ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Гуманитар фанларга оид олий ўқув юртлари (санъат, чет тиллар ва б.) /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.05.1992 й. ПФ-401-сон "Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетини ташкил қилиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

12.05.1992 й.

N ПФ-401


ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ЖАҲОН

ТИЛЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИНИ

ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон фуқаролари жаҳон тилларини эгаллашлари, уларни умуминсоний қадриятлардан баҳраманд қилиш, жаҳон цивилизацияси ютуқларидан фойдаланишда тил тўсиқларини бартараф этиш, кенгайиб бораётган халқаро алоқаларни юқори малакали таржимон ва мутахассислар билан таъминлаш, бу соҳадаги мавжуд кадрларни, моддий-молиявий маблағларни жамлаш мақсадида:


1. 1992 йилнинг 15 июнида Тошкент давлат чет тиллар педагогика институти билан Республика рус тили ва адабиёти педагогика институтининг негизида Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари университетини ташкил этиш тўғрисидаги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлигининг таклифи қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар университетнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

- ривожланган мамлакатларнинг ютуқларидан фойдаланиб, БМТнинг расмий тиллари бўйича мутахассислар тайёрлаш янги концепциясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

- бутун таълим тизими учун чет тиллар ўқитувчиларини, шунингдек кенг соҳали таржимонларни тайёрлаш;

- илмий-услубий муаммоларни ва ўқув материалларини ишлаб чиқиш, республика олий ўқув юртлари чет тиллар факультетлари ва кафедралари билан Фанлар академиясининг фаолиятини мувофиқлаштириш;

- турли хил тажрибалар ўтказиш йўли билан ўқитишнинг компьютер техникаси ва аудиовизуал воситаларини қўллаган ҳолда чет тилларга жадал ўргатиш усулларини жорий қилиш;

- чет тиллар таржимонлари ва ўқитувчиларининг малакасини ошириш;

- талабалар ва мутахассисларнинг билимларига баҳо беришда таълим жараёнига синов амалиётини жорий қилиш;

- тегишли соҳадаги хорижий ўқув юртлари билан бевосита алоқалар ўрнатиш, улар билан ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида узоқ муддатли шартномалар тузиш;

- ўзининг интеллектуал имкониятларидан фаол фойдаланиш ҳисобига валюта маблағлари жамғармасини тузиш;

- университетнинг моддий-техника негизини мустаҳкамлаш ва унинг мулкини кўпайтириш.


3. Вазирлар Маҳкамаси 10 кун муддат ичида тегишли қарорни тайёрласин ва унда мазкур Фармонни рўёбга чиқаришга доир ташкилий чора-тадбирлар кўзда тутилсин.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                  И. Каримов

"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1992 й., 7-сон, 271-модда










































Время: 0.0071
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск