ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Халқаро кўргазмалар, танловлар, савдолар, кимошди савдолари, ярмаркалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.06.2016 й. ПҚ-2539-сон "Халқаро мева-сабзавот ярмаркасини ташкил этиш ва уни ҳар йили ўтказиб туриш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

01.06.2016 й.

N ПҚ-2539



ХАЛҚАРО МЕВА-САБЗАВОТ ЯРМАРКАСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИ ҲАР ЙИЛИ ЎТКАЗИБ

ТУРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистонда етиштириладиган, ноёб истеъмолбоп хусусиятларга эга сабзавот, мева, узум ва полиз маҳсулотлари билан хорижий ҳамкорларни кенг кўламда таништириш, замонавий бозор механизмлари воситасида мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчилар, қайта ишловчилар ва етказиб берувчилар ўртасида узоқ муддатли барқарор кооперацион алоқалар ўрнатиш ва шунинг асосида янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларининг ҳажмини ошириш ҳамда экспортга етказиб бериладиган турларини кенгайтириш, янги бозорларни ўзлаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Фермерлар кенгаши, "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК, "Ўзвиносаноат-холдинг" ХК ҳамда бошқа хўжалик бирлашмалари ва фермер хўжаликларининг:

2016 йил 12 июлдан 14 июлгача Тошкент шаҳрида "Ўзэкспомарказ" Миллий кўргазма компанияси" АЖнинг кўргазма майдонларида навбатдан ташқари Халқаро мева-сабзавот ярмаркасини ўтказиш тўғрисидаги;

2016 йилдан бошлаб ҳар йили октябрь ойида тизимли ва мунтазам асосда халқаро мева-сабзавот ярмаркаси ўтказилишини ташкил этиш ҳақидаги таклифлари қабул қилинсин.

Халқаро мева-сабзавот ярмаркасини ҳар йили ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ барча масалаларни ҳал этиш учун 1-иловага* мувофиқ таркибда Ташкилий қўмита тузилсин.


2. Қуйидагилар Халқаро мева-сабзавот ярмаркасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга олиб чиқишнинг замонавий халқаро талаблари ва стандартларига мос келадиган самарали, шаффоф бозор механизмини шакллантириш;

Ўзбекистонда экологик соф, истеъмолбоп хусусиятлари бўйича тенги йўқ сабзавот, мева, узум ва полиз маҳсулотлари етиштиришнинг ғоят катта имкониятлари, шунингдек, уларнинг саноат асосида қайта ишланган тайёр сифатли маҳсулотлари тўғрисида чет эллардаги қайта ишловчи ва савдо компанияларини кенг хабардор қилиш;

ҳамкор шерикларни излаш ва улар ўртасида мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб бериш шартномаларини тузишда қулай шарт-шароитлар яратиш ва бу борада ҳар томонлама кўмаклашиш, мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчилар, қайта ишлаш корхоналари ҳамда чет эллардаги импорт қилувчи компаниялар, дунёга машҳур маркетинг тузилмалари ўртасида барқарор, узоқ муддатли кооперацион алоқалар тизимини шакллантириш;

жаҳон мева-сабзавот маҳсулотлари бозорининг ривожланиш тенденциялари ва истиқболларини чуқур таҳлил этиш, мамлакатимизнинг маҳсулот етиштирувчилари ва қайта ишловчи корхоналарини ташқи бозорларда доимий харидоргир бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқаришга, навбатдаги йил ва ўрта муддатли истиқболга мўлжалланган буюртмалар портфелини шакллантиришга йўналтириш мақсадида уларни кенг кўламда хабардор қилиш.


3. Янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчи ихтисослаштирилган "Ўзагроэкспорт" ташқи савдо компанияси таркибида бошқарув ходимларининг чекланган сони 15 кишидан иборат бўлган масъулияти чекланган жамият шаклидаги Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси Дирекцияси 2-иловага* мувофиқ ташкил қилинсин.

"Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси Дирекцияси" МЧЖ зиммасига қуйидагилар юклансин:

Халқаро мева-сабзавот ярмаркасига тайёргарлик кўриш ва уни ташкилий жиҳатдан юқори савияда ўтказиш чора-тадбирларини амалга ошириш, ярмарка савдолари қатнашчиларига ярмарка шартномалари тузиш, молиявий хизмат кўрсатиш ва уларни ҳисобга олиш бўйича комплекс хизматларни таклиф этиш;

шартномалар ва экспорт контрактларини тузиш бўйича доимий фаолият юритувчи мева-сабзавот савдо майдончасини ташкил этиш;

мева-сабзавот маҳсулотларининг ташқи бозор конъюнктурасини ўрганган ҳолда ярмарка савдолари қатнашчиларига зарур ахборотлар тақдим этиш;

мамлакатимиз маҳсулотларини хорижий бозорларга чиқариш мақсадида реклама-ахборот фаолиятига оид комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

халқаро тажрибани ўрганиш асосида электрон савдолар тизимидан фойдаланган ҳолда ярмарка савдосининг замонавий методларини, шу жумладан фьючерс ва форвард битимлари тузиш, ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

"Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компаниясининг Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси Дирекциясини Тошкент шаҳар, Беруний кўчаси, 41-уйда жойлаштириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


4. Ташкилий қўмита (Ш. Мирзиёев) Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, "Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компанияси билан биргаликда:

шу йилнинг 20 июнига қадар навбатдан ташқари Халқаро мева-сабзавот ярмаркасига сифатли тайёргарлик кўриш ва уни юксак савияда ўтказиш бўйича асосий тадбирларни ташкил этиш дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш, қайта ишлаш ва сотиш билан шуғулланувчи хорижий компанияларни кенг кўламда жалб этиш мақсадида Халқаро мева-сабзавот ярмаркасининг мақсад ва вазифаларини, унинг имкониятлари, ярмарка ишида қатнашиш шартлари ва механизмини чет элларда ёритиш бўйича фаол ахборот-реклама фаолияти олиб борилишини таъминласин.


5. Белгилаб қўйилсинки, "Ўзэкспомарказ" МКК" АЖда кўргазма майдонлари ярмарка қатнашчиларига тасдиқланган норматив баҳоларга нисбатан 50 фоизли чегирмани ҳисобга олган ҳолда берилади, кўргазма стендларини қуриш ва қўшимча кўргазма ускуналарини бериш ва хизматлар кўрсатиш эса ўрнатилган меъёрларга мувофиқ амалга оширилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК буюртманомаларига кўра, ўтказиладиган ярмарканинг чет эллик қатнашчиларига кириш визалари консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштирилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ярмарка ўтказиладиган, шунингдек, ярмарка қатнашчилари яшайдиган жойларда жамоат тартибини сақлашни ва ёнғин хавфсизлигини тўлов ҳақини ундирмасдан таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК, "Ўзшаробсаноат" АЖ, "Ўзагроэкспорт" АЖ Халқаро мева-сабзавот ярмаркасини октябрь ойида ўтказиладиган жаҳон озиқ-овқат тадбирларининг ҳар йилги жадвалига киритиш билан боғлиқ чора-тадбирлар комплексини амалга оширсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги "Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компанияси билан биргаликда уч ой муддатда Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси доирасида тузилган шартномалар ва экспорт контрактларининг бажарилиши устидан "онлайн" режимида ишлайдиган автоматлаштирилган мониторинг тизимини яратиш бўйича дастурий таъминотни ишлаб чиқсин ва жорий этсин.


10. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Халқаро мева-сабзавот ярмаркасини ўтказишга оид тадбирлар оммавий ахборот воситаларида кенг кўламда ёритилишини таъминласин.


11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                               И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 6 июнь, 22-сон, 247-модда

























































Время: 0.1885
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск