Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўсимлик дунёси тўғрисидаги қонунчилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.06.2016 й. 198-сон "Ўрмон хўжалигини ривожлантиришни молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.06.2016 й.

N 198



ЎРМОН ХЎЖАЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШ-

ТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасида ўрмон хўжалигини ривожлантиришни молиялаштиришни, ўрмон фонди ҳудудида ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш, ҳимоялаш, такроран кўпайтириш ҳамда тиклашнинг молиявий таъминотини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси қошида Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилсин.


2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси қошидаги Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

ўрмон фонди ерларида аризаларни кўриб чиққанлик ва рухсатномалар берганлик учун олинадиган маблағларнинг 100 фоизи;

ўрмон фонди ерларида (давлат қўриқхоналаридан ташқари) ҳайвонот ва ўсимлик дунёсига етказилган зарарни қоплаш бўйича ундирилган маблағларнинг 100 фоизи;

ўрмон фондининг рухсат этилган ҳудудларида чорва молларини боқиш, ўрмон фонди участкаларида пичан ўриш, ўрмон фонди участкаларида асалари уялари ва қутиларини жойлаштириш, ўрмон фонди участкаларида дарахт ва буталарни кесмаган ҳолда ўтин ва шох-шаббаларни йиғиш, давлат ўрмон фонди участкаларидан маданий-маърифий, тарбиявий, соғломлаштириш, рекреацион ва эстетик мақсадларда фойдаланиш учун тўловларнинг 50 фоизи;

хайр-эҳсон қилувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг маблағлари;

Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида жойлаштиришдан олинган даромадлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси қошидаги Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 10 июндаги

198-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида" 2005 йил 10 августдаги 191-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 32-33-сон, 247-модда) 1-бандининг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси марказий аппарати ходимларининг умумий чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси тизимининг умумий белгиланган сони доирасида 41 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари 31 нафар этиб белгилансин".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 10-сон, 108-модда) билан тасдиқланган Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланганлик учун тўлов сифатида тушган маблағларни, жарима суммалари ва табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлардан етказилган зарар учун ундирилган суммаларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандидаги ва 5-банднинг бешинчи хатбошидаги "ҳисоб рақамига" сўзлари "ғазначилик шахсий ҳисоб рақамига" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 30 сентябрдаги 278-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 9-сон, 86-модда) билан тасдиқланган Ўрмондан фойдаланганлик учун тўловлар миқдорини ва уларни ундиришни тартибга солиш тўғрисида низомнинг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"6. Ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган ўрмондан фойдаланиш турлари учун тўловлар суммасининг 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасига, қолган 50 фоизи ўрмондан доимий фойдаланувчиларнинг ҳисоб рақамига тушади ва ўрмондан доимий фойдаланувчиларнинг даромади ҳисобланади. Агар ўрмондан доимий фойдаланувчилар бюджет ташкилотлари бўлган тақдирда, ўрмондан фойдаланишнинг кўрсатиб ўтилган турлари учун тўловлар суммасининг 50 фоизи уларнинг бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаларига тушади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 20 июнь, 24-сон, 286-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 6-сон, 51-модда






















Время: 0.1473
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск