Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Пенсия таъминоти /

Молия вазирининг 11.05.2016 й. 28-сон "Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 06.06.2016 й. 2282-4-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.06.2016 й.

N 2282-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

11.05.2016 й.

N 28


БУЙРУҒИ



Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш

тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари

ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги

йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 февралдаги 46-сон "Чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш тартибини, шунингдек уларнинг пенсияни ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2011 йил 14 октябрдаги 63-сон буйруғи (рўйхат рақами 2282, 2011 йил 17 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 45-46-сон, 483-модда) билан тасдиқланган Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                        Р. Азимов






Буйруққа

ИЛОВА



Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш

тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари

ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги

йўриқномага киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. 1-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Якка тартибдаги тадбиркор (чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс, деҳқон хўжалиги аъзоси, оилавий тадбиркорлик субъекти оиласи аъзоси учун, шунингдек якка тартибдаги тадбиркор томонидан меҳнат шартномаси бўйича ёлланган ходимлар учун) томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланганлигини тасдиқловчи маълумотнома унинг яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органлари томонидан тақдим этилган маълумотлари асосида расмийлаштириладиган Тўланган суғурта бадалларини ҳисобга олиш карточкаси асосида берилади.".


2. 11-банднинг биринчи хатбошисидаги "(меҳнат дафтарчаси, архив маълумотлари ва ташкилот томонидан тақдим этилган маълумотномалардан ташқари)" деган сўзлар "(меҳнат дафтарчаси, архив маълумотлари, ташкилот томонидан тақдим этилган маълумотномалар, якка тартибдаги тадбиркор (чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс, деҳқон хўжалиги аъзоси, оилавий тадбиркорлик субъекти оиласи аъзоси учун, шунингдек якка тартибдаги тадбиркор томонидан меҳнат шартномаси бўйича ёлланган ходимлар учун) томонидан суғурта бадаллари тўланганлигини тасдиқловчи маълумотномалар ва солиқ агенти ҳисобланмайдиган иш берувчидан даромад олувчи ходимнинг жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияларидан ташқари)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 12-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"пенсияни тайинлаш тўғрисидаги аризани пенсия тайинлаш (яшаш манзили ўзгарганлиги муносабати билан ҳисобга қўйиш) тўғрисидаги аризаларни рўйхатга олиш китобига (мазкур Йўриқноманинг 6-иловаси);";

олтинчи хатбошидаги "тўлаш тўғрисидаги" деган сўзлар "тўлаш, шунингдек пенсия (ижтимоий нафақа)ни қайта ҳисоблаш (бошқа турига ўтказиш, тиклаш) тўғрисидаги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 13-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Инспектор ариза берувчининг солиқ тўловчининг идентификация рақами ва шахсий жамғарилиб борадиган пенсия ҳисобварағига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Акциядорлик-тижорат Халқ банки билан ахборот алмашинуви бўйича ўзаро ҳамкорлик, шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда, ариза берувчининг иш стажи, иш ҳақи ва ҳисобланган суғурта бадаллари суммасини ўзаро солиштиради.".


5. 22-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


6. 24 ва 25-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"24. Пенсия гувоҳномасини олиш учун шахс Пенсия жамғармаси бўлимига иккита фотосурат тақдим этади, шундан биттаси гувоҳномага, иккинчиси эса пенсия йиғмажилди олди қисмининг ички томонига елимланади. Пенсия гувоҳномасининг берилиши пенсионерлар (нафақа олувчилар)га берилган гувоҳномалар, маълумотномалар ва жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқи тўғрисида берилган гувоҳномаларни рўйхатга олиш китобида (мазкур Йўриқноманинг 18-иловаси) қайд этилади.

Пенсия гувоҳномаси йўқолган тақдирда, гувоҳноманинг дубликати берилади. Дубликатга йўқолган пенсия гувоҳномасининг рақами берилади, дубликатнинг қайд этиш рақами эса пенсионерлар (нафақа олувчилар)га берилган гувоҳномалар, маълумотномалар ва жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқи тўғрисида берилган гувоҳномаларни рўйхатга олиш китобига киритилади.

25. Пенсия, ижтимоий нафақа ва бошқа тўловларни олганлиги тўғрисидаги маълумотнома пенсионерлар (нафақа олувчилар)га берилган гувоҳномалар, маълумотномалар ва жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқи тўғрисида гувоҳномаларни рўйхатга олиш китобига шахснинг маълумотнома олганлиги тўғрисидаги имзо қўйилиши орқали берилади.".


7. 26, 27, 29 ва 58-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


8. III боб қуйидаги мазмундаги 30-2-банд билан тўлдирилсин:

"30-2. Якка тартибдаги тадбиркорлар (чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахслар, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик субъекти оиласи аъзолари, деҳқон хўжалиги аъзолари)нинг ҳисобга қўйиш тўғрисидаги аризалари, шунингдек Тўланган суғурта бадалларининг ҳисобга олиш карточкалари якка тартибдаги тадбиркорлар (чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахслар, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик субъекти оиласи аъзолари, деҳқон хўжалиги аъзолари)нинг Пенсия жамғармаси бўлимида ҳисобга қўйиш тўғрисидаги аризалари, шунингдек Тўланган суғурта бадалларининг ҳисобга олиш карточкаси очилишини рўйхатга олиш китобида қайд этилиши лозим (мазкур Йўриқноманинг 23-иловаси).".


9. 31-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "мазкур Йўриқноманинг 23, 24-иловаларида кўзда тутилган китобларда" деган сўзлар "уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларини тўлаш, шунингдек пенсия (ижтимоий нафақа)ни қайта ҳисоблаш (бошқа турига ўтказиш, тиклаш) тўғрисидаги аризаларни рўйхатга олиш китобига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10. 40-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"40. Ногиронлик гуруҳини белгилаш (бекор қилиш) тўғрисидаги ТМЭК маълумотларини рўйхатга олиш (кўрик далолатномаларидан кўчирмалар) мазкур Йўриқноманинг 26-иловасида кўзда тутилган китобларда амалга оширилади.".


11. 47-банддаги "мазкур Йўриқноманинг 29-иловасига мувофиқ, пенсионер (нафақа олувчи)нинг яшаш манзили ўзгарганлиги муносабати билан пенсия йиғмажилдини ҳисобга қўйишни" деган сўзлар "пенсияни тайинлаш (яшаш манзили ўзгарганлиги муносабати билан ҳисобга қўйиш) тўғрисидаги аризаларни" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


12. 57-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"57. Пенсия (ижтимоий нафақа) тўловлари тўхтатилган пенсия йиғмажилдлари ижродаги пенсия йиғмажилдларидан алоҳида Пенсия жамғармаси архивида сақланади ва алфавит тартибида рўйхатга олиш китобларида (мазкур Йўриқноманинг 32-иловаси) рўйхатга олинади. Бунда алфавит китобидаги қайд этиш рақами пенсия йиғмажилдига берилади. Алфавитнинг ҳар бир ҳарфи бўйича бир рақамидан бошлаб алоҳида тартиб рақамлари қўйиб чиқилади.".


13. 61-банднинг биринчи хатбошисидаги "33, 34-иловалари" деган сўзлар "32, 33-иловалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


14. 62-банднинг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ўртасида ахборот алмашинуви бўйича ўзаро ҳамкорлик асосида, шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда, ҳар куни вафот этган пенсионер (нафақа олувчи)лар рўйхати Пенсия жамғармаси бўлимига тақдим этилади.".


15. 1-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


16. 6-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 2-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


17. 10-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 3-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


18. 15, 16, 19, 20, 22, 24, 27, 29, 31, 34 ва 35-иловалар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


19. 18-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 4-иловасига мувофиқ таҳрирда баён қилинсин.


20. 23-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 5-иловасига мувофиқ таҳрирда баён қилинсин.


21. 26-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 6-иловасига мувофиқ таҳрирда баён қилинсин.


22. 32-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 7-иловасига мувофиқ таҳрирда баён қилинсин.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

1-ИЛОВА



"Пенсия ишларини расмийлаштириш

ва юритиш тартиби ҳамда пенсия

ҳужжатларининг шакллари ва

уларни тўлдириш қоидалари

тўғрисидаги йўриқномага

1-ИЛОВА



Пенсия йиғмажилдини расмийлаштириш

учун рўйхатга олиш китоблари

РЎЙХАТИ

Т/р

Ҳужжат номи


Масъул


Назоратчи


1.

Пенсияни тайинлаш (яшаш манзили ўзгарганлиги муносабати билан ҳисобга қўйиш) тўғрисидаги аризаларни рўйхатга олиш китоби


Пенсия тайинлаш

гуруҳи раҳбари


Бўлим бошлиғи

2.

Ижтимоий нафақаларни тайинлаш тўғрисидаги аризаларни рўйхатга олиш китоби


Пенсия тайинлаш

гуруҳи раҳбари


Бўлим бошлиғи

3.

Бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа тўлаш тўғрисидаги аризаларни рўйхатга олиш китоби


Пенсия тайинлаш гуруҳи раҳбари


Бўлим бошлиғи

ўринбосари

4.

Дафн этишга нафақа тўлаш тўғрисидаги аризаларни рўйхатга олиш китоби


Бўлим бошлиғи

ўринбосари


Бўлим бошлиғи

5.

Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларини тўлаш, шунингдек пенсия (ижтимоий нафақа)ни қайта ҳисоблаш (бошқа турига ўтказиш, тиклаш) тўғрисидаги аризаларни рўйхатга олиш китоби


Пенсия тайинлаш

гуруҳи раҳбари


Бўлим бошлиғи

6.

Пенсия тайинлашни рад этиш, қўшимча текширишни ўтказиш ва қўшимча ҳужжатларни тақдим этиш тўғрисидаги комиссия қарорларини рўйхатга олиш китоби


Бўлим бошлиғи

ўринбосари


Бўлим бошлиғи

7.

Пенсия ва нафақалар тўлови мониторинги гуруҳига тақдим этилган ҳужжатларни рўйхатга олиш китоби


Пенсия

тайинлаш гуруҳи

инспектори


Пенсия

тайинлаш

ва Пенсия

ва нафақа

тўловлари

мониторинги

гуруҳлари

раҳбари


8.

Пенсионерлар (нафақа олувчилар)га берилган гувоҳномалар, маълумотномалар ва жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқи тўғрисида берилган гувоҳномаларни рўйхатга олиш китоби


Иш юритувчи

Бўлим бошлиғи

ўринбосари

9.

Ишловчи пенсионерларга бериладиган топшириқномаларни (Ф-25) рўйхатга олиш китоби


Пенсия ва

нафақа тўловлари

мониторинги

гуруҳи раҳбари


Бўлим бошлиғи

ўринбосари

10.

Ногиронлик гуруҳини белгилаш (бекор қилиш) тўғрисидаги ТМЭК маълумотномалари (кўрикдан ўтиш далолатномаларидан кўчирма)ни рўйхатга олиш китоби


Иш юритувчи

Бўлим бошлиғи

11.

I гуруҳ ногирони, шунингдек 80 ёшга тўлган кексага қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатларини текшириш далолатномасини рўйхатга олиш китоби


Пенсия тайинлаш

гуруҳи раҳбари

Бўлим бошлиғи

ўринбосари

12.

Якка тартибдаги тадбиркорлар (чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахслар, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик субъекти оиласи аъзолари, деҳқон хўжалиги аъзолари)нинг Пенсия жамғармаси бўлимида ҳисобга қўйиш тўғрисидаги аризалари, шунингдек Тўланган суғурта бадалларининг ҳисобга олиш карточкаси очилишини рўйхатга олиш китоби


Маблағларга

эҳтиёжни

аниқлаш,

бухгалтерия

ҳисоби ва

ҳисоботи

шўъбаси

раҳбари


Бўлим бошлиғи

ўринбосари

13.

Пенсионер (нафақа олувчи)нинг яшаш манзили ўзгарганлиги муносабати билан пенсия йиғмажилдини ҳисобдан чиқаришни рўйхатга олиш китоби


Пенсия

ва нафақа

тўловлари

мониторинги

гуруҳи раҳбари


Бўлим бошлиғи

ўринбосари

14.

Пенсия (ижтимоий нафақа)дан чегирмалар тўғрисида ижро ҳужжатларини рўйхатга олиш китоби


Пенсия

ва нафақа

тўловлари

мониторинги

гуруҳи раҳбари


Бўлим

бошлиғи ва

юрисконсульт


15.

Пенсия (ижтимоий нафақа) тўловлари тўхтатилган пенсия йиғмажилдларини ҳамда уларнинг берилишини рўйхатга олиш китоби


Архивариус

Бўлим бошлиғи

ўринбосари


16.

Пенсия (ижтимоий нафақа) тўловлари амалга оширилаётган архивдаги пенсия йиғмажилдларининг берилишини рўйхатга олиш китоби


Архивариус

Бўлим бошлиғи

ЮРИТИШГА ДОИР ТАЛАБЛАР

Т/р

Барча кўрсатиб ўтилган

ҳужжатларда қуйидагилар амалга

оширилган бўлиши лозим:


Масъул


1.

Номерланган


Пенсия тайинлаш, Пенсия ва нафақалар тўлови мониторинги гуруҳлари раҳбарлари


2.

Тикилган


Пенсия тайинлаш, Пенсия ва нафақалар тўлови мониторинги гуруҳлари раҳбарлари


3.

Имзолар билан тасдиқланган


Пенсия тайинлаш, Пенсия ва нафақалар тўлови мониторинги гуруҳлари раҳбарлари


4.

Муҳр қўйилган

Бўлим бошлиғи


5.

Ёзувлар ўчиришлар ва ўзгартиришларсиз

Пенсия тайинлаш, Пенсия ва нафақалар тўлови мониторинги гуруҳлари раҳбарлари


6.

Барча реквизитлар билан тўлдирилган

Пенсия тайинлаш, Пенсия ва нафақалар тўлови мониторинги гуруҳлари раҳбарлари


7.

Ўз вақтида ёпилган


Пенсия тайинлаш, Пенсия ва нафақалар тўлови мониторинги гуруҳлари раҳбарлари


         

Изоҳ:

Эски намунада очилган рўйхатга олиш китобларидан ундаги барча қаторлар тўлдирилгунга, аммо 2017 йил 1 январдан кўп бўлмаган муддатга қадар фойдаланилади.".






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

2-ИЛОВА



"Пенсия ишларини расмийлаштириш

ва юритиш тартиби ҳамда пенсия

ҳужжатларининг шакллари ва

уларни тўлдириш қоидалари

тўғрисидаги йўриқномага

6-ИЛОВА



Пенсияни тайинлаш (яшаш манзили ўзгарганлиги

муносабати билан ҳисобга қўйиш) тўғрисидаги

аризаларни рўйхатга олиш

КИТОБИ

Т/р

Аризачининг

Ф.И.О., туғилган йили

ва яшаш манзили


Аввалги яшаш манзили

(давлат, вилоят, шаҳар,

туман номи)


Пенсия тайинлаш

учун ҳужжатлар

тақдим этган

ташкилот номи


Ҳужжатнинг келиб тушган санаси


тақдимнома

(ташкилот томонидан

келиб тушган санаси)


ариза (фуқаро

томонидан келиб

тушган санаси)


1

2


3

4

5

6

1.







2.







3.







Жадвалнинг давоми

Пенсия

(нафақа)

тури


Талаб қилинадиган

иш стажи/ ортиқча

иш стажи


Комиссия қарори мазмуни


Пенсия

йиғмажилди

рақами


умумий

иш стажи


ўртача

ойлик

иш ҳақи


қарор

санаси


пенсия

(нафақа)

миқдори


пенсия (нафақа)

тайинлаш (ҳисобга

қўйиш) муддати


7


8


9

10

11

12

13

14



















".






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

3-ИЛОВА



"Пенсия ишларини расмийлаштириш

ва юритиш тартиби ҳамда пенсия

ҳужжатларининг шакллари ва

уларни тўлдириш қоидалари

тўғрисидаги йўриқномага

10-ИЛОВА



Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича

компенсация пул тўловларини тўлаш, шунингдек пенсия

(ижтимоий нафақа)ни қайта ҳисоблаш (бошқа турига ўтказиш,

тиклаш) тўғрисидаги аризаларни рўйхатга олиш

КИТОБИ

Т/р

Аризачининг

Ф.И.О., туғилган йили

ва яшаш манзили


Аризанинг келиб

тушган санаси


Пенсия (ижтимоий

нафақа) тури


Пенсияни қайта ҳисоблаш

(тиклаш, бошқа турига ўтказиш)

учун асос (иш стажи, иш ҳақи,

пенсиянинг бошқа турига

ўтказиш, қўшимчанинг

миқдори)


1

2


3

4

5

1.






2.






3.






Жадвалнинг давоми

Комиссия қарорининг мазмуни


Пенсия

йиғмажилди

рақами


иш

стажи


иш

ҳақи


комиссия

қарорининг

санаси


аввалги пенсия

миқдори


янги тайинланган

пенсия (ижтимоий

нафақа) миқдори


пенсия (ижтимоий

нафақа) қайта ҳисоб-китоб

қилинган (тикланган) сана


6


7

8

9

10

11

12
















".






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

4-ИЛОВА



"Пенсия ишларини расмийлаштириш

ва юритиш тартиби ҳамда пенсия

ҳужжатларининг шакллари ва

уларни тўлдириш қоидалари

тўғрисидаги йўриқномага

18-ИЛОВА



Пенсионерлар (нафақа олувчилар)га берилган

гувоҳномалар, маълумотномалар ва жамғариб

бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқи

тўғрисида гувоҳномаларни рўйхатга олиш

КИТОБИ

Т/р

Шахсий

варақ


Пенсионер

(нафақа олувчи)

Ф.И.О.


Пенсия

ёки нафақа

тури


Гувоҳнома

рақами


Берилган

санаси


Маълумотнома

қаерга тақдим этиш

учун берилганлиги

тўғрисида белги


Пенсионер

(нафақа

олувчи)

имзоси


Инспекторнинг

Ф.И.О. ва

имзоси


1

2


3

4

5

6

7

8

9

1.










2.










3.










".






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

5-ИЛОВА


"Пенсия ишларини расмийлаштириш

ва юритиш тартиби ҳамда пенсия

ҳужжатларининг шакллари ва

уларни тўлдириш қоидалари

тўғрисидаги йўриқномага

23-ИЛОВА



Якка тартибдаги тадбиркор (чет элда ёлланган

ҳолда ишловчи шахс, юридик шахс ташкил этмаган

ҳолда оилавий тадбиркорлик субъекти оиласи аъзоси,

деҳқон хўжалиги аъзоси)нинг Пенсия жамғармаси бўлимида

ҳисобга қўйиш тўғрисидаги аризалари, шунингдек

Тўланган суғурта бадалларининг ҳисобга олиш

карточкаси очилишини рўйхатга олиш

КИТОБИ

Т/р

Ф.И.О.


Яшаш

манзили


Фаолият

тури


СТИР


Ариза

берил-

ган сана


Хорижий

давлат,

чиқиб кетиш

санаси, ва

хорижий

давлатда

бўлиш

даври


Тақдим

этилган

ҳужжатлар

(паспорт

нусхаси ва

СТИР, меҳнат

ва жамғарилиб

бориладиган

дафтарча ва

бошқалар)


Тўланган

суғурта

бадаллари-

нинг ҳисоб-

га олиш

карточкаси

очилган

сана


Ариза-

чининг

имзоси


Инспектор

Ф.И.О. ва

имзоси


1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

11

1.












2.












3.












".






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

6-ИЛОВА



"Пенсия ишларини расмийлаштириш

ва юритиш тартиби ҳамда пенсия

ҳужжатларининг шакллари ва

уларни тўлдириш қоидалари

тўғрисидаги йўриқномага

26-ИЛОВА



Ногиронлик гуруҳини белгилаш (бекор қилиш)

(кўрик далолатномаларидан кўчирма) тўғрисида

ТМЭК маълумотномаларини рўйхатга олиш

КИТОБИ

Т/р

Ф.И.О.


Яшаш манзили


Ногиронлик

ўрнатилган (бекор

қилинган) сана


ТМЭК

маълумотномаси

рақами


Ногиронлик

гуруҳи


1

2


3

4

5

6

1.







2.







3.







Жадвалнинг давоми

Ногиронлик

сабаби


ТМЭК кўриги

(бирламчи, қайта),

ногиронликни бекор

қилиш сабаби


Маълумотнома

берган ТМЭК

рақами


ТМЭК

маълумотномаси

олинган сана


ТМЭК маълумотномаларининг

мутахассис томонидан

олинганлиги


Маълумотнома

асосида қайта

ишланган сана


сана


ходим имзоси


7


8

9

10

11

12

13
















".






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

7-ИЛОВА



"Пенсия ишларини расмийлаштириш

ва юритиш тартиби ҳамда пенсия

ҳужжатларининг шакллари ва

уларни тўлдириш қоидалари

тўғрисидаги йўриқномага

32-ИЛОВА



Пенсия (ижтимоий нафақа) тўловлари тўхтатилган

пенсия йиғмажилдларини ҳамда уларнинг

берилишини рўйхатга олиш

КИТОБИ

Т/р

Шахсий

ҳисоб-

варақ

рақами

Пенсионер

(нафақа

олувчи)нинг

Ф.И.О.


Пенсионер

(нафақа

олувчи)нинг

яшаш

манзили


Пенсия

(ижти-

моий

нафақа)

тури


Пенсия

йиғма-

жилди-

ни қайд

этиш

санаси


Пенсия

йиғма-

жилди

берилган

сана


Пенсия

йиғма-

жилди

қайтарил-

ган санаси


Архива-

риус

имзоси


Изоҳ

(архивдан

пенсия

йиғма-

жилдини

олиш,

олиниш

санаси

ва ҳ. к.)


1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

1.











2.











3.











".

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 13 июнь, 23-сон, 270-модда
















































Время: 0.1662
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск