язык интерфейса

ЎзР Қонун ҳужжатлари тўплами. 47-сон

ЎзР Қонун ҳужжатлари тўплами. 47-сон

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ ТЎПЛАМИ


47-СОН




Президентнинг 15.11.2013 йилдаги ПҚ-2068-сон қарори билан Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилишининг 2014 йил Дастури тасдиқланди.

Унда 2014 йилда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича "калити билан топшириш" шарти асосида 11 мингта якка тартибдаги уй-жойлар қуриш, ижтимоий ва бозор инфратузилмаси объектлари қуриш, ташқи муҳандислик тармоқлари ва транспорт коммуникацияларини барпо этиш назарда тутилган.

Уй-жойлар қурилишига Осиё тара??иёт банкининг 100 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағи йўналтирилади.

Қарор билан 2015 йилнинг 1 январигача:

"Ўзсаноатмашимпэкс" ДАТК - четдан олиб кириладиган томга ёпиладиган металл тунукалар учун божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари), шунингдек импорт бўйича олиб келинган ёғоч-тахта, томга ёпиладиган металл тунукаларни ва ёғоч-пайраҳа қириндиларидан тайёрланган плиталарни "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компаниясига сотилганида қўшилган қиймат солиғи тўлашдан;

субпудрат ташкилотлари - якка тартибдаги уй-жойларни "калити билан топшириш" шарти асосида қуриш доирасида, "Қишлоқ қурилиш инвест" МЧЖ инжиниринг компанияси билан шартномалар тузган пудрат ташкилотлари билан шартнома бўйича улар томонидан бажариладиган ишлар ҳажми қисмида ягона солиқ тўлови тўлашдан;

тасдиқланган рўйхат бўйича қурилиш материалларини ишлаб чиқарувчи корхоналар - барча турдаги солиқлардан, давлатнинг мақсадли жамғармаларига (ягона ижтимоий солиқ бундан мустасно) ҳамда Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига тўланадиган мажбурий ажратмалардан озод этилади.

Қарор билан белгиланишича, мазкур қурилиш материалларидан мақсадсиз фойдаланилган тақдирда, божхона ва солиқ имтиёзлари тақдим этилиши муносабати билан бўшаб қоладиган маблағлар молиявий санкциялар қўлланилган ҳолда Давлат бюджетига ундирилади.

...