ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.09.1992 й. ПФ-474-сон "Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ташкил қилиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

23.09.1992 й.

N ПФ-474


ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИ ВА ДИПЛОМАТИЯ

УНИВЕРСИТЕТИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА



Жаҳон иқтисодий алоқалари, давлатлараро муносабатлар ва дипломатия соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш зарурлигини эътиборга олиб Ўзбекистон Республикаси халқаро ҳамжамиятга кириши, хорижий мамлакатлар билан дипломатик, иқтисодий, савдо ва маданий алоқалар ўрнатилиши натижасида пайдо бўлган янги имкониятлардан самарали фойдаланиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши Сиёсий ижроия комитети билан Республика Вазирлар Маҳкамасининг Тошкент шаҳридаги Сиёсатшунослик ва бошқарув институтини тугатиш ҳамда унинг моддий негизида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.


2 Қуйидагилар университетнинг асосий вазифалари қилиб белгилансин:

- жаҳон иқтисодиёти, давлатлараро муносабатлар, дипломатия, ҳуқуқ ва халқаро журналистика соҳасида юқори малакали мутахассис тайёрлаш;

- худди шундай йўналишдаги чет мамлакатларнинг университетлари билан илмий, маданий ҳамда бошқа амалий алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, улар билан ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида узоқ муддатли шартномалар тузиш;

- мазкур ихтисослар бўйича юқори малакали кадрлар тайёрлаш бошқа мамлакатларнинг ўқув юртлари, давлат, жамоат ва хусусий тузилмалари, фирмалари, банклари билан ҳамкорлик қилиш;

- талабалар ва ходимларнинг чет элларда малака оширишларини таъминлаш;

- хорижий мамлакатларнинг элчихоналари, консулхоналари, бошқа ваколатхоналари ҳамда ташкилотлари билан амалий алоқалар асосида халқаро муносабатлар соҳасида кенг ихтисосли мутахассислар тайёрлаш, жаҳон тажрибасини ўрганиш ва ундан фойдаланиш,;

- ажнабий олимлар, мутахассислар, ишбилармон кишиларни кенг кўламда жалб этиб, университет ихтисоси бўйича шартнома асосида турли мактаблар, курслар, семинарлар, услубий ва маслаҳат пунктларини ташкил қилиш;

- жаҳон иқтисодиёти ва бизнес, давлатлараро муносабатлар, дипломатия, халқаро ҳуқуқ ва журналистика соҳасида кўп томонлама тадқиқотлар ва ишланмалар бўйича илмий марказлар, кенгашлар, лаборатория ташкил қилиш шу жумладан шартнома асосида барпо этиш.


3. Ўзининг валюта жамғармасини вужудга келтириш, шу асосда университетнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва мулкини кўпайтириш учун университетнинг ақлий имкониятидан фаол фойдаланилсин.

Шу мақсадда тегишли банк муассасаларида сўм ҳисоби билан бир валюта ҳисоб рақамлари очилсин, университет ташкил этилган кундан дастлабки беш йил мобайнида у барча турдаги солиқлардан озод қилинсин.


4. Университет раҳбариятига пул маблағларини сарфлаш борасида тўла мустақиллик берилсин.

Профессор ўқитувчилар таркиби ва ходимларнинг касб малакаси ва маҳорати ўсиб боришини эътиборга олган ҳолда уларнинг меҳнатига ҳақ тўлашни такомиллаштириш бўйича тажрибалар ўтказишга рухсат берилсин.


5. Университетни ривожлантириш жамғармаси очилсин. Унинг даромадлари турли манбалар ҳисобидан, шу жумладан ажнабий фуқаролар ва шахсларнинг ихтиёрий ионалари, шунингдек тижорат фаолияти ҳисобидан ҳосил қилинсин.

Вазирликлар, идоралар, концернлар ва ҳокимликлар университетнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга ҳар жиҳатдан кўмаклашсинлар. Университет мустақил Ўзбекистонни сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан янада тараққий эттириш учун зарур бўлган янги тип ва авлодга мансуб кадрлар тайёрлаш жараёнида муҳим аҳамият касб этиши лозим.


6. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузурида шартнома асосида ишловчи Бошқарув институти очилсин.


7. Қуйидагилар Институт ишининг асосий йўналишлари деб ҳисоблансин:

- давлат ва тижорат тузилмалари соҳасида жаҳон тажрибасини ҳисобга олиб ҳамда сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларнинг талабларига, шунингдек Ўзбекистоннинг кенгайиб бораётган ташқи алоқаларига асосланиб ана шу тузилмалардаги бошқарув кадрларини кўп босқичли тарзда тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;

- валюта-кредит ва молия муносабатлари, менежмент, маркетинг ва савдо рекламаси, ташқи иқтисодий фаолият, жумладан инвестиция асосидаги ҳамкорлик, халқаро савдо, божхона ва маъмурий ҳуқуқ соҳаларида, шунингдек ҳозирги замон сиёсий ва иқтисодий тараққиётининг бошқа муҳим йўналишларида бошқарув кадрларини қайтадан ўқитиш ҳамда уларнинг мутахассислигини ўзгартириш;

- хилма-хил машғулот шаклларидан, мунозаралар, учрашувлар, жойларга бориш, амалий ўйинлар ҳамда бошқа шакллардан фойдаланиб таълимнинг юксак самарадорлиги ва амалий йўналишини таъминлаш;

- компьютерлар билан ҳамда бошқа замонавий ахборот техникаси ва алоқалари билан ишлаш кўникмаларига ўргатиш.


8. Дипломатия ва консуллик хизматлари учун олий маълумотли мутахассис кадрлар резервини жадал тайёрлаш мақсадида университет ҳузурида Дипломатия курслари ташкил этилсин.


9. Компьютер техникаси ва аудиовизуал воситаларини қўллаб, машғулотларнинг, илғор шакллари, шунингдек билимларга баҳо беришда тест синови амалиёти ўқув жараёнига татбиқ этилиши таъминлансин.


10. Илмий-педагогик ишга юқори малакали олимлар ва мутахассислар шартнома асосида қабул қилинсин. Университетга етакчи ўқув марказларининг вакилларини, жумладан хорижий мамлакатлардаги шундай марказларнинг вакилларини, шунингдек республика давлат ва жамоат ташкилотларининг ходимларини ўриндошлик ҳамда якка-якка шартномалар тузиш шарти билан жалб этиш ҳуқуқи берилсин.


11. Университетга олий ўқув юртларининг талабалари ва ўқитувчиларига ёрдам тариқасида ўқув, услубий ва илмий адабиётлар, мавзулар бўйича тўпламлар чиқаришга рухсат берилсин.


12. Вазирлар Маҳкамаси Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети шартлари ва тўланадиган ҳақ миқдорлари тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиб, тасдиқласин. Низомда харажатларни табақалаштирилган тарзда ўқишдаги юқори кўрсаткичларни эътиборга олиб, берилган кредитларни республика бюджети ҳисобидан тўла-тўкис тўлашгача кўзда тутилсин.

13. Университет раҳбарияти ўқув гуруҳларини Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган талабалар орасидан тест танлов йўли билан жамласин. Бошқа мамлакатлардан талабалар шартнома асосида қабул қилинсин.


14. Университетнинг ишлашига доир ташкилий тадбирлар 1993 йилнинг январигача ниҳоясига етказилсин.


15. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига умумий раҳбарлик Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси зиммасига юклансин.


16. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддат ичида ушбу Фармонни рўёбга чиқаришга оид ташкилий чора-тадбирларни кўзда тутувчи тегишли қарор қабул қилиб, зарур валюта харажатларини назарда тутсин.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                И. Каримов



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 11-сон, 440-модда






















Время: 0.0066
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск