язык интерфейса

ЎзР Қонун ҳужжатлари тўплами. 22-сон

ЎзР Қонун ҳужжатлари тўплами. 22-сон

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ ТЎПЛАМИ


22-СОН



Президентнинг 28.05.2012 йилдаги ПҚ-1761-сон қарори билан малакали педагог кадрлар тайёрлаш ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини шундай кадрлар билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тасдиқланди. Махсус комиссиялар томонидан ўтказилган текширишлар натижасида аниқланишича, касб-ҳунар коллежлари ҳамда академик лицейларнинг раҳбар ва педагог кадрларини танлаш тизимида, энг аввало, уларнинг малакаси етарли эмаслиги ҳамда қўйилаётган талабларга мувофиқ эмаслиги билан боғлиқ жиддий камчилик ва нуқсонлар мавжуд. Касб-ҳунар коллежларини ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталари билан таъминлаш кўп жиҳатдан уларнинг тегишли базавий тайёргарлигини, педагогик ва амалий иш тажрибаси мавжудлигини ҳисобга олмасдан расмий равишда амалга оширилмоқда. Замонавий илғор педагогик ва янги компьютер, ахборот-коммуникация технологиялари, шу жумладан, Интернет таълим жараёнига суст жорий этилмоқда. Юзага келган амалиётни ўзгартириш ҳамда ўсиб бораётган замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар учун кадрларни танлаш ва улар билан таъминлаш тизимини тубдан яхшилаш мақсадида Қарор билан белгиланган тартибга кўра касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларнинг директорлари 2 йилда 1 марта, ўқитувчи кадрлар эса ҳар 3 йилда камида 1 марта аттестациядан ўтказилади.

...