язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик/ Коммунал хўжалик/ Электр энергия таъминоти. Газ таъминоти. Иссиқлик таъминоти. Сув таъминоти/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.06.2016 й. 182-сон "Республика иссиқлик таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.06.2016 й.

N 182



РЕСПУБЛИКА ИССИҚЛИК ТАЪМИНОТИ

ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Акциядорлик жамияти акциядорлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг иловага мувофиқ рўйхат бўйича акциядорлик жамиятларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат унитар корхоналарига айлантириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари тегишли равишда ушбу қарорга иловада кўрсатилган қайта ташкил этиш натижасида ташкил этилган давлат унитар корхоналарининг муассислари ҳисобланадилар.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда 2017 йил 1 январгача ушбу қарорга иловада кўрсатилган акциядорлик жамиятларини давлат унитар корхоналарига айлантириш жараёни тўлиқ тугалланишини таъминласинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 2 июндаги

182-сон қарорига

ИЛОВА



Давлат унитар корхоналарига айлантирилаётган

акциядорлик жамиятлари

РЎЙХАТИ

Т/р


Номи

Минтақа


Устав фонди

(минг сўм)


Давлат улуши

(%)


Давлат унитар

корхонасининг номи


1.

"Коммуналлик иссилик орайи" АЖ


Қорақалпоғистон

Республикаси


562 447,0

99,00

"Қорақалпоғистон Республикаси коммуналлык ыссылык орайы" ДУК


2.

"Андижон вилояти иссиқлик манбаи" АЖ


Андижон

вилояти


3 140 293,0

100,00

"Андижон вилояти иссиқлик манбаи" ДУК


3.

"Иссиқлик манбаи" АЖ


Бухоро

вилояти


979 518,0

95,00

"Бухоро вилояти иссиқлик манбаи" ДУК


4.

"Қашқадарё вилояти иссиқлик манбаи" АЖ


Қашқадарё

вилояти

2 711 485,0

100,00

"Қашқадарё вилояти иссиқлик манбаи" ДУК


5.

"Иссиқлик манбаи" АЖ


Самарқанд

вилояти


600 000,0

100,00

"Самарқанд вилояти иссиқлик манбаи" ДУК


6.

"Хоразм иссиқлик манбаи" АЖ


Хоразм

вилояти


825 416,0

99,00

"Хоразм вилояти иссиқлик манбаи" ДУК


7.

"Тошкент иссиқлик маркази" АЖ


Тошкент

шаҳри


7 803 200,0

98,98

"Тошкент иссиқлик маркази" ДУК


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 6 июнь, 22-сон, 251-модда