Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Баҳолаш фаолияти /

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 26.05.2016 й. 01/27-26/32-сон "Ўзбекистон Республикасининг Мулкни баҳолаш миллий стандарти (12-сон МБМС) "Солиқ солиш мақсадида ялпи баҳолаш усуллари билан кўчмас мулк қийматини баҳолаш"га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 01.06.2016 й. 2359-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

01.06.2016 й.

N 2359-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ХУСУСИЙЛАШТИРИШ, МОНОПОЛИЯДАН

ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

26.05.2016 й.

N 01/27-26/32


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикасининг Мулкни баҳолаш

миллий стандарти (12-сон МБМС) "Солиқ солиш

мақсадида ялпи баҳолаш усуллари билан кўчмас

мулк қийматини баҳолаш"га ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Баҳолаш фаолияти тўғрисида"ги ва 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2012 йил 25 мартдаги 01/19-18/06-сон қарори (рўйхат рақами 2359, 2012 йил 8 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 19-сон, 211-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Мулкни баҳолаш миллий стандарти (12-сон МБМС) "Солиқ солиш мақсадида ялпи баҳолаш усуллари билан кўчмас мулк қийматини баҳолаш"га иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                                         Д. Хидоятов






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг Мулкни баҳолаш

миллий стандарти (12-сон МБМС) "Солиқ солиш

мақсадида ялпи баҳолаш усуллари билан кўчмас

мулк қийматини баҳолаш"га киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 21-банднинг иккинчи хатбошисидаги "ташкилотнинг раҳбари томонидан имзоланган ва муҳри билан тасдиқланган тақдирда" деган сўзлар "ташкилотнинг раҳбари томонидан имзоланган ва муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланган тақдирда" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 42-банддаги "муҳри ва имзоси билан" деган сўзлар "имзоси ва муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. Иловада:


а) 4-банд "тарафларнинг муҳри билан" деган сўзлардан кейин "(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


б) 41-банднинг "в" кичик банди саккизинчи хатбошиси "муҳри билан" деган сўзлардан кейин "(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


4. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича давлат қўмитаси, Ўзбекистон баҳоловчилар жамияти ва Баҳоловчи ташкилотлар ассоциацияси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 6 июнь, 22-сон, 253-модда















































Время: 0.1466
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск