ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Бошқалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.06.2012 й. 187-сон "Жиззах политехника институти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.06.2012 й.

N 187


ЖИЗЗАХ ПОЛИТЕХНИКА ИНСТИТУТИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Минтақанинг ишлаб чиқариш ва қурилиш тармоқлари учун малакали мутахассислар тайёрлаш жараёнини янада такомиллаштириш, раҳбар ва илмий-педагогик кадрларнинг касбий даражасини ошириш, ўқув-тарбия жараёнининг мазмуни ва сифатини яхшилаш, шунингдек Жиззах политехника институтининг яратилган ўқув ва моддий-техника базасидан янада самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. 2012/2013 ўқув йили учун Жиззах политехника институтига қабул қилиш квотаси, 2-иловага мувофиқ, бакалаврлар тайёрлаш бўйича 565 киши, шу жумладан, давлат грантлари бўйича - 185 киши ва пулли-контракт асосида - 380 киши этиб белгилансин.


3. Жиззах политехника институтининг раҳбар кадрларини ва профессор-ўқитувчилар таркибини аттестациядан ўтказиш бўйича комиссия 3-иловага* мувофиқ таркибда ташкил этилсин.


4. Комиссия (Б. Ходиев):

Жиззах политехника институтининг раҳбар кадрларини ва профессор-ўқитувчилар таркибини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

икки ҳафта муддатда:

Жиззах политехника институтининг раҳбар кадрларини ва профессор-ўқитувчилар таркибини аттестациядан ўтказсин;

институтни юқори малакали, замонавий талабларга жавоб берадиган бошқарув кадрлари, илмий ва педагог кадрлар билан таъминласин.


5. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бир ой муддатда Жиззах политехника институти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, унда қуйидагилар назарда тутилсин:

институт йўналиши бўйича мутахассислар тайёрлаш соҳасидаги илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда ўқув дастурлари ва режаларининг, шунингдек услубий қўлланмаларнинг мазмунини такомиллаштириш;

ўқув аудиторияларини компьютерлар ва ўқитишнинг замонавий техник воситалари билан, ўқув лабораторияларини замонавий приборлар ва асбоб-ускуналар билан қўшимча равишда жиҳозлаш, қурилиш ва йўл қурилиши материаллари лабораториясини ташкил этиш;

республиканинг тегишли таълим йўналишлари бўйича базавий олий ўқув юртларида: Тошкент давлат техника университетида, Тошкент автомобиль-йўллар институтида ва Тошкент архитектура-қурилиш институтида институт ўқитувчиларининг малакасини оширишни ташкил этиш;

илмий салоҳиятни, шу жумладан, республиканинг соҳа бўйича етакчи техника олий ўқув юртларида стажёрлар-тадқиқотчилар, изланувчилар ва магистрларни (институт кафедралари учун) мақсадли тайёрлаш дастурини ишлаб чиқиш йўли билан мустаҳкамлаш тадбирларини амалга ошириш;

хорижий тилларни ва ахборот технологияларини ўқитишнинг замонавий услубларини жорий этиш, ўқитувчилар томонидан амалий инглиз тилини ўзлаштириш.


6. Жиззах вилояти ҳокимлиги (С. Исмаилов) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Б. Ходиев) билан биргаликда Жиззах политехника институтининг лаборатория корпуси учун бино ажратилишини ўрганиб чиқсин ва 10 кун муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ш. Мирзиёев



*) 3-илова берилмайди.

            





Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 29 июндаги

187-сон қарорига

2-ИЛОВА



2012/2013 ўқув йили учун Жиззах политехника

институтига қабул қилиш

КВОТАСИ

   

Т/р

Бакалавриат йўналишлари


2012/2013 ўқув йили

учун қабул қилиш квотаси


ҳаммаси


шу жумладан:


грант


контракт


565


185


380


1.

Кимё технологияси (ишлаб чиқаришлар турлари бўйича)


50

10

40

2.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва уларга дастлабки ишлов бериш технологияси


30

10

20

3.

Электр энергетикаси (тармоқлар ва йўналишлар бўйича)


60

20

40

4.

Енгил саноат буюмларини конструкциялаш ва уларнинг технологияси (тармоқлар бўйича)


50

20

30

5.

Бинолар ва иншоотларни қуриш (турлар бўйича)


40

10

30

6.

Транспорт иншоотларидан фойдаланиш (транспорт турлари бўйича)


70

25

45

7.

Муҳандислик коммуникацияларини қуриш ва монтаж қилиш (турлар бўйича)


40

10

30

8.

Автомобиль йўллари


50

20

30

9.

Метрология, стандартлаштириш ва маҳсулотлар сифати менежменти (тармоқлар бўйича)


30

10

20

10.

Ер усти транспортлари тизими ва улардан фойдаланиш (транспорт турлари бўйича)


60

20

40

11.

Касб-ҳунар таълими (йўналишлар бўйича)


60

20

40

12.

Атроф-муҳит экологияси ва муҳофазаси (тармоқлар бўйича)


25

10

15

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 26-27-сон, 296-модда


































Время: 0.0237
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск