Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Умумий масалалар /

Педагог кадрнинг аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги сертификатларни ҳисобга олиш, сақлаш ва топшириш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 09.06.2016 й. 2798-сон билан рўйхатга олинган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг 23.05.2016 й. 01-157-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2016 йил 9 июнда 2798-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Давлат тест

маркази директорининг

2016 йил 23 майдаги

01-157-сон буйруғига

ИЛОВА



Педагог кадрнинг аттестациядан ўтганлиги

тўғрисидаги сертификатларни ҳисобга олиш,

сақлаш ва топшириш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 апрелдаги 107-сон "Мактабгача, умумий ўрта, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ, мактабгача, умумий ўрта, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари (бундан буён матнда таълим муассасалари деб юритилади) педагог кадрларининг аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги сертификатларни (бундан буён матнда сертификат деб юритилади) ҳисобга олиш, сақлаш ва топшириш тартибини белгилайди.


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси (бундан буён матнда Давлат инспекцияси деб юритилади), Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари, Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси (бундан буён матнда мактабгача таълим бошқармалари деб юритилади), Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси (бундан буён матнда халқ таълими бошқармалари деб юритилади), Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари (бундан буён матнда касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари деб юритилади), туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими, туман (шаҳар) халқ таълими бўлими ҳамда аттестация комиссиялари тузилган таълим муассасаларида ушбу ташкилотлар раҳбарларининг буйруғи билан сертификатларни ҳисобга олиш, сақлаш ва топшириш бўйича моддий жавобгар шахслар (бундан буён матнда масъул шахс деб юритилади) белгиланади.

2. Сертификатларни ҳисобга олиш, сақлаш ва топшириш масъул шахслар томонидан амалга оширилади.



2-БОБ. СЕРТИФИКАТЛАРНИ ҲИСОБГА

ОЛИШ, САҚЛАШ ВА ТОПШИРИШ


3. Сертификатлар ҳисоби масъул шахс томонидан доимий равишда олиб борилиши шарт.


4. Қабул қилинган (кирим қилинган) сертификатлар шу куннинг ўзида мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда юритиладиган Сертификатларнинг ҳисобини юритиш журналида (бундан буён матнда журнал деб юритилади) ҳисобга олиниши лозим.


5. Журнал ип ўтказиб тикилган, унинг варақларига тартиб рақамлари қўйилган бўлиши керак. Журналнинг охирги бетида жами варақлар сони кўрсатилиб, масъул шахс томонидан имзоланади ва ташкилот муҳри қўйилади. Журналга маълумотлар масъул шахс томонидан қайд этиб борилади.


6. Журнални тўлдиришда йўл қўйилган хато бир чизиқ билан ўчирилади ва кейинги қаторга тўғри ёзув киритилади. Киритилган ҳар бир тузатиш шу варақнинг пастки қисмида изоҳланиб, ташкилот муҳри билан тасдиқланиши зарур. Журналдаги ёзувларни ўчириш, бўяш, устидан қоғоз ёпиштириш, шунингдек журналда очиқ қаторлар қолдириб кетиш тақиқланади.


7. Сертификатлар масъул шахс томонидан пўлат сейфда (ёнмайдиган шкафда) сақланиши зарур. Агар масъул шахснинг хонасида пўлат сейф (ёнмайдиган шкаф) бўлмаса, сертификатлар ташкилот раҳбарининг пўлат сейфида (ёнмайдиган шкафида) сақланади.


8. Ишдан ташқари вақтларда сертификатлар сақланаётган пўлат сейф (ёнмайдиган шкаф) жойлашган хона муҳрланган бўлиши керак.


9. Сертификатлар:

мактабгача таълим, халқ таълими бошқармалари ва касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаларига - Давлат инспекцияси томонидан;

туман (шаҳар) мактабгача таълим, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига - тегишли мактабгача таълим бошқармалари, халқ таълими бошқармалари томонидан;

таълим муассасаларига - тегишли туман (шаҳар) мактабгача таълим, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари томонидан буюртманомаларга мувофиқ белгиланган тартибда берилади.

10. Сертификатлар ишончномага асосан далолатнома расмийлаштирилган ҳолда берилади. Далолатнома сертификатларни топширган ва қабул қилиб олган шахслар томонидан имзоланади ҳамда сертификатларни топшираётган ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади.

Ушбу далолатномада топширилган сертификатлар ҳақида маълумот (серияси, тартиб рақами), миқдори ва топширилган ташкилот ҳамда бошқа зарур маълумотлар кўрсатилиши лозим.


11. Аттестация комиссиялари педагог кадрларга тарқатиш учун сертификатларни масъул шахсдан олади.


12. Аттестация комиссиялари Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 апрелдаги 107-сон қарори билан тасдиқланган Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ сертификатларнинг педагог кадрларга тарқатилишини рўйхатга олиш учун махсус дафтар (саҳифаланган, тикилган ва муҳрланган) юритади.


13. Сертификатларнинг хатосиз тўлдирилиши учун аттестация комиссияси раислари масъул ҳисобланади. Сертификатларни тўлдириш вақтида ёки тўлдирилгандан кейин ундаги ёзувларни бўяш, ўчириш, тузатиш киритиш ҳамда ушбу ҳолатларга изоҳ бериб муҳр билан тасдиқлашга йўл қўйилмайди. Тўлдириш вақтида бузилган сертификатлар бўйича икки нусхада далолатнома тузилиб, ҳар чоракда мазкур Низомнинг 15-бандида белгиланган тартибда тегишли ташкилотга топширилади.


14. Бузилган ва яроқсиз ҳолга келган сертификатлар далолатнома асосида ҳисобдан чиқарилади. Мазкур далолатнома икки нусхада тузилиб, масъул ходим ва ташкилот раҳбари томонидан имзоланади. Ушбу далолатномада бузилган ва яроқсиз ҳолга келган сертификатлар ҳақидаги маълумотлар (сертификатларнинг бузилиши, яроқсиз ҳолга келиши сабаблари, серияси, тартиб рақами, миқдори) кўрсатилиши лозим. Далолатнома асосида бузилган ва яроқсиз ҳолга келган сертификатлар ҳақида журналга тегишли ёзув киритилади.


15. Бузилган ва яроқсиз ҳолга келган сертификатлар бўйича расмийлаштирилган далолатноманинг бир нусхаси:

таълим муассасаси томонидан - тегишли туман (шаҳар) мактабгача таълим, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига;

туман (шаҳар) мактабгача таълим, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари томонидан - тегишли мактабгача таълим бошқармалари, халқ таълими бошқармаларига;

мактабгача таълим бошқармаси, халқ таълими бошқармаси, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси томонидан - Давлат инспекциясига сертификатлар илова қилинган ҳолда юборилиши лозим. Бунда, мактабгача таълим бошқармаси ва халқ таълими бошқармаси томонидан таълим муассасаси ҳамда туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими, туман (шаҳар) халқ таълими бўлими юборган яроқсиз ҳолга келган сертификатлар ва далолатнома нусхаларини ҳам Давлат инспекциясига юборилади.

16. Давлат инспекциясига юборилган бузилган ва яроқсиз ҳолга келган сертификатларни йўқ қилиш бўйича икки нусхада далолатнома расмийлаштирилади ҳамда масъул шахс ва Давлат инспекцияси бошлиғи томонидан имзоланади. Сертификатларнинг сериялари, тартиб рақамлари қирқиб олиниб, далолатноманинг бир нусхасига илова қилингандан сўнг, сертификатларнинг ўзи ёқиб юбориш йўли билан йўқ қилинади.

17. Маълум сабабларга кўра тарқатилмай қолган сертификатлар бўйича ҳар ярим йилда икки нусхада далолатнома тузилади ҳамда масъул шахс ва аттестация комиссияси раиси томонидан имзоланади. Далолатноманинг бир нусхаси, тарқатилмай қолган сертификатлар унга илова қилинган ҳолда, сертификатларни берган масъул шахсга қайтарилади. Масъул шахс тарқатилмай қолган барча сертификатларни умумлаштириб, уларни далолатнома асосида мазкур Низомнинг 15-бандида белгиланган тартибда Давлат инспекциясига юборилишини таъминлайди.

18. Давлат инспекциясига юборилган ва маълум сабабларга кўра тарқатилмай қолган фойдаланиш учун яроқли бўлган сертификатлар масъул шахс томонидан қайта ҳисобга олинади ва келгусида мазкур Низомда белгиланган тартибда фойдаланилади.


3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


19. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан келишилган.






Низомга

ИЛОВА

       

      


(ташкилотнинг номи)


Сертификатларнинг ҳисобини юритиш

ЖУРНАЛИ

Т/р


Серти-

фикатлар

ҳисобга

олинган

сана


Серти-

фикатлар

қайси таш-

килотдан

қабул қилин-

ганлиги

(ташкилот

номи)


Қабул

қилинган

сертификат-

нинг кирим

ҳужжати

(счёт-фак-

тура, юк

хати, дало-

латнома)

санаси ва

рақами


Қабул

қилинган

сертифи-

катлар-

нинг

умумий

сони


Шу жумладан:


Серти-

фикатлар

топши-

рилган

ташкилот

номи


Топширилган

сертификатлар


олий

малака

тоифаси /

бош

ўқитувчи

лавози-

мига

оид


биринчи

малака

тоифаси /

етакчи

ўқитувчи

лавози-

мига

оид


иккинчи

малака

тоифаси

/ етакчи

ўқитув-

чи лаво-

зимига

оид


олий

малака

тоифаси /

бош ўқи-

тувчи

лавози-

мига

оид


бирин-

чи ма-

лака

тоифаси

/ етакчи

ўқитув-

чи лаво-

зимига

оид


иккин-

чи ма-

лака

тои-

фаси /

катта

ўқитув-

чи ла-

возими-

га оид



1


2

3

4

5

6

7

8

9

10

11











Жадвалнинг давоми

Т/р

Сертификатларни

топширган / қабул қилиб

олган масъул шахсларнинг

имзоси ва сана


Тарқатилган

сертификатлар


Серти-

фикатлар

тарқатил-

ган сана


Ҳисобдан чиқарилган

сертификатлар сони (бунда

ҳисобдан чиқариш учун асос

бўлган далолатноманинг санаси

ва сони ҳам кўрсатилади)


топшир-

дим


қабул қилиб

олдим


олий

малака

тоифаси /

бош

ўқитувчи

лавозими-

га оид


биринчи

малака

тоифаси /

етакчи

ўқитувчи

лавозими-

га оид


иккинчи

малака

тоифаси /

катта

ўқитувчи

лавозими-

га оид


топши-

рилган (тар-

қатилган)


яроқсиз

ҳолга

келган


ишлатилмай

қолган



12


13

14

15

16

17

18

19

20









Изоҳ: мазкур журнални юритишда:

Давлат инспекцияси томонидан - 14 - 20-устунлар;

мактабгача таълим бошқармалари, халқ таълими бошқармалари томонидан - 9, 15 ва 16-устунлар;

касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари томонидан - 8 - 13-устунлар;

туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари томонидан - 9, 10, 14 ва 16-устунлар;

таълим муассасалари томонидан - 8 - 13, 14 ва 15-устунлар тўлдирилмайди.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 13 июнь, 23-сон, 279-модда
































Время: 0.0056
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск