ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.04.2016 й. 128-сон "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.04.2016 й.

N 128



ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ

ЕТИШТИРУВЧИЛАР   БИЛАН   ТАЙЁРЛОВ,

ХИЗМАТ      КЎРСАТИШ      ТАШКИЛОТЛАРИ

ЎРТАСИДА  ШАРТНОМАЛАР  ТУЗИШ,  УЛАРНИ

РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ, БАЖАРИШ, ШУНИНГДЕК

УЛАРНИНГ    БАЖАРИЛИШИ    МОНИТОРИНГИНИ

ОЛИБ БОРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА

ҚЎШИМЧА ВА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ

ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-2460-сон қарорига мувофиқ, шунингдек қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида тузилган шартномаларнинг сўзсиз бажарилиши юзасидан назоратни янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 сентябрдаги 383-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 81-модда) билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 28 апрелдаги

128-сон қарорига

ИЛОВА



Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан

тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида

шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш,

бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши

мониторингини  олиб  бориш  тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган

қўшимча ва ўзгартиришлар


1. 28-бандга қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:

"давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун етказиб берилаётган моддий-техника ресурслари ва ажратилаётган банк кредитларидан мақсадли фойдаланиш";

бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи ва еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


2. 67-банддаги "25" рақами "30" рақами билан алмаштирилсин.


3. 68-банддаги "25" рақами "30" рақами билан алмаштирилсин.


4. 69-банддаги "15" рақами "20" рақами билан алмаштирилсин.


5. Қуйидаги мазмундаги 76-1-банд қўшилсин:

"76-1. Хўжалик томонидан давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун етказиб берилган моддий-техника ресурсларидан мақсадли фойдаланилмаган тақдирда, хўжалик хизмат кўрсатиш ташкилотига мақсадли фойдаланилмаган моддий-техника ва кредит ресурслари қийматининг 25 фоизи миқдорида жарима тўлайди.

Хўжалик томонидан, жаримадан ташқари:

хизмат кўрсатиш ташкилотига давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун етказиб берилган мақсадли фойдаланилмаган моддий-техника ресурсларининг сотиб олинган нархи билан моддий-техника ресурслари сотиб олинган кундаги биржа котировкаларининг ўртача нархи ўртасидаги ижобий фарқ;

давлат эҳтиёжлари учун ғалла ва пахта хом ашёси етиштиришни молиялаштиришга ажратилган мақсадли фойдаланилмаган кредит маблағлари учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкасидан кам бўлмаган миқдорда фоизлар тўланади".


6. Қуйидаги мазмундаги 80-1-банд қўшилсин:

"80-1. Хўжалик томонидан давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилиш бўйича тузилган контрактация шартномаларини бузганлик учун жавобгарлик хавфи суғурта қилиниши мумкин".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 10 май, 18-сон, 190-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 4-сон, 30-модда





































Время: 0.0246
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск