ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Марказий банк Бошқарувининг 26.05.2016 й. 15/2-сон "Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 13.06.2016 й. 1834-6-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.06.2016 й.

N 1834-6




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

26.05.2016 й.

N 15/2


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси банкларида

бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия

ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги

йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, 2016 йил 13 апрелдаги ЎРҚ-404-сон "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 3 майдаги 11/5-сон қарори (рўйхат рақами 1834, 2008 йил 11 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 28-сон, 276-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                            Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси банкларида

бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия

ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги

йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар


1. 27-банддаги ва 123-банднинг биринчи хатбошисидаги "муҳр ва имзо қўйилган варақчада" деган сўзлар "имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчада" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 34-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "имзолар намунаси варақчасида" деган сўзлар "имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчада" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 154-банднинг иккинчи хатбошисидаги ва 167-банднинг биринчи хатбошисидаги "раҳбар" деган сўз "банк раҳбари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 1-иловада:


а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ, банкларда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этиш учун банк раҳбари жавобгар ҳисобланади ҳамда у бухгалтерия ҳисоби тўғри юритилиши учун зарур шарт-шароитлар яратиши лозим.

Бош бухгалтернинг хўжалик операцияларини ҳужжатлар асосида расмийлаштириш ва уларни бухгалтерия ҳисоби хизматига тақдим этиш бўйича талаблари банкнинг барча ходимлари учун мажбурийдир. Банк раҳбари банкнинг барча бўлинмалари, хизматлари ва ҳисобни юритишга алоқадор ходимлари томонидан мазкур талабларга риоя этилишини таъминлаши шарт.";


б) 23-банддаги "раҳбар" деган сўз "банк раҳбари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


в) 24-банднинг иккинчи хатбошисидаги "раҳбар" ва "Раҳбардан" деган сўзлар тегишлича "банк раҳбари" ва "Банк раҳбаридан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 20 июнь, 24-сон, 293-модда







































Время: 0.2111
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск