Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Баҳолаш фаолияти /

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 26.05.2016 й. 01/27-26/38-сон "Ўзбекистон Республикаси Мулкни баҳолаш миллий стандарти (13-сон МБМС) "Интеллектуал мулк объектлари қийматини баҳолаш"га қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 01.06.2016 й. 2371-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

01.06.2016 й.

N 2371-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ХУСУСИЙЛАШТИРИШ, МОНОПОЛИЯДАН

ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

26.05.2016 й.

N 01/27-26/38


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси Мулкни баҳолаш

миллий стандарти (13-сон МБМС) "Интеллектуал

мулк объектлари қийматини баҳолаш"га

қўшимчалар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Баҳолаш фаолияти тўғрисида"ги ва 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2012 йил 22 майдаги 01/19-18/09-сонли қарори (рўйхат рақами 2371, 2012 йил 18 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 25-сон, 279-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Мулкни баҳолаш миллий стандарти (13-сон МБМС) "Интеллектуал мулк объектлари қийматини баҳолаш"га иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                                           Д. Хидоятов






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Мулкни баҳолаш

миллий стандарти (13-сон МБМС) "Интеллектуал

мулк объектлари қийматини баҳолаш"га

киритилаётган қўшимчалар


1. 50-банди "муҳри билан" деган сўзлардан кейин "(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


2. Иловада:


а) 117-банднинг ўнинчи хатбошиси "муҳр билан" деган сўзлардан кейин "(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


б) 130-банднинг иккинчи хатбошиси "муҳри билан" деган сўзлардан кейин "(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


3. Мазкур қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги, Ўзбекистон баҳоловчилар жамияти ва Баҳоловчи ташкилотлар ассоциацияси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 6 июнь, 22-сон, 259-модда









































Время: 0.1960
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск