ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Электрон ҳукумат. Давлат хизматлари. Давлат органлари фаолиятининг очиқлиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.06.2016 й. 184-сон "Электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.06.2016 й.

N 184



ЭЛЕКТРОН ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШ

ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Электрон ҳукумат тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ, давлат хизматларининг электрон шаклга сифатли ўтказилишини таъминлаш, электрон давлат хизматлари кўрсатишнинг амалдаги тартибини такомиллаштириш, шу жумладан давлат органлари ҳужжатларининг бирхиллаштирилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидаги тартиб амалга киритилсин, унга мувофиқ:

электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибининг такомиллаштирилиши давлат органлари ҳужжатларининг мажбурий равишда бирхиллаштирилишини ўз ичига олади;

электрон давлат хизматларини жорий қилиш уларни кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирларини мажбурий амалга ошириш йўли орқали бажарилади;

электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш натижасида яратилган ахборот тизимлари Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали билан интеграциялашиши керак;

электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш доимий асосда электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан ушбу қарор билан тасдиқланган Низомга мувофиқ таъминланади.


3. Электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш доирасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларнинг ўзаро ҳамкорлик қилиши учун масъулият Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига юклансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:

электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ахборот тизимлари техник ҳужжатлари экспертизасини таъминлашда электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш бўйича амалга оширилган ёки режалаштирилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ахборотга, электрон давлат хизматлари кўрсатиш регламентларини келишишда эса - электрон шаклда бажариладиган тартиб-таомиллар тўғрисидаги ахборотга алоҳида эътибор қаратсин;

Адлия вазирлиги, электрон давлат хизматларини кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда олти ой муддатда уларнинг ваколатлари, вазифалари ва функцияларини белгилаб берувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг инвентаризациясини ўтказсин, инвентаризация натижалари бўйича интерактив шаклга ўтказилиши ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жорий қилиниши керак бўлган, жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхатини тасдиқлаш учун 2013-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастурининг амалга оширилишини мувофиқлаштириш республика комиссиясига киритсин.


5. Электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар:

электрон давлат хизматлари кўрсатишда бюрократик тўсиқлар юзага келишининг, кўп вақт кетиши ва молиявий чиқимлар юқорилигининг асосий сабаблари таҳлили ўтказилишини;

электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари сифатли амалга оширилиши доимий асосда қатъий назорат қилинишини таъминласинлар.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 13 июнь, 23-сон, 265-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 6-сон, 45-модда
























Время: 0.2025
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск