ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Бошқалар /

Наманган давлат университети фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар Дастури (ЎзР ВМ 29.10.2013 й. 290-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 29 октябрдаги

290-сон қарорига

1-ИЛОВА


Наманган давлат университети фаолиятини

такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар

ДАСТУРИ

Т/р

Тадбирлар номи


Тадбирларни амалга

ошириш механизми


Бажариш

муддат-

лари


Сарф-харажатлар,

млн. сўм

(молиялаштириш

манбалари)


Бажариш учун

масъуллар


I. НАМАНГАН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИНИ ЮҚОРИ МАЛАКАЛИ

КАДРЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ, РАҲБАР ХОДИМЛАРНИ ВА

ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАР ТАРКИБИНИ АТТЕСТАЦИЯДАН

ЎТКАЗИШ, КАДРЛАР ЗАХИРАСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ

1.

Наманган давлат университетини (кейинги ўринларда Университет деб аталади) юқори малакали, замонавий талабларга жавоб берадиган раҳбар кадрлар ва профессор-ўқитувчилар таркиби билан таъминлаш.

1. Университетнинг раҳбар кадрлари ва профессор-ўқитувчилар таркибининг аттестациясини ташкил этиш ва белгиланган тартибда ўтказиш.


2013 йил

ноябрь


Аттестация комиссияси,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Наманган давлат университети

2. Кадрларни танлаш ҳамда Университет профессор-ўқитувчилар таркибининг бўшайдиган лавозимларини ёш истиқболли мутахассислар ва республика олий таълим муассасалари магистратураларининг чет тилларни ва ахборот-коммуникация технологиялари битирувчилари билан тўлдириш, шунингдек кадрлар захирасини шакллантириш ва унинг таркибини мунтазам равишда янгилаш.


2013 йил ноябрь-декабрь

3. Университетнинг раҳбар ходимлари учун таълим жараёнини бошқариш муаммолари бўйича ўқув семинарлари ташкил қилиш.


Жадвалга асосан

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Бош илмий-методик марказ


2.

Республика ва хорижий етакчи олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида Университетнинг профессор-ўқитувчилар таркиби малакасини ошириш ва стажировкасини ташкил этиш, чет тилларни эгаллаши, уларнинг компьютер саводхонлигини ошириш, жумладан Интернет тармоғидан фойдаланиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва методик таъминлаш.

1. Республиканинг етакчи олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида Университет профессор-ўқитувчилари таркибининг малакасини ошириш ва стажировкадан ўтишининг ҳар йилги аниқ режаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


ноябрь

(ҳар йили)


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Наманган давлат университети, Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасалари ва илмий муассасалар

2. Факультет ва кафедраларнинг илмий кенгашларида профессор-ўқитувчилар таркибининг малака ошириш ва стажировка натижалари бўйича мунтазам равишда ҳисобот-тақдимотлари (презентациялари)ни ўтказиб бориш, илғор тажрибани кенг оммалаштириш.


2013-2014 ўқув йилидан бошлаб мунтазам равишда, жадвалга асосан


3.Республика марказий олий таълим муассасаларининг етакчи мутахассислари, шунингдек хорижий мутахассислар иштирокида мунтазам равишда видеолекциялар ташкил этиш.


2013-2014 ўқув йилидан бошлаб


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Бош илмий-методик марказ, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети,

Тошкент ахборот технологиялари университети

4. Тошкент ахборот технологиялари университетида замонавий ахборот-коммуникация технологиялари бўйича тренерлар тайёрлаш ҳамда уларнинг раҳбарлигида Университет ўқитувчилари учун курслар ўтказилишини таъминлаш.


2013 йил ноябрь -

2014 йил апрель


5. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида амалий инглиз тилини ўқитиш бўйича тренерлар тайёрлаш ҳамда университет ўқитувчилари учун икки босқичли ўқув курслари ташкил этиш.


2013 йил ноябрь -

2014 йил апрель


6. Профессор-ўқитувчилар ўртасида амалий чет тили, компьютер саводхонлиги ва Интернет тармоғидан фойдаланиш билимлари даражасини аниқлаш бўйича танловлар ўтказиш.


2014 йил июнь


Наманган давлат университети

7. Халқаро етакчи олий таълим муассасаларида (Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети, Сингапур менежментни ривожлантириш институти, Турин политехника университети) ва халқаро шартномалар ва меморандумлар, KOICA, MTCP, ITEC, Erasmus Mundus, Tempus, SIU, ISTIC-UNESCO, DAAD дастурлари доирасида хорижий олий таълим муассасаларида (Буюк Британия, Япония, Сингапур ва Жанубий Корея) Университетнинг 26 нафар профессор-ўқитувчиларининг малакасини ошириш бўйича чора-тадбирлар мажмуасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2013 - 2015 йиллар

Халқаро грантлар маблағлари

Наманган давлат университети, шерик ташкилотлар

II. ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ,

ИЛҒОР ХОРИЖИЙ ТАЖРИБА АСОСИДА ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ ВА

АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН САМАРАЛИ

ФОЙДАЛАНИШ ҲИСОБИГА ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ

3.

Таълим жараёнининг сифатини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, республиканинг етакчи ва халқаро олий таълим муассасаларида юқори малакали кадрлар тайёрлаш соҳасида хорижий тажрибалар ҳамда эришилган ютуқларни ўрганиш асосида ўқув режалари ва дастурларини такомиллаштириш.

1. Хорижий ва республикадаги етакчи олий таълим муассасаларида, шу жумладан, Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети, Турин политехника университети, Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида кадрлар тайёрлашнинг норматив-ҳуқуқий базасини ўрганиш, ўқув жараёни ва илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш ҳамда тегишли таклифлар тайёрлаш.


2013 йил ноябрь -

2014 йил июнь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, халқаро олий таълим муассасалари,

Наманган давлат университети

2. Республиканинг базавий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда, янги педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда, амалдаги таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг ўқув режалари ва дастурларининг мазмунини такомиллаштириш, лаборатория-амалиёт машғулотлари учун ажратиладиган соатлар сонини кўпайтириш.


2014 йил августдан бошлаб босқичма-босқич

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, базавий олий таълим муассасалари,

Наманган давлат университети

3. Республика олий таълим ва илмий муассасаларининг етакчи олимлари, профессорлари ва ўқитувчиларини жалб этган ҳолда доимий равишда лекциялар (видеолекциялар) туркумларини ташкил этиш.

Тадбирлар жадвали бўйича

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Бош илмий-методик марказ, Наманган давлат университети


4.

Мультимедиа дастурлари ўқитиладиган компьютер дастурлари воситаларини жорий этиш ҳисобига ўқитиш методлари ва технологияларини такомиллаштириш, ўқув жараёнига замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишни таъминлаш.

1. Университет фанлари бўйича мультимедиа дастурлари ўқитиладиган компьютер дастурлари воситаларини қўллаган ҳолда ўқитишнинг замонавий методлари ва технологияларини жорий қилиш бўйича чора-тадбирлар мажмуасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, университетнинг таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича компьютер дастурлари воситалари базасини шакллантириш.


2014 йил январь




Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Наманган давлат университети, Тошкент ахборот технологиялари университети

2. Барча фанлар бўйича ўқитишнинг интерфаол усулларини (кейс-стади, лойиҳа презентациялари, гуруҳларга бўлиниб команда усулида ишлаш ва ҳ. к.) қўллаган ҳолда амалий машғулотлар ўтказишни методик таъминлаш.


2014 йил январь


5.

Университет кафедраларининг ўқув-тарбиявий, илмий-услубий фаолиятини таълим йўналишлари ва фанларига мувофиқ ташкил этишни такомиллаштириш, ўқув жараёни тизимли равишда назорат ва мониторинг қилинишини ташкил этиш.

1. Кадрлар тайёрлашнинг таълим йўналишлари ва мутахассисликларига мувофиқ кафедраларнинг ўқитиладиган фанлари рўйхатини таҳлил қилиш ва мақбуллаштириш, уларни 2014-2015 ўқув йилида жорий этиш.


2013 йил


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Наманган давлат университети, Ўзбекистон миллий университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Тошкент ахборот технологиялари университети

2. Ихтисослаштирилган кафедраларнинг профессор-ўқитувчилар таркиби малакасининг мувофиқлигини баҳолашни мунтазам равишда ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш, ўқув режалари ва фанлар дастурларини янгилаш, талабалар билим даражасини тест синовидан ўтказиш, уларнинг натижаларини ҳар бир семестр якунлари бўйича Университет кенгашида танқидий кўриб чиқиш.


доимий равишда, ноябрь

3. Университет ихтисослаштирилган кафедраларининг Ўзбекистон миллий университети ва Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг тегишли кафедралари ҳамда республиканинг бошқа етакчи олий таълим муассасалари билан ҳамкорлигини доимий асосда йўлга қўйиш.


2013 йил ноябрь

4. Ўқув машғулотлари устидан тизимли назорат режаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, шу жумладан, талабаларнинг билим даражасини танлов асосида тестдан ўтказиш.


2013-2014 ўқув йилидан бошлаб

6.

Ўқув-методик мажмуаларни такомиллаштириш ва ўқув адабиётлари билан таъминланганликни ошириш.

1. Тегишли фанлар бўйича ўқув-методик мажмуаларни янада такомиллаштириш бўйича муаллифлар жамоасини шакллантириш ва улар билан ахборот-ресурс марказини таъминлаш.


2013 йил ноябрь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Наманган давлат университети, базавий олий таълим муассасалари

2. Университетнинг ахборот-ресурс марказини базавий олий таълим муассасалари билан биргаликда зарур ўқув адабиётлари билан таъминлашни яхшилаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.


2014 йил

I чорак

3. Ўқув адабиётлари ва ўқув-методик мажмуаларнинг электрон базасини шакллантириш ва ахборот-ресурс базасидан эркин фойдаланишни таъминлаш.


2014-2015 йиллар

7.

Университетнинг ички корпоратив тармоғи асосида ягона интеграциялашган ахборот муҳитини шакллантириш ҳамда узлуксиз ахборот алмашинуви учун шарт-шароитлар яратиш, ўқув жараёнини аудиовизуал технологияларнинг замонавий воситалари билан таъминлаш ҳамда профессор-ўқитувчилар таркиби томонидан машғулотлар ўтказиш жараёнида электрон ўқув материалларидан фойдаланиш.

1. Ўқув жараёнига замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш мақсадида Университетнинг инфратузилмасини ривожлантириш ва мультимедиа дастурлари ўқитиладиган компьютер дастурлари воситаларини кенг жорий қилиш учун шарт-шароитлар (компьютер синфлари, мультимедиа воситалари, тармоқ технологиялари ва бошқаларни) яратиш.


2014 йил сентябрь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Таълим муассасаларида электрон таълимни жорий этиш маркази, Наманган давлат университети, Тошкент ахборот технологиялари университети

2. Ягона интеграциялашган ахборот муҳитини шакллантириш, электрон форматда ўқув-услубий, илмий, таълим ресурслари базасини яратиш.


2014 йил декабрь

3. Ахборот муҳитлари ресурсларидан, шу жумладан, Wi-Fi технологияси ёрдамидан самарали фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратиш.


2014 йил декабрь

8.

Таълим, илмий муассасалар базасида, шунингдек иқтисодиёт тармоқлари корхоналарида талабаларнинг малакавий амалиётларини ташкил этиш самарадорлигини ошириш.

1. Талабаларнинг малакавий амалиёт ўташи ташкил этиладиган ташкилотлар ва корхоналар рўйхатини Университет ҳамда Наманган вилояти ҳокимлигининг қўшма қарори билан тасдиқлаш.


2013 йил ноябрь


Наманган вилояти ҳокимлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Наманган давлат университети

2. Малакавий амалиётни самарали ташкил этиш бўйича таклифларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш.


2013 йил ноябрь

3. Доимий шерик бўлган таълим, илмий муассасалар базасида, шунингдек иқтисодиёт тармоқлари корхоналарида ихтисослашган кафедралар филиалларини ташкил этиш.


2013-2014 ўқув йили

4. Талабаларнинг малакавий амалиётларини ташкил этиш бўйича режа-жадвални ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


2013-2014 ўқув йилидан бошлаб

9.

Университетнинг академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари билан ўзаро алоқасини такомиллаштириш.

1. Университет ҳузуридаги 2 та академик лицейда кафедралар филиаллари фаолиятини ташкил этиш.


2014 йил сентябрь


Наманган давлат университети, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази

2. Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқув жараёнига Университетнинг профессор-ўқитувчилар таркибини жалб этиш.


2014 йил сентябрь

3. Университет ҳузуридаги академик лицейларда ва ҳамкорлик қиладиган касб-ҳунар коллежларида талабаларнинг педагогик амалиётини ташкил этиш.


Ўқув жараёни жадвали бўйича

4. Университет кафедраларининг илмий фаолиятига академик лицейлар ва ҳамкорлик қиладиган касб-ҳунар коллежлари педагогларини жалб этиш. Ўқув-услубий, илмий материалларни тайёрлаш бўйича ҳамкорлик ишларини ташкил этиш.


Доимо

10.

Ўқув жараёнига етакчи хорижий олий таълим муассасалари, илмий марказлар ва компаниялар мутахассисларини жалб қилиш.

Қисқа муддатли дарс бериш учун Пиза Университети (Италия), Вестминстер университети (Буюк Британия), Сингапур менежментни ривожлантириш институти (Сингапур), Брэдфорд университети (Буюк Британия), Нагоя университети (Япония)дан хорижий мутахассислар ва ўқитувчиларни, шунингдек республиканинг халқаро олий таълим муассасаларидан етакчи хорижий мутахассисларни жалб этиш.


2013 - 2015 йиллар

Халқаро грантлар маблағлари ҳисобига

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Наманган давлат университети

11.

Университет битирувчиларини иш билан таъминлаш, потенциал иш берувчилар ва минтақанинг иқтисодиёт тармоқлари корхоналари билан корпоратив ҳамкорликни кенгайтириш.

1. Университетнинг потенциал иш берувчилар ва минтақанинг иқтисодиёт тармоқлари корхоналари билан корпоратив ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


2013 йил ноябрь


Наманган вилояти ҳокимлиги,

Наманган давлат университети, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги

2. Университетда иш берувчилар (корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар) билан биргаликда ҳудудий бандликка кўмаклашиш марказлари, потенциал иш берувчилар ва минтақанинг иқтисодиёт тармоқлари корхоналарининг бевосита иштирокида битирувчиларни иш билан таъминлаш бўйича самарали қўллаб-қувватлаш мақсадида тадбирлар (Битирувчилар куни, Ютуқлар куни, Ёш мутахассис куни, Бўш ўринлар ярмаркаси) ташкил этиш ва ўтказиш.


2013-2014 ўқув йилидан бошлаб

3. Талабаларнинг малакавий амалиётларини келгусида битирувчиларнинг иш билан бандлигини таъминлайдиган корхоналарда ўтказишни ташкил этиш, битирув малакавий иш ва магистрлик диссертациялари мавзулари базасини иш берувчиларнинг буюртмалари ёхуд улардаги ишлаб чиқариш-технологик муаммоларни ўрганиш натижалари бўйича таклифлари асосида шакллантириш.


2014 йил апрель-май,

ўқув жараёни режасига мувофиқ

4. 2-курсдан бошлаб талабалар ўқув амалиёти машғулотларини тегишли иш берувчи ташкилотлар ва муассасалар базасида ўтказилишини ташкил этиш чора-тадбирларини амалга ошириш.


2013-2014 ўқув йилидан бошлаб

III. УНИВЕРСИТЕТНИНГ ИЛМИЙ САЛОҲИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ,

ЗАРУР ЙЎНАЛИШЛАР БЎЙИЧА ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ, МАГИСТРЛАР ВА КАТТА ИЛМИЙ ХОДИМЛАР-ИЗЛАНУВЧИЛАРНИ

МАҚСАДЛИ ТАЙЁРЛАШ ДАСТУРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

12.

Фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясига йўналтирилган илмий тадқиқотларни ташкил этиш, республика муассасалари, ташкилотлари ва етакчи хорижий мамлакатларнинг илмий марказлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.

1. Университет базасида илмий-тадқиқот лабораторияларини ("Биотехнология", "Физик-кимёвий тадқиқотлар") ташкил этиш, шунингдек етакчи экспертларни жалб қилган ҳолда уларни замонавий асбоб-ускуналар ва приборлар билан жиҳозлаш.


2013 - 2015 йиллар


Халқаро ташкилотлар ва молиявий институтлар маблағлари ва грантлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари,

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси,

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Наманган давлат университети, етакчи олий таълим муассасалари, тегишли ташкилотлар

2. Тегишли олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот муассасаларида юқорида санаб ўтилган лабораторияларнинг йўналишлари бўйича мутахассисларнинг малакасини оширишни ташкил этиш.


2013-2014 ўқув йилидан бошлаб,

жадвал асосида


3. Ўтказиладиган илмий тадқиқотлар асосида республикадаги илмий-ишлаб чиқариш муассасалари ҳамда етакчи хорижий мамлакатларнинг илмий марказлари билан ҳамкорликни ташкил этиш.


2014-2015 йиллар

Наманган давлат университети, тегишли ташкилотлар

4. Давлат илмий-техника дастурлари, хорижий грантлар, минтақавий корхоналар буюртмалари бўйича хўжалик шартномалари ҳамда уларда ўқитувчиларнинг иштироки даражасини ўртача 2 бараварга кўпайтириш доирасида илмий лойиҳаларни ва тадқиқотларни бажаришга профессор-педагог кадрларни, иқтидорли талабаларни кенг жалб этиш.




13.

Минтақанинг иқтисодиёт тармоқлари ҳақиқий эҳтиёжларини ўрганиш асосида илмий-тадқиқот ишлари мавзуларини кенгайтириш.

1. "Наманганмаш" ОАЖ, "Нестле" ОАЖ, "Наманганвино" ОАЖ, "Карбонам" МЧЖ ва бошқа корхоналар таклифларини ҳисобга олган ҳолда минтақадаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш бўйича тадқиқотларни келгусида олиб бориш учун ушбу муаммолар бўйича илмий-тадқиқот мавзуларининг маълумотлар базасини яратиш.


2013 йил ноябрь-декабрь

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва халқаро молиявий институтлар маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Наманган вилояти ҳокимлиги,

Наманган давлат университети


2. Етакчи хорижий илмий марказларда ёш олимлар ва тадқиқотчиларнинг илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш ва стажировка ўташи учун чет эл грантларини жалб этиш.


ҳар йили

14.

Университетнинг магистрлари ва катта илмий ходимлари-изланувчиларини мақсадли тайёрлаш дастурини амалга ошириш.

1. Магистратура талабалари ва катта илмий ходимлар-изланувчилар томонидан якка тартибдаги иш режасига асосан тадқиқот ишларини ўз вақтида бажариш учун зарур шарт-шароитлар яратиш.


2013-2014 ўқув йилидан бошлаб жадвал асосида

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Наманган давлат университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Ўзбекистон миллий университети

2. Магистратура талабалари ва катта илмий ходимлар-изланувчилар учун, таниқли олимларни жалб этган ҳолда, семинарлар ва мақсадли курслар ташкил этиш.


2013-2014 ўқув йилидан бошлаб

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

3. Ихтисослашган олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида магистратура талабаларининг илмий фаолиятини ташкил этиш.


2013-2014 ўқув йилидан бошлаб

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

4. Республиканинг етакчи марказий олий таълим муассасаларида - Ўзбекистон миллий университетида, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида, шунингдек Фанлар академиясининг соҳа илмий-тадқиқот институтларида 16 нафар магистрлар, 2 нафар катта илмий ходимлар-изланувчилар тайёрлаш. Бу 2016 йилга бориб, ҳозирги вақтда университетда таълим олаётган катта илмий ходимлар-изланувчиларни ҳисобга олган ҳолда, илмий даражалиларни 41 фоиздан 45 фоизгача кўпайтириш имконини беради.


2014 - 2016 йиллар


IV. МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ВА СПОРТ-ТАРБИЯВИЙ ИШЛАР ҲАМДА

ТАЛАБАЛАРНИНГ ЎҚИШДАН БЎШ ВАҚТИНИ МАЗМУНЛИ ЎТКАЗИШ

ТИЗИМИ СИФАТИНИ ТАЪМИНЛАШ

15.

Маънавий-маърифий ҳамда тарбиявий ишларнинг шакл ва усулларини янада такомиллаштириш.

1. Университет негизида "Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишнинг илмий-назарий асослари, шакллари, усуллари ва воситалари" мавзусида республика илмий-амалий конференциясини ўтказиш.


2014 йил май

4,0

Бюджет маблағи ҳисобига

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси, Наманган давлат университети,

"Камолот" ЁИҲ вилоят бўлими, "Маҳалла" фонди

2. Талабалар барча контингентини қамраб олган ҳолда "Ахборот гуруҳи", "Нотиқлар", "Мунозара" мулоқот клублари ва "Ибн Сино" саломатлик маърифат маскани фаолиятини ташкил этиш.


2013-2014 ўқув йилида, махсус режа асосида

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига

3. Талабалар учун "Ватанпарварлик ўлка тарихини ўрганишдан бошланади" (тарихий жойларга), "Аждодлар хотираси ёдимизда" (муқаддас қадамжоларга), "Ўзбекистон - жаннатмакон диёр" (театр, музейлар ва кўргазмаларга), "Бунёдкорлик йўлида" (мустақиллик йилларида барпо этилган иншоотларга) каби мавзуларда саёҳатлар уюштириш.


"Маънавият куни" тадбирлари доирасида (ҳар ойда бир марта)


4. Талабалар ўртасида "Ёш ижодкорлар ижодида ватанпарварлик талқини" мавзусида ижодий ишлар, "Ўзбекистон - умумий уйимиз" мавзусида рефератлар танловларини ўтказиш.




16.

"Умумий ва педагогик маданият - жамоада соғлом муҳит гарови" мавзусида комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.

1. Талабалар, ота-оналар, устоз-мураббийлар, давлат ҳамда жамоат ташкилотлари вакилларини жалб этган ҳолда "Маънавият куни", "Очиқ эшиклар куни", "Ота-оналар куни", "Биринчи курс талабаси мактаби" тадбирларини ўтказиш.


2. Талабалар ўртасида мунтазам равишда таълим-тарбия жараёнининг даражаси ва сифати ҳақида ижтимоий сўровлар ўтказиш, улар натижалари асосида тадбирлар ишлаб чиқиш.


3. "Олий таълим муассасаларида одоб-ахлоқ қоидалари"нинг мазмун-моҳияти ҳақида талабалар ўртасида тушунтириш ишларини амалга ошириш.


4. "Ўқув даргоҳимизни маънавият ва маърифат масканига айлантиришда менинг ҳиссам" шиори остида Университет ҳудудида "Тозалик ва ободонлаштириш ойлиги"ни ташкил этиш.


2013 - 2015 йилларда,

махсус режа асосида


Наманган давлат университети, Наманган вилояти ҳокимлиги, "Маҳалла" фонди

17.

Жамиятнинг барқарор тараққиётига зид бўлган турли ёт ғоялар, мафкуравий ва маънавий таҳдидлар тарқалишининг олдини олишга доир ишлар сифатини ошириш, маънавий-ахлоқий қадриятларни ва мустақил Ўзбекистоннинг ютуқларини аҳоли ўртасида тарғиб қилиш.

1. Талабаларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти даражасини ошириш тадбирларини ўтказиш.


2013 йил ноябрь


Наманган вилояти ҳокимлиги, Наманган давлат университети

(ички ишлар бошқармаси, прокуратура ва суд органлари билан биргаликда)

2. "Мафкуравий иммунитет ва ғоявий курашчанлик - жамиятимизнинг барқарор тараққиёти гаровидир" мавзусида ҳар бир академик гуруҳда очиқ мулоқот ўтказиш.


2013-2014 ўқув йилидан бошлаб

3. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида университетнинг профессор-ўқитувчиларидан иборат ишчи гуруҳлар томонидан жамиятимизда эришилаётган ютуқларни ёритишга бағишланган учрашувлар ташкил этиш.


2014 йил май

4. "Оила - маҳалла - олий таълим муассасаси" мавзусини аҳоли ўртасида тарғибот қилиш учун вилоятнинг 11 та туманида тадбирларни амалга ошириш.


2014 йил январь - сентябрь


5. Муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, таълим олаётган ёшлардан иборат "Ёш посбонлар" гуруҳларини шакллантириш ва уларнинг 82 та "Маҳалла посбони" тузилмаси билан ҳамкорлик қилиш қўшма режасини ишлаб чиқиш.


2013-2014 ўқув йили мобайнида

Наманган давлат университети, "Маҳалла" фонди, Республика маънавият тарғибот маркази, "Камолот" ЁИҲ


18.

Жисмоний тарбия ва спорт тарғиботи орқали ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи фалсафасини шакллантириш, университет талаба ёшлари орасидан қизларни спорт билан шуғулланишга жалб этиш тадбирларини амалга ошириш.

1. Университет талабалари учун инсон саломатлигини асрашга оид миллий қадриятлар ва анъаналарни, миллий спортни акс эттирувчи "Соғлом турмуш тарзи ва жисмоний тарбия" мавзусида буклетлар чиқариш.


2013 йил

2,5

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига

Вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси, Наманган давлат университети

2. Машҳур спортчилар, "Талабалар универсиадаси" спорт мусобақалари совриндорлари, спортни ривожлантириш соҳасидаги хизмат кўрсатган арбоблар билан талабалар учрашувини ташкил қилиш.


"Маънавият куни" тадбирлари доирасида (ҳар ойда бир марта)

5,0

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига

3. Қизлар учун 13 та спорт секцияси-тўгаракларида ишлаш учун малакали аёл тренерларни жалб этиш.


2013 йил ноябрь

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига

4. Талаба-спортчи қизлар ўртасида спорт мусобақалари, марафонлар ва фестиваллар ташкил этиш ва ўтказиш.


2014 йил

март


19.

Маънавий-маърифий ишларнинг методик таъминотини мустаҳкамлаш.

1. Университетни маънавий-маърифий йўналишли методик материаллар, кўргазмали воситалар ва адабиётлар билан таъминлаш.


2013 йил ноябрь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Наманган давлат университети,

Республика маънавият тарғибот маркази

2. Университет радиоузелини ишга тушириш ва уни факультетлар билан ягона тармоққа улаш, Университетнинг веб-сайтини маънавий-маърифий йўналишдаги таҳлилий материаллар билан таъминлаш.


2013 йил

ноябрь-декабрь

20.

Университет "Маънавият ва маърифат" хоналарининг фаолият самарадорлигини ошириш ҳамда уларни замонавий талабларга мувофиқ жиҳозлаш.

1. "Маънавият ва маърифат" хоналарини Республика маънавият тарғибот маркази томонидан ишлаб чиқилган тавсияномалар асосида жиҳозлаш.


2013 йил

ноябрь

5,0

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағи ҳисобига

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Наманган давлат университети,

Республика маънавият тарғибот маркази

2. Хоналарнинг кўргазмали ва тарғибот воситалари, илмий ва бадиий адабиётлар, CD ва DVD дискларга ёзилган фильмлар билан моддий ва методик таъминотини яхшилаш.


2013 йил

ноябрь

2,0

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағи

3. Хоналарни марказий газета ва журналларга обуна қилиш, улар билан мунтазам таъминлаш, шунингдек ахборот-ресурс маркази томонидан маънавий-маърифий соҳага оид адабиётлар кўргазмасини ўтказиш, уларни ўрганиш мониторингини олиб бориш.


2013-2014 ўқув йили давомида мунтазам равишда

3,0

Бюджет маблағлари ҳисобига

21.

Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш.

1. Университетнинг 6 та ижодий-бадиий, 24 та касбий, 13 та спорт секциялари, клублари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларда талабаларни максимал қамраб олиш, мазкур тадбирлар билан талаба ёшларнинг қамраб олинишини 35 фоиздан 60 фоизгача етказиш.


2013 йил декабрь

25,0

ОЎМТВ ҳузуридаги Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси

маблағлари ҳисобига

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Наманган давлат университети,

"Камолот" ЁИҲ


2. Маданий тадбирлар ўтказиш учун Университет мажлислар залини зарур анжомлар билан жиҳозлаш ва таъминлаш.


2013 йил декабрь

3. "Келажак овози" ёшлар ташаббуслари маркази кўмагида "Фотосуратлар музейи" ташкил этиш, ижодкор талаба ёшлар учун - "Келажак пресс", тил ўрганиш бўйича - "Келажак Лингво" клуби фаолиятини такомиллаштириш.


2013 йил декабрь

4. Талаба ёшларнинг интилишлари, изланишлари ва ташаббусларини, "Кучли давлатдан кучли жамият сари" тамойилини рўёбга чиқаришда фаол иштирокини қўллаб-қувватлаш орқали уларнинг энергиясига, билимларига ва салоҳиятига таянган ҳолда "Камолот" ЁИҲ турли ёшлар тадбирларини ўтказиш.


2013-2014 ўқув йили

5. Талабаларнинг ёзги таътиллари даврида фанлардан қўшимча консультациялар ўтказиш, хорижий тилларни ўрганиш, компьютер курслари ташкил қилиш, спорт билан шуғулланиш учун шарт-шароитлар яратиш.


ҳар йили июль-август

22.

Талабалар турар жойларида маънавий-маърифий ишларни тизимли ва самарали ташкил этиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш.

1. Талабалар турар жойларида ахборот-ресурс маркази филиали ва компьютер заллари фаолиятини ташкил этиш, дам олиш хонаси ва маиший марказлар ташкил этиш учун жой ажратиш.


2014 йил февраль

20,0

ОЎМТВ ҳузуридаги Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Наманган вилояти ҳокимлиги

2. Талабалар турар жойларини тўла қамраб олувчи Wi-Fi алоқа ҳудудини ташкил қилиш.


2014 йил май

      

V. УНИВЕРСИТЕТНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ,

ЎҚУВ АУДИТОРИЯЛАРИ, ЛАБОРАТОРИЯ ХОНАЛАРИНИ ЗАМОНАВИЙ ЎҚИТИШ

ВОСИТАЛАРИ, ШУ ЖУМЛАДАН, ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ БИЛАН ЖИҲОЗЛАШ

     

23.

Университетнинг ўқув-лаборатория корпусларини замонавий ўқув-лаборатория ускуналари, ахборот-коммуникация технологиялари воситалари билан жиҳозлаш.

1. Амалда фойдаланиб келинаётган эскирган ўқув лабораториялари ускуналарини янгилаш ва таъмирлаш.


2013 йил

ОЎМТВ ҳузуридаги Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси, халқаро ташкилотларнинг техник кўмаги, грантлар ва ҳомийлар маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Наманган вилояти ҳокимлиги,

Наманган давлат университети

2. Университетнинг таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича жами 29 та, шу жумладан, "Физика" бўйича - 9 та, "Кимё" бўйича - 9 та, "Биология" бўйича - 3 та, "География ва экология" бўйича - 3 та ўқув лабораториялари ташкил этиш.


2014 йил

3. 9 та хорижий тиллар кабинетлари ташкил этиш, уларни замонавий ахборот-коммуникация анжомлари, таълимнинг техник воситалари ва ускуналар билан жиҳозлаш.


2014 йил

4. Ўқув-методик ва маънавий-маърифий йўналишдаги электрон маҳсулотлар яратиш учун Ахборот технологиялари марказида 2 та мультимедиа студияларини ташкил этиш.


2014-2015 йиллар

75,0

ОЎМТВ ҳузуридаги Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига

Давлат алоқа қўмитаси

5. Университетнинг компьютер техникаси билан жиҳозланганлик даражасини белгиланган нормативларга (100 нафар талаба ҳисобига 15 та компьютер) етказиш.


2013 - 2015 йиллар

600

Давлат бюджети маблағлари ҳисобига

Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


24.

Университетнинг ахборот-ресурс маркази моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.

1. Наманган шаҳри, Уйчи кўчаси, 316-уй манзилида жойлашган 2 қаватли ошхона биносини реконструкция қилиш ва унда Университетнинг замонавий ахборот-ресурс марказини жойлаштириш.


2014 йил

Лойиҳа-қидирув ишларига мувофиқ Давлат бюджети маблағлари

Иқтисодиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Наманган вилояти ҳокимлиги

2. Наманган шаҳри, Бобуршоҳ кўчаси, 81-уй манзилида жойлашган талабалар турар жойи биноси таркибидаги ёрдамчи бинони реконструкция қилиш ва унда Университетнинг замонавий ахборот-ресурс марказини ва маиший хизмат марказини жойлаштириш.


2014 йил

Инвестиция дастури доирасида капитал қўйилмалар

25.

Талабалар турар жойларини реконструкция қилиш ҳамда уларни зарур мебель ва инвентарлар билан жиҳозлаш.

Наманган шаҳри, Бобуршоҳ кўчаси, 81-уй манзилида жойлашган талабалар турар жойининг 3 та биносини реконструкция қилиш ва зарур инвентарлар билан жиҳозлаш.

2014 йил

Инвестиция дастури доирасида капитал қўйилмалар

Иқтисодиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Наманган вилояти ҳокимлиги


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 4 ноябрь, 44-сон, 579-модда






























Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск