Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Гуманитар фанларга оид олий ўқув юртлари (санъат, чет тиллар ва б.) /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.06.2012 й. ПҚ-1771-сон "Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

04.06.2012 й.

N ПҚ-1771


ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ САНЪАТ

ВА МАДАНИЯТ ИНСТИТУТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Маданият ва санъат соҳасида театр, кино, телевидение, халқ ижодиётини ривожлантириш борасидаги замонавий талабларга, халқимизнинг тобора ортиб бораётган интеллектуал, эстетик ва маданий эҳтиёжларига жавоб берадиган юксак малакали мутахассисларни тайёрлаш даражаси ҳамда сифатини такомиллаштириш ва тубдан ошириш, шунингдек мазкур йўналишдаги олий таълим муассасаларида яратилган мавжуд моддий-техник базадан янада самарали фойдаланиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 9 апрелда қабул қилинган 237-ф-сонли фармойиши асосида ташкил этилган Комиссия ҳамда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Тошкент Давлат маданият институти ва Ўзбекистон Давлат санъат институти негизида Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти шартнома ва мажбуриятлар бўйича собиқ Тошкент Давлат маданият институти ҳамда Ўзбекистон Давлат санъат институтининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.


2. Қуйидаги йўналишлар Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтининг энг муҳим вазифалари этиб белгилансин:

маданият, театр санъати, кино ва телевидение соҳасида замонавий талабларга жавоб берадиган, халқ ижодиёти анъаналарини асраб-авайлаш ва ривожлантиришга қодир, бадиий ижоднинг замонавий методлари, инновацион техника ва технологияларни пухта эгаллаган юксак малакали мутахассисларни тайёрлаш;

маданий-маънавий бойликни асраб-авайлаш ва кўпайтириш, халқимизнинг бой маданий-тарихий мероси ҳамда миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлиги асосида ўзига хос хусусиятларга эга бўлган миллий театр мактаби ва бадиий ижод маҳоратини ривожлантириш;

ўқитишнинг замонавий шакл ва методлари, илғор педагогика, инновация ва ахборот-коммуникация технологиялари, электрон ахборот ресурслари, жумладан, Интернетдан кенг фойдаланган ҳолда, таълим жараёнининг юқори даражада олиб борилишини таъминлаш;

ёшларни ватанпарварлик ва миллий ғояга садоқат руҳида, маънавий юксак ва ҳар томонлама баркамол ривожланган, кенг дунёқарашга эга бўлган ва мустақил фикрлайдиган шахслар этиб тарбиялаш;

маданият ва санъат соҳаси ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш.


3. Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтининг 46 нафар штат бирлиги доирасидаги бошқарув ходимларининг ташкилий тузилмаси 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 9 апрелда қабул қилинган 237-ф-сонли фармойишига биноан ташкил этилган Комиссиянинг Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтида амалга ошириш кўзда тутилаётган қуйидаги таклифлари маъқуллансин:

"Маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш ҳамда бошқариш" йўналишини Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига киритган ҳолда, ушбу йўналиш бўйича бакалаврлар тайёрлаш;

"Маданият ва санъат соҳаси менежменти" ва "Оммавий тадбирлар режиссураси" йўналишлари бўйича янги магистратура мутахассисликларини жорий этиш.

6. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетига "Ахборотлаштириш ва кутубхонашунослик" йўналиши бўйича юксак малакали мутахассислар тайёрлаш вазифаси юклансин. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 7 майда имзоланган ПҚ-1751-сонли қарорига мувофиқ, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетига 2012/2013 ўқув йилларида ушбу таълим йўналишида қабул квотаси бакалаврлар тайёрлаш учун - 60 нафар, магистрлар тайёрлаш учун эса - 6 нафар этиб белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.

Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Тошкент Ахборот технологиялари университети билан биргаликда икки ҳафта муддатда 2012/2013 ўқув йиллари учун қабул бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқсин ва "Ахборотлаштириш ва кутубхонашунослик" йўналиши бўйича юксак малакали кадрлар тайёрлашни Тошкент Давлат маданият институтининг ушбу йўналишда таълим олаётган иккинчи - тўртинчи курс бакалавр ва магистрлари мазкур университетга ўтказилишини ҳисобга олган ҳолда ташкил этсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 9 апрелда қабул қилинган 237-ф-сонли фармойиши асосида тузилган Комиссияга Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтини Тошкент Давлат маданият институти ҳамда Ўзбекистон Давлат санъат институти негизида ташкил этиш ишларини мувофиқлаштириш вазифаси юклансин.

Комиссия (Р. Азимов):

бир ҳафта муддатда Тошкент Давлат маданият институти ҳамда Ўзбекистон Давлат санъат институти негизида Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни тасдиқласин;

янги ташкил этилаётган Институтга юксак малакали кадрларни танлов асосида, жумладан, Тошкент Давлат маданият институти ҳамда Ўзбекистон Давлат санъат институтининг раҳбарлари ҳамда профессор-ўқитувчилари таркибини қонунда белгиланган тартибда аттестациядан ўтказиш орқали саралаб олишни таъминласин;

янги ўқув йили бошлангунга қадар янги ташкил этилаётган Институтнинг такомиллаштирилган давлат таълим стандартларига қатъий мос келадиган, маданият ва санъатни ривожлантириш бўйича замонавий талабларга жавоб берадиган мутлақо янги ўқув режалари ҳамда дастурлари ишлаб чиқилишини таъминлаш чораларини кўрсин.


8. Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтини асосий турдаги ўқув-лаборатория, саҳна ва компьютер жиҳозлари, шунингдек мебель ҳамда инвентарлар билан жиҳозлаш чора-тадбирларини белгиласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2012 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари доирасида Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтининг таъминоти, таъмирлаш ишларини амалга ошириш ҳамда жиҳозлаш учун зарур маблағлар ажратсин ва бу ишларни келгуси йилларда ҳам кўзда тутсин.


10. Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Яланғоч даҳаси, 127а уй манзили бўйича жойлаштирилсин.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Давлат мулкини бошқариш қўмитаси билан биргаликда Ўзбекистон Давлат санъат институтининг бўшаётган биноларини Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти балансига ўтказсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 21 июлдаги "Маннон Уйғур номидаги Тошкент Давлат санъат институти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-128-сонли қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 26 июлдаги "Маннон Уйғур номидаги Тошкент Давлат санъат институтининг номини ўзгартириш тўғрисида"ги 154-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қонунчиликка мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни тақдим этсин.

12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Халқ сўзи, 2012 йил 5 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 23-24-сон, 257-модда


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, 6-сон, 158-модда


















Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск