ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Иқтисодиёт ва молия соҳасидаги олий ўқув юртлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.05.1996 й. ПФ-1460-сон "Ўзбекистон Республикасининг Банк-молия академиясини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

02.05.1996 й.

N ПФ-1460



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

БАНК-МОЛИЯ АКАДЕМИЯСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Халқаро талабларга жавоб берадиган молия-кредит тизимининг юқори малакали кадрларини тайёрлаш, шунингдек молия бозорларини ривожлантириш соҳасидаги фундаментал илмий ва амалий тадқиқотларяи ташкил этиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Марказий банки ва Банклар уюшмасининг Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Банк-молия академияси фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:

а) қуйидаги йўналишлар бўйича банк ишининг юқори малакали мутахассисларини тайёрлаш:

- монетар сиёсат ва пул муомаласи;

- молия менежменти, активлар ва пассивларни бошқариш;

- инвестиция лойиҳаларини ҳар томонлама экспертиза қилиш ва молиялаш;

- халқаро молия бозорларидаги операциялар;

- банк аудити;

б) халқаро банк ишидаги энг янги ютуқларга мунтазам суратда ўқитиш йўли билан банк .раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;

в) мамлакатда молия-пул тизимини ва банк ишини ривожлантириш соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотларнн ташкил этиш.


3. Республика бюджети ва Ўзбекистон Банклар уюшмасининг маблағлари тенг улушларда академияни молиялашнинг асосий манбалари этиб белгилансин.

Ўзбекистон Банклари уюшмасига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳамда академия раҳбарияти билан биргаликда академия талабаларини тингловчиларини ўқитиш ҳамда уларнинг ва профессор-ўқитувчилар таркибининг малакасини ошириш дастурларини пул билан таъминлаш учун халқаро молия муассасаларининг, хорижий банклар ва компанияларнинг маблағларини жалб этиш чораларини кўриш тавсия этилсин.


4. Академия, у ташкил қиладиган муассасалар, корхоналар ва фондлар тузилган кундан бошлаб дастлабки уч йил мобайнида барча турдаги солиқлардан озод қилинсин.


5. Банк-молия академияси талабаларнинг биринчи қабулини 1996-1997 ўқув йилига белгиланган тартибда амалга оширсин. Ўқув йили бошлангунгача, академия кадрлар билан таъминланиб боришига қараб республика банк тизими мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакаоини ошириш курслари ташкил қилинсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ўқув жараёнини, илмий ва амалий тадқиқотларни ташкил этиш, шунингдек унинг моддий-молиявий базасини мустаҳкамлаш масалаларида Банк-молия академиясига ёрдам берсинлар. Шу мақсадда халқаро молия муассасаларининг, дунёдаги етакчи тижорат банкларининг маслаҳатчилари, экспертлари на мутахассислари жалб этилиши таъминлансин.


7. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафталик муддатда ушбу Фармоннинг бажарилишини таъминлаш юзасидан қарор қабул қилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                  И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Ахборотномаси", 1996 й. 5-6-сон, 80-модда

























Время: 0.0057
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск