ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Гуманитар фанларга оид олий ўқув юртлари (санъат, чет тиллар ва б.) /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.11.1994 й. ПФ-984-сон "Самарқанд давлат чет тиллар институтини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

08.11.1994 й.

N ПФ-984


САМАРҚАНД ДАВЛАТ

ЧЕТ ТИЛЛАР ИНСТИТУТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Чет тиллар соҳасида кадрлар тайёрлашни жадаллаштириш, минтақадаги корхоналар ва муассасаларнинг кенгайиб бораётган халқаро алоқаларини юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш мақсадида:


1. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Самарқанд вилоят ҳокимлигининг Самарқанд давлат университетининг тегишли факультети негизида Самарқанд давлат чет тиллар институтини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар институтнинг асосий вазифаси қилиб белгилансин:

Чет тилларни пухта биладиган таржимонлар ва республика таълим муассасалари учун педагоглар тайёрлаш;

Чет тилларни жадал ўргатишнинг илғор педагогик усулларини жорий этиш;

Чет тиллар бўйича мутахассисларнинг малакасини ошириш;

Олий маълумот негизида таржимонлар ва экскурсия раҳбарларини жадал қайта ўқитиш;

Институтнинг ўз илмий кучларини ривожлантириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддатда мазкур Фармонни амалга ошириш бўйича ташкилий тадбирларни кўзда тутувчи тегишли қарор тайёрласин.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1994 й., 11-12-сонлар, 290-модда


































Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск