язык интерфейса

ЎзР Қонун ҳужжатлари тўплами. 41-сон

ЎзР Қонун ҳужжатлари тўплами. 41-сон

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ ТЎПЛАМИ


41-СОН




Ўзбекистон Президенти томонидан 2013 йил 7 октябрда имзоланган ЎРҚ-355-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қонун имзоланди. Мазкур Қонунга биноан:

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қатор қўшимчалар киритилди.

Хусусан, хўжалик юритувчи субъектлар мансабдор шахсларига бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартибини бузиш тарзидаги ҳуқуқбузарликни такрор содир этганлик учун жариманинг энг кўп миқдори 15 ЭКИҲдан 20 ЭКИҲгача, бундай ҳисобни олиб бормаслик ёхуд бундай ҳисобни белгиланган тартибни бузган ҳолда олиб бориш, башарти бу ҳаракатлар солиқ суммасини камайтиришга олиб келса, шунингдек белгиланган тартибда солиқ ҳисоботларини тақдим этмаслик, камерал назорат натижалари бўйича аниқланган тафовутлар асосларини ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда тақдим этмаслик учун 5 ЭКИҲдан 10 ЭКИҲгача оширилди.

Корхона ва ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан фаолият билан лицензиясиз ва тегишли рухсатномасиз шуғулланганлик учун қўлланадиган жарима миқдори 20 ЭКИҲгача оширилди.

Болаларни тарбиялаш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик учун жавобгарликни белгиловчи норма энди болаларнинг мажбурий 12 йиллик таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилганлик учун 5 ЭКИҲдан 10 ЭКИҲгача бўлган жарима солиш санкцияси билан тўлдирилди.

Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун маъмурий жарима миқдорларини белгиловчи нормаларга ҳам ўзгартиришлар киритилди.

...