Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ногиронлик, вақтинча меҳнатга кобилиятсизлик (ТМЭК, ТМК) /

Муҳтож шахсларни протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан таъминлаш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 14.06.2016 й. 2801-сон билан рўйхатга олинган 17.05.2016 й. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 53-сон, Молия вазирлигининг 36-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2016 йил 14 июнда 2801-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

ва Молия вазирлигининг

2016 йил 17 майдаги

53 ва 36-сон қарорига

ИЛОВА



Муҳтож шахсларни протез-ортопедия буюмлари,

реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар

билан таъминлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 февралдаги ПФ-4782-сон "Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 июлдаги 195-сон "Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари томонидан фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга, ногиронликни ва касбий меҳнатга лаёқат йўқотилиши даражасини аниқлашга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги ҳамда 2015 йил 27 ноябрдаги 344-сон "Фуқароларни тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарорларига мувофиқ, муҳтож шахсларни, шу жумладан ногиронлик гуруҳига эга бўлмаган пенсия ёшидаги муҳтож шахсларни (бундан буён матнда пенсия ёшидаги муҳтож шахслар деб юритилади) протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ҳамда кресло-аравачалар билан таъминлаш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан бепул таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган имтиёзли шахсларга қуйидагилар киради:

пенсия ёшидаги муҳтож шахслар;

16 ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган болалар;

16 ёшдаги ва ундан катта ёшдаги ногиронлиги бўлган шахслар.

2. 16 ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган болалар ҳамда 16 ёшдаги ва ундан катта ёшдаги ногиронлиги бўлган шахслар (бундан буён матнда ногиронлиги бўлган муҳтож шахслар деб юритилади), шунингдек пенсия ёшидаги муҳтож шахслар мазкур Низомнинг 1-иловасидаги протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари томонидан бепул таъминланади.

3. Ногиронлиги бўлган муҳтож шахслар ногиронни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурига мувофиқ реабилитация техник воситаларини ўз маблағлари ҳисобига сотиб олган тақдирда, уларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда компенсация тўланади.

4. Ташкилотда меҳнат фаолиятини бажариш вақтида юзага келган жароҳатланиши оқибатида шахсга мазкур Низомда белгиланган тартибда бериладиган протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар учун харажатлар ташкилот томонидан қопланади.



2-БОБ. ПРОТЕЗ-ОРТОПЕДИЯ БУЮМЛАРИ,

РЕАБИЛИТАЦИЯ ТЕХНИК ВОСИТАЛАРИ

ВА КРЕСЛО-АРАВАЧАЛАРГА МУҲТОЖЛИК

ТЎҒРИСИДА ТИББИЙ ХУЛОСА БЕРИШ


5. Ногиронлиги бўлган муҳтож шахслар, пенсия ёшидаги муҳтож шахсларга протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар Тиббий-меҳнат эксперт комиссияси (бундан буён матнда ТМЭК деб юритилади) ёки Тиббий-маслаҳат комиссиясининг (бундан буён матнда ТМК деб юритилади) мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги тиббий хулосаси асосида берилади. Бунда 16 ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган болаларга ҳамда пенсия ёшидаги муҳтож шахсларга уларнинг яшаш жойидаги ТМК томонидан, 16 ёшдаги ва ундан катта ёшдаги ногиронлиги бўлган шахсларга уларнинг яшаш жойидаги ТМЭК томонидан берилади.

6. Пенсия ёшидаги муҳтож шахсга унинг ёки қонуний вакилининг аризаси ҳамда даволовчи врачнинг тиббий ҳужжатларига (амбулатор картаси, зарур бўлганда, касаллик тарихидан кўчирма) асосан тиббий хулоса расмийлаштирилади. Бунда шахснинг протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачаларга муҳтожлик муддати ҳар бир касаллик ҳолатида касалликнинг хусусияти ва кечишига, организм функцияларининг бузилиши даражасига ва компенсаторлик механизмларининг ҳолатига қараб якка тартибда аниқланади.

16 ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган болага қонуний вакилининг аризаси ҳамда ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома асосида, 16 ёшдаги ва ундан катта ёшдаги ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлиги бўлган шахснинг ёки қонуний вакилининг аризаси ҳамда ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома асосида тиббий хулоса расмийлаштирилади.

7. Расмийлаштирилган тиббий хулосалар ҳақидаги маълумотлар тегишли ТМЭК ёки ТМК томонидан мазкур Низомнинг 3-иловасида белгиланган шаклдаги ТМЭК (ТМК)да тиббий хулосаларни қайд этиш журналига киритиб борилади.


8. ТМЭК ёки ТМК томонидан тиббий хулосаларни расмийлаштиришда тегишлича мазкур Низомнинг 4 ва 5-иловаларида назарда тутилган тиббий кўрсатмаларга асосланилиши лозим.


9. Пенсия ёшидаги муҳтож шахсларга берилган тиббий хулосалар ҳар бир касаллик ҳолатида касалликнинг хусусияти ва кечишига, организм функцияларининг бузилиши даражасига ва компенсаторлик механизмларининг ҳолатига қараб, ногиронлиги бўлган муҳтож шахсларга берилган тиббий хулосалар эса, ногиронликнинг муддатидан келиб чиқиб, қайта ногиронликка ўтиш муддатигача ёки улардан фойдаланиш муддатигача берилади.

Тиббий хулоса протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалардан фойдаланиш муддати тугагандан кейин қайта расмийлаштирилади.


10. Тиббий хулосаларнинг асослилиги ва тўғри расмийлаштирилиши учун уни расмийлаштирган ва имзолаган шахслар жавобгар ҳисобланади.


11. Шахсда алоҳида махсус тиббий кўрсатмалар мавжуд бўлган ҳолларда, Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази ёки Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш марказлари қошидаги Тиббий-техник комиссиялар томонидан ногиронлиги бўлган муҳтож шахслар, пенсия ёшидаги муҳтож шахслар қўшимча текширувдан ўтказилиши ва протез-ортопедия буюмларини тайёрлашда қўшимча тиббий ва техник хулоса берилиши мумкин.


3-БОБ. ПРОТЕЗ-ОРТОПЕДИЯ БУЮМЛАРИ,

РЕАБИЛИТАЦИЯ ТЕХНИК ВОСИТАЛАРИ

ВА КРЕСЛО-АРАВАЧАЛАРГА БЎЛГАН

ЭҲТИЁЖНИ АНИҚЛАШ


12. Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари томонидан тегишлича мазкур Низомнинг 6 ва 7-иловаларига мувофиқ шаклда муҳтож шахслар рўйхати (бундан буён матнда муҳтож шахслар рўйхати деб юритилади) юритилади ва мунтазам равишда янгилаб борилади.

Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси тегишли ТМЭК ва ТМК билан биргаликда ҳар йили 20 декабрдан кечиктирмай кейинги йил учун молиялаштириш ҳажмини аниқлаш мақсадида ҳудуд бўйича муҳтож шахслар рўйхатини тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасига (бундан буён матнда ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаси деб юритилади) электрон ва ёзма шаклда тақдим этади.


13. Ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари умумлаштирилган муҳтож шахслар рўйхати асосида протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачаларни тайёрловчи ва/ёки етказиб берувчи корхоналар (бундан буён матнда корхона деб юритилади) билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шартнома тузади.

Ҳисобот йили давомида ТМЭК ёки ТМКга биринчи марта мурожаат қилган ва тиббий хулоса расмийлаштирилган муҳтож шахслар рўйхатига киритилмаган ногиронлиги бўлган муҳтож шахслар, пенсия ёшидаги муҳтож шахслар тўғрисидаги маълумотлар ТМЭК ёки ТМК томонидан тегишли туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасига электрон ва ёзма шаклда тақдим қилинади. Бунда ўтган ой бўйича маълумотлар кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмай тақдим этилиши лозим.

Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари қабул қилиб олинган қўшимча эҳтиёж бўйича маълумотларни улар қабул қилиб олинган кундан бошлаб 3 иш куни ичида тегишли ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармасига электрон ва ёзма шаклда юборади.


14. Ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари қабул қилиб олинган муҳтож шахслар рўйхатига киритилмаган шахслар тўғрисидаги маълумотларни умумлаштиради ва қўшимча эҳтиёжлар учун ҳам корхоналар билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шартномалар тузади.

Харажатлар Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.


4-БОБ. ПРОТЕЗ-ОРТОПЕДИЯ БУЮМЛАРИ,

РЕАБИЛИТАЦИЯ ТЕХНИК ВОСИТАЛАРИ

ВА КРЕСЛО-АРАВАЧАЛАР БИЛАН

ТАЪМИНЛАШ


15. Ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаси тегишли туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларини ногиронлиги бўлган муҳтож шахслар, пенсия ёшидаги муҳтож шахслар эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, мазкур Низомнинг 8-иловасига мувофиқ шаклдаги йўлланма-талонлар билан таъминлайди.

16. Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси томонидан ногиронлиги бўлган муҳтож шахслар, пенсия ёшидаги муҳтож шахсларга тегишли ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаси билан шартнома тузган корхонага тақдим этиш учун тиббий хулосалар асосида протез-ортопедия буюмларини тайёрлаш учун йўлланма-талон расмийлаштирилади.

17. Йўлланма-талон ҳар бир протез-ортопедия буюми учун алоҳида расмийлаштирилади (протез пойабзали ва ортопедик пойабзал учун унинг бир жуфтига 1 та йўлланма-талон расмийлаштирилади).

Йўлланма-талон 3 та - "А", "В" ва "С" қисмдан иборат бўлади.

Расмийлаштирилган йўлланма-талонлар ҳақида туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари томонидан мазкур Низомнинг 9-иловасига мувофиқ шаклда юритиладиган Протез-ортопедия буюмлари учун расмийлаштирилган йўлланма-талонларни қайд этиш журналига тегишли ёзув киритиб борилади.


18. Биринчи марта мурожаат қилган муҳтож шахсларга йўлланма-талон расмийлаштирилганда, бу ҳақда туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси томонидан мазкур Низомнинг 10-иловасига мувофиқ шаклда юритиладиган Протезланувчининг картасига қайд этилади.

Протезланувчининг картаси туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси томонидан ногиронлиги бўлган муҳтож шахс, пенсия ёшидаги муҳтож шахс учун очилган йиғмажилдда сақланади. Ногиронлиги бўлган муҳтож шахс, пенсия ёшидаги муҳтож шахснинг яшаш жойи ўзгарган тақдирда, унинг йиғмажилди янги яшаш жойидаги туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасига юборилади.

19. Йўлланма-талоннинг "А" қисми, "В" ва "С" қисмларининг 1 - 11-бандлари (11-банд ҳам) туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси томонидан тўлдирилади ҳамда ушбу ташкилотнинг муҳри билан тасдиқланади.

Йўлланма-талоннинг "В" ва "С" қисмларидаги 12 ва 13-бандлар корхона томонидан тўлдирилади.

Йўлланма-талоннинг "А" қисми уни расмийлаштирган туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасида қолади, "В" ва "С" қисмлари номига йўлланма-талон расмийлаштирилган ногиронлиги бўлган муҳтож шахс, пенсия ёшидаги муҳтож шахсга берилади. Бунда туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси масъул ходими томонидан ногиронлиги бўлган муҳтож шахсга, пенсия ёшидаги муҳтож шахсга протез-ортопедия буюмини олиш учун корхонага мурожаат қилиш муддати ва тартиби тушунтирилади.

Ногиронлиги бўлган муҳтож шахслар, пенсия ёшидаги муҳтож шахсларга йўлланма-талон асосида протез-ортопедия буюмини олиш муддати корхона билан тузилган шартномадан келиб чиқиб белгиланади.

20. Ногиронлиги бўлган муҳтож шахс, пенсия ёшидаги муҳтож шахс йўлланма-талон билан корхонага мурожаат қилганда, унга корхона томонидан протез-ортопедия буюмини тайёрлаш учун кетадиган вақт ҳисобга олинган ҳолда протез-ортопедия буюмининг тахминий тайёр бўлиш куни ҳақида маълумот берилади. Бунда корхона томонидан протез-ортопедия буюмини тайёрлаш муддати тузилган шартномада кўрсатилган муддатдан ошмаслиги лозим.

21. Корхона томонидан ҳар бир тайёрланган протез-ортопедия буюми, реабилитация техник воситаси ва кресло-аравачалар техник паспорти ҳамда фойдаланиш бўйича йўриқномаси билан биргаликда берилиши лозим.


22. Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси корхона томонидан етказиб берилган реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачаларни белгиланган тартибда ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармасидан қабул қилиб олади.

Реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар қабул қилиб олинган кундан бошлаб 3 иш куни ичида туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси ногиронлиги бўлган муҳтож шахслар, пенсия ёшидаги муҳтож шахслар ёки уларнинг қонуний вакилларини тегишли реабилитация техник воситаси ёки кресло-аравачани олиб кетиш мумкинлиги ҳақида хабардор қилади. Реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар муҳтож шахслар рўйхати ва навбат асосида берилади.

Реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси бош врачи ҳамда ногиронлиги бўлган муҳтож шахс, пенсия ёшидаги муҳтож шахс ёки уларнинг қонуний вакиллари ўртасида тузиладиган шартномага асосан топширилади.

23. Реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан таъминланган ногиронлиги бўлган муҳтож шахс, пенсия ёшидаги муҳтож шахс соғайиб кетганлиги ёки вафот этганлиги сабабли, унга берилган реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалардан фойдаланишга зарурат қолмаганда, улар ногиронлиги бўлган муҳтож шахс, пенсия ёшидаги муҳтож шахс ёки уларнинг қонуний вакиллари томонидан тегишли туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасига қайтарилиши шарт.

24. Ногиронлиги бўлган муҳтож шахс, пенсия ёшидаги муҳтож шахс ёки уларнинг қонуний вакиллари тайёрланган протез-ортопедия буюмини бевосита корхонадан қабул қилиб олади.

25. Йўлланма-талоннинг "С" қисмининг тегишли бандлари тўлиқ тўлдирилгандан сўнг, корхона томонидан ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармасига юборилади. Йўлланма-талоннинг "В" қисми корхонада қолади.


26. Корхона юборган йўлланма-талоннинг "С" қисми асосида ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ногиронлиги бўлган муҳтож шахслар, пенсия ёшидаги муҳтож шахсларнинг протез-ортопедия буюмлари билан амалда таъминланганлиги ўрганилади.

27. Ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ногиронлиги бўлган муҳтож шахслар, пенсия ёшидаги муҳтож шахсларнинг протез-ортопедия буюмлари билан амалда таъминланганлиги ўрганилгандан сўнг, йўлланма-талоннинг "С" қисми 1 ой ичида туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасига сақлаш учун юборилади.

Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси йўлланма-талоннинг "С" қисмига асосан ушбу йўлланма-талон расмийлаштирилиши учун асос бўлган тиббий хулосанинг қайтарма қисмини тегишли ТМЭК ёки ТМКга сақлаш учун юборади.

ТМЭКга юборилган тиббий хулосанинг қайтарма қисми ногиронлиги бўлган муҳтож шахснинг кўрик ишида, ТМКга юборилган тиббий хулосанинг қайтарма қисми ногиронлиги бўлган муҳтож шахс, пенсия ёшидаги муҳтож шахснинг якка тартибдаги амбулатор картасида сақланади.

28. Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари ҳар ой якунлари бўйича кейинги ойнинг 3-санасидан кечиктирмасдан тегишли ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармасига, ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари эса, ҳар чорак якунлари бўйича кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига тегишлича мазкур Низомнинг 11 ва 12-иловаларига мувофиқ шаклдаги ҳисоботларни электрон ва ёзма шаклда тақдим этади.



5-БОБ. ПРОТЕЗ-ОРТОПЕДИЯ БУЮМЛАРИ,

РЕАБИЛИТАЦИЯ ТЕХНИК ВОСИТАЛАРИ

ВА КРЕСЛО-АРАВАЧАЛАРНИ ТАЪМИРЛАШ

ЁКИ АЛМАШТИРИШ


29. Протез-ортопедия буюми, реабилитация техник воситаси ва кресло-аравача мазкур Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган кафолат муддатида носоз бўлиб қолганда, у шартнома шартларига мувофиқ корхона томонидан бепул таъмирлаб берилади ёки бошқа яроқлисига алмаштирилади.


30. Протез-ортопедия буюмлари тиббий хулосага асосан қуйидаги ҳолларда бошқасига алмаштириб берилади:

ногиронлиги бўлган муҳтож шахслар, пенсия ёшидаги муҳтож шахсларнинг жисмоний ривожланиши оқибатида протез-ортопедия буюмлари ўлчамлари уларга тўғри келмай қолса;

ногиронлиги бўлган муҳтож шахслар, пенсия ёшидаги муҳтож шахсларда касаллик кечишининг ёмонлашуви оқибатида айнан шу протез-ортопедия буюмларидан фойдаланиш имкони бўлмаса;

ногиронлиги бўлган муҳтож шахслар, пенсия ёшидаги муҳтож шахсларда ўтказилган жарроҳлик муолажаларидан сўнг юзага келган анатомик ёки физиологик ўзгаришлар оқибатида протез-ортопедия буюмлари фойдаланишга яроқсиз бўлиб қолса.

31. Протез-ортопедия буюми, реабилитация техник воситаси ва кресло-аравача кафолат муддати тугагандан кейин носоз бўлиб қолганда, уларни таъмирлаш ёки носозликларни бартараф этиш билан боғлиқ харажатлар Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Бунда протез-ортопедия буюми, реабилитация техник воситаси ва кресло-аравачанинг носозлиги тўғрисида тегишли туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси томонидан далолатнома расмийлаштирилади ҳамда таъмирланиши лозим бўлган протез-ортопедия буюми, реабилитация техник воситаси ва кресло-аравачани таъмирлашга мазкур Низомда белгиланган тартибда корхонага мурожаат қилиш учун йўлланма-талон расмийлаштириб берилади.


6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


32. Протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачаларни бошқа шахсларга фойдаланиш учун бериш тақиқланади.


33. Ногиронлиги бўлган муҳтож шахслар, пенсия ёшидаги муҳтож шахслар протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан таъминлаш билан боғлиқ мазкур Низомда белгиланган талаблардан норози бўлган тақдирда, юқори турувчи орган ёки судга мурожаат қилиши мумкин.

34. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.






Низомга

1-ИЛОВА



Протез-ортопедия буюмлари, реабилитация

техник воситалари ва кресло-аравачалар

РЎЙХАТИ

Т/р

Турлари


Кафолат

муддати


Фойдаланиш

муддати


Протез-ортопедия буюмлари

1.

Қўл протезлари:

елка протези;

елкадан олиб ташлангандан кейинги қўл протези;

билак протези;

кафт протези.


6 ой

24 ой

2.

Оёқ протезлари:

сон протези;

сон олиб ташлангандан кейинги оёқ протези;

болдир протези.


6 ой

24 ой

3.

Қўл ва оёқ камари ортопед аппаратлари, пластик корсетлар.


6 ой

24 ой

4.

Корсет


3 ой

24 ой

5.

Кўкрак бези экзопротези


6 ой

12 ой

6.

Қўл ва оёқ камари тутори


3 ой

12 ой

7.

Бандаж


3 ой

12 ой

8.

Мураккаб ортопед пойабзал ва протезга пойабзал


4 ой

12 ой

Реабилитация техник воситалари

1.

Эшитиш мосламаси


12 ой

4 йил

2.

Қўлтиқ таёқ


12 ой

2 йил

3.

Ҳасса


12 ой

2 йил

3-1.

Тирсакли қўлтиқ таёқ

12 ой

2 йил

3-2.

Кўзи ожизлар учун ҳасса

12 ой

2 йил

3-3.

Юриш мосламаси (ходунок)

12 ой

2 йил

3-4.

Пешоб қабул қилгич

5 кун

1 ой

3-5.

Нажас қабул қилгич

5 кун

1 ой

Кресло-аравачалар

1.

Хонага мўлжалланган кресло-аравача


12 ой

5 йил

2.

Сайр қилиш кресло-аравачаси


12 ой

5 йил

     





Низомга

2-ИЛОВА



Протез-ортопедия буюмлари, реабилитация

техник воситалари ва кресло-аравачаларга

муҳтожлик тўғрисидаги _________ сонли

ТИББИЙ ХУЛОСА

1.



(Ф.И.О.)

2.



(Туғилган кун, ой, йил)

3.



(Яшаш манзили)

4.



(ногиронлиги бўлган шахс ёки пенсия ёшидаги муҳтож шахс)

                 

(ногиронлик гуруҳи, сабаби ва муддати (агар ногиронлиги бўлган шахс бўлса)

            

5.



(клиник ташхис)

6. Ушбу тиббий хулоса



(протез-ортопедия буюми, реабилитация техник воситаси, кресло-аравача)

олиш учун берилди.

7.




(бирламчи, қайта)


8.



(протез-ортопедия буюми, реабилитация техник воситаси, кресло-аравачанинг номи ва коди)

9. Тиббий хулоса берилган сана




(кун, ой, йил)


10. ТМЭК (ТМК) раиси





(имзо)


(Ф.И.О.)

----------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

(қирқиш чизиғи)

Ушбу маълумотнома


нинг


(Ф.И.О.)


20___йил ____ ______________да

             

(протез-ортопедия буюми, реабилитация техник воситаси, кресло-аравачанинг номи ва коди)

билан таъминланганлигини тасдиқлайди.

             

(корхона номи)

_____________________ туман

(шаҳар) тиббиёт бирлашмаси

бош врачи





(имзо)


(Ф.И.О.)









М.Ў.


         





Низомга

3-ИЛОВА



ТМЭК (ТМК)да тиббий хулосаларни қайд этиш

ЖУРНАЛИ

Т/р

Ф.И.О.


Тиббий

хулоса

берилган

сана

(кун, ой,

йил)


Яшаш

жойи


Ногирон-

лиги бўлган

муҳтож шахс

ёки пенсия

ёшидаги

муҳтож

шахс

Ноги-

ронлик

гуруҳи,

сабаби ва

муддати

(агар ногиронлиги бўлган шахс бўлса)

Протез-

ортопедия

буюми,

реабили-

тация

техник

воситаси,

кресло-

аравача-

нинг тури


Тиббий

хуло-

санинг

қайтарма

қисми

қабул

қилинган

сана


Таъмин-

ланган

протез-

ортопедия

буюми,

реабили-

тация

техник

воситаси,

кресло-

аравача-

нинг номи


Тиббий

хулосани

қабул

қилиб

олувчи

шахснинг

имзоси


1.











2.











...











         





Низомга

4-ИЛОВА



Протез-ортопедия буюмларига

муҳтожликни аниқлаш бўйича

ТИББИЙ КЎРСАТМАЛАР


1. Протез буюмларга:

қўлнинг чўлтоқлиги;

билакнинг чўлтоқлиги;

елканинг чўлтоқлиги;

соннинг чўлтоқлиги;

болдирнинг чўлтоқлиги;

оёқнинг ампутацион чўлтоқлиги.


2. Ортопедик аппаратларга:

полиомиелит (қоқшол) касаллиги асоратлари (шу жумладан, оёқ парези);

сон ва болдир соҳасидаги сохта бўғимлар;

туғма ёки орттирилган патологиялар натижасида оёқнинг 3 сантиметр ва ундан ортиқ калталиги;

болалар церебрал фалажлиги.


3. Кўкрак бези экзопротезларига:

онкологик ўсмалар ва бошқа сабаблар туфайли кўкрак безининг олиб ташланганлиги.


4. Туторларга:

полиомиелит асоратлари;

секин битадиган синиқлар ва сохта бўғимлар.


5. Корсетларга:

сколиоз;

остеохондроз асоратлари (диск чурраси, спондилолистез, орқа мия нерв толасининг эзилиши натижасида ривожланган сколиоз);

кифоз;

умуртқа канали стенози;

умуртқа поғонаси жароҳати асоратлари (умуртқалар ўйноқилиги, орқа мия фаолиятининг бузилиши, спондилолистез).


6. Бандажларга:

қайталанувчи ёки жарроҳлик амалиётини қўллаш имкони бўлмаган чурралар.


7. Мураккаб ортопед пойабзалига:

орттирилган, тизимли, ирсий ёки туғма патологиялар натижасида оёқнинг 3 сантиметрдан ортиқ анатомик калталиги;

товон юзасининг варус ёки вальгусли деформацияси натижасида оёқни ички томонга ёки ташқи томонига қийшайиши;

оёқ кафти ампутацияси ёки экзоартикуляциясидан (Шопар, Лисфранк, Горанжо, Шарп усулида ва бошқалар) кейинги чўлтоқлик;

ошиқ-товон бўғимини мустаҳкамлашни талаб этадиган оёқлар ярим фалажлиги (парези) ёки фалажлиги (параличи);

болалар церебрал фалажлиги;

оёқ панжасининг ривожланган эквинус-варус қийшиқлиги, оёқ панжаси фалажлиги (от туёғи);

оёқ кафти ясси вальгусли фалажлик деформацияси;

оёқ панжасининг куйиш, совуқ уриши, электр жароҳати ёки жарроҳлик муолажаси натижасидаги деформациялари;

оёқ панжасининг ривожланган ва турғун лимфастази (фил оёқлик) ва у билан боғлиқ бўлган трофик ўзгаришлар.






Низомга

5-ИЛОВА



Реабилитация техник воситалари ва кресло-

аравачаларга муҳтожликни аниқлаш бўйича

ТИББИЙ КЎРСАТМАЛАР


1. Хонага мўлжалланган кресло-аравача қуйидаги исталган ҳолатларда ёки касаллик асоратларида тавсия этилади:

NYНA бўйича III даража/IV функционал классдаги сурункали юрак етишмовчилиги;

III даража нафас олиш етишмовчилиги билан асоратланган нафас олиш органлари касалликлари, ҳар қандай даражадаги қон айланиши етишмовчилиги билан уйғунликда;

жигар функцияларининг намоён бўлган бузилиши, портал гипертензия ва асцит билан биргаликдаги жигар касалликлари;

IV даража (терминал босқич)даги сурункали буйрак етишмовчилигига олиб келадиган буйрак касалликлари;

гемиплегия, намоён бўлган гемипарез, намоён бўлган пастки парапарез, параплегия, намоён бўлган трипарез, триплегия, намоён бўлган тетрапарез, тетраплегия;

акинетик-ригид синдроми; кескин намоён бўлган атаксия, шу жумладан намоён бўлган вестибуляр-мияча бузилишлари; яққол намоён бўлган гиперкинетик бузилишлар;

иккала тиззадаги ва ундан юқоридаги ампутация чўлтоқлиги, оёқ функциялари сезиларли бузилган ҳолдаги иккинчи оёқнинг ампутация чўлтоқлиги;

иккала тизза ва билак-кафт бўғимларининг деформацияловчи IV даражали остеоартрози;

оёқлар ва тос суяклари дефекти, деформацияси ва туғма аномалияси (ривожланиш нуқсонлари) оқибатида юриш ва туришнинг намоён бўлган бузилишлари;

намоён бўлган оғриқ синдроми, кескин намоён бўлган контрактура, юриш ва туришнинг намоён бўлган бузилишлари билан бирга иккала оёқнинг III-IV даражали тос-бел ва (ёки) тизза бўғимларининг деформацияловчи артрози;

иккала тос-бел ва (ёки) тизза бўғимларини эндопротезлашдан кейинги оғир асоратлар.


2. Сайр қилиш кресло-аравачаси қуйидаги исталган ҳолатларда ёки касаллик асоратларида тавсия этилади:

гемиплегия, намоён бўлган гемипарез, намоён бўлган пастки парапарез, параплегия, намоён бўлган трипарез, триплегия, намоён бўлган тетрапарез, тетраплегия;

ақлий заифликнинг, руҳий касалликлар (деменция)нинг оғир даражаси оқибатида юриш ва туришнинг намоён бўлган бузилишлари;

иккала тиззадаги ва ундан юқоридаги ампутация чўлтоқлиги, оёқ функциялари сезиларли бузилган ҳолдаги иккинчи оёқнинг ампутация чўлтоқлиги;

иккала тизза ва билак-кафт бўғимларининг деформацияловчи IV даражали остеоартрози;

оёқлар ва тос суяклари дефекти, деформацияси ва туғма аномалияси (ривожланиш пороклари) оқибатида юриш ва туришнинг намоён бўлган бузилишлари;

иккала оёқнинг III-IV даражали тос-бел ва (ёки) тизза бўғимларининг деформацияловчи артрози, намоён бўлган оғриқ синдроми, кескин намоён бўлган контрактура, юриш ва туришнинг намоён бўлган бузилишлари билан бирга;

иккала тос-бел ва (ёки) тизза бўғимларини эндопротезлашдан кейинги оғир асоратлар.


3. Эшитиш мосламасига:

туғма, орттирилган ва аралаш кохлеар неврит;

эшитиш қобилияти пасайишининг III ва IV даражаси (сурдологнинг иккала қулоқнинг эшитиш қобилияти пасайганлиги тўғрисидаги хулосаси асосида).


4. Қўлтиқ таёқ ёки тирсакли қўлтиқ таёққа:

битта оёқнинг таянч-ҳаракат фаолияти тўлиқ бузилган ҳолатлар ҳамда анатомик дефектларда;

сохта бўғим, суяклар дефекти, кескин намоён бўлган контрактура, оёқ камари суяклари ва бўғимларининг турғун қийшайиши ёки анкилози, юриш ва туришнинг намоён бўлган бузилишлари;

бир ёки икки оёқнинг ампутацион чўлтоқлиги;

тизза ва чаноқ-сон бўғимини эндопротезлаш;

ўрта даражада ва намоён бўлган гемипарез, ўрта даражада ва намоён бўлган пастки парапарез.

5. Ҳасса ёки кўзи ожизлар учун ҳассага:

бир оёқнинг таянч-ҳаракат фаолияти қисман бузилган ҳолатларда, шунингдек мураккаб протез ва ортез билан таъминланган ҳолатларда;

тизза ва чаноқ-сон бўғимини эндопротезлаш;

кўзи ожизларга.

6. Юриш мосламасига (ходунокка):

икки оёқ, чаноқ, умуртқа поғонасининг жароҳатларининг асоратларидан кейинги юриш ва туришнинг намоён бўлган бузилишлари.

7. Пешоб қабул қилгич:

Пешоб чиқариш аъзоларида стоманинг мавжудлиги.

8. Нажас қабул қилгич:

Ичакда стоманинг мавжудлиги.





Низомга

6-ИЛОВА



Протез-ортопедия буюмларига муҳтож шахслар

РЎЙХАТИ

Т/р

Ф.И.О.


Туғилган

йили


Яшаш

манзили


Ногирон-

лиги бўлган

муҳтож шахс

ёки пенсия

ёшидаги

муҳтож

шахс

Ногирон-

лик гуруҳи,

сабаби ва

муддати

(агар

ногиронлиги

бўлган шахс

бўлса)

Ташхис


Муҳтожлик аниқланган

протез-ортопедия буюмнинг

номи ва коди


протез-ортопедия

буюмини олиш

учун берилган

йўлланма-талон

берилган санаси


протез-ортопедия

буюми билан

охирги марта

таъминланган

сана


1.










2.










...










       





Низомга

7-ИЛОВА



Реабилитация техник воситалари ва

кресло-аравачаларга муҳтож шахслар

РЎЙХАТИ

Т/р

Ф.И.О.


Туғилган

йили


Яшаш

манзили


Ногирон-

лиги бўлган

муҳтож шахс

ёки пенсия

ёшидаги

муҳтож

шахс

Ногирон-

лик гуруҳи,

сабаби ва

муддати

(агар ногиронлиги бўлган шахс бўлса)

Ташхис


Реабилитация техник воситалари

ва кресло-аравача номи


ушбу воситани

оладиган сана


ушбу воситани

охирги марта

олган сана


1.










2.










...










      





Низомга

8-ИЛОВА

       

Протез-ортопедия буюмини олиш учун

ЙЎЛЛАНМА-ТАЛОН

   

а

     

Протез-ортопедия буюмини олиш учун

ЙЎЛЛАНМА-ТАЛОН

      

а

       

Протез-ортопедия буюмини олиш учун

ЙЎЛЛАНМА-ТАЛОН

      

А қисми

N _______________



В қисми

N _______________


С қисми

N _______________

1. Расмийлаштириш санаси ________________



1. Расмийлаштириш санаси _______________


1. Расмийлаштириш санаси ________________

2. Расмийлаштирган туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси ___________________________



2. Расмийлаштирган туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси _____________________________


2. Расмийлаштирган туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси _____________________________

3. Протез-ортопедия буюмига муҳтож шахснинг Ф.И.О. ________________________



3. Протез-ортопедия буюмига муҳтож шахснинг Ф.И.О. _____________________________


3. Протез-ортопедия буюмига муҳтож шахснинг Ф.И.О. _________________________

4. Туғилган вақти ________________________



4. Туғилган вақти _______________________


4. Туғилган вақти _________________________

5. Паспорт серияси ва рақами _____ ________ ким томонидан берилган _______________



5. Паспорт серияси ва рақами _____ _________ ким томонидан берилган __________________


5. Паспорт серияси ва рақами _____ _________ ким томонидан берилган ___________________

6. Яшаш манзили ва телефон рақами ________ ________________________________________



6. Яшаш манзили ва телефон рақами ________ ________________________________________


6. Яшаш манзили ва телефон рақами _________ ________________________________________

7. ТМЭК (ТМК) хулосаси (ташхис) ________________________________________



7. ТМЭК (ТМК) хулосаси (ташхис) ________________________________________


7. ТМЭК (ТМК) хулосаси (ташхис) ________________________________________

8. Ногиронлик гуруҳи, сабаби ва муддати ________________________________________



8. Ногиронлик гуруҳи, сабаби ва муддати ________________________________________


8. Ногиронлик гуруҳи, сабаби ва муддати ________________________________________

9. Протез-ортопедия буюмининг номи ва коди ________________________________________



9. Протез-ортопедия буюмининг номи ва коди ________________________________________


9. Протез-ортопедия буюмининг номи ва коди ________________________________________

10. Протез-ортопедия буюмининг нархи ______



10. Протез-ортопедия буюмининг нархи ______


10. Протез-ортопедия буюмининг нархи ______

11. Йўлланма-талонни расмийлаштирган шахс _______________________________________



11. Йўлланма-талонни расмийлаштирган шахс ________________________________________


11. Йўлланма-талонни расмийлаштирган шахс ________________________________________

Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси бош врачи __________________________________



12. Протез-ортопедия буюмини тайёрлаган корхона ________________________________


12. Протез-ортопедия буюмини тайёрлаган корхона _________________________________

Йўлланма-талонни қабул қилиб олган шахснинг Ф.И.О. ва имзоси _______________

________________________________________



13. Корхонада тайёрланган протез-ортопедия буюми коди ва нархи ____________________



13. Корхонада тайёрланган протез-ортопедия буюми коди ва нархи _____________________



Корхона раҳбарининг Ф.И.О. ва имзоси ________________________________________



Корхона раҳбарининг Ф.И.О. ва имзоси ________________________________________



Протез-ортопедия буюмини олувчининг Ф.И.О. ва имзоси _________________________ ______________________________________



Протез-ортопедия буюмини олувчининг Ф.И.О., имзоси ва қабул қилиб олган санаси ________________________________________ ________________________________________



Буюртма қабул қилинган сана ______________








Низомга

9-ИЛОВА



Протез-ортопедия буюмлари учун расмийлаштирилган

йўлланма-талонларни қайд этиш

ЖУРНАЛИ

Т/р

Йўллан-

ма-талон

расмийлаш-

тирилган

шахснинг

Ф.И.О.


Туғилган

вақти

(кун, ой,

йил)


Яшаш

манзили


Паспорт

серияси,

рақами

ва ким

томони-

дан берил-

ганлиги

(туғил-

ганлик

тўғрисидаги

гувоҳнома)


ТМЭК

ёки ТМК

томонидан

берилган

тиббий

хулосанинг

берилган

санаси ва

рақами


Ногирон-

лиги

бўлган

муҳтож

шахс

ёки

пенсия

ёшидаги

муҳтож

шахс

Ноги-

ронлик

гуруҳи,

сабаби ва

муддати

(агар

ногирон-

лиги

бўлган

шахс

бўлса)

Ташхис


Йўл-

ланма-

талон

расмий-

лашти-

рилган

сана,

рақами,

протез-

ортопедия

буюми

номи ва

коди


Протез-

орто-

педия

буюми

билан

таъмин-

ланган

сана


1.












2.












...












       





Низомга

10-ИЛОВА



______________ туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси


ПРОТЕЗЛАНУВЧИНИНГ КАРТАСИ

1. Фамилияси


2. Исми


3.Отасининг исми


4. Яшаш манзили


5. Паспорт серияси __________ рақами ___________

Ким томонидан ва қачон берилган


6. Ногиронлиги бўлган муҳтож шахс ёки пенсия ёшидаги муҳтож шахс


7. Ногиронлик гуруҳи, сабаби ва муддати (агар ногиронлиги бўлган шахс бўлса)


8. Иш жойи ва лавозими


9. Ташхис


10. Беморнинг шикоятлари


               

        

11. Қисқа касаллик тарихи


               

12. Беморнинг аҳволи


               

Т/р

Йўлланма-талон тўғрисида

маълумотлар


Протез-ортопедия буюми

тўғрисида маълумотлар


рақами


расмийлаш-

тирилган сана


С қисми

қайтарил-

ган сана


номи


нархи


тайёрлаган

корхона


кейинги

таъминла-

ниш муддати


1.









2.









...









       





Низомга

11-ИЛОВА



20___ йил __________ ойида протез-ортопедия

буюмлари билан таъминланган ногиронлиги

бўлган муҳтож шахслар ва пенсия ёшидаги

муҳтож шахслар ҳақида

ҲИСОБОТ

          

Т/р

Туман

(шаҳар)


Муҳтожлик


жами


шу жумладан


шундан


пенсия

ёшидаги

шахслар


16 ёшдан

катта

ногирон-

лиги бўлган

шахслар

шу

жумладан,

16 - 18

ёшдагилар


16 ёшгача

бўлган

ногирон-

лиги бўлган

болалар

ре-

жа-

лаш-

ти-

рил-

ган

маб-

лағ

(минг

сўм-

да)


сон

суя-

ги

тў-

лиқ

олин-

ган-

дан

ке-

йин-

ги

про-

тез


сон

про-

тези


бол-

дир

про-

тези


елка

про-

тези


би-

лак

про-

тези


қўл

пан-

жаси

про-

тези


қўк-

рак

бези

про-

тези


оёқ

ап-

па-

ра-

ти


қўл

ап-

па-

ра-

ти


оёқ

ту-

то-

ри


қўл

ту-

то-

ри


кор-

сет


му-

рак-

каб

по-

йаб-

зал


про-

тез

учун

по-

йаб-

зал


бош-

қа

про-

тез-

ор-

то-

пе-

дия

бу-

юм-

ла-

ри


кон-

тин-

гент

(одам.)


бу-

юм-

лар

сони


кон-

тин-

гент

(одам.)


бу-

юм-

лар

сони


кон-

тин-

гент

(одам.)


бу-

юм-

лар

сони


кон-

тин-

гент

(одам.)


бу-

юм-

лар

сони


кон-

тин-

гент

(одам.)


бу-

юм-

лар

сони



1


2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17

18

19

20

21

22

23

24

25

26

27

1.





























2.





























...





























Жадвалнинг давоми

Таъминот


жами


шу жумладан


шундан


пенсия

ёшидаги

шахслар


16 ёшдан

катта

ногирон-

лиги бўлган

шахслар

шу

жумладан,

16 - 18

ёшдагилар


16 ёшгача

бўлган

ногирон-

лиги бўлган

болалар

сарф-

лан-

ган

маб-

лағ

(минг

сўм-

да)


сон

суя-

гини

тўлиқ

олин-

ган-

дан

ке-

йин-

ги

про-

тез


сон

про-

тези


бол-

дир

про-

тези


елка

про-

тези


би-

лак

про-

тези


қўл

пан-

жаси

про-

тези


қўк-

рак

бези

про-

тези


оёқ

ап-

па-

рати


қўл

ап-

па-

рати


оёқ

ту-

то-

ри


қўл

ту-

то-

ри


кор-

сет


му-

рак-

каб

по-

йаб-

зал


про-

тез

учун

по-

йаб-

зал


бош-

қа

про-

тез-

ор-

то-

пе-

дия

бу-

юм-

лари


кон-

тин-

гент

(одам.)


бу-

юм-

лар

сони


кон-

тин-

гент

(одам.)


бу-

юм-

лар

сони


кон-

тин-

гент

(одам.)


бу-

юм-

лар

сони


кон-

тин-

гент

(одам.)


бу-

юм-

лар

сони


кон-

тин-

гент

(одам.)


бу-

юм-

лар

сони


28


29

30

31

32

33

34

35

36

37

38

39

40

41

42

43

44

45

46

47

48

49

50

51

52

53

















































              

Изоҳ: мазкур ҳисобот туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари ва ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари томонидан тўлдирилади.






Низомга

12-ИЛОВА



20___ йил __________ ойида реабилитация

техник воситалари ва кресло-аравачалар билан

таъминланган ногиронлиги бўлган муҳтож шахслар

ва пенсия ёшидаги муҳтож шахслар ҳақида

ҲИСОБОТ

         

Т/р

Туман

(шаҳар)


Ҳасса


Қўлтиқ-таёқ


муҳтожлар


таъминланганлар


муҳтожлар


таъминланганлар


жа-

ми


шундан


жа-

ми


жа-

ми

са-

рф-

лан-

ган

(ми-

нг

сўм-

да)


шундан

шундан

ҳомийлар

ҳисобидан


жа-

ми


шундан

жа-

ми


жа-

ми

са-

рф-

лан-

ган

(ми-

нг

сўм-

да)


шундан

шундан

ҳомийлар

ҳисобидан


пен-

сия

ёши-

да-

ги

ша-

хс-

лар


16

ёш-

дан

кат-

та

но-

ги-

рон-

лиги

бўл-

ган

шахс-

лар

шу

жум-

ла-

дан,

16 -

18

ёш-

да-

ги-

лар


16

ёш-

гача

бўл-

ган

но-

ги-

рон-

лиги

бўл-

ган

бола-

лар

пен-

сия

ёши-

да-

ги

ша-

хс-

лар


16

ёш-

дан

кат-

та

но-

ги-

рон-

лиги

бўл-

ган

шахс-

лар

шу

жум-

ла-

дан,

16 -

18

ёш-

да-

ги-

лар


16

ёш-

гача

бўл-

ган

но-

ги-

рон-

лиги

бўл-

ган

бола-

лар

со-

ни

са-

рф-

лан-

ган

маб-

лағ

(ми-

нг

сўм-

да)


пен-

сия

ёши-

да-

ги

ша-

хс-

лар


16

ёш-

дан

кат-

та

но-

ги-

рон-

лиги

бўл-

ган

шахс-

лар

шу

жум-

ла-

дан,

16 -

18

ёш-

да-

ги-

лар


16

ёш-

гача

бўл-

ган

но-

ги-

рон-

лиги

бўл-

ган

бола-

лар

пен-

сия

ёши-

да-

ги

ша-

хс-

лар


16

ёш-

дан

кат-

та

но-

ги-

рон-

лиги

бўл-

ган

шахс-

лар

шу

жум-

ла-

дан,

16 -

18

ёш-

да-

ги-

лар


16

ёш-

гача

бўл-

ган

но-

ги-

рон-

лиги

бўл-

ган

бола-

лар

сони

са-

рф-

лан-

ган

маб-

лағ

(ми-

нг

сўм-

да)



1


2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17

18

19

20

21

22

23

24

25

26

27

1.





























2.





























...





























Жадвалнинг давоми

Эшитув аппарати


Кресло-аравача


муҳтожлар


таъминланганлар


муҳтожлар


таъминланганлар


жа-

ми

шундан


жа-

ми


жа-

ми

са-

рф-

лан-

ган

(ми-

нг

сўм-

да)

шундан


шундан

ҳомийлар

ҳисобидан


жа-

ми

шундан


жа-

ми

жа-

ми

са-

рф-

лан-

ган

(ми-

нг

сўм-

да)

шундан


шундан

ҳомийлар

ҳисобидан


пен-

сия

ёши-

да-

ги

ша-

хс-

лар


16

ёш-

дан

кат-

та

но-

ги-

рон-

лиги

бўл-

ган

шахс-

лар

шу

жум-

ла-

дан,

16 -

18

ёш-

да-

ги-

лар


16

ёш-

гача

бўл-

ган

но-

ги-

рон-

лиги

бўл-

ган

бола-

лар

пен-

сия

ёши-

да-

ги

ша-

хс-

лар


16

ёш-

дан

кат-

та

но-

ги-

рон-

лиги

бўл-

ган

шахс-

лар

шу

жум-

ла-

дан,

16 -

18

ёш-

да-

ги-

лар


16

ёш-

гача

бўл-

ган

но-

ги-

рон-

лиги

бўл-

ган

бола-

лар

со-

ни

са-

рф-

лан-

ган

маб-

лағ

(ми-

нг

сўм-

да)

пен-

сия

ёши-

да-

ги

ша-

хс-

лар


16

ёш-

дан

кат-

та

но-

ги-

рон-

лиги

бўл-

ган

шахс-

лар

шу

жум-

ла-

дан,

16 -

18

ёш-

да-

ги-

лар


16

ёш-

гача

бўл-

ган

но-

ги-

рон-

лиги

бўл-

ган

бола-

лар

пен-

сия

ёши-

да-

ги

ша-

хс-

лар


16

ёш-

дан

кат-

та

но-

ги-

рон-

лиги

бўл-

ган

шахс-

лар

шу

жум-

ла-

дан,

16 -

18

ёш-

да-

ги-

лар


16

ёш-

гача

бўл-

ган

но-

ги-

рон-

лиги

бўл-

ган

бола-

лар

сони

са-

рф-

лан-

ган

маб-

лағ

(ми-

нг

сўм-

да)

28


29

30

31

32

33

34

35

36

37

38

39

40

41

42

43

44

45

46

47

48

49

50

51

52

53









































































            

Изоҳ: мазкур ҳисобот туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари ва ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари томонидан тўлдирилади.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 20 июнь, 24-сон, 298-модда










































Время: 0.1616
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск