язык интерфейса

ЎзР Қонун ҳужжатлари тўплами. 22-сон

ЎзР Қонун ҳужжатлари тўплами. 22-сон

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ ТЎПЛАМИ


22-СОН




Президентнинг 23.05.2013 йилдаги ПҚ-1971-сон қарори билан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети чет тиллари бўйича узлуксиз таълим тизимининг республика базавий таълим ва илмий-методик муассасаси этиб белгиланди.

Унга юқори малакали ўқитувчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш; давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларини, ўқув ҳамда ўқув-методик қўлланмаларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштириб бориш; чет тилларини ўқитишнинг замонавий услубларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш вазифаси юклатилди.

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳузурида Чет тилларини ўқитишнинг инновациявий методикаларини ривожлантириш республика илмий-амалий маркази ташкил этилади.

Қарор билан 2013/2014 ўқув йилида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетига қабул квоталари:

бакалаврлар тайёрлаш бўйича 1 350 киши, шу жумладан давлат грантлари бўйича - 385 киши;

магистрларни тайёрлаш бўйича - 131 киши, шу жумладан давлат грантлари бўйича - 19 киши этиб белгиланди.

Ҳужжат билан чет тилларни ўрганиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш доирасида давлат таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган компьютер техникаси, махсус асбоб-ускуна ва инвентарлар 2017 йилнинг 1 январигача божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод қилинди.


* * *



Вазирлар Ма

...