ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Валютани тартибга солиш / Хорижий валютани олиш ва сотиш. Айирбошлаш шохобчалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.10.2003 й. 420-сон "Валюта операцияларини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.10.2003 й.

N 420



ВАЛЮТА ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ ЯНАДА

ЭРКИНЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ички валюта бозорини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 16 июлдаги 317-сон ва "Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда валюта операцияларини эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 15 августдаги 355-сон қарорларини бажариш юзасидан, шунингдек қонун ҳужжатларини қабул қилинган қарорларга мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Халқаро валюта фонди Битими Моддаларининг VIII моддаси доирасида Ўзбекистон Республикаси томонидан мажбуриятлар қабул қилиниши билан валюта операциялари кўплаб айирбошлаш курслари амалиётини ёки чекловчи (камситувчи) валюта чора-тадбирларини қўлланмасдан амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон республика валюта биржасида операциялар ҳажмини кенгайтиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида" 1994 йил 23 ноябрдаги 566-сон қарори;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2000 йил 5 декабрдаги 467-сон қарорига 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ва Марказий банк раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 1 октябрдаги

420-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ташқи савдо операцияларини амалга оширишда хорижий валютадаги маблағлардан фойдаланиш устидан назоратни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 13 мартдаги 95-сон қарорида:

6-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

Импорт контактини ҳисобга олиш ва унинг ҳаракатини назорат қилиш схемаси (Импорт операциялари бўйича контрактларни ҳисобга олиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш тўғрисидаги Низомга илова) иловага мувофиқ таҳрирда баён қилинсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш марказини Ўзбекистон Республикасининг Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси ҳузуридаги Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш республика марказига айлантириш тўғрисида" 1996 йил 14 августдаги 286-сон қарорига 1-илова II бўлимининг 2-банди ўн иккинчи хат боши чиқариб ташлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 33-модда):

4-банднинг иккинчи хат боши чиқариб ташлансин;

қарорга 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Валюта бозорини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 22 июндаги 263-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 6-сон, 30-модда) 8-бандининг учинчи хат бошидаги "асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, хом ашё, материаллар" сўзлари "товарлар" сўзи билан алмаштирилсин.









































Время: 0.1474
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск