Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумий қоидалар. Божхона органлари фаолиятини тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.06.2016 й. 193-сон "Дарбанд" йўл-патруль хизмати постига ёндош ҳудудда божхона пунктини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.06.2016 й.

N 193



"ДАРБАНД" ЙЎЛ-ПАТРУЛЬ ХИЗМАТИ ПОСТИГА

ЁНДОШ ҲУДУДДА БОЖХОНА ПУНКТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Тақиқланган буюмларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали олиб ўтилиши ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш чораларини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси ҳамда Ички ишлар вазирлигининг Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармасининг фаолият кўрсатиб турган "Дарбанд" йўл-патруль хизмати постига ёндош ҳудудда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Сурхондарё вилояти бошқармаси "Ғалаба" чегара темир йўл божхона пунктининг "Дарбанд" божхона пунктини (кейинги ўринларда "Дарбанд" божхона пункти деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, "Дарбанд" божхона пунктининг фаолияти фақат "Термиз-Қарши" йўналишида ҳаракатланаётган автотранспорт воситаларида уларни мобил инспекция-текшириш комплексидан фойдаланган ҳолда текшириш йўли билан контрабандани аниқлаш ва олдини олишга йўналтирилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси:

штатдаги ходимлар сони 1-иловага* мувофиқ 15 нафар бўлган "Дарбанд" божхона пунктини, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси бўлинмаларининг, шунингдек Олий ҳарбий божхона институтининг штатдаги ходимлари сонини 2-иловага* мувофиқ қисқартириш ҳисобига ташкил этсин;

"Rapiscan Systems Ltd" (Буюк Британия) компанияси билан инспекция-текшириш комплексини етказиб бериш, монтаж қилиш ва ишга тушириш-созлаш юзасидан, истисно тариқасида, тендер (танлов) савдолари ўтказмасдан контракт тузишга рухсат этилсин;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда божхона пунктининг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги таркибий бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлигининг технологик схемасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, "Дарбанд" божхона пунктининг функцияларини фақат автотранспорт воситаларини инспекция-текшириш комплексидан фойдаланган ҳолда текширишдан ўтказишдан иборат этиб белгилашни назарда тутсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

инспекция-текшириш комплексини ўрнатиш ва ундан фойдаланиш учун зарур таъмирлаш-қурилиш ишлари амалга оширилишини, шу жумладан инспекция-текшириш комплексига кириш ва ундан чиқиш йўллари қурилишини ҳамда йўл-патруль хизмати постига ёндош ҳудудда (кейинги ўринларда объект деб аталади) қонун ҳужжатларига мувофиқ радиация хавфсизлиги нормаларига риоя этган ҳолда зарур инфратузилма яратилишини;

йўл-патруль хизмати постининг мавжуд биносида "Дарбанд" божхона пункти ходимлари учун тўртта хона ажратилишини таъминласин.


5. Белгилансинки, ушбу қарорни бажариш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги Давлат бюджети параметрларида тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги учун назарда тутилган бюджет ажратмалари, шунингдек уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


6. Қуйидагилар:

"Дарбанд" божхона постини жиҳозлаш доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхат бўйича келтирилаётган инспекция-текшириш комплекси, асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар, сарфлаш материаллари божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш йиғимлари бундан мустасно);

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси келтирилаётган инспекция-текшириш комплексини давлат рўйхатидан ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига йиғимлар тўлашдан;

Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан бажарилган ишлар (кўрсатилган хизматлар) қўшилган қиймат солиғидан;

Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан инспекция-текшириш комплексига техник хизмат кўрсатишдан олинган даромадлар юридик шахсларнинг фойда солиғидан озод этилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига, "Давархитектқурилиш" қўмитасига ва Сурхондарё вилояти ҳокимлигига истисно тариқасида:

объект бўйича таъмирлаш-қурилиш ишларини лойиҳа-смета ҳужжатларини 2016 йил 30 сентябргача ишлаб чиқиш билан биргаликда амалга оширишга;

таъмирлаш-қурилиш ишлари юзасидан пудрат шартномасини танлов савдолари ўтказмасдан тузишга рухсат этилсин.


8. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси ва "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан олиб келинадиган, "Дарбанд" божхона пунктини жиҳозлаш учун зарур бўлган инспекция-текшириш комплекси, асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар, сарфлаш материаллари аэропортларда ва темир йўл станцияларида йиғимлар ундирилмасдан сақланишини таъминласинлар.


9. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги белгиланган тартибда:

йўл-патруль хизмати постида маълумотларни алоқанинг оптик воситалари орқали узатиш каналини;

йўл-патруль хизмати пости ҳудудида мобил алоқа операторлари тармоқларининг ишончли ишлашини ташкил этсин.


10. "Ўзбекэнерго" АЖ йўл-патруль хизмати постини ва "Дарбанд" божхона пунктини электр энергияси билан узлуксиз таъминласин.


11. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, зарурат бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг буюртманомасига биноан икки ҳафта муддатда қўшимча ер участкаси ажратсин.


12. Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси лойиҳа-смета ҳужжатларининг белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминласин ва таъмирлаш-қурилиш ишлари бажарилиши сифати юзасидан давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги "Ўзметкомбинат" АЖ ва "Ўзқурилишматериаллари" АК билан биргаликда лойиҳалаш ташкилотининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича объектнинг таъмирлаш-қурилиш ишларини амалга ошириш учун металл прокат ва цементнинг бошқариладиган нархларда белгиланган тартибда ажратилишини таъминласин.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 20 июнь, 24-сон, 284-модда





















































Время: 0.1566
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск