Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Биржалар ва биржа фаолияти. Биржадан ташқари савдолар /

Биржа савдосида иштирок этиш ҳуқуқи учун жисмоний шахсларнинг аттестацияси (қайта аттестацияси) тўғрисида Низом (АВ томонидан 29.04.2003 й. 1241-сон билан рўйхатга олинган Давлат мулки қўмитасининг 05.03.2003 й. 01/НИ-235-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2003 йил 29 апрелда 1241-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давлат мулки қўмитасининг

2003 йил 5 мартдаги

01/НИ-235-сонли Қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Биржа савдосида иштирок этиш ҳуқуқи

учун жисмоний шахсларнинг аттестацияси

(қайта аттестацияси) тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 февралдаги "Биржа фаолиятини лицензиялаш тўғрисида"ги 66-сонли Қарори билан тасдиқланган "Биржа фаолиятини лицензиялаш тўғрисида"ги Низомга мувофиқ ишлаб чиқилган ва биржа савдосининг малакали иштирокчиси сифатида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун жисмоний шахсларнинг аттестацияси (қайта аттестацияси) тартибини, шунингдек малака аттестатларини бериш, амал қилинишини тўхтатиш ва бекор қилиш тартибини белгилайди.



I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


Давмулкқўмитаси - биржа савдосининг малакали иштирокчиси сифатида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун жисмоний шахсларнинг аттестациясини (қайта аттестацияси) амалга оширувчи орган;


биржа савдосининг малакали иштирокчиси сифатида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун жисмоний шахслар аттестацияси (кейинчалик - аттестация) - биржа савдосида малакали иштирокчи сифатида фаолиятни амалга ошириш учун, малака аттестатини олишга даъвогар бўлган жисмоний шахсларнинг тайёрлигини белгилаш;


кўчмас мулк биржа бозоридаги савдода малакали иштирокчи сифатида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига малака аттестати (кейинчалик - малака аттестати) - кўчмас мулк биржа бозоридаги савдода малакали иштирокчи сифатида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқловчи, Давмулкқўмитаси томонидан жисмоний шахсга бериладиган ҳужжат;


товар биржа бозорида малакали иштирокчи сифатида савдо фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига малака аттестати (кейинчалик - малака аттестати) - товар биржа бозорида малакали иштирокчи сифатида савдо фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқловчи, Давмулкқўмитаси томонидан жисмоний шахсга бериладиган ҳужжат;


Аттестация комиссияси - биржа савдосида малакали иштирокчи сифатида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун жисмоний шахсларнинг аттестациясини (қайта аттестацияси) амалга оширувчи орган ходимларидан тузилган коллегиал орган;


ўқув марказлари - биржа савдосида малакали иштирокчи сифатида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун жисмоний шахсларнинг аттестациясини (қайта аттестацияси) амалга оширувчи орган томонидан тасдиқланадиган "товар - хомашё" биржаларида операциялар ва "кўчмас мулк билан операциялар" дастурлари бўйича биржа савдоси соҳасида мутахассисларни тайёрлашни амалга оширувчи (малакани оширувчи) ташкилот.

2. Ташкилот номидан биржа савдоларида бевосита иштирок этувчи, биржа савдосининг малакали иштирокчиси сифатида ишга даъво қилувчи, шунингдек мижозлар (юридик ёки жисмоний шахслар) билан ишловчи жисмоний шахслар мажбурий аттестациядан ўтадилар.

Давлат мулки қўмитаси томонидан бериладиган биржа савдосининг профессионал иштирокчилари аттестатига эга бўлмаган шахсларнинг биржалар томонидан (фонд биржалари ва бошқа биржаларнинг фонд бўлимларидан ташқари) биржа савдоларига қўйилиши лицензия талаблари ва шартларига мувофиқ эмас деб қаралади.

Биржа томонидан биржа савдоларига Давлат мулки қўмитасининг аттестатларига эга бўлмаган шахсларни (ёки аттестатлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган асослар бўйича бекор қилинган шахсларни) қўйиш далиллари аниқланганда, биржага аниқланган ҳуқуқбузарликлар ва уларни бартараф этиш учун муддат кўрсатилган кўрсатма юборилади. Мазкур кўрсатма белгиланган муддатда бажарилмаса, мазкур биржа учун лицензияни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўхтатиб қўйиш ёки тугатиш масаласи кўриб чиқилади.

3. Малака аттестатининг амал қилиш муддати тугаган тақдирда, малака аттестатига эга шахслар мажбурий равишда қайта аттестацияланишлари керак.


II БОБ. АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИНИНГ

ИШ ТАРТИБИ


4. Аттестация комиссияси Давмулкқўмитасида уч кишидан кам бўлмаган таркибда тузилади ва ўз ичига комиссия раиси, раиснинг ўринбосари ва комиссия котибини олади.


5. Аттестация комиссиясининг таркиби Давмулкқўмитасининг буйруғи билан тасдиқланади.


6. Аттестация комиссияси қуйидаги функцияларни амалга оширади:


а) аттестация ўтказиш тартибини тасдиқлаш;

б) тест саволларини тузиш ва тасдиқлаш;

в) аттестация ўтказиш санасини, жойини ва вақтини белгилаш;

г) аттестацияни ўтказиш;

д) аттестация натижаларини расмийлаштириш;

е) аттестациядан ўтмади деб тан олинган шахсларнинг апелляцияларини кўриб чиқиш.


7. Аттестация комиссиясининг йиғилиши зарурат юзасидан, лекин бир чоракда бир мартадан кам бўлмаган ҳолда ўтказилади. Аттестация комиссиясининг йиғилишини ташкил қилиш ва ўтказиш учун жавобгар бўлиб Аттестация комиссиясининг котиби ҳисобланади.

Аттестация комиссиясининг йиғилиши унинг аъзоларининг 2/3 қисми мавжуд бўлган ҳолда ўтказилади.

Аттестация комиссиясининг йиғилишига киритилган ва унинг ваколатига қарашли масалаларни ечиш учун йиғилишда қатнашаётган Аттестация комиссияси аъзоларининг оддий кўпчилик овози зарурдир. Агар овозлар тенг бўлса, Аттестация комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи бўлиб ҳисобланади ва тегишли баённома билан расмийлаштирилади.


8. Аттестация комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказиш тўғрисида (Аттестация комиссиясининг йиғилишини ўтказиш жойи ва вақти) Аттестация комиссиясининг аъзолари Аттестация комиссиясининг котиби томонидан хабардор қилинади.


9. Давмулкқўмитаси раҳбарининг буйруғига биноан Аттестация комиссияси аъзоларининг иштирокида Аттестация комиссиясининг жойларга чиқиш орқали йиғилишлари ўтказилиши мумкин.


10. Аттестация комиссияси аттестацияни ўтказиш тартиби ва тақдим этилаётган ҳужжатлар рўйхатини очиқ матбуотда бир йилда камида бир марта чоп эттириши керак.

Аттестацияни ўтказиш тартиби ва тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган тақдирда аттестация комиссияси аттестациялашга камида 30 кун қолганда очиқ матбуотда мазкур ўзгартиш ва ҳужжатларни чоп эттириши керак.


III БОБ. АТТЕСТАЦИЯЛАРНИ

(ҚАЙТА АТТЕСТАЦИЯЛАРНИ) ЎТКАЗИШ

ТАРТИБИ ВА МАЛАКА АТТЕСТАТЛАРИНИ

БЕРИШ ТАРТИБИ


11. Малака аттестатини олиш учун даъвогар бўлган шахслар аттестация ўтказиладиган сана эълон қилинган кунгача беш иш кунидан кечикмаган ҳолда, тўғри расмийлаштирилган ҳужжатларни Давмулкқўмитасига тақдим қиладилар ва аттестацияга қўйилган шахслар рўйхатига киритиладилар.

Аттестацияга қўйилган шахсларнинг рўйхати даъвогар шахслардан ҳужжатлар келиб тушган саналарга мос келувчи кетма-кетликда шакллантирилади.


12. Малака аттестатини олишга даъвогар бўлган шахслар аттестациядан ўтиш учун Давмулкқўмитасига қуйидаги ҳужжатларни топширадилар:


а) ариза (, 1б-Иловаларга мувофиқ шаклларда);

б) анкета (2-Иловага* мувофиқ шаклда);

в) "Биржа иши" мутахассислиги бўйича таълим олганлиги тўғрисида дипломнинг нусхаси, ёхуд мутахассисларни тайёрлаш курсини тугатганлиги тўғрисида ўқув маркази сертификатининг нусхаси;

г) паспорт нусхасини.

Кўчмас мулк биржа бозоридаги савдода профессионал иштирокчи малака аттестатини олиш учун даъвогарлар "Биржа иши" мутахассислиги бўйича таълим олганлиги тўғрисидаги дипломнинг нусхасини ёхуд "Кўчмас мулк билан операциялар" курсини тугатганлиги тўғрисидаги сертификатнинг нусхасини тақдим қилишлари шарт.

Товар биржа бозорида профессионал иштирокчи малака аттестатини олиш учун даъвогарлар "Биржа иши" мутахассислиги бўйича таълим олганлиги тўғрисида дипломнинг нусхасини, ёхуд "Товар-хомашё" биржаларида операциялар" курсини тугатганлиги тўғрисидаги сертификатнинг нусхасини тақдим қилишлари шарт.


13. Ҳужжатлар Давмулкқўмитасига тақдим қилинган пайтдан эътиборан беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда кўриб чиқилади.

Тақдим қилинган ҳужжатлар нотўғри расмийлаштирилган бўлса ёки тўлиқ ҳажмда тақдим қилинмаган бўлса Давмулкқўмитаси даъвогар шахсни аттестациядан ўтишини рад этиш ҳуқуқига эгадир. Бунда, малака аттестатини олиш учун ариза берган шахсга, ариза берилган вақтдан бошлаб беш иш кунидан кечикмасдан ёзма равишда асосланган рад жавоби юборилади.


14. Тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар йўқ бўлган тақдирда ариза берган шахс аттестациядан ўтказилади.

15. Аттестация комиссияси томонидан тайинланган аттестация (қайта аттестация) ўтказиш муддатида атте стацияланаётганлар рўйхатига киритилган шахслар аттестациядан ўтиш учун кўрсатилган жойга келадилар.

Даъвогар ўзининг ёнида паспорт ёки унинг шахсини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжатга эга бўлиши керак. Ўзининг ёнида паспорт ёки шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатга эга бўлмаган ёхуд аттестацияга кечиккан шахслар аттестацияга келмаган деб ҳисобланадилар.

Аттестацияга келмаган, шунингдек аттестациядан ўтмаган шахслар мазкур бўлимнинг 11-14-бандларида кўрсатилган тартибда ҳужжатларни қайтадан топширишлари мумкин. Аттестациядан ўтмаган шахсларнинг ҳужжатлари тилхат олиб қайтарилади.

Давлат мулки қўмитаси қайтарилган ҳужжатлар бўйича махсус журнал юритади.

16. Қайтадан аттестациядан ўтувчи шахслар аттестация (қайта аттестация)ни ўтказувчи органга қуйидагиларни тақдим этадилар:


а) қайтадан аттестациядан ўтиш учун ариза ( ёки 1б-Иловаларга мувофиқ шаклда);

б) анкета (3-Иловага мувофиқ шаклда);

в) аввал берилган малака аттестатининг нусхаси;

г) тегишли йўналиш бўйича мутахассисларни тайёрлаш курсини тугатганлик тўғрисида ўқув маркази сертификатининг нусхасини.

17. Аттестация жараёнига техник хизмат кўрсатиш Давмулкқўмитаси ва зарур дастурий-техник жиҳозларга эга бўлган ўқув маркази ўртасида тузилган шартномага асосан амалга оширилиши мумкин.

Аттестация тестларининг компьютер базасини сақлаш учун жавобгарлик аттестацияни ўтказиш бўйича тузилган шартномада кўрсатилади.


18. Аттестация (қайта аттестация) тест усулида ўтказилади.

Тест синовлари тест саволларига компьютер дастуридан фойдаланган ҳолда жавоб бериш орқали амалга оширилади.

19. Малака аттестатини олишга даъвогар бўлган битта шахс учун саволлар сони, ҳар бир шахс учун ажратилган умумий вақт, тест синовлари натижаларини баҳолаш шартлари ва тест синовларининг бошқа шартлари Аттестация комиссияси томонидан белгиланади.


20. Тест натижаларини аниқлашда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади: "аттестациядан ўтди" ва "аттестациядан ўтмади".


21. Малака сертификатини олишга даъвогар бўлган шахслар аттестациядан (қайта аттестациядан) ўтаётганларида ахборот, махсус ёки бошқа адабиётлардан, шунингдек қандайдир ёзувлардан фойдаланишлари ман этилади. Ушбу талаблар бузилган ҳолларда малака аттестатини олишга даъвогар бўлган шахс аттестациядан чиқариб юборилади. Аттестациядан чиқариб юборилган шахс аттестациядан ўтмаган ҳисобланади.


22. Аттестациянинг натижалари Аттестация комиссиясининг баённомаси билан расмийлаштирилиб, Аттестация комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.

Аттестациянинг натижалари малака аттестатини олишга давогар бўлган шахсларга аттестация ўтказилган санадан бошлаб 3 иш куни мобайнида етказилади. Агар малака аттестатини олишга даъвогар бўлган шахслардан аттестация натижаларини тасдиқлаш учун сўровлар тушса, у ҳолда Аттестация комиссияси баённомалардан кўчирмаларни расмийлаштиради.


23. Аттестациядан ўтмаган деб топилган шахс аттестациядан ўтилмаган кундан бошлаб камида бир ойдан кейин қайта аттестацияланишга ҳақли бўлади.

Икки марта аттестацияланмаган деб топилган шахс тегишли йўналиш бўйича мутахассисларни тайёрловчи ўқув марказида таълим курсини янгидан ўтиши керак. Ушбу ҳолда аттестацияга ҳужжатлар мазкур бўлимнинг 11-14-бандларида кўрсатилган тартибда тақдим этилади.

24. Малака аттестатини олишга даъвогар бўлган шахс Аттестация комиссияси томонидан ўтказилган аттестациялар натижаларини апелляцияга бериш ҳуқуқига эга. Аттестациядан ўтмаган шахс ўзининг асосланган асосий даъволари баён этилган апелляцияни аттестациядан ўтмади деб тан олинган кундан бошлаб 20 кундан кечикмасдан Аттестация комиссияси раиси номига тақдим этади.

Аттестация комиссияси аттестациядан ўтмаган деб тан олинган шахсни қайтадан аттестациядан ўтказиладиган кунини белгилайди. Бунда, аттестациядан ўтувчи шахс Давлатмулкқўмитаси томонидан тасдиқланган дастурда белгиланган янги тест саволларига жавоб беради. Агар, аввал аттестациядан ўтмаган деб тан олинган шахс қайта аттестация натижаларига кўра аттестациядан ўтди деб ҳисобланса, у ҳолда унга умумий асосларга кўра малака аттестати берилади.

Апелляцияни кўриб чиқиш муддати-апелляция берилган кундан бошлаб уч кундан кўп бўлмаган муддат. Апелляцияни кўриб чиқиш натижаси баённома билан расмийлаштирилади.

Қайта аппеляцияга йўл қўйилмайди.


25. Аттестациядан ўтмади деб тан олинган шахс, Аттестация комиссияси қарори юзасидан судга шикоят қилиши мумкин.


26. Малака аттестациялари 4а ёки 4б-Иловаларга мувофиқ шаклда расмийлаштирилади. Малака аттестатини бериш аттестация ўтказилган санадан бошлаб ўн беш кунлик муддатда амалга оширилади. Қайта аттестациядан ўтган шахслар илгари берилган малака аттестатининг асл нусхасини топширганларидан кейин уларга малака аттестати берилади.

27. Давлатмулкқўмитаси биржа савдосини профессионал иштирокчиси сифатида аттестациядан ўтган шахсларнинг ягона давлат реестрини юритади. Малака аттестатини олган шахслар тўғрисидаги маълумотлар биржа савдосини профессионал иштирокчиси сифатида аттестациядан ўтган шахсларни ягона давлат реестрига киритилади.

Биржа савдосининг профессионал иштирокчиси сифатида аттестациядан ўтган шахсларнинг ягона давлат реестри қуйидаги шаклларда юритилади:

қоғозли ташувчиларда (Давмулкқўмитасининг муҳри билан муҳрланган, ҳар бир тикилган бетнинг сони кўрсатилган дафтарлар (журналлар) шаклида;

электрон ташувчиларда, компьютер дастурига ёзиш шаклида.

"Биржа савдосининг профессионал иштирокчиси сифатида аттестациядан ўтган шахсларнинг ягона давлат реестри" Дафтари (журнали) қатъий ҳисобот ҳужжати ҳисобланади ва Давмулкқўмитасида сақланади.

Дафтарда (журналда) ва компьютер дастурида малака аттестати берилган мутахассислар тўғрисида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:


а) малака аттестати олган шахснинг исми, фамилияси ва отасининг исми;

б) малака аттестати олган шахснинг яшаш жойи ва паспорт маълумотлари;

в) малака аттестати берилган жой, тартиб рақами ва амал қилиш муддатини тамом бўлиши;

г) малака аттестати бланкасининг тартиб рақами;

д) малака аттестати олган сана ва уни олган шахснинг имзоси (фақат аттестациядан ўтган шахслар рўйхатга олинадиган дафтарда/журналда);

е) малака сертификатини бекор қилинганлиги, амал қилиш муддати узайтирилганлиги ва қайта берилган нусхаси (дубликати) берилганлиги тўғрисида маълумотлар;

ж) аттестацияни ўтказувчи орган компьютер дастурига киритиш керак деб топган ҳар хил қўшимча ахборотлардан иборат бўлган иловалар.


28. Малака аттестатини амал қилиш муддати - уч йил.



IV БОБ. МАЛАКА АТТЕСТАТЛАРИНИ

ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА

ДУБЛИКАТЛАР БЕРИШ ТАРТИБИ


29. Аввал берилган малака аттестатларида кўрсатилган маълумотларни ўзгарганлиги сабабли малака аттестатини қайта расмийлаштириш учун малака аттестатининг эгаси Давлат мулки қўмитасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:


а) малака аттестатини қайта расмийлаштириш тўғрисида Давмулкқўмитасига тақдим этиладиган ариза;

б) малака аттестатининг асл нусҳаси;

в) киритилган ўзгартиришлар ва тузатишлар тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхаси (ЗАГС бюроси томонидан берилган туғилганлиги тўғрисидаги акт ёзувига фамилияси ёки исмини ўзгариши муносабати билан ёки бошқалар).


30. Давмулкқўмитаси томонидан малака аттестатини қайта расмийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинганда аввал берилган рўйхатга олиш тартиб рақами ва аввал ўрнатилган амал қилиш муддати ёзилган малака аттестатининг янги бланкаси берилади, бунда малака аттестатининг аввал берилган бланкаси бекор қилинади.

31. Агар малака аттестати йўқолган бўлса йўқолган малака аттестатининг эгаси Давмулкқўмитасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:


а) аввал берилган малака аттестатининг йўқолган сабаблари кўрсатилган ҳолда, малака аттестатининг дубликатини бериш ҳақидаги ариза;

б) йўқолган малака аттестатини бекор қилганлигини маълум қилувчи оммавий-ахборот воситаларидаги эълоннинг нусхаси (аризачи ҳисобидан);


32. Давмулкқўмитаси томонидан малака аттестатининг дубликатини бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда, Давмулкқўмитаси аттестатни йўқотган шахсга йўқолган аттестатнинг рўйхатга олиш тартиб рақами ва аввал белгиланган амал қилиш муддати кўрсатилган, устига "Дубликат" деб ёзиб қўйилган малака аттестатининг янги бланкасини беради.

33. Янги малака аттестатини мазкур Низомнинг 29-бандида кўрсатилган ҳолларда берилиши, шунингдек 31-бандида кўрсатилган ҳолларда дубликат бериш тўғрисидаги қарор Аттестация комиссия томонидан ариза олинган вақтдан эътиборан 15 кун мобайнида қабул қилинади.


34. Агар малака аттестатининг дубликати олингандан сўнг аввал йўқолган малака аттестати топилса, у ҳолда малака аттестатининг дубликатини олган шахс ушбу ҳол содир бўлгандан сўнг беш кундан кечикмасдан малака аттестатининг асл нусхасини бекор қилиш учун Давмулкқўмитасига қайтариши шарт.


35. Малака аттестатининг дубликатини ёки ўзгартиришлар киритилган янги аттестатни олиш учун қайтадан аттестациядан ўтилмайди.

Малака аттестатининг дубликатини ёки ўзгартиришлар киритилган янги аттестатларни олиш учун тақдим қилинган ҳужжатлар нотўғри расмийлаштирилган бўлса, у ҳолда аризачига ариза олинган кундан бошлаб 15 кун мобайнида ёзма шаклдаги асосланган рад этиш етказилади.



V БОБ. МАЛАКА АТТЕСТАТЛАРИНИНГ

АМАЛ ҚИЛИНИШИНИ ТЎХТАТИБ

ТУРИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ


36. Давмулкқўмитаси малака аттестатларининг амал қилинишини тўхтатиб туришга ёки уни бекор қилишга ҳақлидир.


37. Қуйидаги асосларга биноан Давмулкқўмитаси малака аттестатининг амал қилинишини тўхтатиб туришга ҳақлидир:


а) малака аттестати олингандан сўнг аттестация учун тақдим қилинган ҳужжатларда нотўғри маълумотлар берилганлиги аниқланганда;

б) биржа савдоси тўғрисидаги қонунчилик талабларининг бузилиши аниқланганда;

в) биржа савдоси тўғрисидаги қонунчилик талабларининг бузилиши бўйича ваколатли органларнинг тақдимотларига кўра;

г) суд органларининг тақдимотларига кўра.


38. Давлат мулки қўмитаси ўн кун муддатда малака аттестатининг эгасига малака аттестатининг амал қилишини тўхтатиб туришини ва Давмулкқўмитаси томонидан белгиланган муддатларда кўрсатилган чораларни мажбурий бажарилиши тўғрисидаги ёзма хабарнома юборилади.


39. Малака аттестатининг эгаси Давмулкқўмитаси томонидан белгиланган муддатларда хабарномада кўрсатилган чораларни бажариши ва ушбу ҳақида бажарганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан Давлат мулки қўмитасига ёзма равишда маълум қилиши керак.


40. Агар малака аттестатининг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган чоралар белгиланган муддатларда бажарилса, у ҳолда Давмулкқўмитаси ушбу аттестатни амал қилишини қайтадан бошлайди.


41. Давлат мулки қўмитаси малака аттестатларини қуйидаги асосларга кўра бекор қилишга ҳақли:


а) биржа фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бир неча марта ёки қўпол равишда бузилиши далиллари аниқланганда;

б) сир сақланадиган муҳим ахборотдан ноқонуний фойдаланилганида;

в) суднинг ҳал қилув қарорига кўра;

г) мазкур Низомнинг 39-банди билан белгиланган талаблар бажарилмаган тақдирда;

д) биржа бозорида малака аттестатида кўрсатилмаган йўналиш бўйича битимлар тузилган тақдирда;

е) биржа савдосида икки йил мобайнида ва ундан кўп муддат давомида иштирок этмаган тақдирда;

ж) малака аттестати эгасининг ёзма аризасига кўра.

42. Малака аттестати мазкур Низомнинг 41-бандига мувофиқ бекор қилинган тақдирда мутахассис мазкур Низомда назарда тутилган тартибда аттестациядан ўтказилиши керак. Бунда у аттестат бекор қилинганидан кейин тегишли йўналиш бўйича қайта таълим олганлиги тўғрисида ўқув маркази сертификатининг нусхасини тақдим этиши керак.

43. Амал қилиниши тўхтатиб турилган ва бекор қилинган малака аттестатлари тўғрисидаги маълумотлар Давмулкқўмитаси томонидан биржа савдосининг профессионал иштирокчилари сифатида аттестациядан ўтказилган шахсларнинг ягона давлат реестрига киритилади.


44. Давмулкқўмитаси берилган ва бекор қилинган малака аттестатлари, шунингдек амал қилинишини тўхтатиб турилиши ёхуд амал қилиниши белгиланган тартибда қайтадан бошланган аттестатлар тўғрисидаги маълумотларни оммавий ахборот воситаларида чоп этади.


45. Давмулкқўмитаси қарорига рози бўлмаган малака аттестатлари эгалари қонунчилик билан белгиланган тартибда судга мурожаат этишга ҳақлидирлар.





Низомга

1а-Илова


Ўзбекистон Республикаси Давмулкқўмитаси

(Биржа фаолиятини лицензиялаш

ва назорат қилиш бўлими)

___________________________________ дан

(аризачининг Ф.И.О)


АРИЗА


Сиздан, кўчмас мулк бозорида биржа савдосининг профессионал иштирокчиси сифатида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлиб, малака аттестатини олиш учун аттестациядан (қайта аттестациядан) ўтишга рухсат беришингизни илтимос қиламан.



________________

(имзо)


________________

(сана)





Низомга

1б-Илова


Ўзбекистон Республикаси Давмулкқўмитаси

(Биржа фаолиятини лицензиялаш

ва назорат қилиш бўлими)

___________________________________ дан

(аризачининг Ф.И.О)


АРИЗА


Сиздан, товар бозорида биржа савдосининг профессионал иштирокчиси сифатида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлиб, малака аттестатини олиш учун аттестациядан (қайта аттестациядан) ўтишга рухсат беришингизни илтимос қиламан.



________________

(имзо)


________________

(сана)



---------------------------------

*) 2-Илова берилмайди.



"Ўзбекистон Республикаси Молиявий қонунлари" тўплами, 2003 йил, 9-сон


















































Время: 0.1498
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск