ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Фермер хўжаликлари /

Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 21.04.2016 й. 118-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 21 апрелдаги

118-сон қарорига

3-ИЛОВА



Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини

қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини

ошириш курслари тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқларини олий маълумотли юқори малакали кадрлар билан таъминлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 3 ноябрдаги 311-сон қарорига мувофиқ фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларининг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.


2. Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларининг малакасини ошириш курслари фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларининг касбий билимларини оширишга, фермерчиликни ривожлантиришнинг норматив-ҳуқуқий базасини, иқтисодиётнинг аграр секторида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий йўналишларини ўрганишга, шунингдек сўнгги илмий-инновацион ютуқлар ва фермер хўжаликларининг энг яхши илғор тажрибаси, шунингдек қишлоқ хўжалигида менежмент ва маркетингнинг замонавий усуллари самарали ўзлаштирилишига йўналтирилган.


3. Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларининг малакасини ошириш курслари қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг тегишли йўналишлари бўйича мунтазамлилик асосида ўтказилади. Ушбу курсларда ўқиш жараёнида тингловчиларга фермерчиликни ривожлантиришнинг норматив-ҳуқуқий базаси, иқтисодиётнинг аграр секторида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий натижалари, илмий-инновацион ютуқлар бўйича назарий билимлар, шунингдек илғор фермер хўжаликларида ҳамда қишлоқ ва сув хўжалигининг бошқа ташкилотларида амалий машғулотлар ўтказиш имконияти берилади.


4. Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш курслари қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасалари ҳузуридаги фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий марказларида (кейинги ўринларда минтақавий марказлар деб аталади) ўтказилади.

Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассислари малакасини ошириш курслари фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларининг малакасини ошириш курсларини ўтказиш учун ҳудудий таянч ўқув базалари сифатида белгиланган қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги касб-ҳунар коллежларида (кейинги ўринларда базавий касб-ҳунар коллежлари деб аталади) ўтказилади.

Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш олий таълим муассасалари, базавий касб-ҳунар коллежларининг профессор-ўқитувчилар таркиби, илмий-тадқиқот институтларининг илмий ходимлари, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги тажрибали амалиётчи мутахассислар жалб этилган ҳолда амалга оширилади, улар учун минтақавий марказлар томонидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган дастурлар бўйича бепул асосда ўқув семинарлари ўтказилади.

5. Умумий раҳбарлик қилиш, фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш механизмлари ва усулларини аниқлаш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, шунингдек қишлоқ хўжалиги соҳасидаги таълим муассасалари томонидан амалга оширилади.

6. Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш юзасидан - фермер хўжаликлари билан минтақавий марказлар ўртасида, фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларининг малакасини ошириш юзасидан - фермер хўжаликлари билан базавий касб-ҳунар коллежлари ўртасида тузиладиган шартномаларга мувофиқ пуллик асосида амалга оширилади.



II. ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ РАҲБАРЛАРИ

ВА МУТАХАССИСЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА

УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ КУРСЛАРИНИНГ

МАҚСАДЛАРИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


7. Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларининг касбий билимлари даражасини оширишни, фан, таълим ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши интеграциясини чуқурлаштириш, фан ва илғор тажриба ютуқларини кенг жорий этишни, шунингдек фермер хўжаликлари томонидан менежмент ва маркетингнинг замонавий усуллари қўлланилишини тизимли асосда таъминлаш фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларининг мақсади ҳисобланади.


8. Қуйидагилар фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларининг вазифалари ҳисобланади:

фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни мунтазамлилик асосида ташкил этиш;

фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларининг қишлоқ ва сув хўжалигидаги иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш натижаларини ўрганиши, илм-фаннинг энг янги ютуқлари ва инновацион ишланмалар, илғор технологиялар ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши тажрибаси, шунингдек менежмент ва маркетингнинг замонавий усуллари билан танишиши учун шарт-шароитлар яратиш;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнларининг фан ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши билан интеграциясини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши амалиётига мамлакатимиз ва чет эл фани ютуқлари ва илғор тажрибанинг жорий этилишини жадаллаштириш.



III. ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ РАҲБАРЛАРИ

ВА МУТАХАССИСЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ

ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ

КУРСЛАРИНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


9. Малака ошириш 36 соатли дастурлар бўйича мунтазамлилик асосида ташкил этилади ва фермер хўжаликлари раҳбарларининг уч йилда камида бир марта, фермер хўжаликлари мутахассисларининг - беш йилда камида бир марта малака оширишдан ўтиши тавсия этилади.


10. Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш минтақавий марказлар базасида олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотга эга бўлган шахслар жумласидан амалга оширилади.


11. Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш улар бўйича амалга ошириладиган йўналишлар рўйхати, шунингдек қайта тайёрлаш курсларининг давомийлиги кадрлар буюртмачиларининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан белгиланади.

12. Ўқиш тугаллангандан кейин қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчилари тест синовларидан ўтадилар.

Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш курслари тингловчиларини, шунингдек фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассислари малакасини ошириш курсларида машғулотлар ўтказиш учун жалб этиладиган ўқитувчиларни тест синовидан ўтказиш минтақавий марказлар томонидан ўтказилади.

Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассислари малакасини ошириш курслари тингловчиларини тест синовларидан ўтказиш ўқитиш жойида минтақавий марказлар вакиллари томонидан базавий касб-ҳунар коллежлари, шунингдек туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларининг вакиллари билан биргаликда ўтказилади.

13. Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассислари малакасини ошириш курсларида машғулотлар ўтказиш учун жалб этиладиган ўқитувчиларга, шунингдек тест синовидан муваффақиятли ўтган фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларига ушбу Низомнинг 1-3-иловаларига мувофиқ шакллар бўйича белгиланган намунадаги тегишли сертификатлар берилади.

Тест синовидан ўтмаган тингловчилар учун бир ой муддат мобайнида такроран тест синовидан ўтиш ташкил этилади. Тингловчилар тест синовидан такроран ўтмаган тақдирда бир йил мобайнида қайта тайёрлаш ва малака ошириш бўйича такрорий курсдан ўтадилар.


14. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг ўқув жараёни мониторинги ахборот-коммуникация технологияларидан ва Интернетнинг бутунжаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда базавий касб-ҳунар коллежлари, минтақавий марказлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалга оширилади.

15. Ҳар йили 5 ноябргача туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари базавий касб-ҳунар коллежлари билан биргаликда ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ схема бўйича навбатдаги календарь йил учун қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчилари контингенти ва уларнинг курслардан ўтиши жадваллари бўйича таклифлар тайёрлайдилар, уларни туманлар ҳокимликлари билан келишадилар ва ҳудудий фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларига киритадилар.

16. Ҳар йил 15 ноябргача бўлган муддатда ҳудудий фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари билан биргаликда:

фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тингловчилари контингенти ва уларни ўтказиш жадваллари бўйича туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари таклифларини кўриб чиқадилар ва умумлаштирадилар;

вилоятлар (Қорақалпоғистон Республикаси) фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тингловчилари контингенти ва уларни ўтказиш жадваллари бўйича таклифлар тайёрлайдилар ҳамда уларни вилоятлар ҳокимликлари (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши) билан келишадилар;

вилоятлар (Қорақалпоғистон Республикаси) фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тингловчилари контингенти ва уларни ўтказиш жадваллари бўйича таклифларни тегишли минтақавий марказларга, шунингдек Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига тақдим этадилар.

17. Ҳар йили 25 ноябргача бўлган муддатда - минтақавий марказлар ўзларига бириктирилган вилоятлар фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тингловчилари контингенти ва уларни ўтказиш жадваллари бўйича таклифларни кўриб чиқадилар, курсларни ташкил этиш тадбирларини ишлаб чиқадилар. Муассислар - қишлоқ хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасалари билан келишган ҳолда кўрсатиб ўтилган тадбирларни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига киритадилар.

18. Ҳар йили 1 декабргача бўлган муддатда - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда минтақавий марказларнинг таклифлари асосида ўқув режалари ва дастурларини, шунингдек фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларининг мақсадли параметрларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, кейинчалик уларни белгиланган тартибда ижрони ташкил этиш учун манфаатдор вазирликлар ва идораларга, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ва вилоятлар ҳокимликларига юборади.

19. Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тингловчиларини, шунингдек базавий касб-ҳунар коллежларида фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларининг малакасини ошириш курсларида машғулотлар ўтказиш учун жалб этиладиган ўқитувчиларни қабул қилиш минтақавий марказлар ва базавий касб-ҳунар коллежларининг тегишли буйруқлари билан расмийлаштирилади.


20. Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларида ўқиётган тингловчилар учун ўқитишнинг бутун даврида асосий иш жойи бўйича улар эгаллаб турган лавозим ва ўртача иш ҳақи сақланади.

Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларида машғулотлар ўтказиш учун жалб этиладиган олий таълим муассасалари ва базавий касб-ҳунар коллежларининг профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув юкламалари олий таълим муассасалари ва базавий касб-ҳунар коллежлари кафедраларининг бошқа аъзолари ўртасида тақсимланади.



IV. ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ РАҲБАРЛАРИ

ВА МУТАХАССИСЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ

ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ КУРСЛАРИ

ТАШКИЛОТЧИЛАРИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


21. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:

фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларига умумий раҳбарлик қилади ва ўқув жараёнини мувофиқлаштиради;

ҳар йили фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тингловчиларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш параметрларини белгилайди ва тасдиқлайди;

минтақавий марказлар ва базавий касб-ҳунар коллежлари учун ўқув ва ўқув-методик адабиётларни ишлаб чиқиш ва нашр этишни ташкил қилади;

фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича тизимли мониторинг олиб боради, таълим жараёнининг сифати ва натижаларини таҳлил қилади ҳамда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш вазифаларидан ва меҳнат бозори эҳтиёжларидан келиб чиқиб уларни такомиллаштириш чора-тадбирларини кўради.


22. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши:

фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари контингентини шакллантириш ва курслардан ўтиш жадваллари бўйича таклифлар тайёрлаш ишларини умумий мувофиқлаштиради;

фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг ўқув режалари, дастурлари ва параметрларини ишлаб чиқишда иштирок этади;

фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларининг қайта тайёрлаш ва малака ошириш билан тўлиқ қамраб олинишини таъминлайди;

вилоятлар ҳокимликлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларининг қайта тайёрлаш ва малака оширишдан ўтиши юзасидан шартномалар тузилишини ташкил этади.


23. Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича минтақавий марказлар:

ҳар бир вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси) бўйича фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган ўқув режалари, дастурлари ва мақсадли параметрлари асосида қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг ўқув режалари, дастурлари ва жадвалларини, шунингдек уларни ташкил этиш бўйича тадбирларни муассислар - қишлоқ хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасалари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари ва фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари билан келишадилар ва уларнинг вилоятлар ҳокимликлари (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши) томонидан тасдиқланишини таъминлайдилар;

фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқитувчилик фаолиятини амалга ошириш учун жалб этиладиган ўқитувчиларнинг маълумотлар базаларини, навбатдаги ўқув йили учун фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисликлари контингентини шакллантирадилар;

фермер хўжаликларининг раҳбарлари ва мутахассислари, шунингдек қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида машғулотлар ўтказиш учун жалб этиладиган ўқитувчилар учун ўқитиш йўналишларини, тингловчилар сонини ва ҳудудий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда ўқув ва ўқув-методик адабиётларни, кўргазмали ва методик қўлланмаларни ишлаб чиқадилар ва нашр этадилар;

фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассислари малакасини ошириш курсларига ўқитувчиликка жалб этиладиган ўқитувчилар учун ўқув семинарлари ўтказадилар ва белгиланган тартибда сертификатлар берадилар, уларни зарур ўқув-методик материаллар билан таъминлайдилар;

минтақавий марказларда фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш курсларида машғулотлар ўтказиш юзасидан шартномалар тузадилар;

қишлоқ хўжалиги ҳудудий органлари билан биргаликда базавий касб-ҳунар коллежларига ажратилган аудиторияларда ўқитиш учун уларга ўқитишнинг замонавий техник воситалари билан жиҳозлашда, шунингдек фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассислари малакасини ошириш курсларини бевосита ўтказишда кўмаклашадилар;

қайта тайёрлаш даврида курсларнинг бошқа ҳудудлик тингловчиларига олий таълим муассасаларининг талабалар яшаш жойларида ёки бошқа яшаш жойларида яшаш жойлари бериш чораларини кўрадилар;

фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассислари малакасини ошириш курсларини ўтказиш юзасидан базавий касб-ҳунар коллежлари фаолиятига умумий раҳбарлик қиладилар ва мувофиқлаштирадилар, кейинчалик уларнинг ўқув-методик ва моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга кўмаклашадилар;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидаги ўқув жараёнининг тизимли мониторингини олиб борадилар ва таҳлил қиладилар ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасаларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига минтақавий марказлар ва базавий касб-ҳунар коллежларининг фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича таклифлар киритадилар;

оммавий ахборот воситаларида ва Интернетнинг бутунжаҳон ахборот тармоғида мавзули материалларни эълон қилиш йўли билан фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассислари фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишдан ўтишининг долзарблиги ва натижадорлигидан кенг хабардор қилинишини таъминлайдилар;

қайта тайёрлаш йўналишлари бўйича зарур ахборот-маълумотнома базасини шакллантирадилар, замонавий инновацион, педагогик, мультимедия ва ахборот-коммуникация технологияларининг ишлаб чиқилишини ва қайта тайёрлаш жараёнига жорий этилишини таъминлайдилар;

тегишли ахборот ресурсларини шакллантириш ва янгилаш ишларини тизимли ташкил этадилар, фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларининг алоҳида электрон сайтини яратадилар;

фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этишни такомиллаштириш бўйича кенгашлар, симпозиумлар, семинарлар, ўқув-методик конференциялар, танловлар, кўргазмалар ва бошқа тадбирларда иштирок этадилар ва уларни ўтказадилар;

фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни такомиллаштириш соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишга халқаро молия институтлари ва бошқа донор ташкилотларнинг грантларини жалб этиш чораларини кўрадилар, шунингдек улардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлайдилар.


24. Базавий касб-ҳунар коллежлари:

фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларининг малакасини ошириш курсларини ўтказиш учун алоҳида аудиториялар ажратадилар ва уларни замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва ўқитишнинг бошқа воситалари билан жиҳозлаш чораларини кўрадилар;

тасдиқланган жадвалларга мувофиқ фермер хўжаликларининг раҳбарлари ва мутахассислари малакасини ошириш учун - фермер хўжаликлари билан, шунингдек малака ошириш курсларида машғулотлар ўтказиш учун - ўқитувчилар билан шартномалар тузадилар;

фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларининг малакасини ошириш курсларининг белгиланган тартибда ва муддатларда ўтказилишини таъминлайдилар, тингловчиларни тест синовларидан ўтказишда иштирок этадилар;

фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассислари малакасини ошириш курсларида ўқиганлик учун тушумлар суммасининг 10 фоизи миқдорида минтақавий марказларга уларнинг жорий таъминотига ажратмалар ажратадилар;

малака ошириш даврида курсларнинг бошқа ҳудудлик тингловчиларига базавий касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг яшаш жойларида ёки бошқа яшаш жойларида яшаш жойлари берилиши чора-тадбирларини кўрадилар;

қишлоқ хўжалиги ҳудудий органлари ва туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари билан биргаликда кўчма амалий машғулотлар ўтказилишини ташкил этадилар;

фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари ўтказилиши сифати мониторингини олиб борадилар ва баҳолайдилар, фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларининг малакасини ошириш бўйича ўқув режалари, дастурлари ва жадвалларини такомиллаштиришга доир таклифлар киритадилар.


25. Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасалари:

минтақавий марказларга замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва ўқитишнинг бошқа воситалари билан жиҳозланган алоҳида хоналар ажратилишини таъминлайдилар;

фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларининг малакасини ошириш курсларида машғулотлар ўтказиш учун минтақавий марказларни юқори малакали кадрлар ва профессор-ўқитувчилар таркиби билан таъминлаш чораларини кўрадилар;

Қишлоқ хўжалиги вазирлигига минтақавий марказлар ва базавий касб-ҳунар коллежларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш юзасидан таклифлар киритадилар.





Низомга

1-ИЛОВА



Намуна


Ўзбекистон Республикаси Герби


Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассислари

малакасини ошириш курсларини ўтказиш учун жалб

этиладиган қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий

ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг

ўқитувчилари, илмий-тадқиқот институтларининг

илмий ходимлари, тажрибали амалиётчи

мутахассислар ўқув семинаридан

ўтганлик тўғрисида

СЕРТИФИКАТ


ЎС N 000000

           

(фамилияси, исми, отасининг исми)

20___ йил "___"______________дан 20___ йил "___"_______________гача фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассислари малакасини ошириш курсларини ўтказиш учун жалб этиладиган қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқитувчилари, илмий-тадқиқот институтларининг илмий ходимлари, тажрибали амалиётчи мутахассислар учун


даги

(минтақавий марказнинг номи)



да

қув семинарининг номи)


36 соатли ўқув семинаридан муваффақиятли ўтди.

муҳр ўрни

Ректор (филиал директори)



(фамилияси, исми, отасининг исми, имзо)

муҳр ўрни

Минтақавий марказ директори



(фамилияси, исми, отасининг исми, имзо)

Рўйхатдан ўтказиш рақами

N ____________






Низомга

2-ИЛОВА

Намуна


Ўзбекистон Республикаси Герби

Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини

қайта тайёрлаш курсларидан ўтганлик тўғрисида

СЕРТИФИКАТ


ҚТ N 000000

       

(фамилияси, исми, отасининг исми)

   

20___ йил "___" _____________дан 20___ йил "___" _______________гача


даги

(минтақавий марказнинг номи)


фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш бўйича


да

(қайта тайёрлаш курсларининг номи)


___________ соатли ўқув семинаридан муваффақиятли ўтди.

муҳр ўрни

Ректор (филиал директори)



(фамилияси, исми, отасининг исми, имзо)

муҳр ўрни

Минтақавий марказ директори



(фамилияси, исми, отасининг исми, имзо)

Рўйхатдан ўтказиш рақами

N ____________






Низомга

3-ИЛОВА



Намуна


Ўзбекистон Республикаси Герби


Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассислари

малакасини ошириш курсларидан ўтганлик тўғрисида

СЕРТИФИКАТ


МО N 000000

        

(фермер хўжалиги раҳбари ёки мутахассисининг лавозими)

             

(фамилияси, исми, отасининг исми)

20___ йил "___" _____________дан 20___ йил "___" _______________гача


даги

(базавий касб-ҳунар коллежининг номи)



да

(малака ошириш курсларининг номи)


фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассислари малакасини ошириш бўйича 36 соатли курслардан муваффақиятли ўтди.

муҳр ўрни

Минтақавий марказ директори



(марказнинг номи,

          

фамилияси, исми, отасининг исми, имзо)

Базавий касб-ҳунар

коллежи директори



(фамилияси, исми, отасининг исми, имзо)

Сана ________________

                  (йил, кун, ой)

Рўйхатдан ўтказиш рақами

N ____________






Низомга

4-ИЛОВА



Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини

қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш

курсларини ташкил этиш

СХЕМАСИ

Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасалари



Қишлоқ хўжалиги вазирлиги




Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши




Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


<

9

<

8

>

<

8

>


















^



^









^


























9







6



9








9







9


7

^

7





























V

V






V








V








V




Минтақавий марказлар


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари




Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг минтақавий кенгашлари




Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари



<

5

>

<

4

>

















^











^

























9









9








9








6
















3




















V








V








V











Туманлар ҳокимликлари




Туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши

<

1

>

Базавий касб-ҳунар коллежлари

<








<

2

>




9





























^





























1



9







9


















































V

V







V











Фермер хўжаликлари











V


























>


























               

1. Ҳар йили 5 ноябргача бўлган муддатда туманларнинг фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тингловчилари контингенти ва жадваллари бўйича таклифлар тайёрлаш.

2. Туманларнинг фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тингловчилари контингенти ва жадваллари бўйича таклифларни келишиш.

3. Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тингловчилари контингенти ва жадваллари бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун киритиш.

4. Ҳар йили 15 ноябргача бўлган муддатда туманларнинг фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тингловчилари контингенти ва жадваллари бўйича таклифларни кўриб чиқиш ва умумлаштириш, вилоятлар бўйича курслар контингенти ва жадваллари юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

5. Вилоятлар бўйича фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тингловчилари контингенти ва жадваллари бўйича таклифларни келишиш.

6. Вилоятларнинг фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тингловчилари контингенти ва жадваллари бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун киритиш.

7. Ҳар йили 25 ноябргача бўлган муддатда вилоятларнинг фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тингловчилари контингенти ва жадваллари бўйича таклифларни кўриб чиқиш, курсларни ташкил этиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш учун киритиш.

8. Ҳар йили 1 декабргача бўлган муддатда фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тингловчилари контингенти ва жадваллари бўйича таклифларни кўриб чиқиш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг ўқув режалари, дастурлари ҳамда мақсадли параметрларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

9. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари бўйича ўқув режалари, дастурлари ҳамда мақсадли параметрларини курсларда ўқитишни ҳар йили 1 февралдан ташкил этиш учун жўнатиш.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 2 май, 17-сон, 174-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 4-сон, 27-модда































Время: 0.0177
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск