Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳайвонот дунёси тўғрисидаги қонунчилик /

2016-2020 йиллар даврида Тошкент ҳайвонот боғини ривожлантириш Концепцияси (ЎзР ВМ 20.05.2016 й. 163-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 20 майдаги

163-сон қарорига

1-ИЛОВА



2016-2020 йиллар даврида Тошкент

ҳайвонот боғини ривожлантириш

КОНЦЕПЦИЯСИ


"Тошкент ҳайвонот боғи" давлат муассасаси (кейинги ўринларда ҳайвонот боғи деб аталади) ҳайвонларнинг ноёб ва қимматли турларини сақлаш, кўпайтириш ва табиатга қайта қўйиб юборишга ихтисослашган марказий маданий-томоша ва илмий-маърифий муассаса ҳисобланади, халқаро Қизил китобга ва Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ноёб ва йўқолиб бораётган ҳайвонлар коллекциясини ташкил этиш ва уларни сунъий кўпайтириш, аҳолини республика ва жаҳон фаунаси билан таништириш бўйича мақсадли фаолиятни амалга оширади.

Ҳайвонот боғининг умумий майдони 21,5 гектарни ташкил этади. Бугунги кунда унда 7 мингдан ортиқ ноёб, экзотик ва йўқолиб бораётган ҳайвонлар, балиқлар ва қушлар турлари мавжуд.



I. КОНЦЕПЦИЯНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ


1. Ҳайвонот боғини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаш ҳамда яқин ва узоқ муддатли истиқболда марказий маданий-томоша ва илмий-маърифий муассаса сифатида унинг фаолиятини ташкил этиш 2016-2020 йиллар даврида Тошкент ҳайвонот боғини ривожлантириш концепциясини (кейинги ўринларда Концепция деб аталади) ишлаб чиқишнинг мақсади ҳисобланади. Концепцияни изчил амалга ошириш ҳайвонот боғининг коллекция фондини тизимли бойитиш ва ўрнини тўлдириш, Ўзбекистоннинг табиий бойлигини, айниқса ҳайвонларнинг ноёб, эндемик ва Қизил китобларга киритилган турларини мунтазам ўрганиш ва сақлаш ишларини янада кенгайтириш ва чуқурлаштиришга қўшимча туртки беради ва янги имкониятлар очади.


2. Мазкур Концепция ҳайвонот боғини ривожлантириш ва унинг доимий фаолиятини ташкил этишнинг қуйидаги асосий йўналишларини назарда тутади:

инфратузилма ва моддий-техник базани такомиллаштириш;

илмий-тадқиқот ва селекция фаолиятини ривожлантириш;

ҳайвонот боғи коллекция фондини сақлаш, бойитиш ва ўрнини тўлдириш ишларини тизимли ташкил этиш;

таълим ва маданий-маърифий фаолиятни ривожлантириш;

ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаш ва фаол жорий этиш.



II. ҲАЙВОНОТ БОҒИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА

ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ


1. Инфратузилмани ва моддий-техника базани ривожлантириш


3. Ҳайвонот боғининг маданий-томоша ва илмий-маърифий фаолиятини ривожлантириш, биринчи навбатда, ҳайвонот боғининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашни, мавжуд ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, муҳандислик тармоқларини (сув таъминоти, иситиш, электр таъминоти, канализация коллекторлари тизимларини) таъмирлаш ва тиклаш ишларини оқилона ташкил этиш ва амалга ошириш йўли билан ҳайвонларни сақлаш учун уларнинг табиий яшаш муҳитига энг кўп яқинлаштирилган янада қулай шарт-шароитлар яратишни талаб этади.


4. Ҳайвонот боғининг инфратузилмасини ривожлантириш қуйидагиларни назарда тутади:

мавжуд экспозиция вольерлари ташқи кўринишини жаҳоннинг етакчи ҳайвонот боғлари мисолида тубдан ўзгартириш;

мавжуд вольерларни реконструкция қилиш ва коллекциянинг сон ва тур таркибини кенгайтириш учун янги замонавий вольерлар қуриш;

болалар учун кўнгилочар-аттракция майдончалари ташкил этиш;

ҳайвонот боғи ҳудудида юқори технологияли "Акванариум" қуриш ва денгиз жониворлари ва балиқларидан иборат экспозиция яратиш;

фаунистик тадқиқотларни ривожлантириш учун замонавий илмий мажмуа, шунингдек зоология ва зоомуҳандислик лабораториялари барпо этиш;

ҳайвонот боғи ветеринария шифохонасининг техник базасини мустаҳкамлаш ва замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлаш (электрокардиограф, ультратовушли сканер, наркозли нафас бериш аппарати, лаборатория анализаторлари, эндоскопик ва рентген ускуналари);

ҳайвонот боғининг ҳар бир экспозиция объектини ўз йўналишини ҳисобга олган ҳолда ободонлаштириш.



2. Илмий-тадқиқот ва селекция фаолиятини ривожлантириш


5. Ҳайвонот боғи фаолияти жараёнида турли фауналарга мансуб ҳайвонларни янги иқлимга кўниктириш (акклимитизация) ва иқлимлаштиришнинг дастлабки босқичи (интродукция) натижалари тизимли асосда умумлаштириладиган илмий-маърифий муассаса сифатида фаолият кўрсатади.

Маҳаллий фауна ҳайвонлари ҳисобига коллекциянинг тур таркибини тизимли асосда тўлдириш ва бойитиш тадбирларини амалга ошириш ҳамда ҳайвонларнинг ноёб ва йўқолиб бораётган турларини жаҳоннинг бошқа ҳайвонот боғлари билан айирбошлаш борасидаги фаолиятни кенгайтириш, булар янги жуфтларни шакллантириш ва ҳайвонот боғи коллекцияси тур таркибини генетик янгилаш учун амалий имконият ҳисобланади.

Илмий фаолиятни ривожлантириш, кадрлар малакасини оширишни ва жаҳоннинг етакчи ҳайвонот боғлари мутахассислари билан иш тажрибасини алмашишни тизимли ташкил этиш долзарб йўналишлар ҳисобланади.


6. Илмий тадқиқотларнинг янада юқори даражасига эришиш мақсадида ҳайвонот боғининг илмий салоҳиятини жумладан инновация йўналишлари бўйича ошириш қуйидагиларни таъминлайдиган чора-тадбирлар қабул қилинишини талаб қилади:

тузилмани ривожлантириш, жаҳоннинг етакчи ҳайвонот боғлари мисолида замонавий йўналишлар бўйича янги ихтисослаштирилган бўлинмалар (бўлимлар ва лабораториялар) ташкил этган ҳолда илмий-тадқиқот ва илмий-маърифий ишларни кенгайтириш;

ветеринария тадқиқотларининг замонавий даражасини таъминлаш учун лаборатория инфратузилмасини такомиллаштириш;

зараркунандалар ва ҳайвонларнинг касалликларининг доимий мониторингини олиб бориш;

маҳаллий шароитларда ҳайвонларнинг қимматли ва ноёб турлари ва зотлари селекцияси ва инкубацияси бўйича замонавий технологияларга равон ўтишга доир тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш.



3. Ҳайвонот дунёси коллекциясини сақлаш, тўлдириш ва бойитиш


7. Ҳайвонот боғи экспозицияларини сақлаш, тўлдириш ва бойитиш қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:

ҳайвонларни тутқинликда сунъий равишда кўпайтириш;

табиатдан ҳайвонлар олиш;

аниқ мақсадга йўналтирилган махсус, эпизоотга қарши тадбирларни мунтазам асосда олиб бориш;

бошқа ҳайвонот боғларининг ҳайвонлари билан айирбошлаш орқали ҳайвонот боғи генофондини сақлаш ва бойитиш;

ҳайвонларни белгиланган тартибда сотиб олиш.



4. Таълим ва маданий-маърифий фаолиятни ривожлантириш


8. Ҳайвонот дунёсининг хилма-хиллигини ўрганиш, ўсиб келаётган авлодда жониворларга муҳаббат ва уларни эҳтиёт қилиш туйғусини тарбиялашда мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим соҳасида ҳайвонот боғи муҳим ўрин тутади.

Қайд этиш зарурки, ўқитиш бевосита амалий машғулотлар билан узлуксиз боғлиқлиги, жараёнда ҳайвонларнинг бевосита иштирок этиши ҳайвонот боғидаги таълим жараёнининг бош хусусияти ва фарқ қилувчи устунлиги ҳисобланади.

Ҳайвонлар билан, айниқса жаҳоннинг бошқа қитъаларида яшайдиган ҳайвонлар билан юзма-юз танишиш учунгина эмас, балки улар билан ишлашнинг амалий кўникмаларига эга бўлиш учун имконият берадиган ресурс сифатида ҳайвонот боғининг мутлақ роли айнан мана шунда намоён бўлади.


9. Ҳайвонот боғининг таълим дастури таълим олувчиларнинг ёшига қараб қуйидаги турларга бўлинади:

мактабгача таълим;

умумий ўрта таълим;

ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим;

маданий ва маърифий фаолият.


10. Умумий таълим мактабгача ва мактаб ёшидаги болалар учун ташкил этилган "Ёш табиатшунос" тўгарагида машғулотлар ташкил этилишини назарда тутади.


11. Умумий ўрта таълим мактаб ўқувчилари учун мультимедияли таълим ресурслари ишлаб чиқилишини, ҳайвонот боғида дарслар ўтказилишини, бевосита жалб этилган ўқувчилар иштирокида синфдан ташқари илмий-амалий ва тадқиқотчилик фаолияти амалга оширилишини назарда тутади.


12. Ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ва олий таълим муассасалари талабалари учун мультимедияли таълим ресурсларини ишлаб чиқиш, ҳайвонот боғида ишлаб чиқариш, дипломолди амалиётидан ўтиш, бакалаврларнинг диплом, битириш малака ишларини ҳамда магистрлик диссертацияларини тайёрлаш, шунингдек ўқув курсларини ташкил этилишини назарда тутади.


13. Маданий ва маърифий фаолият тадбирларнинг кенг доирасини, шу жумладан қуйидагиларни қамраб олади:

ҳайвонот боғи тўғрисидаги кўргазмали ахборот материалларини ишлаб чиқиш, нашр этиш, тайёрлаш ва эълон қилиш;

экскурсиялар, кўргазмалар, оммавий маърузалар, телекўрсатувлар ташкил этиш, оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш;

"Бутунжаҳон ер куни", "Бутунжаҳон атроф муҳит куни", "Бутунжаҳон биологик хилма-хиллик куни" "Декоратив кабутарлар фестивали" каби атроф муҳитни муҳофаза қилиш муаммоларига бағишланган тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш.



5. Ахборот-коммуникация технологияларини

жорий этиш ва кенг қўллаш


14. Ҳайвонот боғи фаолиятининг самарадорлигини ошириш, ахборот ресурсларидан кенг фойдаланиш ва аниқ мақсадли аудиторияни маърифий фаолият билан янада самарали қамраб олиш, шунингдек ҳайвонот боғининг реклама-туристик салоҳиятини ривожлантириш мақсадида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини фаол жорий этиш ва кенг қўллаш бўйича комплекс чора-тадбирларни қабул қилиш зарур.


15. Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва кенг қўллаш:

ахборот-ўқитиш ресурсларини жорий этиш ва тақдим этиш йўли билан (электрон кутубхоналар, электрон китоблар, электрон даврий нашрлар, ахборот тизимлари);

интерфаол шаклда (веб-сайт, электрон почта, электрон телеконференция);

қидирув ресурслари (каталоглар, қидирув тизимлари) орқали амалга оширилади.


16. Ҳайвонот боғида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш тадбирлари қуйидаги асосий йўналишларни ўз ичига олади:

ҳайвонот боғининг веб-сайтида ва оммавий электрон қидирув тизимларида (Google ва бошқалар) ҳайвонот боғи тўғрисида батафсил маълумотни жойлаштириш;

ҳайвонот боғи ҳайвонот дунёси генофонди шаклланиши тарихига ва унинг ҳозирги ҳолатини ёритишга бағишланган мақолаларни тайёрлаш ва жойлаштириш;

ҳайвонот боғи ҳудудида аудио-гид хизматларини ташкил этиш;

ҳайвонот боғининг ноёб ҳайвонот дунёси тўғрисида зарур обзорли ахборотни тақдим этган ҳолда йўл кўрсатувчи - электрон харитани ташкил этиш, жумладан ҳайвонот боғининг бутун ҳудуди бўйича электрон ахборот дисплейларини қўллаш;

ҳайвонот боғи маъмурий-бошқарув биноларини кенг полосали Интернет билан таъминлаш.



III. КОНЦЕПЦИЯНИ АМАЛГА ОШИРИШ МЕХАНИЗМИ


17. Концепция 2016-2020 йиллар даврида Тошкент ҳайвонот боғини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш тадбирлари режаси (кейинги ўринларда Тадбирлар режаси деб аталади) сифатли ва тўлиқ бажарилиши орқали амалга оширилади.


18. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Тадбирлар режасининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини мувофиқлаштириш ҳамда тўлиқ ҳажмда ва белгиланган муддатларда амалга оширилиши устидан назорат қилиш Маданият вазирлиги ва Тошкент шаҳри ҳокимлиги томонидан амалга оширилади, улар:

ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигига молиялаштириш манбаларини аниқлаштириш учун тегишли лойиҳалар бўйича таклифлар киритадилар;

масъул бажарувчилар билан биргаликда моддий-техника ресурслари, технологик қувватлар ва шу кабиларни ҳисобга олган ҳолда Тадбирлар режасини ўрганадилар ҳамда аниқлаштириш ва тузатиш бўйича таклифлар тайёрлайдилар;

ушбу Концепцияни амалга ошириш учун ажратилган молиявий маблағлар ва моддий ресурслардан мақсадли ва самарали фойдаланиш устидан мониторинг олиб борадилар;

Тадбирлар режасини, шунингдек Концепцияни амалга ошириш механизмини такомиллаштириш, амалга ошириш усуллари ва шарт-шароитлари бўйича таклифлар киритадилар;

Концепцияни амалга ошириш бўйича Тадбирлар режасининг бажарилиши тўғрисидаги ахборотни ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этадилар.


19. Тадбирлар режасида белгиланган масъул бажарувчилар:

белгиланган муддатлар ва ишлар ҳажмига мувофиқ тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини;

Тадбирларни амалга ошириш учун ажратилган молиявий маблағлардан аниқ мақсадда ва самарали фойдаланишни;

Тошкент шаҳри ҳокимлигига ҳар чораклик асосида Концепция ва Тадбирлар режасининг амалга оширилиши тўғрисида ахборот тақдим этилишини;

ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигига Концепцияни ва Тадбирлар режасини амалга оширишни молиялаштириш манбаларини аниқлаш учун кейинги йил учун молиявий маблағларга бўлган эҳтиёжлар тўғрисида асосланган таклифлар белгиланган тартибда киритилишини;

олдинга қўйилган мақсадлар ва вазифаларга эришишга таъсир қилиши мумкин бўлган хавф-хатарларни бартараф этиш бўйича ўз вақтида зарур чораларни кўриш учун бўлиши мумкин бўлган хавф-хатарларнинг мониторинги доимий асосда олиб борилишини таъминлайдилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 30 май, 21-сон, 230-модда



































Время: 0.1576
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск