язык интерфейса

ЎзР Қонун ҳужжатлари тўплами. 8-9-сон

ЎзР Қонун ҳужжатлари тўплами. 8-9-сон

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ ТЎПЛАМИ


8-9-СОН



Президентнинг 21.02.2012 йилдаги ПФ-4424-сон Фармони билан Президентнинг айрим ҳужжатларига, хусусан, Президентнинг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" қарорига (31.08.2006 йилдаги ПҚ-458-сон) ўзгартиришлар киритилди. "Риэлторлик фаолияти тўғрисида"ги Қонунга ҳамда киритилган ўзгартиришларга мувофиқ энди суд қарорлари ва бошқа органлар ҳужжатларига мувофиқ автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулкни сотиш фақат очиқ аукцион савдолари орқали амалга оширилади. Савдолар фақат ихтисослаштирилган савдо ташкилотлари томонидан, махсус ажратилган савдо майдонларида ўтказиладиган очиқ аукцион савдолари орқали, кўчмас мулкни сотиш эса - риэлторлик ташкилотлари (кейинги ўринларда - савдо ташкилотчилари) томонидан ўтказиладиган очиқ аукцион савдолари орқалигина амалга оширилади. Олдин очиқ аукцион савдолари кўчмас мулк биржалари томонидан ўтказилган.

Савдо ташкилотчисини танлаб олишда унинг мазкур соҳадаги тажрибаси ва ишчанлик обрўси, савдо майдонлари, сақлаш жойлари, малакали мутахассисларнинг мавжудлиги, ташкилот молиявий аҳволининг қониқарлилиги, қарздорлиги, шу жумладан бюджет олдида қарздорлиги йўқлиги, кўрсатиладиган хизматларнинг қиймати ва бошқа мезонлар ҳисобга олинади.

Савдо ташкилотчиси билан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментининг ҳудудий бошқармаси ўртасида муддатини узайтириш ҳуқуқи билан бир йилга шартнома тузилади.

Шартнома муддатини узайтиришда савдо ташкилотчиси томонидан мазкур шартнома шартларига риоя этилгани ҳамда аукционни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини бузиш ҳолатларига йўл қўйилмаганлиги инобатга олинади.

...