Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ёнғин хавфсизлиги. Ёнғинга қарши тадбирлар /

Туманлар, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати бўлинмаларини ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.06.2016 й. 200-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 10 июндаги

200-сон қарорига

1-ИЛОВА



Туманлар, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида, ўта муҳим

давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори

бўлган объектларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар

вазирлигининг Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати

бўлинмаларини ташкил этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг (кейинги ўринларда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати деб аталади) туманлар, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларидаги (кейинги ўринларда туманлар ва шаҳарлар деб аталади), ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги бўлинмаларини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати туманлар, шаҳарлар ва ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда ёнғинлар профилактикасини амалга ошириш, ёнғинлар тарқалишининг олдини олиш ва ўчириш мақсадида ташкил этилган ҳарбийлаштирилган ва касбийлаштирилган бўлинмаларни ўз ичига олади.


3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ёнғин - одамларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига, шунингдек атроф табиий муҳитга зарар етказадиган, назорат қилиб бўлмайдиган ёниш;


ёнғин хавфсизлиги - одамларнинг, юридик ва жисмоний шахслар мол-мулкининг, шунингдек атроф табиий муҳитнинг ёнғинлардан ҳимояланганлиги ҳолати;


Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг ҳарбийлаштирилган бўлинмалари - сафдорлар, сержантлар ва офицерлар таркибидан иборат бўлган шахслар (ходимлар) хизмат қиладиган Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг бўлинмалари;


Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг касбийлаштирилган бўлинмалари - махсус унвонга эга бўлмаган шахслар (хизматчилар) хизмат қиладиган Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг бўлинмалари;


тоифаланмаган туманлар ва шаҳарлар - ҳудудида кимё саноати объектлари, ёқилғи-энергетика комплекси корхоналари, портловчи, одамларнинг ҳаёти учун заҳарли ва бошқа хавфли моддалардан фойдаланиладиган ишлаб чиқаришлар, сув хўжалиги объектлари ҳамда стратегик ва мудофаа аҳамиятига эга бўлган саноат корхоналари, маданиятнинг ноёб ёдгорликлари ва уларда ёнғин содир бўлиши давлатнинг стратегик манфаатларига, иқтисодий хавфсизлигига анча миқдордаги зарар етказиши мумкин бўлган бошқа объектлар жойлашган туманлар ва шаҳарлар;


биринчи тоифали туманлар ва шаҳарлар - ҳудудида ҳаёт таъминотининг муҳим объектлари (нон заводлари, сувни тозалаш иншоотлари), вилоят аҳамиятига эга бўлган саноат корхоналари жойлашган туманлар ва шаҳарлар;


иккинчи тоифали туманлар ва шаҳарлар - тоифаланмаган ва биринчи тоифага кирадиганлардан бошқа туманлар ва шаҳарлар.



II. ДАВЛАТ ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ХИЗМАТИ

БЎЛИНМАЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


4. Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати бўлинмалари ушбу Низомда ҳамда бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган туман ва шаҳар тоифасини ҳисобга олинган ҳолда ташкил этилади.


5. Тоифаланмаган туманлар ва шаҳарларда, аҳоли сонидан қатъи назар, ҳарбийлаштирилган ва касбийлаштирилган қисмларни, шунингдек ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисмларини ўз ичига олувчи ёнғин хавфсизлиги отрядлари ташкил этилади.

Аҳоли сони 50 минг киши ва ундан ортиқ бўлган шаҳарларда, шунингдек биринчи тоифали туманлар ва шаҳарларда ҳарбийлаштирилган ҳамда касбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисмларини ўз ичига олувчи ёнғин хавфсизлиги отрядлари ташкил этилади.

Иккинчи тоифали туманлар ва шаҳарларда касбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги отряд (қисм)лари ташкил этилади.


6. Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг ҳарбийлаштирилган ва касбийлаштирилган бўлинмалари ташкил этиладиган туманлар ва шаҳарлар рўйхати ҳамда бўлинмаларнинг штатлар сони Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан, туманлар ва шаҳарларнинг тоифаларидан келиб чиққан ҳолда, нормалар ва қоидаларга мувофиқ белгиланади ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати бўлинмаларининг тузилмасига, туман ва шаҳарнинг тоифасини ҳисобга олган ҳолда, тасдиқланган штатлар сони ҳамда уларни сақлаш учун ажратиладиган маблағлар доирасида ўзгартиришлар киритади.


7. Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда ёнғин хавфсизлигини таъминлайдиган бўлинмалари (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси объектлари бундан мустасно) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг штатлар сонини белгилайдиган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ҳисобга олган ҳолда, манфаатдор вазирликлар, идоралар, ташкилотларнинг ҳамда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг ҳудудий бўлинмалари вакилларидан иборат таркибдаги идоралараро комиссияларининг далолатномалари ҳамда ташкилотлар раҳбарлари томонидан ички ишлар органлари билан тузиладиган шартномалар асосида ташкил этилади.

Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг ҳарбийлаштирилган ёки касбийлаштирилган бўлинмалари ташкил этиладиган ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлар рўйхати ва уларнинг штатлар сони ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.



III. ДАВЛАТ ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ

ХИЗМАТИ БЎЛИНМАЛАРИНИ МОЛИЯВИЙ

ВА МОДДИЙ-ТЕХНИК ТАЪМИНЛАШ


8. Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматини сақлаш харажатлари:

Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг туманлар ва шаҳарларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлайдиган ҳарбийлаштирилган ва касбийлаштирилган бўлинмалари бўйича - Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ҳисобига;

Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлайдиган ҳарбийлаштирилган ва касбийлаштирилган бўлинмалари бўйича - тузилган шартномаларга мувофиқ ташкилотларнинг маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


9. Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг бўлинмалари учун бинолар ва иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш харажатлари, ташкилотлар билан тузиладиган шартномалар асосида ташкил этиладиган бўлинмалар бундан мустасно, тегишли йилга Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурида назарда тутилган марказлаштирилган капитал қўйилмалар лимитлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар доирасида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.

Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг ташкилотлар билан тузилган шартномалар асосида ташкил этилган бўлинмалари учун бинолар ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ушбу ташкилотларнинг маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


10. Ёнғин ўчириш деполарининг бинолари ва иншоотларидан фойдаланиш, уларни жиҳозлаш, Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати бўлинмалари учун ёнғин техникаси, автотранспорт ва ёнилғи-мойлаш материаллари, махсус кийим-бош, алоқа воситалари, диагностика аппаратлари, жиҳозлар ва ёнғин-техник маҳсулотлари, ташкилий техника, эҳтиёт қисмлар ва сарфлаш материаллари сотиб олиш:

Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг туманлар ва шаҳарларда ташкил этиладиган ҳарбийлаштирилган ва касбийлаштирилган бўлинмалари бўйича - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобига;

Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда ташкил этиладиган ҳарбийлаштирилган ва касбийлаштирилган бўлинмалари бўйича - тузилган шартномаларга мувофиқ ташкилотларнинг маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


11. Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг бошқармалари ва бўлимлари (бўлинмалари)нинг тасдиқланган штатларига давлат ёнғин назоратини амалга ошириш ҳамда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг ҳарбийлаштирилган ва касбийлаштирилган бўлинмаларига раҳбарлик қилиш бўйича қўшимча лавозимларни киритиш тегишли равишда, Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг ҳарбийлаштирилган ва касбийлаштирилган бўлинмаларининг белгиланган штатлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида, бироқ ушбу бўлинмалар штатларининг тасдиқланган умумий сонининг тўрт фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда амалга оширилади.



IV. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


12. Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг туманлар, шаҳарлар ва ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги бўлинмаларини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


13. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавоб берадилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 20 июнь, 24-сон, 288-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 6-сон, 53-модда





































Время: 0.1411
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск