Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

"Қишлоқ қурилиш инвест" ИК МЧЖ, пудрат ва ёрдамчи пудратчи ташкилотлар, шунингдек қурилиш материаллари ва ускуналари ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 26.05.2016 й. 2792-сон билан рўйхатга олинган 16.05.2016 й. Давлат солиқ қўмитасининг 2016-16-сон, Молия вазирлигининг 33-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/8-25-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2016 йил 26 майда 2792-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давлат солиқ қўмитаси,

Молия вазирлиги ва

Давлат божхона қўмитасининг

2016 йил 16 майдаги

2016-16, 33 ва 01-02/8-25-сон қарорига

ИЛОВА



"Қишлоқ қурилиш инвест" ИК МЧЖ, пудрат

ва ёрдамчи пудратчи ташкилотлар, шунингдек

қурилиш  материаллари  ва  ускуналари  ишлаб

чиқарувчи корхоналар томонидан имтиёзларни

қўллаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 29 январдаги ПҚ-1051-сон "Уй-жой фондини фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича пудрат ишларини кенгайтиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги, 2009 йил 3 августдаги ПҚ-1167-сон "Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ҳамда 2015 йил 7 январдаги ПҚ-2282-сон "2015 йилда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши дастури ва 2016 йилги қурилишнинг асосий параметрлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК МЧЖ, пудрат ва ёрдамчи пудратчи ташкилотлар, шунингдек қурилиш материаллари ва ускуналари ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан имтиёзларни қўллаш тартибини белгилайди.



1-БОБ. "ҚИШЛОҚ ҚУРИЛИШ ИНВЕСТ" ИК МЧЖ, ПУДРАТ

ВА ЁРДАМЧИ ПУДРАТЧИ ТАШКИЛОТЛАР, ШУНИНГДЕК

ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИ ВА УСКУНАЛАРИ ИШЛАБ

ЧИҚАРУВЧИ КОРХОНАЛАР ТОМОНИДАН

ИМТИЁЗЛАРНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 3 августдаги ПҚ-1167-сон "Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК МЧЖ 2017 йилнинг 1 январигача барча турдаги солиқ тўловларидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ва бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва соғлиқни сақлаш муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинади.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 29 январдаги ПҚ-1051-сон "Уй-жой фондини фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича пудрат ишларини кенгайтиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ янгидан ташкил этилаётган ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари ва "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК МЧЖ билан тузилган шартномалар бўйича фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартлари билан якка тартибда уй-жой қуриш доирасида улар томонидан амалга ошириладиган ишлар ҳажмлари бўйича пудрат ташкилотлари 2017 йилнинг 1 январигача:

солиқларнинг барча турларини ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни тўлашдан, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бундан мустасно;

Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган қурилиш техникаси ва кичик механизациялаш воситалари учун божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно) озод қилинади.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 7 январдаги ПҚ-2282-сон "2015 йилда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши дастури ва 2016 йилги қурилишнинг асосий параметрлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ 2017 йилнинг 1 январигача:

ёрдамчи пудратчи ташкилотлар - тайёр ҳолда топшириш шарти билан қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилиши доирасида "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК МЧЖ билан шартномалар тузган пудрат ташкилотлари билан шартнома асосида ўзлари бажарадиган ишлар ҳажми бўйича ягона солиқ тўловини тўлашдан;

қурилиш материаллари ва ускуналари ишлаб чиқарувчи корхоналар - Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат асосида Дастур доирасида "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК МЧЖга сотиладиган қурилиш материаллари ва ускуналари ҳажми бўйича қўшилган қиймат солиғи тўлашдан, давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан ва ягона солиқ тўловидан озод қилинади.


4. Мазкур Низомнинг 2 ва 3-бандларида кўрсатилган имтиёзларни қўллашга:

пудрат ташкилотлари учун - тайёр ҳолда топшириш шарти билан қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилиши доирасида "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК МЧЖ билан тузилган шартнома;

ёрдамчи пудратчи ташкилотлар учун - тайёр ҳолда топшириш шарти билан қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилиши доирасида "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК МЧЖ билан шартномалар тузган пудрат ташкилотлари билан тузилган шартнома;

қурилиш материаллари ва ускуналари ишлаб чиқарувчи корхоналар учун - Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича қурилиш материаллари ва ускуналарини реализация қилиш учун "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК МЧЖ билан тузилган шартноманинг мавжудлиги асос бўлади.


5. Янгидан ташкил этилаётган ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби Янгидан ташкил этилаётган ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2009, 2009 йил 19 сентябрь) билан тартибга солинади.


6. Мазкур Низомнинг 2 ва 3-бандларида кўрсатилган имтиёзларни қўллаш учун корхоналар қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартлари асосида якка тартибда уй-жой қуриш доирасида амалга оширилган ишлар ва "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК МЧЖга реализация қилинган қурилиш материаллари ва ускуналари бўйича алоҳида ҳисоб юритишлари лозим.


7. Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ (рўйхат рақами 1463, 2005 йил 2 апрель), бўшаётган маблағларни мақсадли ишлатиш назарда тутилмаган солиқлар ва божхона имтиёзлари берилганда бюджетга тўланадиган солиқлар, божхона ва мажбурий тўловлар маҳсулот (товарлар, ишлар, хизматлар) ҳамда бошқа хил мол-мулкнинг сотиш (харид) қийматига ҳисоблаб ёзилмайди ва киритилмайди.

Бўшаётган маблағлардан мақсадли фойдаланишни назарда тутмайдиган солиқлар ва божхона имтиёзларини бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби юқорида қайд этилган Низом билан тартибга солинади.



2-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


8. Солиқ ва божхона имтиёзларининг тўғри қўлланилиши устидан назорат давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари томонидан амалга оширилади.


9. Мазкур Низом "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК МЧЖ билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 30 май, 21-сон, 246-модда










































Время: 0.0065
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск