язык интерфейса

ЎзР Қонун ҳужжатлари тўплами. 46-сон

ЎзР Қонун ҳужжатлари тўплами. 46-сон

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ ТЎПЛАМИ


46-СОН




Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги томонидан "Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси қурилиши" лойиҳасини амалга ошириш учун 40 йил муддатга 71 839 млн Япония иенаси (эквиваленти 704 млн АҚШ долларига тенг) миқдорда қарз берилиши маъқулланди. Лойиҳани амалга ошириш мақсадида Президентнинг 7.11.2014 йилдаги ПҚ-2260-сон Қарори билан қуйидагилар белгиланди:

лойиҳанинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилиши, шунингдек қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши учун "Ўзбекэнерго" ДАК ижро этувчи орган ҳисобланади;

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки қарзга хизмат кўрсатувчи молиявий агент ҳисобланади;

қарзни узиш, шунингдек фоизлар, комиссияларни тўлаш билан боғлиқ сарф-харажатлар "Ўзбекэнерго" ДАКнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

"Ўзбекэнерго" ДАК зиммасига "Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси қурилиши" лойиҳасининг техник-иқтисодий

...