ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Соғлиқни сақлаш вазирининг 01.06.2016 й. 54-сон "Қон ва унинг таркибий қисмларини топшириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 06.06.2016 й. 2556-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.06.2016 й.

N 2556-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

01.06.2016 й.

N 54


БУЙРУҒИ



Қон ва унинг таркибий қисмларини топшириш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2013 йил 16 декабрдаги 423-сон буйруғи (рўйхат рақами 2556, 2014 йил 15 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 3-сон, 38-модда) билан тасдиқланган Қон ва унинг таркибий қисмларини топшириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                          А. Алимов






Буйруққа

ИЛОВА



Қон ва унинг таркибий қисмларини топшириш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 43-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"43. Яхлит қон донациясининг ҳажми донорни тиббий кўрикдан ўтказган шифокор-терапевт томонидан аниқланади. Яхлит қон донацияси ҳажми, антикоагулянтни ҳисобга олмаганда, 500 мл дан, шунингдек лаборатория текширувлари учун 40 мл дан ошмаслиги керак.".


2. 45-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"45. Яхлит қон донациясининг даврийлиги бир йилда 5 маротабадан ошмаган ҳолда - эркаклар учун 5 мартани, аёллар учун 4 мартани ташкил қилади. Организмда зардобдаги темир захирасини тўлдириш учун донациялар ўртасидаги вақт оралиғи эркаклар учун - 2 ойдан, аёллар учун - 3 ойдан кам бўлмаслиги керак.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 13 июнь, 23-сон, 272-модда







































Время: 0.2082
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск