язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Божхона қонунчилиги/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Божхона расмийлаштируви. Декларациялаш/ АВ 30.01.2013 й. 2419-сон билан рўйхатга олинган ДБҚ Қарори билан тасдиқланган Низомнинг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

АВ 30.01.2013 й. 2419-сон билан рўйхатга олинган

ДБҚ Қарори билан тасдиқланган Низомнинг

олдинги таҳрири




АВ 07.04.2016 й. 2419-2-сон билан рўйхатга олинган

ДБҚ Қароридан олдинги таҳрири



Муқаддиманинг олдинги таҳрири


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 2-сон, 36-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги ПФ-4455-сон "Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 29-сон, 328-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 379-сон "Ташқи савдо операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиботларни либераллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 йил, 2-сон, 24-модда) мувофиқ даврий божхона декларациясидан фойдаланган ҳолда "эркин муомалага чиқариш" (кейинги ўринларда - импорт деб юритилади) божхона режимига жойлаштириладиган товарларни декларациялаш тартибини белгилайди.



1-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


айни бир хил товар - келиб чиқиш мамлакати, жисмоний хусусиятлари, сифати, ишлаб чиқарувчиси, Ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси (ТИФ ТН) бўйича 10 белгили муайян коди бир хил бўлган товар;



1-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


бир шахс томонидан доимий олиб ўтиш - божхона чегараси орқали битта ташқи савдо шартномаси доирасида, бир хил шартларда, бир юк жўнатувчидан бир юк қабул қилувчига айни бир хил товарларни 60 (олтмиш) календарь кун мобайнида бир мартадан кўп олиб ўтиш;



1-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


товар партияси - транспорт қоидаларига мувофиқ битта транспорт ҳужжати (юкхат, коносамент ва ҳ.к.) бўйича бир юк қабул қилувчига жўнатиладиган товарлар.



2-банднинг олдинги таҳрири


2. Даврий божхона декларацияси (кейинги ўринларда - ДБД деб юритилади) айни бир хил товарларни импорт божхона режимида бир шахс томонидан доимий олиб ўтишда расмийлаштирилади.




АВ 24.11.2014 й. 2419-1-сон билан рўйхатга олинган

ДБҚ Қароридан олдинги таҳрири



3-банд в) кичик бандининг олдинги таҳрири


в) ваколатли органларнинг рухсатномаси талаб қилинадиган (мувофиқлик, гигиена, ветеринария сертификатлари ва импорт карантин рухсатномаси бундан мустасно).