Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик, галлачилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.10.2003 й. 431-сон "2004 йил ҳосили учун бошоқли дон экинларини кузги экишни ўтказиш чора-тадбирлари, дон етиштириш ва харид қилиш ҳажмлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.10.2003 й.

N 431



2004 ЙИЛ ҲОСИЛИ УЧУН БОШОҚЛИ ДОН

ЭКИНЛАРИНИ КУЗГИ ЭКИШНИ ЎТКАЗИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ, ДОН ЕТИШТИРИШ ВА

ХАРИД ҚИЛИШ ҲАЖМЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Бошоқли дон экинларини навлар бўйича оқилона жойлаштириш, кузги дон экишни ўз вақтида ва сифатли ўтказишда қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш, шунингдек контрактация шартномаларининг бажарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан тайёрлов ташкилотлари билан тузилган контрактация шартномаларини умумлаштириш асосида тайёрланган:

2004 йил ҳосили учун бошоқли дон экинларининг тезпишар ва серҳосил навларини 1-иловага мувофиқ жойлаштириш тўғрисидаги;

2004 йил ҳосили учун бошоқли дон етиштиришнинг 2-иловага мувофиқ прогноз ҳажмлари тўғрисидаги;

2004 йил ҳосилидан 3 ва 4-иловаларга мувофиқ юқори сифатли бошоқли дон экинлари уруғлиги тайёрлаш ва етказиб бериш ҳажмлари тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.


2. Белгилансинки, давлат дон харидлари ҳажми амалда етиштирилган дон ҳажмининг 50 фоизидан ошмаслиги керак. Хўжаликлар ихтиёрида қоладиган дон давлат эҳтиёжлари учун фақат қишлоқ хўжалиги корхоналарининг розилиги билан шартномавий нархларда харид қилиниши мумкин.

Махфий.


3. "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2004 йил ҳосилидан 3 ва 4-иловаларга мувофиқ ҳажмда бошоқли дон экинларининг юқори сифатли уруғлари тайёрланишини таъминласин;

2003 йил 1 ноябргача 2004 йил ҳосилидан давлат эҳтиёжлари учун бошоқли экинлар дони харид қилиш юзасидан контрактация шартномалари тузилишини таъминласин;

2004 йил дон ҳосили учун харид нархлари тасдиқлангунгача, давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган бошоқли экинлар дони етиштириш учун технология карталари бўйича муддатлар ва харажатларга мувофиқ 2003 йилги дон ҳосили учун шаклланган ўртача прейскурант ва шартномавий нархлар бўйича босқичма-босқич аванс бериб борсин;

2004 йил ҳосили учун республиканинг элита-уруғчилик хўжаликлари буюртманомаларига биноан бошоқли дон экинларининг 900 тонна суперэлита уруғлари хорижий илмий муассасалардан олиб келинишини таъминласин.


4. Кузги экишга бошоқли дон экинларининг сифатли, калибрланган, сертификатланган уруғларини тайёрлаш ҳамда асосан биринчи репродукцияли уруғлар экилиши учун шахсий жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари, "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси раиси зиммасига юклансин.

Бошоқли дон экинларини кузги экишни ўтказиш натижалари тўғрисида 2003 йил 1 декабргача Вазирлар Маҳкамасига ахборот берилсин.


5. "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси томонидан олиб келинаётган буғдойнинг 900 тонна ҳажмидаги суперэлита уруғлари божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш учун йиғимлардан ташқари) озод қилинсин.


6. "Ўзкимёсаноат" ва "Ўзқишлоқхўжаликкимё" компаниялари тузилган шартномаларга асосан, технология карталари талабларидан келиб чиқиб, ғалла экувчи хўжаликларга минерал ўғитлар, гербицидлар ва бошқа кимёвий препаратларнинг ўз вақтида етказиб берилишини таъминласинлар.


7. "Ўзагромашсервис" уюшмаси, "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" ва "Ўзнефтмаҳсулот" компаниялари тузилган шартномаларга асосан:

кузги дон экишда, ерларни ҳайдашда, ҳайдов тракторлари ва сеялкаларни тайёрлашда, уларга эҳтиёт қисмлар, узеллар ва агрегатлар келтиришда қишлоқ хўжалиги кооперативларига (ширкат хўжаликларига), фермер ва бошқа ғалла экувчи хўжаликларга амалий ёрдам кўрсатиш;

белгиланган лимитлар доирасида нефть маҳсулотлари қийматининг 30 фоизи олдиндан тўлангандан кейин уларни ўз вақтида ва узлуксиз етказиб бериш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази нон пишириш хусусиятлари бўйича бошоқли дон экинлари маҳаллий навларининг юқори ҳосилли, қурғоқчиликка бардошли ва юқори сифатли навларини чиқарган селекциячилар ва оригинаторларни рағбатлантириш механизмини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Ҳ. Жўрабеков ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 6 октябрдаги

431-сон қарорига

1-ИЛОВА



2004 йил ҳосили учун бошоқли дон

экинларини навлар бўйича

ЖОЙЛАШТИРИШ

(минг га)

Минтақалар


Экин майдони


шу жумладан суғориладиган ерларда навлар бўйича:

Ҳам-

маси

шу жумладан:


Уман-

ка

Крош-

ка

Княж-

на

Полов-

чанка

Ку-

пава


Стар-

шина


Кра-

сота


Ҳосил-

дор


Дўст-

лик


Ғай-

рат


Дель-

та


Бўз-

сув-1


суғори-

ладиган

ерларда


лалми

ерлар-

да


Қорақалпоғистон Республикаси


50

50


0,8

12,8


30,3


4


0,7





вилоятлар:

















Андижон


74

74



37,5


26









Бухоро


61

61



21,0


38









Жиззах


216

116

100


60,6


46,4









Қашқадарё


230

140

90

15,6

27,5


20,5

11,8

7,3

12

2,5





Навоий


42

38

4


10,5


15



11






Наманган


73

73



41,2

7,5







6,5

2


Самарқанд


172

102

70

12,3

25,6


36,7









Сурхондарё


101

95

6

5,2

37,2

8,7

25,4


1,1

5,5






Сирдарё


84

84



35,7


25


4



7,3




Тошкент


135

115

20


66,6


21,9








7,5

Фарғона


105

105



29,6


62,9


3,4

1,8






Хоразм


30

30



11,1

5,6

6,3

2,6






3,1


Жами


1373

1083

290

33,9

416,9

21,8

354,4

14,4

19,8

30,3

3,2

7,3

6,5

5,1

7,5

Жадвал давоми

Минтақалар



шу жумладан лалми ерларда навлар бўйича:


Сан-

зар-4


Чил-

лаки


Юг-

тина


Янги

навлар


Арпа


Крас-

ново-

допад


Ўзбе-

кис-

тон-1


Сур-

хак-

5688


Сан-

зар-

4,6,8


Тез-

пи-

шар


Крош-

ка


Интен-

сив-

ная


Бошқа

навлар


Арпа


Қорақалпоғистон Республикаси





1,4











вилоятлар:
















Андижон



8


2,5











Бухоро





2











Жиззах





2

7

6,2


44,5

8,7




4,3

36,3

Қашқадарё



17,3

10,4

7

8,1

34,2


3,1

5,6

12,4



6,0

28,7

Навоий





1,5


4









Наманган



13,2


2,6











Самарқанд



11,2


12

4,2


10




46



14,0

Сурхондарё



7,6


1

3,3






5,4


0,6


Сирдарё



10,5


1,5











Тошкент



15


4







14,1

5,9



Фарғона


0,8

1,5


5











Хоразм



0,4


0,9











Жами


0,8

84,7

10,4

43,4

22,6

44,4

10

47,6

14,3

12,4

65,5

5,9

10,9

79





Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 6 октярдаги

431-сон қарорига

2-ИЛОВА



2004 йил ҳосили учун бошоқли

дон экинлари етиштириш

ПРОГНОЗ ҲАЖМЛАРИ


Экин майдони,

минг га


Ҳосилдорлик,

гектаридан центнер


Қишлоқ хўжалиги корхоналарида

ялпи дон ҳосили, минг тонна


Бундан ташқари

қишлоқ

хўжалиги

корхона-

ларининг

экин

майдони


шу жумладан:


Ҳам-

маси


шу жумладан:


деҳқон

хўжалик-

ларига

тегишли

экин

майдони,

минг га


деҳқон

хўжалик-

лари томо-

нидан олина-

диган ялпи

дон ҳосили


суғори-

лади-

ган

ерлар-

даги

экин

май-

дони


лал-

микор

ерлар-

даги

экин

май-

дони


суғо-

рила-

диган

ерларда


лалми

ерларда


Ҳам-

маси


улардан:


шу

жум-

ладан

буғдой


суғори-

ладиган

ерларда


лалми

ерларда


Қорақалпоғистон Республикаси


50,0

50,0


28,2

28,2


141,0

141,0


141,0

9,0

20,0

вилоятлар:














Андижон


74,0

74,0


57,0

57,0


421,8

421,8


421,8

6,5

35,0

Бухоро


61,0

61,0


38,5

38,5


234,9

234,9


234,9

17,0

62,0

Жиззах


216,0

116,0

100,0

22,4

33,0

10,0

482,8

382,8

100,0

456,0

3,5

6,0

Қашқадарё


230,0

140,0

90,0

26,4

37,0

10,0

608,0

518,0

90,0

563,0

25,0

55,0

Навоий


42,0

38,0

4,0

32,6

35,0

10,0

137,0

133,0

4,0

137,0

5,0

19,0

Наманган


73,0

73,0


48,6

48,6


354,9

354,9


354,9

9,0

30,0

Самарқанд


172,0

102,0

70,0

29,6

43,0

10,0

508,6

438,6

70,0

485,0

20,0

85,0

Сурхондарё


101,0

95,0

6,0

39,6

41,5

10,0

400,3

394,3

6,0

392,5

17,0

90,0

Сирдарё


84,0

84,0


35,8

35,8


300,3

300,3


300,3

3,5

10,0

Тошкент


135,0

115,0

20,0

36,0

40,5

10,0

485,8

465,8

20,0

485,8

2,0

9,0

Фарғона


105,0

105,0


44,7

44,7


469,4

469,4


469,4

18,5

95,0

Хоразм


30,0

30,0


42,0

42,0


126,0

126,0


126,0

14,0

84,0

Жами


1373,0

1083,0

290,0

34,0

40,5

10,0

4670,8

4380,8

290,0

4567,6

150,0

600,0





Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 6 октябрдаги

431-сон қарорига

3-ИЛОВА



2004 йилда "Ўздонмаҳсулот" корпорацияси

корхоналари томонидан бошоқли дон

экинлари уруғи тайёрлаш

ҲАЖМИ

(минг тонна)


Бошоқли дон

экинлари уруғи

тайёрлаш, ҳаммаси


шу жумладан:


суғориладиган ерлар

учун уруғлик

тайёрлаш


лалми ерлар учун

уруғлик тайёрлаш


Қорақалпоғистон Республикаси


10

10

-

вилоятлар :





Андижон


130

130

-

Бухоро


5,2

5,2

-

Жиззах


14,6

1,6

13

Қашқадарё


44,1

32,4

11,7

Навоий


3,1

2,6

0,5

Наманган


15,3

15,3

-

Самарқанд


30,5

21,4

9,1

Сурхондарё


17,5

16,7

0,8

Сирдарё


1,5

1,5

-

Тошкент


16,5

13,9

2,6

Фарғона


14,9

14,9

-

Хоразм


5,2

5,2

-

Жами


308,4

270,7

37,7





Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 6 октябрдаги

431-сон қарорига

4-ИЛОВА



2004 йилда "Ўздонмаҳсулот" корпорацияси корхоналари

томонидан суғориладиган ерлар учун бошоқли

дон экинлари уруғи етказиб бериш

ҲАЖМИ

(минг тонна)

Минтақалар


Ҳаммаси


шу жумладан:


"Андижоннонмаҳсулот"

акциядорлик уюшмасидан

етказиб бериш


бошқа вилоятларнинг

хўжаликлари томонидан уруғлик

сифатида қайтарилган ҳолда экиш

кондицияларига етказиш мақсадида

"Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик

корпорацияси тизими корхоналарига

етказиб бериш


Қорақалпоғистон Республикаси


12,5

2,5

10,0

вилоятлар:





Андижон


18,5

18,5


Бухоро


15,2

10,0

5,2

Жиззах


29,0

27,4

1,6

Қашқадарё


35,0

2,6

32,4

Навоий


9,5

6,9

2,6

Наманган


18,3

3,0

15,3

Самарқанд


25,5

4,1

21,4

Сурхондарё


23,7

7,0

16,7

Сирдарё


21,0

19,5

1,5

Тошкент


28,8

14,9

13,9

Фарғона


26,2

11,3

14,9

Хоразм


7,5

2,3

5,2

Жами


270,7

130,0

140,7

















































Время: 0.1912
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск