ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Илмий ходимлар (мақом, аттестация, илмий даража ва унвонлар) /

Республика илмий-тадқиқот муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш Разрядлари (АВ томонидан 24.05.2016 й. 2790-сон билан рўйхатга олинган 21.04.2016 й. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 4-сон, Меҳнат вазирлигининг 7-ққ-сон, Молия вазирлигининг 25-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2016 йил 24 майда 2790-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Фан ва технологияларни ривожлантиришни

мувофиқлаштириш қўмитаси,

Меҳнат вазирлиги ва

Молия вазирлигининг

2016 йил 21 апрелдаги

4, 7-ққ, 25-сон қарорига

ИЛОВА



Республика илмий-тадқиқот муассасалари

ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш

РАЗРЯДЛАРИ

Т/р

Лавозим номи


Меҳнатга

ҳақ тўлаш

разрядлари


Лавозим

маошига

устама %


Раҳбар ходимлар

1.

Директор





профессор


17

15


фан доктори


16

15


фан номзоди


15

15

2.

Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари, илмий-тадқиқот муассасаси филиалининг директори*





профессор


15

15


фан доктори


14

15


фан номзоди


13

15

3.

Илмий котиб, илмий-тадқиқот лабораторияси (бўлим) мудири (бошлиғи)*





фан доктори ёки профессор


13

10


катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган фан номзоди


12

10


илмий унвонга эга бўлмаган фан номзоди


11

10

4.

Илмий-тадқиқот муассасаси филиалининг илмий ишлар бўйича директор ўринбосари





фан доктори ёки профессор


14

15


катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган фан номзоди


13

15


илмий унвонга эга бўлмаган фан номзоди


12

15

5.

Умумий масалалар бўйича директор ўринбосари*


10


6.

Бош бухгалтер, молия-иқтисод бўлими бошлиғи*


10


7.

Бош муҳандис**


8 - 11


8.

Бош энергетик, бош механик ва бошқа бош мутахассислар**


7-8


9.

Бўлим бошлиқлари (илмий-тадқиқот бўлимидан ташқари)**


6 - 8


10.

Етакчи муҳандислар ва бошқа етакчи мутахассислар


7


Илмий ходимлар

11.

Бош илмий ходим





профессор илмий унвонига эга бўлган фан доктори


13

10


катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган фан доктори


12

10


илмий унвонга эга бўлмаган фан доктори


11

10

12.

Етакчи илмий ходим





илмий унвонга эга бўлган фан доктори


12

10


илмий унвонга эга бўлмаган фан доктори


11

10


илмий унвонга эга бўлган фан номзоди


10

10

13.

Катта илмий ходим





илмий унвонга эга бўлган фан номзоди


11

10


илмий унвонга эга бўлмаган фан номзоди


10

10


илмий даражага эга бўлмаган


9

10

14.

Кичик илмий ходим





фан номзоди


9

10


илмий даражага эга бўлмаган (2 йилдан ортиқ илмий фаолият тажрибасига эга бўлган)


8

10


илмий даражага эга бўлмаган (2 йилгача илмий фаолият тажрибасига эга бўлган)


7

10

Техник, хизмат кўрсатувчи ва ишлаб чиқариш ходимлари

15.

Олий маълумотли мутахассислар (муҳандислар, конструкторлар, технологлар, лаборантлар, дастурчилар ва бошқа тегишли мутахассислар)**


4 - 6


16.

Ўрта маълумотли мутахассислар (лаборантлар (йўналишлар бўйича), ғазначилар, экспедиторлар, техниклар ва бошқа тегишли мутахассислар)


4


17.

Техник ижрочилар (омборчилар, иш юритувчилар ва бошқа тегишли мутахассислар)**


2 - 4


18.

Барча тегишли касбдаги ишчилар**


2 - 6


19.

Ҳайдовчилар**


1 - 7


20.

Ҳовли супурувчилар


1-2


21.

Фаррошлар, қоровуллар


1


22.

Боғбонлар


2


Изоҳ:

*) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (ҚХБИММ) тасарруфидаги муассасаларнинг шу каби ўхшаш лавозимлардаги ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш разряди 1 разрядга юқори белгиланади;

**) Мазкур лавозимлар учун меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларини белгилаш ушбу Республика илмий-тадқиқот муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядларининг иловасига мувофиқ Республика илмий-тадқиқот муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядларини белгилаш шартларига асосан амалга оширилади.


Мазкур разрядлар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан келишилган.






Разрядларга

ИЛОВА



Республика илмий-тадқиқот муассасалари ходимлари

меҳнатига ҳақ тўлаш разрядларини қўллаш

ШАРТЛАРИ


1. Республика илмий-тадқиқот муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядларининг (бундан буён матнда меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари деб юритилади) амал қилиши Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тасарруфидаги муассасалар ходимлари ва республика илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий фаолиятни конструктор-технологик таъминлаш, илмий лаборатория ускуналарига хизмат кўрсатиш вазифалари юклатилган муҳандис-техник ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашга татбиқ этилмайди.

2. Бошқа рағбатлантирувчи қўшимча тўлов ва устамаларни ҳисоблашда меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари жадвалида кўзда тутилган лавозим маошларига устамалар лавозим маоши таркибига қўшиб ҳисобланади.


3. Меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари республика илмий-тадқиқот муассасалари қуйидаги ходимларининг иш ҳақи миқдорини белгилашда қўлланилади:

бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновация ишлари давлат илмий дастурларини амалга ошириш доирасида илмий лойиҳаларни бажаришда иштирок этаётганлар (меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари жадвалининг 1 - 4 ва 11 - 14-бандларида кўрсатилган раҳбар ва илмий ходимлардан ташқари);

ноёб объектлар (Ўсимлик генофонди коллекцияси, Микроорганизмлар коллекцияси ва бошқалар) ва фанга хизмат кўрсатадиган муассасалар (Республика қишлоқ хўжалиги илмий кутубхонаси ва бошқалар)да ишловчи;

илмий-тадқиқот ишларини бажаришда ва хўжалик-шартномалари асосида (давлат илмий-тадқиқот муассасалари ходимлари учун) хизматлар кўрсатишда иштирок этувчи.


4. Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновация ишлари давлат илмий дастурларини амалга ошириш доирасида илмий лойиҳаларини бажаришда иштирок этадиган, меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари жадвалининг 1 - 4 ва 11 - 14-бандларида кўзда тутилган раҳбар ва илмий ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон "Илмий ходимлар меҳнатини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ амалга оширилади.

5. Қуйидагилар:

бухгалтерлар ва иқтисодчиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 февралдаги 33-сон "Айрим бюджет ташкилотлари ходимлари баъзи тоифаларининг лавозим разрядларини белгилаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ;

юридик хизмат ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 250-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги қарорига мувофиқ белгиланади.

6. Илмий-тадқиқот лабораторияси (бўлими) мудири (бошлиғи) ўринбосари, илмий-тадқиқот сектори мудири (бошлиғи)га илмий-тадқиқот лабораторияси (бўлими) мудири (бошлиғи) разрядидан унга берилган илмий даража ва унвонга мувофиқ 1 разрядга паст меҳнатга ҳақ тўлаш разряди белгиланади.

Таркибий бўлинмаларнинг (илмий-тадқиқот бўлинмаларидан ташқари) бўлим бошлиқлари ўринбосарлари ва бош бухгалтер ўринбосарлари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари тегишли таркибий бўлинма раҳбари ва бош бухгалтери разрядидан 1 разрядга паст қилиб белгиланади.

Сектор (илмий-тадқиқот секторларидан ташқари) мудирлари (бошлиқлари) меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари тегишли таркибий бўлинма раҳбари разрядидан 1 разрядга паст қилиб белгиланади.


7. Муассаса ходимлари сонидан келиб чиқиб белгиланадиган бўлим бошлиқлари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари:

Т/р

Лавозимлар номи

Муассаса

ходимларининг

жисмоний сони

(киши)


50 гача


50 дан

юқори


1.

ИТИ прогнозлаш ва жорий қилиш, патент-лицензия, ихтирочилик ва рационализаторлик фаолияти, илмий-техника ахбороти бўлимлари, кадрлар бўлими бошлиқлари.


7

8

2.

Моддий-техника таъминоти, махсус қисм, хавфсизлик техникаси ва бошқа бўлимларнинг бошлиқлари.


6

7

8. Бош муҳандислар, энергетиклар, механиклар ва бошқа мутахассисларнинг муассасанинг илмий ихтисослик йўналишидан келиб чиқиб белгиланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари:

Т/р

Лавозимлар номи

Илмий ихтисослик йўналиши


табиий-техника фанлари


гуманитар фанлар


ҚХБИММ

муассасалари

учун

бошқа

муассасалар

учун


ҚХБИММ

муассасалари

учун

бошқа

муассасалар

учун


1.

Бош муҳандис


11

9

10

8

2.

Бош энергетик, бош механик ва бошқа бош мутахассислар


8

7

       

9. Олий маълумотли мутахассисларга қуйидаги меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари белгиланади:

6 разряд - 1-тоифали мутахассис учун тегишли фаолият соҳасида камида 5 йилдан кўп бўлган иш стажи мавжуд бўлганда;

5 разряд - 2-тоифали мутахассис учун тегишли фаолият соҳасида камида 2 йилдан 5 йилгача иш стажи мавжуд бўлганда;

4 разряд - мутахассис (тоифасиз) учун тегишли фаолият соҳасида 2 йилдан кам иш стажи мавжуд бўлганда.


10. Ҳайдовчилар меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари:

а) енгил автомобиллар (шу жумладан махсус)

Т/р

Автомобиль класси


Двигателнинг иш

ҳажми

(литр)


Меҳнатга ҳақ тўлаш

разрядлари


1.

Жуда кичик ва кичик


1,8 гача


1

2.

Ўрта


1,8 дан юқори

3,5 гача


2

3.

Катта


3,5 дан юқори


3

б) автобуслар (шу жумладан махсус)

Т/р

Автомобиль класси

Автобус узунлиги

(метр)


Меҳнатга ҳақ тўлаш

разрядлари


1.

Жуда кичик


5 гача


1

2.

Кичик


5 дан 6,5 гача


2

6,5 дан 7,5 гача


3

3.

Ўрта


7,5 дан 9,5 гача


4

4.

Катта


9,5 дан 11 гача


5

11 дан 15 гача


6

15 дан юқори


7

в) юк автомобиллари

Т/р

Автомобилларнинг юк кўтариш қобилияти

(тонна)


Меҳнатга ҳақ тўлаш

разрядлари


1.

1,5 гача


1

2.

1,5 дан 5 гача


2

3.

5 дан 10 гача


3

4.

10 дан 40 гача


4

5.

40 дан юқори


5

11. Юк, енгил автомобиллар ва автобуслар ҳайдовчиларига класс учун белгиланган тариф ставкаси миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳайдовчи сифатида ишлаган вақти учун ойлик қўшимча ҳақ тўланади: 2 класс ҳайдовчиларига - 10 %, 1 класс ҳайдовчиларига - 25%.


12. Дезинфекциялаш воситаларидан фойдаланадиган хизмат хоналари фаррошларига, шунингдек муассаса биноларидаги ҳожатхоналарни тозалашда ойлик лавозим маошлари 10 фоизга оширилади.


13. Техник ижрочилар ва барча касбдаги ишчиларга меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича аниқ разрядлар муассаса раҳбари томонидан уларнинг малакаси, бажарадиган ишларининг мураккаблиги ва меҳнат шароитларига боғлиқ ҳолда, шунингдек меъёрланган топшириқларнинг тиғизлиги ва хизмат кўрсатиш меъёрларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 30 май, 21-сон, 244-модда








































Время: 0.2025
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск