ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Ўрта-махсус касбий таълим (академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.05.2016 й. 132-сон "Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.05.2016 й.

N 132



УМУМИЙ ЎРТА ВА ЎРТА МАХСУС,

КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МУАССАСАЛАРИДА

СОҒЛОМ ОВҚАТЛАНИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


ҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "2015-2020 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланишини таъминлаш Концепциясини ва чора-тадбирлар комплексини тасдиқлаш тўғрисида" 2015 йил 29 августдаги 251-сон қарори ижросини таъминлаш, умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ошхона ва буфетларида (кейинги ўринларда ошхоналар деб аталади) ўқувчиларнинг соғлом овқатланишини ташкил этишни янада такомиллаштириш, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига мос шароитлар яратиш, озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомлар сифатини назорат қилишни кучайтириш, ошхоналарни ижарага олувчи тадбиркорлик субъектларига қулай шарт-шароитлар ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

2016-2020 йилларда умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этишни янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ;

2017-2020 йилларда овқатланиш тизими мавжуд бўлмаган умумий ўрта таълим муассасаларида ошхоналарни ташкил этиш ва жиҳозлаш кўрсаткичлари 2а-иловага мувофиқ;

2017-2020 йилларда умумий ўрта таълим муассасаларида ишламаётган ошхоналарнинг фаолиятини ташкил этиш ва уларни қайта жиҳозлаш кўрсаткичлари 2б-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари Халқ таълими вазирлиги билан келишилган ҳолда мазкур қарорнинг ва 2б-иловалардаги кўрсаткичларга мувофиқ 2017-2020 йилларда умумий ўрта таълим муассасаларида ошхоналарнинг фаолиятини ташкил этиш бўйича ҳудудий манзилли дастурларини икки ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари томонидан умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ошхоналарида сотилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомлар, шунингдек уларда фойдаланиладиган технологик жиҳозларнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослигини, ошхоналар ходимларининг санитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши тадбирлар бажарилишига риоя этишини аниқлаш юзасидан Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгаши ҳамда унинг ҳудудий комиссиялари билан келишувларсиз ҳар чоракда бир марта назорат ишларини олиб бориш ҳуқуқини бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ошхоналарида сотилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомлар, шунингдек уларда фойдаланиладиган технологик жиҳозларнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослигини, ошхоналар ходимларининг санитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши тадбирлари бажарилишига риоя этишини назорат қилиш тартибини белгилаш тўғрисида Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгашига таклиф киритсин.


5. Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ошхоналарини ижарага бериш бўйича танлов комиссиясига қишлоқ жойлардаги таълим муассасалари жойлашган ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатидан келиб чиқиб, уларнинг ошхоналарини Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари билан келишган ҳолда ижарага беришда "ноль" ставкасини белгилаш ваколати берилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан электрон оммавий ахборот воситаларида умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом, рационал ва хавфсиз овқатланишнинг ташкил этилишини такомиллаштириш юзасидан тарғибот-ташвиқот ишларини кенг ёритсинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Манфаатдор вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.И. Икрамов ва Б.Ю. Ходиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 2 майдаги

132-сон қарорига

2-ИЛОВА



2016-2020 йилларда умумий ўрта ва ўрта

махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом

овқатланишни ташкил этишни янада такомиллаштириш,

ошхоналарни ташкил этиш ва уларни жиҳозлаш

ишларини амалга ошириш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

Т/р

Тадбирлар


Бажариш

муддатлари


Масъул бажарувчилар


I. УМУМИЙ ЎРТА ВА ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ

МУАССАСАЛАРИ ОШХОНА ВА БУФЕТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ

1.

Овқатланиш тизими мавжуд бўлмаган умумий ўрта таълим муассасаларида ошхона ва буфетларни ташкил этиш, жиҳозлаш ва қайта жиҳозлаш бўйича белгиланган кўрсаткичларга мувофиқ равишда молиялаштириш манбаларини кўрсатган ҳолда манзилли дастурларни тасдиқлаш.


2016 йил

1 июлгача


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Халқ таълими вазирлиги


2.

Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ошхона ва буфетлари учун намунавий таомномаларни (ҳар бир таомнинг тайёрлаш технологиясини кўрсатиб ўтган ҳолда) тасдиқлаш.


2016 йил

август


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази


3.

Замонавий тажрибалар асосида умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ошпазларини малака ошириш курсларига жалб этиш чораларини кўриш.


2016 йил

III чорагидан

бошлаб доимий


Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ижарачи корхоналар билан ҳамкорликда


II. ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА СОҒЛОМ ОВҚАТЛАНИШНИ

ТАШКИЛ ЭТИШГА ДОИР ТАРҒИБОТ-ТАШВИҚОТ ИШЛАРИ

4.

Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш юзасидан оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш, бунда:

ўқувчилар учун фойдали таомларни тайёрлаш усулларига, уларни истеъмол қилишнинг ижобий таъсирига;

овқатланиш режимига ва уларга амал қилинишига;

таркибида зарарли моддалар мавжуд бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомларни истеъмол қилишнинг салбий оқибатлари масалаларига алоҳида эътибор қаратиш.


Жадвал

асосида


Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


5.

Умумий ўрта таълим муассасаларининг бошланғич синф ўқувчилари ўртасида "Тўғри овқатланиш дарслари" таълим дастурини жорий этиш ва унда қуйидагиларни назарда тутиш:

ўқувчиларда саломатликнинг қадри ва уни мустаҳкамлаш зарурлиги тўғрисида тасаввур ҳосил қилиш;

ўқувчиларни соғлом ҳаёт тарзи ва тўғри овқатланиш қоидалари билан таништириш;

ўқувчиларнинг ўз соғлиғига ғамхўрлик қилиши билан боғлиқ хулқ-атвор шаклларини ўзлаштиришлари, уларни тўғри овқатланишга доир миллий-маданий анъаналар билан таништириш асосий мавзу сифатида киритилишини таъминлаш.


2016 йил

III чорак


Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги


6.

Ўқувчилар, педагог ходимлар, ота-оналар томонидан соғлом овқатланиш қоидаларига амал қилиниши юзасидан билим ва кўникмаларни янада ривожлантириш бўйича давра суҳбатлари ўтказиб бориш.


Доимий

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги


7.

Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш масаласини "Саломатлик сабоқлари", "Соғлом авлод асослари", "Соғлом оила асослари" дарслари орқали ўқувчилар онгига етказиш чораларини кўриш.


Жадвал

асосида


Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги


8.

Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳудудий семинарлар ўтказиш.

2016-2020

йиллар

давомида,

ҳар йили

сентябрь -

декабрда


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази

       





Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 2 майдаги

132-сон қарорига

2а-ИЛОВА



2017-2020 йилларда овқатланиш тизими мавжуд

бўлмаган умумий ўрта таълим муассасаларида

ошхоналарни ташкил этиш ва жиҳозлаш

КЎРСАТКИЧЛАРИ


дона

Т/р

Ҳудудлар


2017-2020

йилларда

ошхоналар

ташкил

этиладиган

мактаблар

сони


Ташкил этиладиган ошхоналарни

жиҳозлаш кўрсаткичлари, шу жумладан:


ўтириш

ўринлари

(тўплам)


муз-

латгич


сув

қай-

натгич


электр

плита


идиш

ювиш

ванна-

лари


ишлаб

чиқариш

столи


Республика бўйича


2630

13150

2630

2630

2630

2630

2630

1.

Қорақалпоғистон

Республикаси


254

1270

254

254

254

254

254

2.

Андижон


59

295

59

59

59

59

59

3.

Бухоро


83

415

83

83

83

83

83

4.

Жиззах


212

1060

212

212

212

212

212

5.

Қашқадарё


445

2225

445

445

445

445

445

6.

Навоий


127

635

127

127

127

127

127

7.

Наманган


130

650

130

130

130

130

130

8.

Самарқанд


590

2950

590

590

590

590

590

9.

Сирдарё


42

210

42

42

42

42

42

10.

Сурхондарё


210

1050

210

210

210

210

210

11.

Тошкент в.


245

1225

245

245

245

245

245

12.

Фарғона


209

1045

209

209

209

209

209

13.

Хоразм


24

120

24

24

24

24

24

     





Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 2 майдаги

132-сон қарорига

2б-ИЛОВА



2017-2020 йилларда умумий ўрта таълим муассасаларида

ишламаётган ошхоналарнинг фаолиятини ташкил

этиш ва уларни қайта жиҳозлаш

КЎРСАТКИЧЛАРИ


дона

Т/р

Вилоятлар


2017-2020

йилларда

ошхоналар

ташкил

этилиши

белгиланган мактаблар

сони


Ташкил этиладиган ошхоналарни қайта

жиҳозлаш кўрсаткичлари, шу жумладан:


ўтириш

ўринлари

(тўплам)


муз-

латгич


муз-

латгич

витрина


сув

қай-

натгич


электр

плита


идиш

ювиш

ванна-

лари


ишлаб

чиқариш

столлари


Республика бўйича


2061

4868

806

1030

823

1091

801

1059

1.

Қорақалпоғистон

Республикаси


158

371

53

78

65

83

56

85

2.

Андижон


117

309

42

64

51

68

44

101

3.

Бухоро


121

271

40

55

48

60

44

61

4.

Жиззах


122

252

38

50

46

55

45

34

5.

Қашқадарё


253

585

87

131

90

131

88

141

6.

Навоий


80

177

21

41

31

38

30

27

7.

Наманган


154

339

64

77

66

81

62

16

8.

Самарқанд


274

605

153

143

109

151

153

120

9.

Сирдарё


67

139

36

31

28

30

27

16

10.

Сурхондарё


193

487

76

103

80

101

71

107

11.

Тошкент в.


197

495

83

96

79

108

73

129

12.

Фарғона


206

534

64

100

74

106

60

124

13.

Хоразм


119

304

49

61

56

79

48

98

       





Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 2 майдаги

132-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Таълим муассасаларида соғлом овқатланиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 20 августдаги 184-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 34-сон, 293-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" (Вазирлар Маҳкамасининг "Халқ таълими ҳудудий органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида" 2011 йил 1 мартдаги 52-сон қарори) 2011 йил 20 июндаги 184-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 25-сон, 261-модда)га илованинг 4-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Таълим муассасаларида соғлом овқатланиш шарт-шароитларини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида" 2010 йил 20 августдаги 184-сон қарорига қўшимчалар киритиш ҳақида" 2013 йил 6 ноябрдаги 297-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 45-сон, 591-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 10 май, 18-сон, 193-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 4-сон, 32-модда





















































Время: 0.0206
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск