ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиқ турлари /Молия вазирлигининг 43-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2016-22-сон "Утилизация қилинган табиий (машъал) газ бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги 06.06.2016 й. Қарори (АВ томонидан 14.06.2016 й. 2122-1-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
14.06.2016 й.
N 2122-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 06.06.2016 й. N 43 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ 06.06.2016 й. N 2016-22 |
ҚАРОРИ
Утилизация қилинган табиий (машъал)
газ бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун
солиқни тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг
6-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 21 июндаги 49, 2010-25-сон қарори (рўйхат рақами 2122, 2010 йил 17 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 28-29-сон, 240-модда) билан тасдиқланган Утилизация қилинган табиий (машъал) газ бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 4 мартдаги 23, 2013-8-сон "Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2439, 2013 йил 22 март) билан тасдиқланган Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоб-китобининг "Қазиб олиш ҳажми, т., куб. м." устунида утилизация қилинган табиий (машъал) газ ҳажми кўрсатилади.".
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири
|
Р. Азимов |
Давлат солиқ қўмитаси раиси |
Б. Парпиев |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2016 йил 20 июнь, 24-сон, 301-модда