Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳайвонот дунёси тўғрисидаги қонунчилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.05.2016 й. 163-сон "2016-2020 йиллар даврида Тошкент ҳайвонот боғини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.05.2016 й.

N 163



2016-2020 ЙИЛЛАР ДАВРИДА

ТОШКЕНТ ҲАЙВОНОТ БОҒИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ КОНЦЕПЦИЯСИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Тошкент ҳайвонот боғини (кейинги ўринларда ҳайвонот боғи деб аталади) замонавий маданий-томоша ва илмий-маърифий давлат муассасаси сифатида ривожлантириш, ҳайвонот боғи коллекциясини ноёб ва экзотик ҳайвонлар билан тўлдиришни таъминлаш, шунингдек ҳайвонларни сақлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

2016-2020 йиллар даврида Тошкент ҳайвонот боғини ривожлантириш концепцияси (кейинги ўринларда Концепция деб аталади) 1-иловага мувофиқ;

2016-2020 йиллар даврида Тошкент ҳайвонот боғини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари режаси (кейинги ўринларда Тадбирлар режаси деб аталади) 2-иловага мувофиқ маъқуллансин. Тадбирлар режаси қуйидагиларга йўналтирилган комплекс тадбирларни назарда тутади:

ҳайвонот боғи объектлари қуриш, уларни реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ҳамда ёввойи ҳайвонларни тутқинликда сақлаш бўйича халқаро талабларга мувофиқ жиҳозлаш йўли билан ҳайвонот боғи инфратузилмаси ва моддий-техника базасини такомиллаштириш;

зоологик изланишлар, зоологик лабораториялар ва зоомуҳандисликни ривожлантириш учун замонавий илмий мажмуа ташкил этиш йўли билан илмий-тадқиқот ва селекция фаолиятини ривожлантириш;

ҳайвонларни тутқинликда сунъий кўпайтириш, бошқа ҳайвонот боғлари билан ҳайвонларни айирбошлаш, мақсадли махсус ва эпизоотга қарши тадбирларни амалга ошириш ҳисобига ҳайвонот боғи генофондини сақлаш, тўлдириш ва янада бойитиш;

мактабгача ва мактаб ёшидаги болалар учун махсус тўгараклар ташкил этиш, мактаб ўқувчилари учун мультимедиа таълим ресурсларини ишлаб чиқиш, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари, олий таълим муассасалари талабаларининг ҳайвонот боғида ишлаб чиқариш ва дипломолди амалиётидан ўтишларини ташкил этиш, ўқув курслари, экскурсиялар, кўргазмалар, шунингдек телекўрсатувлар ташкил этиш ва оммавий ахборот ворситаларида материаллар эълон қилиш йўли билан таълим ва маърифий фаолиятни ривожлантириш;

веб-сайтни такомиллаштириш, ҳайвонот боғи павильонларининг жойлашиши тўғрисидаги батафсил маълумотлар мавжуд бўлган электрон харита - йўл кўрсатувчи яратиш йўли билан ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва кенг қўллаш.


2. Ҳайвонот боғи ҳудудидаги объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларини амалга ошириш доирасида:

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг "Ягона буюртмачи хизмати" ижиниринг компанияси - буюртмачи этиб;

"ЎзшаҳарсозликЛИТИ" давлат унитар корхонаси - бош лойиҳачи этиб белгилансин.


3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги белгиланган тартибда:

ҳайвонот боғи объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича лойиҳа-смета хужжатлари ишлаб чиқилишини;

Тадбирлар режаси амалда рўёбга чиқарилишини таъминлайдиган асосланган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигига ўз вақтида киритилишини;

Тадбирлар режасида назарда тутилган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларини бажариш учун пудрат ташкилотлари сифатли аниқланишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизаси зарур тарзда ўтказилишини белгиланган тартибда таъминласин ҳамда қурилиш-монтаж ишлари бажарилиши устидан қатъий давлат архитектура-қурилиш назорати ўрнатсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ бажарилган буюртмачининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича 2016 йилда ҳайвонот боғи объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашни молиялаштириш манбалари бўйича аниқ таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.

Ҳайвонот боғини сақлаш учун унинг харажатларининг ўз даромадлари билан қопланмаган қисмига бюджетдан маблағ ажратиш тартиби сақлаб қолинсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ҳайвонот боғининг ўз эҳтиёжлари учун республикада ишлаб чиқарилмайдиган махсус биопрепаратлар, витаминлар, озуқа, асбоб-ускуналар, асбоб-ускуналарга бутловчи буюмлар ва сарфлаш материаллари, шунингдек экзотик ҳайвонлар харид қилиш учун зарур бўлган маблағлар ҳайвонот боғининг буюртманомалари бўйича ўз вақтида конвертация қилинишини таъминлаш тавсия этилсин.


7. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси ҳайвонот боғининг ўз эҳтиёжлари учун харид қилинадиган махсус биопрепаратлар, витаминлар, озуқа, асбоб-ускуналар, асбоб-ускуналарга бутловчи буюмлар ва сарфлаш материалларини, шунингдек экзотик ҳайвонларни ташиш учун эълон қилинган юк тарифларининг 10 фоизи миқдорида чегирма берилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги:

2016 йил 15 июлгача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Фанлар академияси, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Самарқанд, Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида Тошкент ҳайвонот боғининг филиалларини қуриш ва Термиз шаҳри ҳайвонот боғини реконструкция қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилишини ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан биргаликда тасдиқланган Тадбирлар режасига киритилган тадбирларни биргаликда молиялаштириш учун хорижий инвестицияларни, донор-мамлакатларнинг кредитлари ва грантларини жалб этиш ишлари мунтазам олиб борилишини;

Тошкент ҳайвонот боғи билан биргаликда Тадбирлар режаси бажарилиши ҳақидаги ахборот Вазирлар Маҳкамасига йилнинг ҳар чорагида киритилишини таъминласин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.И. Икрамов ва Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 20 майдаги

163-сон қарорига

2-ИЛОВА



2016-2020 йиллар даврида Тошкент ҳайвонот

боғини ривожлантириш концепциясини

амалга ошириш тадбирлари

РЕЖАСИ

Т/р

Тадбирлар номи


Масъул вазирликлар

ва идоралар


Тадбирни

амалга

оширишнинг

ҳисобланган

қиймати*

(млн сўм)


Молиялаштириш

манбалари


Бажариш

муддатлари


I. ИНФРАТУЗИЛМА ВА МОДДИЙ-ТЕХНИК БАЗАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

1.

Техник топшириққа биноан ёввойи ҳайвонларни тутқунликда сақлаш бўйича халқаро талабларга мувофиқ Тошкент ҳайвонот боғи (кейинги ўринларда ҳайвонот боғи деб аталади) объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш (маҳаллий қозонхона биносини, совуқ ва иссиқ сув таъминоти, иситиш, энергия таъминоти, газ таъминоти тизимини, шунингдек ҳайвонот боғи вольерларини реконструкция қилиш)


Тошкент шаҳри ҳокимлиги, Тошкент ҳайвонот боғи, "Давархитектқурилиш" қўмитаси,

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" ДУК


Маҳаллий бюджет

Тошкент шаҳри ҳокимлиги маблағлари


2016 йил


2.

Ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ ҳайвонот боғи объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш


Тошкент шаҳри ҳокимлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Маданият вазирлиги, "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" ДУК

Лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиши якунлари бўйича аниқланади


Молиялаштириш манбалари лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиши якунлари бўйича аниқланади


2016-2020

йиллар


3.

Ҳайвонот боғи ҳудудида вольерлар ва "Акванариум" қуриш лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш


"Давархитектқурилиш" қўмитаси, Маданият вазирлиги, Тошкент шаҳри ҳокимлиги, "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" ДУК

Лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиши якунлари бўйича аниқланади


Молиялаштириш манбалари лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиши якунлари бўйича аниқланади


2017 йил


4.

Ҳайвонот боғи ҳудудида ташриф буюрувчилар учун замонавий болалар кўнгилочар аттракцион майдончалари, wi-fi зонали қаҳвахоналар ва шу кабиларни ўз ичига олувчи қўшимча қулайликлар ташкил этиш


Тошкент шаҳри ҳокимлиги,

Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаси, Тошкент ҳайвонот боғи


1000,0

Тошкент ҳайвонот боғининг бюджетдан ташқари маблағлари


2016-2017

йиллар


5.

Ҳайвонот боғида экскурсиялар ташкил этиш учун иккита электромобиль харид қилиш


Тошкент ҳайвонот боғи


700,0


Тошкент ҳайвонот боғининг бюджетдан ташқари маблағлари


2016 йил


II. ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ВА СЕЛЕКЦИЯ ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

6.

Ҳайвонот боғи тузилмасида ташкил этиладиган зоология ва зоомуҳандислик лабораториялари негизида олий таълим муассасалари талабаларининг ихтисосли йўналишлар бўйича ишлаб чиқариш, дипломолди амалиётидан ўтишлари бўйича дастурларни ишлаб чиқиш, уларга бакалаврларнинг диплом, битирув ишларини ва магистрлик диссерацияларини тайёрлаш учун шарт-шароитлар яратиш


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент ҳайвонот боғи


Ҳар йили бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент ҳайвонот боғи маблағлари


Доимо

7.

Илмий-маърифий фаолиятни ташкил этиш ва ривожлантириш, шу жумладан:

а) фаунистик тадқиқотларни ривожлантириш, шунингдек зоология ва зоомуҳандислик лабораториялари учун замонавий илмий мажмуа барпо этиш;

б) чиплар ўрнатиш усули орқали ҳайвонларни ҳисобга олиш ва инвентаризация қилишнинг умумжаҳон дастури амалиётини жорий этиш;

в) ҳайвонот боғи ҳайвонларининг маълумотлар базасини ташкил этиш ва зотлари китобларини тузиш


Маданият вазирлиги, Тошкент шаҳри ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Тошкент ҳайвонот боғи

Ҳар йили бюджетдан ажратиладиган маблағлар ва ҳайвонот боғининг бюджетдан ташқари маблағлари доирасида


Маданият вазирлиги,

Тошкент шаҳри ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тошкент ҳайвонот боғи маблағлари

2017-2018

йиллар

8.

Қуйидагилар йўли билан ҳайвонот боғи мутахассисларининг малакасини ошириш:

а) Европа ва Осиё ҳайвонот боғлари ва аквариумлари минтақавий ассоциацияси томонидан ўтказиладиган йиллик конференцияларда ҳайвонот боғи мутахассисларининг иштирокини таъминлаш;

б) ходимларни жаҳоннинг етакчи ҳайвонот боғларига стажировкага юбориш


Тошкент ҳайвонот боғи, Тошкент шаҳри ҳокимлиги, Маданият вазирлиги

30,0

Тошкент ҳайвонот боғининг бюджетдан ташқари маблағлари

Ҳар йили

9.

Қимматбаҳо ва ноёб ҳайвон турларини сунъий чатиштириш орқали замонавий селекция ва инкубация технологияларига равон ўтиш чора-тадбирларини амалга ошириш


Тошкент ҳайвонот боғи


100,0


Тошкент ҳайвонот боғининг бюджетдан ташқари маблағлари


2017-2018

йиллар


III. ҲАЙВОНОТ ДУНЁСИ КОЛЛЕКЦИЯСИНИ САҚЛАШ, ТЎЛДИРИШ ВА БОЙИТИШ

10.

Маҳаллий фауна вакиллари ҳисобига ҳайвонот боғи коллекцияси тур таркибини тўлдириш ва бойитиш ҳамда янги жуфтларни шакллантириш, коллекциянинг тур таркибини генетик янгилаш учун ноёб ва йўқолиб бораётган ҳайвонларни бошқа ҳайвонот боғлари билан айирбошлашга доир фаолиятни кенгайтириш, шунингдек яқин қон чатишувларини истисно этиш


Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Тошкент ҳайвонот боғи

100,0

Тошкент ҳайвонот боғининг бюджетдан ташқари маблағлари


Заруриятга

кўра


11.

Фаунанинг йўқолиб бораётган ва эндемик турлари коллекциясини кенгайтириш


Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Тошкент ҳайвонот боғи

50,0

Тошкент ҳайвонот боғининг бюджетдан ташқари маблағлари


Заруриятга

кўра


12.

Аниқ мақсадга йўналтирилган махсус эпизоотга қарши тадбирларни амалга ошириш


Тошкент ҳайвонот боғи


-

Тошкент ҳайвонот боғининг бюджетдан ташқари маблағлари


Доимо

IV. ТАЪЛИМ ВА МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ ФАОЛИЯТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

13.

Мактабгача ва мактаб ёшидаги ўқувчилар учун махсус тўгараклар ташкил этиш

Тошкент ҳайвонот боғи, Халқ таълими вазирлиги

Харажатлар талаб этилмайди

Тошкент ҳайвонот боғи, Халқ таълими вазирлиги маблағлари


2016 йил

14.

Мактаб ўқувчилари учун мультимедиа таълим ресурслари дастурини ишлаб чиқиш, ҳайвонот боғида академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ва олий таълим муассасалари талабаларининг ишлаб чиқариш ва дипломолди амалиётидан ўтишларини ташкил этиш


Тошкент ҳайвонот боғи, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

30,0

Тошкент ҳайвонот боғининг бюджетдан ташқари маблағлари

2016 йил

15.

Ўқув курслари, экскурсиялар, кўргазмалар ташкил этиш, шунингдек радиоэшиттиришлар ва телекўрсатувлар уюштириш ва оммавий ахборот воситаларида материаллар эълон қилиш йўли билан таълим ва маърифий фаолиятни ривожлантириш


Тошкент ҳайвонот боғи, Маданият вазирлиги

50,0

Тошкент ҳайвонот боғининг бюджетдан ташқари маблағлари


Доимо


16.

Кўргазмали ахборот материалларини, шу жумладан ҳайвонот боғи фаунасининг хилма-хиллиги тўғрисида реклама буклетларини ишлаб чиқиш, тайёрлаш, нашр этиш ва эълон қилиш


Тошкент ҳайвонот боғи


50,0

Тошкент ҳайвонот боғининг бюджетдан ташқари маблағлари


Заруриятга

кўра


17.

Ҳайвонот боғига мактаблар, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ва олий таълим муассасалари талабаларининг бепул ташрифларини ташкил этиш бўйича уч томонлама режа-жадвалларни тасдиқлаш


Тошкент ҳайвонот боғи, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


-

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент ҳайвонот боғи маблағлари


2016-2020

йиллар

V. АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ

ЖОРИЙ ЭТИШ ВА КЕНГ ҚЎЛЛАШ

18.

Ҳайвонот боғининг http://www.ipzoo.uz веб-сайтини такомиллаштириш. Бунда қуйидагиларни назарда тутиш:

веб-сайтни Content Management System (CMS) бошқарувининг профессионал тизимига ўтказиш;

веб-сайт дизайнини яхшилаш;

веб-сайт функцияларини кўпайтириш;

веб-сайт бўлимлари билан ишлашда янада қулай интерфейс ташкил этиш;

веб-сайтда ҳайвонот боғи бўйлаб виртуал саёҳат (3D) турларини яратиш ва жойлаштириш ва уларни доимо янгилаш ва ривожлантириш;

павильонлар, кўнгилочар аттракционлар, кафе ва ҳайвонот боғининг бошқа инфратузилмаси жойлашуви тўғрисидаги батафсил маълумот берадиган электрон харита-йўлкўрсаткич яратиш


Тошкент ҳайвонот боғи, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги


50,0

Тошкент ҳайвонот боғининг бюджетдан ташқари маблағлари


2016 йил

охиригача,

доимий

асосда

янгилаган

ҳолда


19.

Интернет тармоғининг машҳур қидирув тизимларида ҳамда электрон карталарда (Google ва бошқалар) ҳайвонот боғи тўғрисидаги батафсил ахборотни жойлаштириш ва қуйидаги ахборотни кўрсатиш:

ҳайвонот боғига бориш чизмаси;

ҳайвонот боғининг иш жадвали;

кириш чипталарининг нархи;

ҳайвонот боғининг схематик харитаси;

ҳайвонот боғи фаунаси тўғрисидаги маълумотлар ва бошқалар


Тошкент ҳайвонот боғи

20,0

Тошкент ҳайвонот боғининг бюджетдан ташқари маблағлари


2016 йил

охиригача,

доимий

асосда

янгилаган

ҳолда


20.

Ҳайвонот боғининг тарихига, унинг илмий фаолиятига, фаунасига ва шу кабиларга бағишланган мақолалар тайёрлаш ва уларни умумтаълим "ZiyoNet" тармоғида жойлаштириш


Тошкент ҳайвонот боғи

10,0

Тошкент ҳайвонот боғининг бюджетдан ташқари маблағлари


Доимо


21.

Ҳайвонот боғида аудио-гид хизматларини ташкил этиш учун замонавий ускуналар жамламасини харид қилиш


Тошкент ҳайвонот боғи

50,0

Тошкент ҳайвонот боғининг бюджетдан ташқари маблағлари


2016 йил


22.

Ташриф буюрувчиларни, ходимларнинг иш вақтини ва ҳайвонот боғи хавфсизлигини таъминлаш учун асбоб-ускуналар мажмуини ўз ичига олувчи тизимни харид қилиш орқали сенсорли тўсиқлар ва панжаралардан фойдаланиладиган электрон турникет тизимни ўрнатиш


Тошкент ҳайвонот боғи

160,0

Тошкент ҳайвонот боғининг бюджетдан ташқари маблағлари


2016 йил


            

*) Тадбирларни амалга ошириш қиймати дастлабки қиймат ҳисобланади ва аниқлаштирилиши керак.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 30 май, 21-сон, 230-модда



















































































Время: 0.1826
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск