ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Ўрта таълим. Мактабдан ташқари таълим /

Умумий ўрта таълим муассасасининг педагогик кенгаши тўғрисидаги Намунавий низом (АВ томонидан 09.06.2016 й. 2799-сон билан рўйхатга олинган халқ таълими вазирининг 30.05.2016 й. 6-мҳ-сон буйруғи юилан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2016 йил 9 июнда 2799-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

халқ таълими вазирининг

2016 йил 30 майдаги

6-мҳ-сон буйруғига

ИЛОВА



Умумий ўрта таълим муассасасининг

педагогик кенгаши тўғрисидаги

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


Мазкур Намунавий низом Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ, умумий ўрта таълим муассасаси (бундан буён матнда умумтаълим муассасаси деб юритилади) педагогик кенгашининг мақсади, асосий вазифалари ва унинг фаолиятини ташкил қилиш тартибини белгилайди ҳамда педагогик кенгаш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқишда қўлланилади.


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Педагогик кенгаш умумтаълим муассасаси фаолиятига доир асосий масалалар коллегиал муҳокама қилинадиган, таълим муассасасида ўқув-тарбия жараёнини ривожлантириш, такомиллаштириш, унинг фаолияти билан боғлиқ барча ташкилий масалаларни мувофиқлаштириш бўйича доимий фаолият юритадиган олий орган ҳисобланади. Педагогик кенгашнинг фаолияти жамоатчилик асосида ташкил этилади.


2. Мазкур Намунавий низом талаблари барча умумтаълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилади.


3. Педагогик кенгаш ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, ушбу Низомга, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек умумтаълим муассасасининг уставига амал қилади.



2-БОБ. ПЕДАГОГИК КЕНГАШНИНГ

МАҚСАДИ ВА АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


4. Педагогик кенгашнинг мақсади умумтаълим муассасасида давлатнинг таълим сиёсатини амалга ошириш, умумтаълим муассасасининг мақсади ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда таълим-тарбия жараёнини ривожлантириш, уни такомиллаштиришда педагогик жамоанинг фаолият йўналишини белгилаш, таълимдаги ютуқларни ва илғор педагогик тажрибаларни амалиётга жорий этишда педагогик жамоани бирлаштириш, демократия, ошкоралик, ўзини ўзи бошқариш тамойиллари асосида умумтаълим муассасаси бошқарувини амалга оширишдан иборат.


5. Педагогик кенгашнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

умумтаълим муассасаси педагогик жамоасининг фаолиятини ўқувчиларнинг эгаллаши лозим бўлган билим, кўникма ва малакаларини таъминлашга, ўқувчиларга таълим-тарбия бериш сифатини оширишга йўналтириш;

ўқув ва дарсдан ташқари машғулотлар дастурларини муҳокама қилиш ва тасдиқлаш;

умумтаълим муассасасининг васийлик кенгаши ҳамда педагог ходимларининг йўналишлар бўйича ахборотлари ва ҳисоботларини эшитиш, умумтаълим муассасасининг санитария-гигиеник ҳолати, ёнғинга қарши амалга ошириладиган ишлар, меҳнатни муҳофаза қилиш, ўқувчиларнинг соғлиғи ва ҳаётига оид ҳамда бошқа масалаларни муҳокама қилиш ва якуний хулоса бериш;

янги ўқув йили бошланишига қадар умумтаълим муассасаси ҳузуридаги махсус комиссиянинг Умумтаълим муассасасининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармаси ҳисобидан педагог ходимларнинг базавий лавозим маошларига устамалар белгилаш тўғрисидаги қарори юзасидан ахборотини эшитиш;

босқичли назорат ва якуний давлат аттестациясини ўтказиш, ўқувчиларни синфдан юқори синфга ўтказиш, якуний давлат аттестациясига рухсат бериш, шу жумладан экстернларни аттестацияга қўйиш, битирувчиларга ўқишни битирганлик тўғрисида ҳужжатларни, шу жумладан уларнинг дубликатини бериш, аъло кўрсаткичларга ва намунали хулққа эга бўлган ўқувчиларни рағбатлантириш юзасидан қарорлар қабул қилиш;

ихтисослаштирилган фандан қўшимча якуний аттестация киритиш масаласини кўриб чиқиш (айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларида);

ўқувчиларга таълим беришда ўқитишнинг илғор педагогик ва ахборот-коммуникацион технологияларидан фойдаланишни татбиқ этиш чораларини кўриш;

ўқувчиларни юксак маънавий-ахлоқий, умуминсоний ва миллий руҳда, ўз Ватани, халқини ардоқловчи, тинчлик ва барқарорликка қаратилган миллий қадриятлар асосида тарбиялаш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

умумтаълим муассасасида таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш ва таълим самарадорлигини ошириш бўйича мақбул шарт-шароитлар яратишга қаратилган қарорлар қабул қилиш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари илтимосномасига ва ота-оналар қўмитасининг хулосасига асосан дарсликлар тўплами билан бепул таъминланадиган ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалардаги ўқувчилар рўйхатини тасдиқлаш;

илғор ўқитувчиларнинг иш тажрибаларини ўрганиш, оммалаштириш, уларни давлат мукофотларига тавсия этиш, ёш ўқитувчиларга методик ёрдам кўрсатиш ишларини ташкил этиш;

ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишда ва таълим самарадорлигини оширишда мақбул шарт-шароитлар яратишга оид педагогик жамоанинг маълум йўналишлардаги фаолиятини таҳлил қилиш ва якуний хулоса чиқариш;

умумтаълим муассасаси жамоаси учун ўз ваколати доирасида меъёрий талабларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва бажарилишини назорат қилиш;

ўқувчиларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли муассасасига ўтказиш ҳақида қарор қабул қилиш (имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасаларида);

ўз синфдошларига нисбатан уч ва ундан ортиқ катта ёш фарқи бўлган психик ривожланиши суст ёки ақли заиф болаларни бир синф юқорига кўчириш юзасидан тегишли қарор қабул қилиш (имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасаларида);

алоҳида шароитларда таъминлаш, тарбиялаш ва таълим беришга муҳтож болалар учун ихтисослаштирилган мактаб тарбияланувчиларининг мазкур таълим муассасасида бўлиш муддати билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш (алоҳида шароитларда таъминлаш, тарбиялаш ва таълим беришга муҳтож болалар учун ихтисослаштирилган мактабларда);

Меҳрибонлик уйи раҳбари иштирокида ушбу муассаса тарбияланувчисининг ўқиши ҳар бир босқичда қанча давом этиши тўғрисида хулоса қабул қилиш (Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўқиётган таълим муассасаларида).

Педагогик кенгашга қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифалар ҳам юклатилиши мумкин.



3-БОБ. ПЕДАГОГИК КЕНГАШНИНГ ТАРКИБИ

ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ


6. Педагогик кенгаш таркиби умумтаълим муассасаси директори, директор ўринбосарлари ва педагог ходимлардан иборат бўлади. Умумтаълим муассасасининг ҳар бир педагог ходими ишга қабул қилинган пайтдан бошлаб педагогик кенгашнинг аъзоси ҳисобланади.


7. Педагогик кенгашда муҳокама қилинадиган масалаларнинг мазмунидан келиб чиқиб, йиғилишга тегишли халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими, муассаса ота-оналар қўмитаси, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, маҳаллий давлат ҳокимияти, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа ташкилотлар вакиллари таклиф қилиниши мумкин.


8. Умумтаълим муассасаси директори педагогик кенгаш раиси ҳисобланади. Педагогик кенгаш котиби педагог ходимлар орасидан тайинланади.

Педагогик кенгаш раиси ўз вазифасини бажара олмайдиган (касал бўлган, хизмат сафарига кетган ва ҳоказо) ҳолатларда унинг вазифалари директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари томонидан амалга оширилади.


9. Педагогик кенгашнинг фаолияти тегишли халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими (бўйсунувига кўра юқори турувчи ташкилот) томонидан назорат қилинади.


10. Педагогик кенгаш фаолияти йиллик иш режа асосида ташкил этилади. Иш режа педагогик кенгаш йиғилишида кўриб чиқилиб, маъқулланганидан сўнг умумтаълим муассасаси директори томонидан тасдиқланади.


11. Педагогик кенгаш йиғилишида умумтаълим муассасасининг фаолиятига оид энг муҳим ва долзарб масалалар муҳокама қилинади.


12. Педагогик кенгаш йиғилиши ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади. Заруратга кўра, навбатдан ташқари йиғилишлар ўтказилиши мумкин.

Педагогик кенгаш йиғилиши баённомаси кенгаш котиби томонидан юритилади. Баённома педагогик кенгаш раиси ва котиби томонидан имзоланади.

Баённомаларнинг рақами, санаси ва йиғилишда кўрилган масалалар тўғрисидаги маълумотлар педагогик кенгаш йиғилиши баённомаларини қайд этиш дафтарига ёзиб борилади. Педагогик кенгаш йиғилиши баённомаларини қайд этиш дафтари рақамланади, ип ўтказиб тикилади ҳамда тегишли халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими (бўйсунувига кўра юқори турувчи ташкилот) масъул ходими томонидан имзоланиб муҳрланади.


13. Баённоманинг кириш қисмида педагогик кенгаш йиғилиши ўтказилган сана, баённома тартиб рақами, иштирок этганлар ва уларнинг сони ёзилади.

Педагогик кенгаш йиғилиши баённомаларини қайд этиш дафтарида кун тартибига киритилган масала муҳокамаси, педагогик кенгаш аъзолари томонидан киритилган таклиф ва мулоҳазалар ҳамда кун тартибидаги ҳар бир масала юзасидан қабул қилинган қарорлар қайд этиб борилади.

Педагогик кенгаш йиғилиши баённомаларини рақамлаш ҳар ўқув йили бошида (август ойида) янгидан бошланади.


14. Педагогик кенгашнинг йиғилишлари, агар уларда барча кенгаш аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми, навбатдан ташқари йиғилишда эса учдан бир қисми иштирок этаётган бўлса, ваколатли ҳисобланади.


15. Педагогик кенгаш қарорларини қабул қилиш очиқ овоз бериш орқали амалга оширилади.

Педагогик кенгаш қарори унинг йиғилишида иштирок этган аъзолари умумий сонининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда педагогик кенгаш раиси ҳал қилувчи овозга эга бўлади.


16. Педагогик кенгаш йиғилишини ўтказиш вақти, жойи ва кун тартиби бир ҳафта олдин эълон қилинади.


17. Педагогик кенгаш йиғилишида муҳокама қилинадиган масалалар бўйича материаллар доимий ёки вақтинча ташкил этилган гуруҳлар ёхуд тегишли педагог ходимлар томонидан тайёрланади.



4-БОБ. ПЕДАГОГИК КЕНГАШНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


18. Педагогик кенгаш қуйидаги ҳуқуқларга эга:

умумтаълим муассасасининг ўқув жараёнини такомиллаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича қарорлар қабул қилиш;

ўқув йили якунида ўқувчиларни кейинги синфга кўчириш ёки синфда қолдириш масалаларини ҳал этиш;

ўқув, маънавий-маърифий, илмий-методик ва тажриба-синов ишларида фаол иштирок этган педагог ходимларни моддий рағбатлантириш юзасидан умумтаълим муассасаси ҳузуридаги махсус комиссияга таклиф киритиш;

педагог ходимлар орасидан умумтаълим муассасаси ҳузуридаги махсус комиссиянинг камида икки нафар аъзосини тайинлаш;

педагог ходимнинг малака тоифасини ошириш бўйича тавсия бериш;

фан олимпиадалари, танловлар ва турли мусобақаларда қатнашиш учун ўқитувчилар ва ўқувчилар номзодини тавсия этиш;

умумтаълим муассасасида ўқув жараёнини такомиллаштириш бўйича чоралар кўриш;

умумтаълим муассасасининг истиқбол режасини белгилаш.

Педагогик кенгаш қонун ҳужжатларига ҳамда ўз вазифаларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


19. Педагогик кенгаш қуйидагиларга мажбур:

умумтаълим муассасаси иш режаси бажарилишини таъминлаш;

педагог ходимлар ва ўқувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;

умумтаълим муассасасининг фаолиятига оид энг муҳим ва долзарб масалаларни муҳокама қилиш;

ҳар чоракда умумтаълим муассасаси методик кенгашининг фаолиятига доир ҳисоботини кўриб чиқиш;

таълим-тарбия сифатини янада яхшилаш бўйича берилган ҳар қандай таклифни қабул қилиш ва кўриб чиқиш;

дарс машғулотлари ўқув режасини ўқувчилар томонидан ўзлаштиришга қулай бўлиши нуқтаи назаридан такомиллаштириш;

таълим-тарбияга оид мунозарали масалаларни муҳокама қилиш ва якуний қарор қабул қилиш;

замонавий ахборот-коммуникацион технологияларни жорий этиш бўйича педагогик изланишларни ва ижодий ташаббускорликларни қўллаб-қувватлаш;

ўқув жараёнини самарали ташкил қилишнинг турли шакл ва услубларини муҳокама қилиш ва амалиётга татбиқ этиш;

педагог ходимларга умумий ўрта таълимга оид норматив-ҳуқуқий ва методик ҳужжатларнинг етказилиши ва тушунтириш ишларининг олиб борилишини назорат қилиш.

Педагогик кенгаш қонун ҳужжатларига ҳамда ўз вазифаларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.



5-БОБ. ПЕДАГОГИК КЕНГАШ ҲУЖЖАТЛАРИ


20. Умумтаълим муассасасида педагогик кенгаш фаолиятига оид қуйидаги ҳужжатлар бўлиши лозим:

халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимининг (бўйсунувига кўра юқори турувчи ташкилотнинг) буйруғи билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасасининг педагогик кенгаши тўғрисидаги низом;

педагогик кенгашнинг тасдиқланган иш режаси;

педагогик кенгаш йиғилиши баённомаларини қайд этиш дафтари;

педагогик кенгаш йиғилиши баённомалари;

педагогик кенгаш йиғилишида муҳокама қилинган масалалар юзасидан таҳлилий материаллар.


21. Педагогик кенгаш ҳужжатларининг сақланишига педагогик кенгаш раиси ва котиби жавобгар ҳисобланади.

Педагогик кенгаш йиғилиши баённомаларини қайд этиш дафтари доимий, тайёрланган таҳлилий материаллар ва ҳужжатлар эса уч йил мобайнида сақланади ҳамда тегишли архивга топширилади.



6-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


22. Педагогик кенгаш қарорларини бажариш умумтаълим муассасасининг ҳар бир ходими учун мажбурий бўлиб, қарорлар ижросининг умумий назорати педагогик кенгаш раиси томонидан амалга оширилади.


23. Мазкур Намунавий низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 13 июнь, 23-сон, 280-модда















































Время: 0.0074
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск