ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фан /

АВ 10.07.1996 й. 262-сон билан рўйхатга олинган Низомнинг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

АВ 10.07.1996 й. 262-сон билан

рўйхатга олинган Низомнинг

олдинги таҳрири




АВ 23.01.2010 й. 262-2-сон билан рўйхатга олинган

ВМ ОАКР Қароридан олдинги таҳрири



5-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


танлов бўйича сайланган ёки шартнома асосида кафедра мудири, профессор лавозимида ишлаётган ёҳуд олий ўқув юртининг ректори (ўқув ёки илмий ишлар бўйича проректори), малака ошириш институтининг ёки унга тенглаштирилган ўқув юртининг директори (директор муовини) лавозимларида бир ўқув йили давомида муваффақиятли ишлаган фан докторларига берилади. Улар педагогик амалиётда фойдаланилаётган, шу жумладан диссертация ҳимоясидан сўнг матбуотда эълон қилинган илмий ва ўқув-методик ишларга, олий ўқув юртлари ёки малака ошириш институтларида юксак методик ва илмий савияда маърузалар курсини ўқиган, камида беш йиллик педагоглик иш стажига ҳамда доцент илмий унвонига эга бўлишлари ҳамда илмий даража олган юқрри малакали мутахассис тайёрлаган бўлишлари шарт; (АВ 12.08.2003 й. 262-1-сон билан рўйхатга олинган ВМ ОАКР Қарори таҳриридаги хатбоши)



5-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


олий ўқув юртининг илмий-тадқиқот бўлими (бўлинмаси, сектори, лабораторияси)нинг мудири (бошлиғи), бош илмий ходими, етакчи илмий ходими лавозимига танлов бўйича сайланган ёки аттестация тартибида Тайинланган фан докторларига берилади. Улар камида беш йиллик илмий стажга ҳамда катта илмий ходим илмий унвонига эга ва мазкур лавозимларда камида бир йил муваффақиятли ишлаган бўлишлари, педагогика амалиётида фойдаланилаётган, шу жумладан диссертация ҳимоясидан кейин матбуотда эълон қилинган илмий ишларга зга ва илмий даража олган камида тўртта юқори малакали мутахассис тайёрлаган бўлишлари шарт; (АВ 12.08.2003 й. 262-1-сон билан рўйхатга олинган ВМ ОАКР Қарори тахриридаги хатбоши)



5-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


педагоглик ишига жалб қилинган ва танлов бўйича сайланган ёки шартнома асосида ишлаётган, олий ўқув юртининг кафедра мудири, профессори бўлган ёки ректори (ўқув ва илмий ишлар бўйича проректори), малака ошириш институтининг ва унга тенглаштирилган ўқув юртининг директори (директор ўринбосари) лавозимида бир йил давомида муваффақиятли ишлаб турган, илмий даража олган юқори малакали мутахассис тайёрлаган ва доцент илмий унвонига эга халқ хўжалигининг йирик мутахассислари бўлган фан докторларига берилади. (АВ 12.08.2003 й. 262-1-сон билан рўйхатга олинган ВМ ОАКР Қарори тахриридаги хатбоши)



5-банд еттинчи хатбошининг олдинги таҳрири


олий ўқув юртининг ёки унга тенглаштирилган ўқув юртининг кафедра мудири ёки профессори лавозимига танлов бўйича сайланиб, тегишли олий маълумотга, доцент илмий унвонига эга булган ҳамда якка муаллифликда олий ўқув юрти учун ўқув-методик қўлланма яратган, нашр этилган ўқув-методик, илмий ва ижодий ишлари бўлган, маърузалар ва махсус туркум дарсларни юқори малакада олиб бораётган, камида беш йил педагоглик иш стажига эга ва шу лавозимларда икки ўқув йили давомида муваффақиятли ишлаган Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси халқ артистлари, ҳофизларига, халқ рассомлари, халқ меъморларига, халқ ўқитувчилари, ёзувчилари, шоирларига, хизмат кўрсатган фан ва санъат арбобларига, хизмат кўрсатган артистлари, рассомлари, меъморлари, тренерлари, маданият ходимларига берилиши мумкин;



6-банднинг олдинги таҳрири


6. Профессор илмий унвони Республика илмий-тадқиқот муассасаларида илмий тадқиқот булими (бўлинмаси, сектори, лабораторияси) мудири (бошлиғи), бош илмий ходим, етакчи илмий ходим лавозимига танлов бўйича сайланган ёки аттестация тартибида тайинланган, директор, директор ўринбосари, илмий котиб, илмий раҳбар ёхуд маслаҳатчи лавозимларини эгаллаб турган, камида беш йиллик илмий стажга эга ва шу лавозимларда камида бир йил муваффақиятли ишлаган, босма илмий асарларга, шу жумладан диссертация ҳимоясидан кейин эълон қилинган асарларга эга ҳамда раҳбарлиги остида диссертация тайёрлаган ва илмий даража олган камида тўрт нафар юқори малакали мутахассис тайёрлаган катта илмий ходим илмий унвонига эга бўлган фан докторларига берилади. (АВ 12.08.2003 й. 262-1-сон билан рўйхатга олинган ВМ ОАКР Қарори тахриридаги банд)




АВ 12.08.2003 й. 262-1-сон билан рўйхатга олинган

ВМ ОАКР Қароридан олдинги таҳрири


1 банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Илмий унвонлар фаннинг муайян соҳасида чўқур ихтисосий билимга ҳамда илмий ва педагоглик соҳасида маълум ютўқларга эришган олий маълумотли шахсларга берилади.



4 банднинг олдинги таҳрири


4. Профессор, доцент ва катта илмий ходимларга белгилаб қўйилган намунадаги аттестатлар берилади.



24 банднинг олдинги таҳрири


24. Ушбу Низомни татбиқ этишнинг айрим хусусиятларини ОАК Раёсатни белгилайди.


Время: 0.1535
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск