Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Ўзбекистон Миллий университети /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2000 й. 196-сон "Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети профессор-ўқитувчилари таркиби фаолиятини ва талабаларини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.05.2000 й.

N 196


МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ

УНИВЕРСИТЕТИ ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАРИ

ТАРКИБИ ФАОЛИЯТИНИ ВА ТАЛАБАЛАРИНИ

РАҒБАТЛАНТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент Давлат университетига "Ўзбекистон Миллий университети" мақомини бериш тўғрисида" 2000 йил 28 январдаги ПФ-2532-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда мамлакатда таълим тизимини ривожлантиришда ва кадрлар тайёрлашда унинг ролини ошириш, шунингдек Ўзбекистон Миллий университети профессорлари, ўқитувчилари фаолиятини ва талабаларини рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2000 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистон Миллий университетининг ўқитувчилари, катта ўқитувчилари, доцентлари, профессорлари, факультетларнинг деканлари ва кафедра мудирларига лавозим маошининг 15 фоизи миқдоридаги ойлик устама белгилансин, устама Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тўланади.


2. Ўзбекистон Миллий университети ҳузурида Ривожлантириш ҳамда профессор-ўқитувчилар таркибини ва талабаларни моддий рағбатлантириш жамғармаси тузилсин.

Қуйидагилар Жамғармани шакллантириш манбалари этиб белгилансин:

университетнинг талабалар ва таянч докторантларни пулли-контракт асосида ўқитишдан оладиган даромадлари;

Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари бўлган юридик ва жисмоний шахслар, халқаро ташкилотлар, васийларнинг хайрия маблағлари ва бошқа нотижорат манбалар;

университет бўлинмалари ва тузилмалари фаолияти ихтисоси бўйича товарлар ишлаб чиқариш ва сотишдан (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатишдан) олинган даромадлар;

амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа тушумлар.


3. Белгилансинки, Ўзбекистон Миллий университетининг Ривожлантириш ҳамда профессор-ўқитувчилар таркибини ва талабаларни моддий рағбатлантириш жамғармаси маблағлари қуйидаги мақсадларга сарфланади:

тегишли равишда ўқишда ва ўқитувчилик фаолиятидаги муваффақиятлари учун талабалар ва ўқитувчиларни қўшимча равишда моддий рағбатлантириш;

эҳтиёжманд талабалар ва ўқитувчиларни моддий қўллаб-қувватлаш;

ётоқхоналарда яшаётган талабалар ва таянч докторантларнинг уй-жой-маиший шароитларини яхшилаш;

эҳтиёжманд ўқитувчилар ва профессорларни уй-жой  билан таъминлаш;

университет жамоасида ўтказиладиган маърифий, маънавий ва маданий тадбирларни маблағ билан таъминлаш;

ўқитувчилар ва талабаларни спорт жиҳатдан ривожлантириш ҳамда соғломлаштиришга доир комплекс тадбирларни амалга ошириш;

университетнинг кутубхона фондини янгилаш ва кенгайтириш;

университет ўқув бўлинмаларининг моддий-техника базасини яхшилаш.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Миллий университети, манфаатдор корпорациялар, концернлар, уюшмалар, компаниялар ва корхоналар, тижорат банклари иштирокида Ўзбекистон Миллий университетининг Васийлик кенгашини бир ой муддатда ташкил этсин, қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Ривожлантириш ҳамда профессор-ўқитувчилар таркибини ва талабаларни моддий рағбатлантириш жамғармасини тўлдириш учун ҳомийлар, васийларнинг маблағларини, грантлар ва бошқа манбаларни жалб қилиш;

ижтимоий адолат принципларига риоя қилган ҳолда Жамғарма маблағларига бўлган эҳтиёжни, унинг нисбатларини ва уларни тақсимлаш механизмини белгилаш;

Жамғарма маблағларидан мақсадли ва аниқ фойдаланилиши устидан назоратни таъминлаш.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Миллий университети:

Ўзбекистон Миллий университетининг Ривожлантириш ҳамда профессор-ўқитувчилар таркибини ва талабаларни моддий рағбатлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомни;

Ўзбекистон Миллий университетининг Васийлик кенгаши тўғрисидаги низомни икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланган тартибда тасдиқласин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Б.С.Ҳамидов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С.Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                     И. Каримов


































Время: 0.0056
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск