язык интерфейса

ЎзР Қонун ҳужжатлари тўплами. 29-сон

ЎзР Қонун ҳужжатлари тўплами. 29-сон

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ ТЎПЛАМИ


29-СОН



Президентнинг 16.07.2012 йилдаги ПФ-4453-сон Фармони билан ортиқча бюрократик ғовларни бартараф этиш ва тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун қулай ишбилармонлик муҳитини вужудга келтириш мақсадида 2012 йил 1 августдан бошлаб 80 турдаги рухсат бериш тартиб-таомиллари, шунингдек 15 та лицензияланадиган фаолият турлари бекор қилинди.

Фармон билан амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда фаолият турларини амалга ошириш учун лицензиялар рўйхати тасдиқланди. Бунда мазкур фаолият турларини амалга ошириш учун аввал берилган лицензияларнинг амал қилиши ҳам муддатсиз ҳисобланади.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан илгари кўрсатилган камчиликларни бартараф этган ҳолда аризалар такроран тақдим этилган тақдирда, янги асослар бўйича лицензия ва рухсатномалар беришдан бош тортиш тақиқланади.

2013 йил 1 январдан бошлаб микрофирмалар йиллик статистик ҳисоботни 1 йилда 1 марта тақдим этадилар, бунда статистика органлари ҳар чоракда тегишли фаолият йўналишлари ва соҳалари бўйича танланма ўрганишлар ўтказади.

Шунингдек 2013 йил 1 январдан бошлаб қўшимча фойда солиғидан ташқари барча солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ойма-ой солиқ

...