ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Нефть ва газ соҳасида бошқарув /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.10.2003 й. 421-сон "Республика газ таъминотини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.10.2003 й.

N 421



РЕСПУБЛИКА ГАЗ

ТАЪМИНОТИНИ БОШҚАРИШ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 28 августдаги Ф-1832-сон Фармойишига мувофиқ тузилган махсус гуруҳ томонидан "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг "Бошкоммунгаз" корхонаси фаолиятида жиддий камчиликлар аниқланган. Газ таъминоти тизимида бозор муносабатлари жуда секинлик билан жорий этилмоқда, қатъий тўлов интизоми мавжуд эмас. Табиий газнинг исроф бўлишига ва ўғирланишига йўл қўйилмоқда, газ тармоқларига рухсатсиз уланиб олишнинг кўпдан-кўп ҳоллари мавжуд.

Ҳисоб-китоб-тўлов интизомига риоя этилмаслиги, сотилган табиий газ учун ўз вақтида ҳақ тўланиши устидан назоратнинг сустлиги оқибатида дебиторлик ва кредиторлик қарзлари миқдори юқорилигича қолмоқда. Уй-жой фондини газни ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозлаш ишлари қолоқлик билан олиб борилмоқда.

"Ўзкоммунхизмат" агентлиги томонидан назорат ўрнатилмаганлиги туфайли "Бошкоммунгаз" корхонасининг ҳудудий бўлинмалари ҳузурида ўзбошимчалик билан ортиқча бўғин - "Ўзтехгаз" шўъба корхонаси ва "Техгаз" ҳудудий шўъба бошқармалари ташкил этилган, уларга газ тармоқларидан фойдаланиш, уларни таъмирлаш ва қуриш функциялари берилган. Бу бошқарув ходимлари сонининг асоссиз кўпайиб кетишига олиб келди.

Табиий газ сотишнинг бозор механизмларини жорий этиш, республика газ таъминоти тизимини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш, ҳисоб-китоб-тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Бошкоммунгаз" корхонаси ва унинг "Ўзтехгаз" шўъба корхонаси тугатилсин.


2.

Газ таъминоти тизимини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш натижасида бошқарув ходимлари сони 864 нафарга қисқариши маълумот учун қабул қилинсин.

10. "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:

мазкур қарорнинг 1 ва 2-бандларида кўрсатилган корхоналарнинг белгиланган тартибда тугатилишини ва қайта ташкил эилишини, шунингдек уларнинг мажбуриятлари ва талаблари масалалари ҳал қилинишини бир ой муддатда таъминласинлар;

сотилган табиий газ учун истеъмолчилардан маблағлар йиғилишини назорат қилиш бўйича янги ташкил этилаётган инспекцияларни танлов асосида малакали мутахассислар билан тўлдирсинлар, шунингдек уларнинг мажбурий ёзма кўрсатмалари қуйи тузилмалар томонидан сўзсиз бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги Низомни тасдиқласинлар;

Табиий газ истеъмолчиларига ҳамда газ тармоқларини ривожлантириш ва суюлтирилган газ билан таъминлаш юзасидан фойдаланиш корхоналарига хизматлар кўрсатувчи тузилмаларни босқичма-босқич давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастури лойиҳасини икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.


11. Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда 2005 йилгача бўлган даврда газ ҳисоблагичлар учун бир марта фойдаланиладиган пломбаларни олиб келиш, шу ернинг ўзида тайёрлаш ва ҳамма жойда, биринчи навбатда Тошкент шаҳрида ўрнатиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқсинлар.


12. "Ўзкоммунхизмат" агентлиги:

2004-2005 йилларда ҳамма жойда туман (шаҳар) газ хўжаликларининг бўлиниш чегараларида, шунингдек шаҳарларнинг турар жой мавзеларидаги газ тармоқларининг кириш жойларида газни ҳисобга олиш приборлари ўрнатсин, уларни техник хизмат кўрсатиш шартлари бўйича улгуржи истеъмолчилар газ тармоқларининг кириш жойларидаги газ ҳисоблагичларга тенглаштирсин.

2004 йил 1 январгача газ қувурлари ва истеъмолчиларни тўлиқ хатловдан ўтказсин, унинг натижалари бўйича газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолларининг олди олинишини таъминласин, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси билан биргаликда газ тармоқларини тиклаш ва таъмирлашнинг аниқ дастурини ишлаб чиқсин.


13. "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси:

"Ўзкоммунхизмат" агентлиги билан биргаликда Ҳудудий газ таъминоти корхоналари балансидаги газ узатиш тармоқларига техник хизмат кўрсатиш, уларнинг техник ҳолатини текшириш ва уларни таъмирлаш тўғрисидаги Низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, мазкур ишларни амалга ошириш учун махсус корхона ажратсин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, "Ўздавнефтгазинспекция" билан биргаликда 2003 йил 1 декабргача бўлган муддатда Табиий газни узатиш ва тақсимлашда технологик исрофгарчиликларни ҳисоблаб чиқиш методикасини, шунингдек пломбани бузганлик ва газни ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичларини ўзгартирганлик ҳамда табиий газдан фойдаланиш соҳасидаги бошқа бузилишлар учун истеъмолчиларга ва газ таъминоти корхоналари ходимларига нисбатан жавобгарликни белгилаш ва кучайтириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин;


14. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили давлат бюджетини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашда улгуржи истеъмолчилар ва аҳоли учун табиий газга тарифлардаги фарқларни босқичма-босқич, изчил қисқартириб боришни назарда тутсин.


15. "Ўзкоммунхизмат" агентлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан биргаликда бир ой муддатда "Бошкоммунгаз" корхонасига Ҳукумат қарорларига мувофиқ берилган хорижий кредитлар ва Молия вазирлигининг кредитлари юзасидан унинг қарз мажбуриятлари бўйича кредит ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчаларни белгиланган тартибда расмийлаштирсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги кўрсатиб ўтилган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда, белгиланган тартибда Ҳукумат кафолатига тегишли қўшимчалар берсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, "Ўзтрансгаз" акциядорлик компанияси бир ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда "Ўздавнефтгазинспекция" инспекцияси билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 10 январдаги 8-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси истеъмолчиларига газ етказиб бериш қоидаларига, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 21 сентябрдаги 439-сон қарорига 4 ва 5-иловаларга мувофиқ табиий газ учун ҳақ тўлашнинг имтиёзли шартлари белгиланган табиий газ истеъмолчилари рўйхатларига ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.


17. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


18. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 2 октябрдаги

421-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 9 мартдаги 124-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 3-сон, 15-модда) билан тасдиқланган "Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун иқтисодий жазоларни қўллаш тўғрисида Низом" II бўлимининг 1.2-бандида:

"в" кичик бандидаги "вилоят (шаҳар) бўйича тегишли вилоят (шаҳар) газ сотиш ташкилотидан, шунингдек" сўзлари чиқариб ташлансин;

"г" кичик банди чиқариб ташлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Табиий газ етказиб бериш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 1999 йил 21 сентябрдаги 439-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 57-модда):

1-банднинг учинчи хатбошидаги "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг "Бошкоммунгаз" корхонаси 2002 йил 1 апрелдан эътиборан" сўзлари "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг ҳудудий газ таъминоти корхоналари" сўзлари билан алмаштирилсин, "мавжуд шартномаларни бекор қилсин ва янги" сўзлари чиқариб ташлансин;

2-банднинг учинчи хатбошидаги "Бошкоммунгаз" корхонаси шўъба корхоналари билан" сўзлари "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг ҳудудий газ таъминоти корхоналари билан" сўзлари билан алмаштирилсин;

9-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошидаги "ва "Бошкоммунгаз" корхонасига" сўзлари чиқариб ташлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Коммунал хизмат кўрсатиш тизими фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида" 2000 йил 21 декабрдаги 493-сон қарорида:

1-банднинг иккинчи хатбоши ҳамда 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

6-бандда:

тўртинчи хатбошидаги "Бошкоммунгаз" корхонаси бош директори" сўзлари чиқариб ташлансин.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "2002-2004 йилларда уй-жой фондини газни ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2002 йил 28 мартдаги 99-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 3-сон, 18-модда):

а) 1-банднинг олтинчи хатбошидаги "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг "Бошкоммунгаз" корхонаси" сўзлари "Ўзкоммунхизмат" агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг "Бошкоммунгаз" корхонаси" сўзлари "Ўзкоммунхизмат" агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг "Бошкоммунгаз" корхонаси" сўзлари "Ўзкоммунхизмат" агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 8-банднинг учинчи хатбошидаги "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг "Бошкоммунгаз" корхонасига" сўзлари "Ўзкоммунхизмат" агентлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;

г) "Газни ҳисобга олиш приборларини сотиб олиш, уларни квартираларда ва якка тартибдаги уйларда ўрнатиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом" номли 4-иловада:

2-банднинг учинчи хатбошидаги "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг "Бошкоммунгаз" корхонаси, унинг шўъба корхоналари" сўзлари "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг ҳудудий газ таъминоти корхоналари" сўзлари билан алмаштирилсин;

14-банддаги "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг "Бошкоммунгаз" корхонаси" сўзлари "Ўзкоммунхизмат" агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

16-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг "Бошкоммунгаз" корхонаси" сўзлари "Ўзкоммунхизмат" агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Ўзкоммунхизмат" агентлиги" сўзлари чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбошидаги "Газтаъминот" шўъба корхоналари" сўзлари "Ҳудудий газ таъминоти корхоналари" сўзлари билан алмаштирилсин;

17-бандда:

биринчи хатбошидаги "Бошкоммунгаз" корхонасининг "Газтаъминот" шўъба корхоналари" сўзлари "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг ҳудудий газ таъминоти корхоналари" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

газни ҳисобга олиш приборларига эга бўлмаган истеъмолчиларга 2005 йил 1 январдан бошлаб газ беришмайди;

18-банддаги ва 20-банднинг бешинчи хатбошидаги "Газтаъминот" шўъба корхоналари билан" сўзлари "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг ҳудудий газ таъминоти корхоналари билан" сўзлари билан алмаштирилсин;

21-банддаги "Бошкоммунгаз" корхонасига" сўзлари "Ўзкоммунхизмат" агентлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;

22-бандда:

биринчи хатбошидаги "Бошкоммунгаз корхонаси томонидан" сўзлари "Ўзкоммунхизмат" агентлиги томонидан" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Бошкоммунгаз корхонасига" сўзлари "Ўзкоммунхизмат" агентлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;

23-банддаги "Бошкоммунгаз корхонаси томонидан" сўзлари "Ўзкоммунхизмат" агентлиги томонидан" сўзлари билан алмаштирилсин;

24-банддаги "Бошкоммунгаз" корхонасининг "Газтаъминот" шўъба корхоналари билан" сўзлари "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг ҳудудий газ таъминоти корхоналари билан" сўзлари билан алмаштирилсин;

25-банддаги "Бошкоммунгаз" корхонасининг" сўзлари "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

30-банддаги "Газтаъминот" шўъба корхонасига" сўзлари "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг ҳудудий газ таъминоти корхонасига" сўзлари билан алмаштирилсин;

33-банддаги "Бошкоммунгаз" корхонасининг "Газтаъминот" шўъба корхоналари" сўзлари "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг ҳудудий газ таъминоти корхоналари" сўзлари билан алмаштирилсин;

35-банддаги "Бошкоммунгаз" корхонаси" сўзлари "Ўзкоммунхизмат" агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

38-банддаги "Бошкоммунгаз" корхонаси бўлинмалари" сўзлари "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг ҳудудий газ таъминоти корхоналари" сўзлари билан алмаштирилсин;

41-банддаги "Газтаъминот" шўъба корхоналари томонидан" сўзлари "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг ҳудудий газ таъминоти корхоналари томонидан" сўзлари билан алмаштирилсин;

42-банднинг биринчи хатбошидаги "Бошкоммунгаз" корхонаси бўлинмалари" сўзлари "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг ҳудудий газ таъминоти корхоналари" сўзлари билан алмаштирилсин;

д) Газни ҳисобга олиш приборларини сотиб олиш, уларни квартираларда ва якка тартибдаги уйларда ўрнатиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомга "Газни ҳисобга олиш приборларини маблағ билан таъминлаш, сотиб олиш, ўрнатиш ва улардан фойдаланиш схемаси" номли иловада:

"Ўзкоммунхизмат" агентлигининг "Бошкоммунгаз" корхонаси" сўзлари "Ўзкоммунхизмат" агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Газтаъминот" шўъба корхоналари" сўзлари "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг ҳудудий газ таъминоти корхоналари" сўзлари билан алмаштирилсин;

е) "Газни ҳисобга олиш приборларини маблағ билан таъминлаш, сотиб олиш, ўрнатиш ва улардан фойдаланиш схемаси"га изоҳларда:

1-банддаги "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг "Бошкоммунгаз" корхонасига" сўзлари "Ўзкоммунхизмат" агентлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;

8-банддаги "Газтаъминот" шўъба корхоналари" сўзлари "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг ҳудудий газ таъминоти корхоналари" сўзлари билан алмаштирилсин;

14-банддаги "Бошкоммунгаз" корхоналари билан" сўзлари "Ўзкоммунхизмат" агентлиги билан" сўзлари билан алмаштирилсин;

15-банддаги "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг "Бошкоммунгаз" корхонаси томонидан" сўзлари "Ўзкоммунхизмат" агентлиги томонидан" сўзлари билан алмаштирилсин;

ж) "Газни ҳисобга олиш приборлари бўлмаганда коммунал-маиший эҳтиёжлар учун аҳолига бериладиган табиий газ сарфининг ойлик нормалари" номли 5-илованинг 4-бандида:

"календарь йил мобайнида тенг миқдорларда беш ойлик иситиш мавсуми ҳисобидан" сўзлари "беш ойлик иситиш мавсуми мобайнида ҳар ойда" сўзлари билан алмаштирилсин;

"2,5" рақамлари "6" рақами билан алмаштирилсин;

"2,4" рақамлари "5,76" рақамлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 10, 94-модда.












































Время: 0.1470
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск