ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Гуманитар фанларга оид олий ўқув юртлари (санъат, чет тиллар ва б.) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.05.2016 й. 152-сон "Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.05.2016 й.

N 152



АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЎЗБЕК ТИЛИ ВА АДАБИЁТИ

УНИВЕРСИТЕТИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сон Фармонини бажариш юзасидан ва университет фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш, уни юқори малакали илмий-педагогик кадрлар билан мустаҳкамлаш, ўқув жараёнини замонавий талабларга ва халқаро стандартларга мувофиқ ташкил этишнинг замонавий ўқув ва илмий моддий-техник базасини барпо этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг (кейинги ўринларда Университет деб аталади) ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Университет факультетлари бўйича кафедралар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Университет ректорига, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда, зарурият бўлганда, Университетнинг ташкилий тузилмасига ходимларнинг белгиланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

Белгилаб қўйилсинки, Университетнинг штатдаги ходимлари сони ва профессор-ўқитувчилар таркиби олий таълим муассасалари учун амалдаги штат нормативларига мувофиқ белгиланади.


2. 2016/2017 ўқув йили учун Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бакалаврлар тайёрлаш бўйича қабул квотаси 3-иловага мувофиқ 300 нафар киши, шу жумладан давлат грантлари бўйича - 150 нафар ва пулли-контракт асосида - 150 нафар этиб белгилансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, шунингдек тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Университетни жорий сақлаш ва унинг фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.


4. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг тугатилаётган ўзбек филологияси, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг ўзбек тили ва адабиёти факультетларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти раҳбар ҳамда илмий ходимларини, профессор-ўқитувчилар таркибини аттестациядан ўтказиш учун 4-иловага мувофиқ аттестация комиссияси ташкил этилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Давлат адабиёт музейини Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети таркибига бериш ва унинг негизида Ўзбек тили ва адабиёти музейини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети билан биргаликда:

Университетнинг уставини бир ой муддатда, белгиланган тартибда тасдиқласин;

2016 йил 1 июлгача бўлган муддатда Университетнинг бўлимлари, факультетлари ва кафедраларини шакллантириш, уларни Университетнинг тасдиқланган ташкилий тузилмасига мувофиқ юқори малакали мутахассислар ва профессор-ўқитувчи кадрлар билан таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирлар комплексини амалга оширсин;

жорий йилнинг 1 августигача зарур ўқув режалари ва дастурлар, ўқув-методик материаллар ва қўлланмалар ишлаб чиқилишини ва кафедраларни улар билан жиҳозлашни таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, ушбу қарор қоидаларидан келиб чиққан ҳолда, 2016 йил учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг харажатлар параметрларига зарур ўзгартиришлар киритсин.


8. Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Ўқитувчи кўчаси, 103-уй манзилига жойлаштириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бир ой муддатда:

Тошкент давлат педагогика университетининг Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Ўқитувчи кўчаси, 103-уй манзилида жойлашган биноларини тасарруф этиш ҳуқуқисиз Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетига;

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Тошкент шаҳри Навоий кўчаси, 69-уй манзилида жойлашган биносини қурилиш ишлари тугаллангунга қадар, унда Ўзбек тили ва адабиёти музейини жойлаштирган ҳолда, вақтинча Тошкент шаҳри ҳокимлигига тасарруф этиш ҳуқуқисиз бепул асосда бериш-қабул қилишни таъминласинлар.


10. Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети учун қуриладиган ва унинг балансига берилаётган тегишли биноларни реконструкция қилиш бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси - буюртмачи этиб;

"Тошгипрошаҳар" АЖ - бош лойиҳа ташкилоти этиб;

"12-трест" АЖ - бош пудратчи этиб белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компаниясига 2017 йил 1 августгача қурилиш ишлари ва жиҳозлаш тугалланишини таъминлаган, белгиланган шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этган ҳолда қурилиш-монтаж ишларини бир вақтда лойиҳалаштириш шартларида амалга оширишга истисно тариқасида рухсат берилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.Ю. Ходиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                           И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 13 майдаги

152-сон қарорига

1-ИЛОВА


Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат

ўзбек тили ва адабиёти университетининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

Университет Кенгаши

Р Е К Т О Р














а











Ўқув ишлари бўйича проректор

а

а

Маънавий-

маърифий

ишлар бўйича

проректор

а

а

Илмий ишлар бўйича проректор

а

а

Молия-

иқтисодиёт

ишлари бўйича

проректор


Халқаро

алоқалар

бўлими

2 (1) нафар




















Мониторинг

ва ички назорат

бўлими

2 (1) нафар

Ўқув-

методик

бўлим

5 (1) нафар


     

Маънавий-

маърифий

ишлар ва

иқтидорли

ёшлар билан

ишлаш

бўлими

2 (1) нафар

   

Илмий

тадқиқотлар

ва илмий-

педагог кадрлар

тайёрлаш бўлими

4 (1) нафар

Молия-

иқтисодиёт

бўлими

3 (1) нафар






















Маркетинг

ва битирув-

чиларни ишга

жойлаштириш

бўлими

2 (1) нафар



Магистратура

бўлими

2 (1) нафар


Талабалар

турар жойи

(2 та бино)

Таҳририят-

нашриёт бўлими

5 (2) нафар

Бухгалтерия

4 (1) нафар














Кадрлар

бўлими

2 (1) нафар



Ахборот-

ресурс маркази

5 (1) нафар



Босмахона

Фойдаланиш-

техник ва хўжалик

бўлими

3 (1) нафар











Канцелярия

ва архив

4 (1) нафар



























1 ва 2-бўлимлар

1 (1) нафар

Ахборот

технология-

лари маркази

6 (1) нафар





Ўқитишнинг

техник

воситалари

бўлими

2 (1) нафар
















Юрисконсульт

1 (1) нафар




Факультет-

лараро

умумтаълим

кафедра-

лари - 4




Меҳнатни

муҳофаза қилиш

бўлими

2 (1) нафар













          

Ўзбек тили

ва адабиёти

мутахассис-

ларини қайта

тайёрлаш ва

уларнинг

малакасини

ошириш маркази

       








































Ф А К У Л Ь Т Е Т Л А Р

































Ўзбек филологияси

Ўзбек тили ва адабиётини ўқитиш

Ўзбек-инглиз таржима


























Кафедралар - 4

Кафедралар - 4

Кафедралар - 3

       

Ходимларнинг чекланган сони (техник, хизмат кўрсатувчи, ўқув-ёрдамчи ходимлар ва профессор-ўқитувчилар таркибини ҳисобга олмасдан) - 65 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари - 28 нафар.






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 13 майдаги

152-сон қарорига

2-ИЛОВА



Кафедралар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбек филологияси факультети

Ўзбек тилшунослиги кафедраси

Ўзбек адабиёти тарихи ва матншунослик кафедраси

Адабиёт назарияси ва замонавий адабий жараён кафедраси

Фольклоршунослик ва диалектология кафедраси


2. Ўзбек тили ва адабиётини ўқитиш факультети

Ўзбек тилини ўқитиш методикаси кафедраси

Ўзбек адабиётини ўқитиш методикаси кафедраси

Педагогика ва психология кафедраси

Тилшуносликда ахборот ва замонавий педагогика технологиялари кафедраси


3. Ўзбек-инглиз таржима факультети

Таржима назарияси ва амалиёти кафедраси

Инглиз тили филологияси кафедраси

Жаҳон адабиёти кафедраси


4. Факультетлараро умумтаълим кафедралари

Хорижий тиллар кафедраси

Математика ва ахборот-коммуникация технологиялари кафедраси

Жисмоний тарбия кафедраси

Ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 13 майдаги

152-сон қарорига

3-ИЛОВА



2016/2017 ўқув йилида А. Навоий номидаги Тошкент

давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида

бакалаврлар тайёрлаш учун

ҚАБУЛ КВОТАЛАРИ

Шифр

Таълим йўналиши


Қабул

квотаси


шу жумладан:


грант


контракт


5120100

Ўзбек тили филологияси


80

40

40

5111200

Ўзбек тили ва адабиёти


120

60

60

5120200

Ўзбек-инглиз таржима назарияси ва амалиёти


100

50

50


Жами


300

150

150

        





Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 13 майдаги

152-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Миллий университетининг

тугатилаётган ўзбек филологияси, Тошкент давлат

педагогика университетининг тугатилаётган ўзбек тили

ва адабиёти факультетларининг, Ўзбекистон Республикаси

Фанлар академияси Тил ва адабиёт институтининг

раҳбар ва илмий ходимларини аттестациядан

ўтказиш бўйича комиссия

ТАРКИБИ

Азизов У.Ў.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси вазифасини бажарувчи, комиссия раиси


Ходиев Б.Ю.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари


Ваҳобов А.В.

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазири


Салихов Ш.И.

-

Фанлар академияси президенти


Набиев Д.Х.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари (келишув бўйича)


Ашуров С.Т.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари (келишув бўйича)


Турдиев Д.Р.

-

Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари


Низамов Б.

-

Меҳнат вазирининг ўринбосари


Парпиев О.Р.

-

Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг ижрочи директори


Сирожиддинов Ш.С.


-

Ўзбекистон Миллий университети ректори


Шарипов Ш.С.

-

Тошкент давлат педагогика университети ректори


Маҳмудов Н.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Тил ва адабиёт институти директори


лавозимига кўра

-

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети Ўзбек филологияси факультети декани


лавозимига кўра

-

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг Ўзбек тили ва адабиётини ўқитиш факультети декани


лавозимига кўра

-

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг Ўзбек-инглиз таржима факультетининг декани


Камилов М.М.

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг бошқарма бошлиғи


Онорбоев Б.О.

-

Вазирлар Маҳкамаси Ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментининг бош мутахассиси, комиссия котиби.


Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда комиссия таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахслар киритилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 23 май, 20-сон, 222-модда






































Время: 0.0067
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск