ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари / 1996-2000 й. /

Ўзбекистон Республикасининг 30.08.1997 й. 485-I-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

30.08.1997 й.

N 485-I



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:

II. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 15 февралда қабул қилинган "Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, N 4, 86-модда, N 8, 191-модда; 1992 йил, N 1, 49-модда, N 4, 177-модда, N 9, 337-модда; 1993 йил, N 1, 20-модда, N 6, 240-модда; 1994 йил, N 5, 159-модда, N 11-12, 285-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда):


1) 4-модданинг олтинчи қисмида "Ажнабий юридик шахсларнинг, Ўзбекистон ва ажнабий юридик шахслар ҳамда фуқаролар иштирокида қўшма корхоналарнинг" деган сўзлар "Чет эл инвестициялари иштирокидаги ишлаб чиқариш корхоналарининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 6-модданинг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3) устав фондида чет эл капиталининг улуши 50 фоиз ва бундан ортиқ бўлган чет эл инвестициялари иштирокидаги ишлаб чиқариш корхоналарининг фойдасига, устав фондининг миқдорига қараб:

300 мингдан 1 миллион АҚШ долларига тенг бўлган суммага 20 фоиз солиқ солинади;

1 миллион АҚШ долларига тенг ва бундан ортиқ бўлган суммага 16 фоиз солиқ солинади.

Устав фондида чет эл капитали бўлган қўшма корхоналар хорижий қатнашчиларининг даромадлари чет элга ўтказилаётганда, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, уларга 10 фоиз миқдорда солиқ солиниши керак.

Даромадлар чет элга қайси валютада ўтказилаётган бўлса, солиқ суммаси шу валютада тўланади";


3) 9-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 11-банд билан тўлдирилсин:

"11) устав фондида чет эл капиталининг улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган чет эл инвестициялари иштирокида ишлаб чиқариш корхоналари ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва кенгайтиришга йўлланадиган фойдаси (даромади) бўйича.

Қонун ҳужжатларида белгиланган шартларида жавоб берадиган ва устав фаолиятида ўз ишлаб чиқариш ва (ёки) ишлаб чиқараётган маҳсулотга кўрсатилаётган сервис хизматининг улуши хўжалик фаолиятидан келадиган тушум умумий ҳажмининг 60 фоизидан ортиғи тўғри келадиган корхоналар чет эл инвестициялари иштирокида ишлаб чиқариш корхоналари жумласига киради";


4) 11-моддада:


2-бандининг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


4-бандда "чет эл капитали иштирокидаги биргаликдаги корхоналар ўз ишининг дастлабки беш йилида" деган сўзлар "чет эл инвестициялари иштирокидаги ишлаб чиқариш корхоналари ўз ишининг дастлабки етти йилида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги 5 ва 6-бандлар билан тўлдирилсин:

"5) экспортга мўлжалланган ва импортнинг ўрнини босадиган маҳсулот ишлаб чиқарувчи, чет эл инвестициялари иштирокидаги янги ташкил қилинаётган ишлаб чиқариш корхоналари:

ишлаб чиқариш бошланган пайтдан эътиборан 5 йил муддатга, агар ишлаб чиқариш ҳажмида болаларга мўлжалланган товарлар ассортименти 25 фоиздан зиёдни ташкил этса. Кейинги йилларда бу корхоналарнинг фойдасига солинадиган солиқ амалдагига нисбатан икки баравар камайтирилган ставка бўйича олинади;

агар чет эл капиталининг улуши корхонанинг устав фондида 50 фоизни ва бундан ортиқни ташкил этса, ишлаб чиқариш бошланган пайтдан эътиборан икки йил муддатга.

Фойдага солинадиган солиқни тўлашдан озод қилинган, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона имтиёзли давр белгиланганидан сўнг бир йил ўтмай тугатилган тақдирда, солиқ суммаси унинг бутун фаолият даври учун тўлиқ миқдорда ундириб олинади;

6) хусусий тижорат банклари ташкил этилган пайтдан эътиборан дастлабки икки йилда, бўшатиб олинаётган маблағларини ўз моддий-техника базасини мустаҳкамлашга ва инфраструктурани ривожлантиришга йўналтирилган ҳолда".

VI. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган "Прокуратура тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 1, 29-модда, N 6, 266-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 141-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда):


1) 3-модданинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ушлаб турилганларни, қамоққа олинганларни сақлаш жойларида, жиноий жазолар ва бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чораларини ижро этиш вақтида қонунларга риоя этилиши устидан назорат қилиш";


2) 4-бобнинг номи ва мазмуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"4-БОБ. УШЛАБ ТУРИЛГАНЛАРНИ ҚАМОҚҚА

ОЛИНГАНЛАРНИ САҚЛАШ ЖОЙЛАРИДА, ЖИНОИЙ ЖАЗОЛАР

ВА БОШҚА ЖИНОЯТ-ҲУҚУҚИЙ ТАЪСИР ЧОРАЛАРИНИ

ИЖРО ЭТИШ ВАҚТИДА ҚОНУНЛАРГА РИОЯ

ЭТИЛИШИ УСТИДАН НАЗОРАТ ҚИЛИШ


44-модда. Назорат предмети


Назорат предметини:

ушлаб турилганларни қамоққа олинганларни сақлаш жойларида, жиноий жазолар ва бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чораларини ижро этувчи органлар ва муассасаларда шахсларни сақлаш қай даражада  қонуний эканлиги;

ушлаб турилганларни қамоққа олинганларни сақлаш жойларида, жиноий жазолар ва бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилган шахсларни сақлаш тартиби ва шароитлари ҳақидаги қонун ҳужжатларига қай даражада риоя этилаётганлиги;

ушлаб турилганлар, қамоққа олинганлар, маҳкумлар, шунингдек бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилган шахсларнинг қонунда белгиланган ҳуқуқлари ва мажбуриятларига риоя этилиши қай даражада таъминланаётганлиги;

жиноят-ижроия қонун ҳужжатларини қўллайдиган органлар ва муассасалар, мансабдор шахслар фаолиятида қонун ҳужжатларига қай даражада риоя этилаётганлиги ташкил этади.



45-модда. Прокурорнинг ваколатлари


Прокурор ушлаб турилганларни, қамоққа олинганларни сақлаш жойларида, жиноий жазолар ва бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чораларини ижро этиш вақтида қонунларга риоя этилиши устидан назоратни амалга ошира бориб, ўз ваколатлари доирасида:

ушлаб турилганларни, қамоққа олинганларни сақлаш, қамоқ, интизомий қисмга жўнатиш, озодликдан маҳрум этиш тариқасидаги жазоларни ўташ жойларига, тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини ижро этувчи муассасалар ва вояга етмаганларнинг махсус ўқув-тарбия муассасаларига монеликсиз ва исталган вақтда кириш ҳамда биноларнинг ҳамма жойи билан танишишга;

шахсларни ушлаб туришга, қамоққа олишга, шунингдек уларга нисбатан жиноий жазо ёки бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чоралари қўллашга асос бўлган ҳужжатлар билан танишишга;

ушлаб туриш, қамоқда сақлаш жойларида, қамоқ, интизомий қисмга жўнатиш, озодликдан маҳрум этиш тариқасидаги жазоларни ижро этиш муассасаларида, тиббий йўсиндаги мажбурий чораларини ижро этувчи муассасаларда ва вояга етмаганларнинг махсус ўқув-тарбия муассасаларида ноқонуний равишда сақлаб турилган  шахсларни дарҳол озод қилишга;

башарти қамоқда сақланаётган, қамоқ, интизомий қисмга жўнатиш, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга нисбатан қўлланилган интизомий жазо чоралари қонунга мувофиқ келмаса, бу чораларни бекор қилишга, ўз қарори билан бундай шахсларни интизомий бўлинмалардан дарҳол озод қилишга;

ушлаб турилганлар, қамоққа олинганлар, маҳкумлар ва бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилган шахсларни ушлаб туриш, қамоқда сақлаш, жазо ва бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чораларини ижро этувчи органлар ҳамда муассасаларнинг вакиллари иштирокида ҳам, улардан ҳоли ҳолда ҳам сўраб-суриштиришга;

ушлаб туриш, қамоққа олиш, жазо ва бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чораларини ижро этувчи органлар ва муассасалар маъмуриятларининг буйруқлари, фармойишлари ва қарорлари, оператив-қидирув тадбирлари қонунига қай даражада мувофиқлигини текширишга;

ушлаб турилганлар, қамоққа олинганлар, маҳкумлар ва бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлайдиган шароитлар яратилишини маъмуриятдан талаб қилишга;

ушбу Қонуннинг 25-29-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда протестлар келтириш, қарорлар чиқариш, тақдимномалар, амрномалар киритиш, ёзма равишда огоҳлантиришга ҳақлидир.



46-модда. Прокурор  қарорлари ва талаблари

ижросининг мажбурийлиги


Прокурорнинг ушлаб турилганларни, қамоққа олинганларни сақлаш, жиноий жазолар ва бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чораларини ижро этишнинг қонунда белгиланган тартиби ва шароитларига риоя этишга доир қарорлари ва талабларини ижро этиш мажбурийдир.



47-модда. Шикоятлар ва аризалар билан мурожаат қилиш

ҳуқуқининг таъминланишида прокурорнинг вазифалари


Прокурор ушлаб турилганлар, қамоққа олинганлар, маҳкумлар ва бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилган шахсларнинг жазони ижро этувчи орган ёки муассаса маъмуриятига, бошқа давлат органларига, жамоат бирлашмаларига, мансабдор шахсларга шикоятлар ва аризалар билан мурожаат қилиш ҳуқуқлари тўғрисидаги қонун талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади. Тушган шикоят ёки аризани прокурор белгиланган муддатда кўриб чиқади, зарур чора-тадбирлар кўради ва ўз қарори ҳақида аризачига маълум қилади".


VII. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майда қабул қилинган "Ер солиғи тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 5, 215-модда; 1994 йил, N 5, 161-модда, N 11-12, 285-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 6, 118-модда, N 9, 193-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда) 9-моддасининг "ж" банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"ж) чет эл инвестициялари иштирокидаги ишлаб чиқариш корхоналари рўйхатдан ўтган кундан эътиборан икки йил давомида".


VIII. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 9, 320-модда) 2-моддасининг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Вилоят ҳокими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда шаҳар ҳокимини туман (шаҳарлар таркибига кирувчи туманлардан ташқари) ҳокимига бўйсундириш ва ягона бошқарув органлари тузиш ваколатига эга. Бу хусусдаги қарор кейинчалик халқ депутатлари вилояти Кенгаши томонидан тасдиқланади".

XI. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда):


1) 164-модда биринчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Босқинчилик, яъни ўзганинг мол-мулкини талон-тарож қилиш мақсадида ҳужум қилиб, ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб ёхуд шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб содир этилган бўлса";


2) 166-модда иккинчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Талончилик:

а) ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб ёхуд шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб;

б) анча миқдорда;

в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса".


XII. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 269-модда; 1997 йил N 2, 56-модда):


1) 49-модданинг иккинчи қисмидаги "адвокатлар ҳайъатининг аъзолари" деган сўзлар "адвокатлар" деган сўз билан алмаштирилсин;


2) 50-модданинг учинчи қисмидаги, 304-модда иккинчи қисмининг 6-бандидаги, 320-модданинг еттинчи қисмидаги "юридик маслаҳатхонага", "томонидан юридик маслаҳатхонага", "тегишли юридик маслаҳатхонага" деган сўзлар тегишинча "адвокатлар бюросига, ҳайъатига ёки фирмасига", "томонидан адвокатлар бюросига, ҳайъатига ёки фирмасига", "тегишли адвокатлар бюросига, ҳайъатига ёки фирмасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 51-модданинг учинчи қисмидаги "юридик маслаҳатхона мудири" деган сўзлар "адвокатлар бюроси, ҳайъати ёки фирмаси раҳбари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 272-модданинг иккинчи қисмидаги "ҳайъати раёсатига" деган сўзлар "малака комиссиясига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 389-модда қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин;

"Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Олий судининг Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар судининг раислари, Қуролли Кучлар ҳарбий судининг раиси ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган жиноят тўғрисидаги ишни, агар у мазмунан мураккаб бўлмаса, туман (шаҳар) судига, шунингдек гарнизон ҳарбий судига кўриш учун топширишга ҳақли";


6) 412-модданинг бешинчи қисмидаги "ҳайъати раёсатига" деган сўзлар "малака комиссиясига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7) 476-модданинг иккинчи қисмидаги "юридик маслаҳатхона мудирининг", "юридик маслаҳатхона фойдасига" деган сўзлар "адвокатлар бюроси, ҳайъати ёки фирмаси раҳбарининг", "адвокатлар бюроси, ҳайъати ёки фирмаси" фойдасига деган сўзлар билан алмаштирилсин.


XIII. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда):


1) 85-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"85-модда. Ифлослантирувчи моддалар ва биологик организмларни

атмосфера ҳавосига чиқариб ташлаш, унга зарарли физикавий

таъсир кўрсатиш ёки атмосфера ҳавосидан белгиланган

талабларни бузган ҳолда фойдаланиш


Ифлослантирувчи моддаларни ва биологик организмларни йўл қўйиладиган нормативдан ортиқ даражада атмосфера ҳавосига чиқариб ташлаш; атмосфера ҳавосига йўл қўйиладиган энг юқори нормативдан ортиқ даражада зарарли физикавий таъсир кўрсатиш; махсус ваколат берилган давлат органларининг рухсатисиз атмосферага ифлослантирувчи моддалар ва биологик организмларни чиқариб ташлаш; қонун ҳужжатларига мувофиқ махсус ваколат берилган давлат органларининг рухсатини олиш талаб этиладиган ҳолларда бундай рухсатни олмай туриб атмосфера ҳавосига зарарли физикавий таъсир кўрсатиш, худди шунингдек ноқулай метеорологик шароит даврида атмосферанинг ифлосланганлик даражаси ортиб кетишига сабаб бўлувчи ифлослантирувчи моддалар ва биологик организмларни чиқариб ташлашни камайтириш чора-тадбирларини тўлиқ ҳажмда бажармаганлик; бундай моддаларни ёппасига чиқариб ташлашларнинг олдини олиш чора-тадбирларини амалга оширмаслик мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун атмосфера ҳавосидан белгиланган нормативлардан ортиқча фойдаланиш, худди шунингдек атмосфера ҳавосидан тасдиқланган нормативларсиз ёки махсус ваколат берилган давлат органларининг рухсатисиз фойдаланиш мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


2) 87-модданинг биринчи қисми "фойдаланишга чиқариш" деган сўзлардан кейин "ёхуд ҳаракатланувчи воситалар ва қурилмаларни таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш чоғида ишлаб чиқарилган газлардаги ифлослантирувчи моддаларнинг таркиби ҳамда улар физикавий омилларининг зарарли таъсири тегишли нормативларга мувофиқлигини текшириш ва тартибга солиб туришни таъминламаслик" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


3) Кодекс қуйидаги мазмундаги 89-1-модда билан тўлдирилсин:


"89-1-модда. Ишлатиш тақиқланган ва ишга яроқсиз бўлиб қолган

кимёвий моддаларни зарарсизлантириш қоидаларини бузиш


Ишлатиш тақиқланган ва ишга яроқсиз бўлиб қолган кимёвий моддаларни тегишли рухсатномасиз, худди шунингдек рухсатномада кўрсатилган шартларни бузган ҳолда зарарсизлантириш мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


4) 257-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат санитария назорати органларига ушбу Кодекснинг 53, 54, 55-моддаларида, 85-моддасида (атмосфера ҳавосига йўл қўйиладиган энг юқори нормативдан ортиқ даражада зарарли физикавий таъсир кўрсатганлик ва атмосфера ҳавосига биологик организмлар чиқариб ташлаганлик, шунингдек махсус ваколат берилган давлат органларининг рухсатисиз атмосфера ҳавосига зарарли физикавий таъсир кўрсатганлик ва атмосфера ҳавосига биологик организмлар чиқариб ташлаганлик учун, агар бу ҳуқуқбузарликлар санитария-гигиена қоидаларини бузиш бўлса), 86, 88, 89, 95-моддаларида (агар атмосфера ҳавосига физикавий таъсир кўрсатилган бўлса ва бу ҳуқуқбузарликлар санитария-гигиена қоидаларини бузиш бўлса), 87-моддасида (автомобиллар, самолётлар, кемалар ва бошқа ҳаракатланувчи воситалар ҳамда қурилмаларни ишлатиш пайтида шовқин даражаси белгиланган нормативдан ортиб кетганлиги учун), 96-моддасида (санитария-экологик экспертизаси қисмида), 178-моддасида (истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик қисмида) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир";


5) 261-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органларига ушбу Кодекснинг 63-моддасида, 65-моддасининг биринчи қисмида (қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлар бундан мустасно), 65-моддасининг иккинчи қисмида, 68-моддасида (ҳисоботни бузиб кўрсатиш, ердан фойдаланганлик тўғрисида ахборот тақдим этишдан бош тортиш ёки нотўғри ахборот тақдим этиш бундан мустасно), 69-моддасида (қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлар бундан мустасно), 70-моддасида, 71-моддасида (табиатни муҳофаза қилишга оид қисмида), 72-моддасида (термал сувларга доир қисми бундан мустасно), 73-моддасида, 74-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида, 75-моддасида (ирригация тармоқларидан олинадиган сувларни ҳисобга олиш бундан мустасно, шунингдек давлат сув кадастрини юритишнинг белгиланган тартибини бузганлик учун), 77, 78, 79, 80, 81, 82, 83, 84-моддаларида, 85-моддасида (санитария-гигиена қоидаларини бузиш деб ҳисобланувчи атмосфера ҳавосига зарарли физикавий таъсир кўрсатиш, биологик организмларни атмосфера ҳавосига чиқариб ташлаш бундан мустасно), 86, 87, 88, 89-моддаларида (атмосфера ҳавосига зарарли физикавий таъсир кўрсатиш бундан мустасно), 891-моддасида, 90-моддасининг биринчи қисмида, 91, 92, 93, 95-моддаларида, 96-моддасида (давлат экология экспертизаси қисмида), 148-моддасида (ажратилган минтақаларда ва ёғоч кўприклардан 100 метргача бўлган масофада олов ёққанлик, ёғоч кўприклар ва тахта тўшамали кўприкларда чекканлик учун маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бундан мустасно), 162-моддасида, 178-моддасида (истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик қисмида), 214-моддасида (табиатни муҳофаза қилишга оид қисмида), 228-моддасида (табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганда муҳрлар (пломбалар) қўйилган ҳоллар) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир".


XIV. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 5-6, 54-модда; 1997 йил N 2, 56-модда):


1) 7-модданинг учинчи қисмида "ва чет эл банкларига" деган сўзлар "шунингдек чет эл банклари ва хусусий банкларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 31-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мижозлар ўзлари танлаган фақат битта банкда миллий ва чет эл валютасида талаб қилиб олгунча сақланадиган депозит ҳисобварақлар очишга ҳақли.

Бунда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тузилган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар ўз танлови бўйича битта ёки бир нечта банкда сўмлар ва чет эл валютасида талаб қилиб олгунча сақланадиган депозит ҳисобварақларига эга бўлишга ҳақли".


XV. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 29 августда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 11-12) 775-моддасининг иккинчи қисмидаги "ҳамда битта банк билан ҳам, шунингдек бир неча банк билан ҳам банк ҳисобварағи шартномалари тузишлари мумкин" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                            И. Каримов






























Время: 0.1354
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск