ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Ўзбекистон Миллий университети /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.01.2000 й. ПФ-2532-сон "Тошкент Давлат университетига "Миллий университет" мақомини бериш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

28.01.2000 й.

N ПФ-2532


ТОШКЕНТ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИГА

"ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ"

МАҚОМИНИ БЕРИШ ТЎҒРИСИДА



Ватан ва миллат тараққиёти йўлида фидойилик кўрсатган жадид зиёлиларимизнинг буюк хизматларини эътироф этиш, тарихий ҳақиқатни тиклаш, ёшлар қалбида истиқлол ғояларига садоқат туйғуларини тарбиялаш, умуминсоний ва миллий илм-фан қадриятларини авлодлар онгига теран сингдириш, Тошкент Давлат университетининг азалий юксак мавқеини ўз жойига қўйиш, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида:


1. Тошкент Давлат университети, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фан ва техника давлат қўмитаси, Маърифатпарварлар ва Тарихчилар жамиятлари, Мустамлакачилик даври қурбонлари хотирасини абадийлаштириш бўйича жамоатчилик комиссияси ва бошқа бир қанча жамоат ташкилотларининг тарихий ҳужжатларга асосланган хулоса ҳамда таклифларини инобатга олиб, Мирзо Улуғбек номидаги Тошкент Давлат университетининг асосчилари жадид зиёлилари, унинг ташкил этилган санаси эса 1918 йил 12 май деб белгилансин.


2. Тошкент Давлат университетининг нафақат республикамизда, балки минтақамизда ҳам биринчи замонавий олий таълим муассасаси эканини, олимлар ва ўқитувчилар жамоасининг фан ва таълим соҳасидаги юксак салоҳиятини, Ўрта Осиё давлатларида таълим ва илмий-тадқиқот тизимини шакллантиришдаги муҳим ўрни ҳамда халқаро нуфузини назарда тутган ҳолда унга "Миллий университет" мақоми берилсин ва у Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети деб аталсин.


3. Қуйидагилар Ўзбекистон Миллий университетининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ёшлар қалбида истиқлол ғояларига садоқат, ватанпарварлик ва фидойилик туйғуларини камол топтириш, уларни мустабид тузум йилларида қатағон қилинган фидойи ватандошларимиз хотирасига ҳурмат-эҳтиром руҳида тарбиялаш, халқимизнинг беқиёс илмий-маданий меросини чуқур ўрганиш;

жамиятнинг илмий-маданий салоҳиятини юксалтириш, аҳоли ўртасида илмий қадриятларни тарғиб қилиш, ёшларнинг маънавий-маърифий савиясини ошириш;

миллий университет таълим тизимини илғор илм-фан ютуқлари асосида такомиллаштириш, мамлакатимиздаги барча университетлар учун ўқув, илмий-услубий, маънавий-маърифий масалалар юзасидан таянч ҳамда етакчи олий таълим муассасаси сифатида фаолият кўрсатишига эришиш;

жаҳон андозаларига мос фундаментал тадқиқотлар олиб бориш, фаннинг муҳим соҳалари бўйича янги илмий мактабларни шакллантириш ва улар фаолиятинииг давомийлигини таъминлаш, ривожланган мамлакатларнинг университетлари билан илм-фан ва олий таълим соҳасида ўзаро тенг манфаатли ҳамкорликни янада кенг йўлга қўйиш.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддат ичида мазкур Фармоннинг бажарилиши юзасидан тегишли қарор қабул қилсин.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                   И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси"

2000 й., 1-сон, 40-модда































Время: 0.0082
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск