ширкатларининг), бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари, ташкилотлари, фермер ва деҳқон хўжаликларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7) 48-моддасининг учинчи қисмидаги "жамоа хўжаликлари ва бошқа корхоналар, ташкилотлар ҳамда муассасалар" деган сўзлар "қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари), бошқа корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8) 49-моддасининг олтинчи қисми чиқариб ташлансин;


9) 54-моддасидаги "жамоа хўжаликлари ва бошқа корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, деҳқон хўжаликлари" деган сўзлар "қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари), бошқа корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, фермер, деҳқон хўжаликлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10) 88-моддасидаги "жамоа хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари, туманга бўйсунадиган бошқа корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар ўртасида, шунингдек мазкур корхоналар, ташкилотлар, муассасалар" деган сўзлар "қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари), фермер, деҳқон хўжаликлари, туманга бўйсунадиган бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ўртасида, шунингдек мазкур корхоналар, муассасалар, ташкилотлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


11) 102-моддасининг биринчи қисмидаги "корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, деҳқон хўжаликлари" деган сўзлар "корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари), фермер ва деҳқон хўжаликлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


12) 117-моддасидаги "Корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, деҳқон хўжаликлари" деган сўзлар "Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари), фермер ва деҳқон хўжаликлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


VII. 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 9, 338-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 269-модда; 1997 йил, N 4-5, 126-модда) 14-моддасининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахслар".


VIII. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрдаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда):


1) 51-моддасининг биринчи қисмидан "жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш (119-модданинг тўртинчи қисми)", "урушнинг қонун ва удумларини бузиш (152-модда)", "Ўзбекистон Республикаси Президентига тажовуз қилиш (158-модданинг биринчи қисми), жосуслик (160-модданинг биринчи қисми)", "контрабанда (246-модданинг иккинчи қисми)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


2) 119-модда тўртинчи қисмининг, 152-модданинг, 158-модда биринчи қисмининг, 160-модда биринчи қисмининг ҳамда 246-модда иккинчи қисмининг санкция қисмларидан "ёки ўлим жазоси" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


3) 176-модданинг:

сарлавҳаси "Қалбаки пул" деган сўзлардан сўнг "акциз маркаси" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

биринчи қисми "металл тангалар" деган сўзлардан сўнг "акциз маркалар" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


4) 285-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

"Ўша қилмиш:

а) бир гуруҳ шахслар томонидан;

б) қурол ишлатиб содир этилган бўлса;

в) баданга оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, -

беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша қилмиш одам ўлишига сабаб бўлса, -

ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша қилмиш:

а) одамларнинг ўлимига;

б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, -

ўн беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";


5) 301-моддасининг:

иккинчи қисмининг санкция қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

учинчи қисмининг санкция қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

тўртинчи қисмининг санкция қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ўн беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";


6) Саккизинчи бўлимидаги "анча миқдор", "анча миқдордаги зарар", "жуда кўп зарар", "жуда кўп миқдор", "кўп бўлмаган зарар", "кўп миқдор", "кўп миқдордаги зарар" деган атамаларнинг ҳуқуқий маъноси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Анча миқдор - энг кам ойлик иш ҳақининг ўттиз бараваридан юз бараваригача бўлган миқдор;

Анча миқдордаги зарар - энг кам ойлик иш ҳақининг ўттиз бараваридан юз бараваригача бўлган миқдордаги зарар";

"Жуда кўп зарар - энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз баравари ва ундан ортиқ бўлган миқдордаги зарар;

Жуда кўп миқдор - энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз баравари ва ундан ортиқ бўлган миқдор";

"Кўп бўлмаган зарар - энг кам ойлик иш ҳақининг ўн бараваридан ўттиз бараваригача бўлган зарар;

Кўп миқдор - энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача бўлган миқдор;

Кўп миқдордаги зарар - энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача бўлган миқдордаги зарар".


IX. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 269-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда) 512-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Ишларни гарнизонлар ҳарбий судларидан талаб қилиб олиш ҳуқуқига шунингдек Қуролли Кучлар Ҳарбий суди раисининг ўринбосарлари, Қуролли Кучлар Ҳарбий прокурорининг ўринбосарлари, гарнизонлар ҳарбий прокурорлари ва уларнинг ўринбосарлари ҳам эгадирлар".


X. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрдаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда):


1) 50-моддасининг сарлавҳаси ва диспозициясидаги "давлат иш билан таъминлаш хизмати" деган сўзлар "маҳаллий меҳнат органлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 66-моддасининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ер бериш тартибини бузиш, худди шунингдек фермер ёки деҳқон хўжалиги юритиш учун, якка тартибда уй-жой қуриш ва тураржой биносига хизмат кўрсатиш, жамоа боғдорчилиги ва полизчилиги учун фуқароларга ер берилишига тўсқинлик қилиш";


3) 100-моддасининг санкциясидаги "иккидан бир қисмидан икки бараваригача" деган сўзлар "беш бараваридан ўн беш бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 101-моддаси:

биринчи қисмининг санкциясидаги "иккидан бир қисмидан икки" деган сўзлар "уч бараваридан етти" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмининг санкциясидаги "икки бараваридан тўрт бараваригача" деган сўзлар "етти бараваридан ўн бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 151 ва 152-моддалари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"151-модда. Рухсатсиз радиоузатгич шохобчаси ўрнатиш ва (ёки) ундан фойдаланиш, шунингдек абонентлик қурилмасини электр алоқа тармоқларига улаш

Қувватидан қатъи назар, радиоузатгич шохобчасини рухсатсиз ўрнатиш ва (ёки) ундан фойдаланиш, фуқароларга энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса - икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Абонентлик қурилмасини рўйхатдан ўтказмай ёки рухсатсиз электр алоқа тармоқларига улаш, абонентлик қурилмасини мусодара қилиб ёки мусодара қилмай, энг кам ойлик иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

152-модда. Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланиш тартибини бузиш

Радиоэлектрон воситалар ёки юқори частотали қурилмаларни лойиҳалаш, қуриш (ўрнатиш) ва улардан фойдаланишнинг белгиланган қоидаларини, радиоайирбошлаш ва радиочастоталардан фойдаланиш қоидаларини бузиш, радионурланишнинг давлат стандартлари, нормалари ва белгиланган тартибда ўрнатилган параметрларига риоя этмаслик, фуқароларга энг кам ойлик иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Радиоэлектрон воситалари ёки юқори частотали қурилмаларни тайёрлаш, олиш, сотиш ёки ўзгага доимий ёхуд вақтинча фойдаланиш учун бериш тартибини бузиш, радиоэлектрон воситаларни ёки юқори частотали қурилмаларни мусодара қилиб ёки мусодара қилмай, фуқароларга энг кам ойлик иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, радиоэлектрон воситаларни ёки юқори частотали қурилмаларни мусодара қилиб ёки мусодара қилмай, фуқароларга энг кам ойлик иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


6) 153-моддасининг диспозициясидаги "радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


7) 154-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"154-модда. Алоқа йўллари ва иншоотларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш

Алоқа йўллари ва иншоотларини, шунингдек алоқа йўли ва кабель иншоотларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш, фуқароларга энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса - уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса, фуқароларга энг кам ойлик иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


8) 229-моддасининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бўш иш жойлари (бўш лавозимлар)ни яшириш, шунингдек ҳар бир ходим бўшатиб олиниши кутилаётганлиги тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида бермаслик. Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармасига ажратмаларни тўлашдан бўйин товлаш";


9) 245-моддасининг биринчи қисмидаги "151-моддасининг учинчи қисми" деган сўзлар "151-моддасининг иккинчи қисми, 152-моддасининг иккинчи ва учинчи қисми" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10) 246-моддасидан "151" рақами чиқариб ташлансин;


11) 255-моддасининг иккинчи қисм учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузганлик учун - меҳнат бўйича давлат техник инспекторлари ҳамда касаба уюшмаларининг меҳнат бўйича техник инспекторлари";


12) 263-моддасининг биринчи қисмидаги "151-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 152, 153, 154, 156-моддаларида" деган сўзлар "151-моддасининг биринчи қисмида, 152-моддасининг биринчи қисмида, 153, 154, 156-моддаларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


13) 287-моддасининг:

1-бандидаги "151-моддасининг учинчи қисмида" деган сўзлар "152-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

8-банди "ушбу Кодекснинг" деган сўзлардан кейин "152-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган (радиоэлектрон воситалари ёки юқори частотали қурилмаларни сотиш ёхуд ўзгага доимий ёки вақтинчалик фойдаланиш учун бериш қисми)" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


14) 305-моддасининг иккинчи қисмидан "151-моддасида" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


XI. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 23 сентябрда қабул қилинган "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 10, 252-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 2, 56-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда) 14-моддасининг олтинчи қисмидаги "Ер тўғрисидаги қонунга" деган сўзлар "ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


XII. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 247-модда) 7-моддасининг учинчи қисми чиқариб ташлансин.

XV. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 5-6, 61-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда):


1) 4-моддасининг биринчи қисмидаги "инвесторларнинг" деган сўз "акциядорларнинг" деган сўз билан алмаштирилсин;


2) 7-моддасининг иккинчи қисмидаги учинчи жумла қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Белгиланган чегарадан ортиб кетган тақдирда у ёпиқ акциядорлик жамиятлари учун миқдори акциядорларнинг чегараланган лимитидан ортиб кетган шахслар акциядорлар реестрида рўйхатга олинган кундан эътиборан олти ой ичида очиқ акциядорлик жамиятига айлантирилиши, ушбу муддат тугагач, суд тартибида тугатилиши лозим";


3) 8-моддаси қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Жамият томонидан Ўзбекистон Республикасидан ташқарида филиаллар ташкил этиш ва ваколатхоналар очиш, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, филиаллар ва ваколатхоналар жойлашган ердаги мамлакат қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади";


4) 14-моддасининг:

биринчи қисми "устав" деган сўздан кейин "ёки таъсис шартномаси ва устав ёхуд фақат таъсис шартномаси" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи қисми чиқариб ташлансин;


5) 17-моддаси:

иккинчи қисмидаги "устав ва эмиссия маълумотномасини" деган сўзлар "уставини" деган сўз билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Акциядорлик жамияти давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан узоғи билан олти ойгача бўлган муддатда жамият акциядорларининг умумий йиғилиши тўғрисидаги, кузатув Кенгаши тўғрисидаги ва ижроия органи тўғрисидаги (тегишинча директор, бошқарув, дирекция, бошқарувчи ташкилот, бошқарувчи тўғрисидаги), фаолият тартибини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шунингдек акциядорлик жамиятининг кўрсатилган бошқарув органлари томонидан қарорлар қабул қилиш тартиботини белгиловчи низомларни тайёрлаши ва акциядорларнинг умумий йиғилишида тасдиқлаши шарт";


6) 19-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Жамият давлат мулки негизида тузилганда корхонанинг (мол-мулкнинг) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланган бозор баҳоси жамият устав фондининг суммасини ташкил этади";


7) 20-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Очиқ акциядорлик жамияти устав фондининг энг кам миқдори жамият рўйхатдан ўтказилган санада қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган энг кам ойлик иш ҳақининг беш юз баравар суммасидан кам бўлмаслиги, ёпиқ акциядорлик жамиятининг устав фонди эса, энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз баравар суммасидан кам бўлмаслиги керак.

Энг кам ойлик иш ҳақининг суммаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўзгарган тақдирда, акциядорлик жамиятининг устав фонди бир йил ичида белгиланган миқдорга мувофиқ ҳолга келтирилиши керак";


8) 24-моддасининг:

сарлавҳаси ва биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"24-модда. Акцияларнинг хиллари ва турлари

Акциялар хиллари ва турлари (тоифалари) бўйича фарқланади. Акцияларнинг хиллари: эгаси ёзилган, эгаси ёзилмаган. Акцияларнинг турлари (тоифалари): имтиёзли, оддий";

иккинчи ва учинчи қисмларидаги "акциядорларини рўйхатга олиш дафтарига", "акцияларини рўйхатга олиш дафтарига" деган сўзлар "акциядорларининг реестрига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9) 31-моддасининг биринчи қисмидаги "ўз ходимлари орасида тарқатиш" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


10) 33-моддасида:

тўртинчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жамиятнинг акциялари ва бошқа қимматли қоғозларига ҳақ тўлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда пул ва тўловнинг бошқа воситалари, мол-мулк, шунингдек пулда баҳоланадиган ҳуқуқлар (шу жумладан, ашёвий ҳуқуқлар) воситасида амалга оширилади";

тўққизинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Акциянинг ҳақи тўлиқ тўлангунга ва унинг янги эгаси акциядорлар реестрида рўйхатга олингунга қадар акция овоз ҳуқуқини бермайди, реестрида рўйхатга олиш, жамиятни тузиш вақтида муассислар сотиб олган акциялар бундан мустасно";


11) қуйидаги мазмундаги 37-1-модда билан тўлдирилсин:

"37-1-модда. Акциядорлик жамиятларига айлантирилаётган давлат корхоналарининг меҳнат жамоалари аъзолари ўртасида акцияларни тарқатиш

Давлат корхонаси акциядорлик жамиятига айлантирилганда корхона меҳнат жамоаси аъзолари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда акциялар қиймати ҳақини тўлаб устав фондидаги тегишли улушдан акциялар сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади";


12) 56-моддасининг иккинчи қисмидаги "йиллик дивидендлар тўлаш тўғрисида" деган сўзлар чиқариб ташланиб, "белгилаб қўйилади" деган сўзлардан кейин жумла "ва шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан 60 кундан кеч бўлмаслиги лозим" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


13) 57-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат корхоналарини қайта тузиш натижасида ташкил этилган акциядорлик жамиятларида дивидендлар устав фондининг бошланғич миқдорига мувофиқ тарзда, мавжуд акцияларнинг тўла суммаси бўйича, акцияларнинг давлатга тегишли, ҳақи тўланиши тўғрисидаги қарор қабул қилинаётган пайтда сотилмай қолган қисмини ҳам ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади";


14) 69-моддасининг биринчи қисмидаги "(бу хабарнома олинганлигини тасдиқлаш шарти билан)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


15) 86-моддасининг:

саккизинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижроия органи (директор), коллегиал ижроия органи (бошқаруви, дирекцияси) раҳбари, бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи билан тузиладиган шартномада уларнинг акциядорлик жамияти фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича мажбуриятлари ҳамда уларнинг умумий йиғилиш ва кузатув Кенгаши олдидаги ҳисоботлари даврийлиги назарда тутилиши лозим";

ўн биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Акциядорлар умумий йиғилиши ёки кузатув Кенгаши, агар уставга биноан унга шундай ҳуқуқ берилган бўлса, жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижроия органи (директор), коллегиал ижроия органи (бошқаруви, дирекцияси) раҳбари, бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи билан тузилган шартномани улар шартнома шартларини бузган тақдирда бекор қилишга ҳақлидир".


































Время: 0.1913
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск