ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти устидан давлат назорати / Умумий қоидалар /

ЎзР 24.12.1998 й. 717-I-сон Қонунининг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР 24.12.1998 й. 717-I-сон Қонунининг

олдинги таҳрири




ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонунидан олдинги таҳрири



2-модданинг олдинги таҳрири


2-модда. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат

томонидан назорат қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари


Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборат.


Шунингдек қаранг: “NORMA” АҚТ Қонунчилик классификаторининг “Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида” папкасидаги “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг давлат томонидан қўллаб-қувватлаши ва назорат қилиш” кичик папкасининг “Хўжалик юритувчи субъектлари фаолиятининг давлат назорати” кичик папкаси


Прокурор назорати тартибида амалга ошириладиган давлат назорати тегишли қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.


Қаранг: “Прокуратура тўғрисида”ги Қонун*нинг (Янги таҳрири) 20-25-моддалари


Терговга қадар текширишлар чоғида ва қўзғатилган жиноят ишлари бўйича молия-хўжалик фаолияти текширувларини ўтказиш тартиби жиноят-процессуал қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. (ЎзР 29.12.2016 й. ЎРҚ-418-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)


ЎзР 29.12.2016 й. ЎРҚ-418-сон Қонунига мувофиқ учинчи ва тўртинчи қисмлари тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин


Солиқ текшируви орқали амалга ошириладиган давлат назоратининг ўзига хос хусусиятлари солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан белгиланади. (ЎзР 31.12.2008 й. ЎРҚ-197-сон Қонуни таҳриридаги қисм)


Қаранг: СКнинг 85-105-моддалари


Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.



3-модда бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


молия-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш қилиш) - солиқ ва валюта тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида хўжалик юритувчи субъектларнинг бухгалтерия, молия, статистика, банк ҳамда бошқа ҳужжатларини ўрганиш ва та??ослаш; (ЎзР 23.03.2006 й. ЎРҚ-26-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



3-модда олтинчи хатбошининг олдинги таҳрири


қисқа муддатли текшириш - назорат қилувчи органлар жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида амалга оширадиган текшириш; (ЎзР 29.12.2016 й. ЎРҚ-418-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



5-модда бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


тадбиркорлик субъекти ҳуқуқларининг устуворлиги, унга мувофиқ қонун ҳужжатларида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар тадбиркорлик субъектининг фойдасига талқин этилади. (ЎзР 07.10.2013 й. ЎРҚ-355-сон Қонунига мувофиқ киритилган хатбоши)



17-модда учинчи қисм тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


текширишларни қайд этиш дафтарига Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ёзиб қўйиш; (ЎзР 15.12.2000 й. 175-II-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)




ЎзР 18.02.2019 й. ЎРҚ-522-сон Қонунидан олдинги таҳрири



9-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Прокуратура, ички ишлар ва миллий хавфсизлик хизмати органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш учун қўзғатилган жиноий иш мавжудлиги асос бўлади. Бунда текширувга хўжалик юритувчи субъектнинг фақат қўзғатилган жиноят иши билан боғлиқ фаолияти қамраб олиниши мумкин бўлиб, бу ҳақда текширувни тайинлаш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган бўлиши лозим. (ЎзР 15.12.2000 й. 175-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 15.01.2019 й. ЎРҚ-516-сон Қонунидан олдинги таҳрири



9-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини текширишлар белгиланган тартибда фақат давлат солиқ хизмати органлари томонидан, мазкур органлар текширишлар давомида солиқ ва валютага оид жиноятлар аломатларини аниқлаганида эса Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан амалга оширилади. (ЎзР 23.03.2006 й. ЎРҚ-26-сон Қонуни таҳриридаги қисм)




ЎзР 29.12.2016 й. ЎРҚ-418-сон Қонунидан олдинги таҳрири



3-модда олтинчи хатбошининг олдинги таҳрири


муқобил текшириш - операциялар бирлиги туфайли ўзаро боғлиқ бўлган ва турли хўжалик юритувчи субъектлардаги ёки бир хўжалик юритувчи субъектнинг турли бўлинмаларидаги ҳужжатларни та??ослашдан иборат текширув;



4-модда биринчи қисм иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


текшириш, шу жумладан тафтиш, муқобил текшириш, назорат тартибида текшириш;



12-модданинг олдинги таҳрири


12-модда. Режадан ташқари текширув


Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини режадан ташқари текшириш учун махсус ваколатли органнинг текширилаётган объект номини, солиқ тўловчининг идентификация рақами, текширув ўтказиш мақсади, муддатлари ҳамда уни ўтказиш сабабларининг асослилиги кўрсатилган ҳолда режадан ташқари текшириш ўтказиш тўғрисида чиқарган қарори, шунингдек текширишни амалга оширувчи тегишли мансабдор шахслар таркиби ва текширувни ўтказиш муддатлари кўрсатилган буйруғи асос бўлиб хизмат қилади. (ЎзР 31.12.2008 й. ЎРҚ-197-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)


Қаранг: “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонун (Янги таҳрири) 41-моддасининг иккинчи қисми; АВ томонидан 2006 йил 6 майда 1573-сон билан рўйхатга олинган НҚОФМРК Қарори билан тасдиқланган “Назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган, тадбиркорлик субъектлари-юридик шахслар фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг (Янги таҳрири) 19, 21, 24-бандлари


Режадан ташқари текширишлар назорат қилувчи органлар томонидан қуйидаги ҳолларда ўтказилади:

текширувларни ўтказиш зарурати Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларидан келиб чи??анда; (ЎзР 24.12.2010 й. ЎРҚ-274-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

назорат қилувчи органга хўжалик юритувчи субъект томонидан қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисида қўшимча маълумотлар келиб тушганда;

фавқулодда вазиятлар юзага келишининг олди олинаётганда;

санитария-эпидемиология вазияти мураккаблашганда, шунингдек қўшни давлатлардан юқумли касалликлар кириб келиши ва тарқалиши эҳтимоли вужудга келганда.


Қаранг: АВ томонидан 2006 йил 6 майда 1573-сон билан рўйхатга олинган НҚОФМРК Қарори билан тасдиқланган “Назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган, тадбиркорлик субъектлари-юридик шахслар фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг (Янги таҳрири) 16-банди



16-модда биринчи қисм учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


назорат қилувчи органларнинг текширувчи мансабдор шахсларидан махсус ваколатли орган ёки унинг ҳудудий бўлинмалари қарорини, текшириш ўтказиш учун асос ҳисобланувчи бошқа ҳужжатларни талаб қилиш, текширувчиларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар билан танишиш;




ЎзР 14.05.2014 й. ЎРҚ-372-сон Қонунидан олдинги таҳрири



19-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Шикоятни бериш назорат қилувчи орган мансабдор шахсининг ҳаракатларини тўхтатиб қўймайди. Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан қилинган шикоятлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилади.




ЎзР 29.12.2012 й. ЎРҚ-345-сон Қонунидан олдинги таҳрири



15-модда матнининг олдинги таҳрири


Назорат тартибида текшириш назорат қилувчи органлар томонидан махсус ваколатли орган ёки унинг ҳудудий бўлинмалари билан келишилган тартибда ва муддатларда амалга оширилади.



18-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Хўжалик юритувчи субъектларнинг - Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси аъзоларининг фаолиятини текшириш унинг вакиллари иштирок этган ҳолда амалга оширилиши мумкин. (ЎзР 03.12.2004 й. 714-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 13.09.2011 й. ЎРҚ-295-сон Қонунидан олдинги таҳрири



9-модда биринчи қисм учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


назорат қилувчи органнинг мувофиқлаштирувчи режа асосида чиқарган буйруғи ёхуд махсус ваколатли органнинг режадан ташқари текшириш, шу жумладан, тафтиш ўтказиш тўғрисидаги ҳамда текшириш мақсади, текширувчи мансабдор шахслар таркиби ва текширувни ўтказиш муддатлари кўрсатилган қарорлари.



10-1-модданинг олдинги таҳрири


10-1-модда. Тадбиркорлик субъектларининг

молия-хўжалик фаолиятини режали

текширишлар даврийлиги

(ЎзР 23.03.2006 й. ЎРҚ-26-сон Қонуни таҳриридаги модда)


Микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишлар кўпи билан тўрт йилда бир марта, бошқа тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишлар кўпи билан уч йилда бир марта амалга оширилади.

Янги ташкил этилган микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолияти улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан икки йил мобайнида режали текширувлардан ўтказилиши мумкин эмас.



11-модда матнининг олдинги таҳрири


Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш муддатлари ўттиз календарь кунидан ошмаслиги лозим. Алоҳида ҳолларда махсус ваколатли органнинг қарорига биноан бу муддат узайтирилиши мумкин.



16-модда биринчи қисм олтинчи хатбошининг олдинги таҳрири


назорат қилувчи органларнинг текширувчи мансабдор шахсларидан текшириш тугаганидан сўнг ўн кун муддат ичида текшириш натижаларини акс эттирувчи ҳужжатнинг бир нусхасини олиш;



17-модда учинчи қисм олтинчи хатбошининг олдинги таҳрири


текширув натижаларини далолатнома (маълумотнома) билан расмийлаштириб, унинг бир нусхасини текширилаётган хўжалик юритувчи субъект ихтиёрида қолдириш;




ЎзР 24.12.2010 й. ЎРҚ-274-сон Қонунидан олдинги таҳрири



12-модда иккинчи қисм иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


агар текширувни ўтказиш зарурати Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қароридан келиб чи??анда;




ЎзР 31.12.2008 й. ЎРҚ-197-сон Қонунидан олдинги таҳрири



12-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини режадан ташқари текшириш учун махсус ваколатли органнинг текширилаётган объект номини, текширув ўтказиш мақсади, муддатлари ҳамда уни ўтказиш сабабларининг асослилиги кўрсатилган ҳолда режадан ташқари текшириш ўтказиш тўғрисида чиқарган қарори, шунингдек текширишни амалга оширувчи тегишли мансабдор шахслар таркиби ва текширувни ўтказиш муддатлари кўрсатилган буйруғи асос бўлиб хизмат қилади. (ЎзР 15.12.2000 й. 175-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)




ЎзР 23.03.2006 й. ЎРҚ-26-сон Қонунидан олдинги таҳрири



3-модда бешинчи хатбошисининг олдинги таҳрири


тафтиш - молия ва солиқ масалалари бўйича қонун ҳужжатларига риоя этилиши, солиқ, давлат статистика органларига ҳамда банкларга тақдим этиладиган ҳисобга олиш ва ҳисобот ишларининг тўғрилиги устидан назоратни амалга ошириш мақсадида хўжалик юритувчи субъектларнинг бухгалтерлик, молия ва бошқа ҳужжатларини текшириш;



10-модданинг олдинги таҳрири


10-модда. Текширишлар даврийлиги


Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини режали тарзда текширишлар махсус ваколатли органнинг қарорига биноан йилига кўпи билан бир марта амалга оширилиши мумкин, хусусий корхоналар бундан мустасно. (ЎзР 30.04.2004 й. 621-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида ҳамда тўла миқдорда тўловчи, бошқа тартиб ва қоидаларга риоя қилувчи. аудиторларнинг ҳар йилги тегишли хулосаларига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш назорат қилувчи органлар томонидан, кўпи билан икки йилда бир марта амалга оширилади. (ЎзР 15.12.2000 й. 175-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Хусусий корхоналар фаолиятини текшириш назорат қилувчи органлар томонидан кўпи билан икки йилда бир марта, белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. (ЎзР 30.04.2004 й. 621-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



14-1-модда матнининг олдинги таҳрири


Хўжалик юритувчи субъектларда муқобил текширишлар жиноят ишлари юзасидан тергов олиб бориш жараёнида текшириш тайинлаш тўғрисидаги қарор асосида ёхуд назорат қилувчи органлар томонидан махсус ваколатли органнинг қарорига биноан амалга оширилади. Хўжалик юритувчи субъектларда муқобил текширишларга уларнинг текширилаётган хўжалик юритувчи субъект билан ўзаро муносабатлари юзасидангина йўл қўйилади. (ЎзР 15.12.2000 й. 175-II-сон Қонуни таҳриридаги модда)




ЎзР 03.12.2004 й. 714-II-сон Қонунидан олдинги таҳрири


18-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Хўжалик юритувчи субъектлар товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палаталари аъзоларининг фаолиятини текшириш уларнинг вакиллари иштирокида амалга оширилиши мумкин. (ЎзР 15.12.2000 й. 175-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)




ЎзР 15.12.2000 й. 175-II-сон Қонунидан олдинги таҳрири



6-модданинг олдинги таҳрири


6-модда. Текширувчи мансабдор шахсларга қўйиладиган талаблар


Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари томонидан амалга оширилади. Назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилиши лозим.

Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишига рухсат белгиланган намунадаги махсус гувоҳнома билан тасдиқланади.



9-модданинг олдинги таҳрири


9-модда. Текширишларни ўтказиш учун асос


Юридик шахс бўлган хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини режали текшириш, шу жумладан тафтишдан ўтказиш учун қуйидагилар асос бўлади:

махсус ваколатли орган ёки унинг тегишли ҳудудий бўлинмаси томонидан берилган, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишнинг мувофиқлаштириш режасидан кўчирма;

назорат қилувчи органнинг мувофиқлаштирувчи режа асосида чиқарган буйруғи ёхуд махсус ваколатли органнинг текшириш, шу жумладан тафтиш ўтказиш тўғрисидаги ҳамда текшириш мақсади, уни ўтказиш санаси ва текширишни амалга ошириш топширилган мансабдор шахсларнинг таркиби кўрсатилган қарорлари.

Прокуратура, ички ишлар ва миллий хавфсизлик хизмати органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектлар молия-хўжалик фаолиятини текшириш учун қўзғатилган жиноий иш мавжудлиги асос бўлади.



17-модда биринчи қисм бешинчи хат бошининг олдинги таҳрири


текширувга вазирликлар ва идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар мутахассисларини белгиланган тартибда шартнома асосида жалб этиш;


Время: 0.1372
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск